NamMQI rektori
970 subscribers
15.3K photos
713 videos
17 files
950 links
Наманган муҳандислик-қурилиш институти ректори Эргашев Шарифжон Тўланович
Download Telegram
Институтда докторантлар фаолияти самарадорлиги мониторинги ўтказилди

Мониторингда институт ректори Шарифжон Эргашев, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Муҳаммаджон Дадамирзаев, Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Дилшод Абдувахобов, тегишли кафедра мудирлари ва комиссия аъзолари ҳамда докторантлар ва уларнинг илмий раҳбарлари иштирок этди.

Мулоқот давомида докторантларнинг якка тартибдаги режаси 2024-йилнинг дастлабки 6 ойи бўйича фаолият самарадорлиги ўрганилди. Шунингдек, илмий-тадқиқот иши режадан ортда қолаётган 3-курс докторантларнинг тадқиқот ишларини янада жадаллаштириш мақсадида илмий раҳбарлари ва масъул кафедра мудирлари иштирокида мақсадли режа-кўрсаткичлар белгилаб олинди.
Институт магистранти ғолиблар сафида...

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ёш қаламкашларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Республика ёш ижодкорларининг анъанавий Зомин семинари йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Халқ банки ва бир қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида 3-5 июл кунлари семинарнинг жорий йилги мавсуми бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, Наманган муҳандислик-қурилиш институти Бино ва иншоотлар кафедраси магистранти Аҳмаджон Мухторжонов ҳудудий ва минтақавий босқичлар ғолиби сифатида семинарда иштирок этди.

Таниқли ёзувчи ва шоирлар, маъсул вакиллар иштирокида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида ғолиб иштирокчилар махсус статуетка, сертификат, пул мукофотлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Талабамизнинг кейинги фаолиятига ҳам омад ва зафарлар тилаймиз!
Институтда муҳандислик техника фан тармоғидаги ихтисосликлар бўйича тадқиқотчиларининг фаолияти самарадорлиги мониторинги ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, институтда тадқиқотчиларнинг фаолияти самарадорлиги мониторинги ўтказиб келинмоқда. Мониторингда институт ректори Шарифжон Эргашев, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Муҳаммаджон Дадамирзаев, Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Дилшод Абдувахобов, тегишли кафедра мудирлари ва комиссия аъзолари ҳамда докторантлар ва уларнинг илмий раҳбарлари иштирок этди.

Тасдиқланган режа-жадвал асосида ҳар бир докторантнинг якка тартибдаги режаси доирасида 2024-йилнинг дастлабки 6 ойи бўйича фаолияти самарадорлиги ўрганилди. Шунингдек, илмий-тадқиқот иши режадан ортда қолаётган докторантларнинг тадқиқот ишларини янада жадаллаштириш мақсадида илмий раҳбарлари ва масъул кафедра мудирлари иштирокида мақсадли режа-кўрсаткичлар белгилаб олинди.