NamMQI_Prorektori (tadbirlar kanali)
1.97K subscribers
88.8K photos
1.64K videos
81 files
5.62K links
Download Telegram
Forwarded from Aliahmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛡#cybermonth

👮‍♀️ Наманган вилоятида "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида Норин туманида жамоатчилик фаоллари томонидан аҳолига "Кибермаконда содир этилаётган жиноят турлари" ҳақидаги тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилмоқда.

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
#cybermonth #maslahat #cyber_102

Наманган вилоятида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” давом этмоқда.

17-июль “Зарарли ҳаволалар ва ёлғон (фейк) хабарлардан огоҳ бўлиш” куни

Тавсияларимизга амал қилинг!

Ижтимоий тармоқда тарқатилаётган расм ва видеоларга эътиборли бўлинг, ҳозирги вақтда исталган воқеани компьютер ёки суний интеллект ёрдамида ясаш мумкин (монтажда қўйилган расм ва видеоларга эътиборли бўлинг).

Сизга юборилган хабар расмий эканлигига ишонч хосил қилинг, бирор бошқа жойда ҳам эълон қилинганлигини текширинг, агар бундай бўлмаса шошилмаслик керак;

Хабарни охиригача ўқинг. Баъзида эътибор тортиш учун сарлавҳаларда воқелик бўрттириб ёки бузиб кўрсатилиши мумкин;

Ҳаволаларни текширинг. Бирон хабарни бошқа ҳаволалар орқали ҳам қидириб кўринг, бир неча манбадан олинган маълумотларни солиштиринг;

Холис бўлинг. Маълумотнинг чин ёки ёлғонлигини сизга ёққан-ёқмаганлиги, манфаатингиз юзасидан ҳал қилманг.

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Audio
#cybermonth #maslahat #cyber_102

Наманган вилоятида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” давом этмоқда.

20-июль “Кибербуллингдан ҳимояланиш” куни

Ички ишлар вазирлиги огоҳлантиради!

Кибербуллинг қурбонига айланмаслик учун тавсияларимизга амал қилинг!

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
#cybermonth #maslahat #cyber_102

Наманган вилоятида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” давом этмоқда.

20-июль “Кибербуллингдан ҳимояланиш” куни

Ички ишлар вазирлиги огоҳлантиради!

Кибербуллинг - бу Интернет орқали шахсни ҳақорат қилиш, зўрлик билан қўрқитиш, пўписа қилиш, замонавий алоқа воситаларидан фойдаланиб амалга ошириладиган жиноятга айтилади. Бу ижтимоий медиа, хабар алмашиш платформалари, ўйин платформалари ва мобил телефонларда содир бўлиши мумкин.

Кибербуллинг қурбонига айланмаслик учун тавсияларимизга амал қилинг!

Шахсий маълумотларингизни (манзил, телефон рақами, иш-ўқиш жойи ва ҳ.к.) ижтимоий тармоқларда ва интернетда ошкор қилманг;

Ижтимоий тармоқлардаги мавжуд хавфсизлик ва махфийлик қоидаларини ўрганиб, уларга доимий амал қилинг;

веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтаётганда шахсий маълумотларни кўрсатмасликка ҳаракат қилинг;

оилангиз, мактабингиз, уйингиз ва бошқа шахсий маълумотларингизни акс эттирувчи шахсий фотосуратларингизни аккаунтларингизга жойлаштирмасликка ҳаракат қилинг;

фақат Интернетда танийдиган, лекин ҳаётда танимайдиган дўстлар билан учрашманг;

номаълум ёки шубҳали манбалардан келган ҳаволалар ва хабарларни очманг ва уларга жавоб берманг

Агар кибербуллингга дуч келсангиз, бу шахс билан сўзлашувни тўхтатинг ва уни блок қилинг!