NAMANGAN KADASTR
971 subscribers
9.43K photos
883 videos
9 files
4.07K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: namangandkp@kadastr.u
Download Telegram
#Сайлов_ҳақида

🔷 Бугундан Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига старт берилди

Бунда Президентликка номзодлар ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда роликлар намойиш этилади, материаллар эълон қилинади, кўчаларга баннерлар илинади, флайер ва буклетлар тарқатилади, сайловолди учрашувлари, турли акция ва флешмоблар ўтказилади, дебатлар ташкил қилинади ва шу каби бошқа ташвиқот тадбирларига рухсат берилади.

Сайловга яқинлашган сари бу борада саволлар кўпаймоқда. Шуларни инобатга олиб, асосий саволларга Ўзбекистон Республикаси «Сайлов кодекси»дан келиб чиқиб жавобларни тайёрладик.

▶️ Сайлов қачон бўлади?

Жавоб: 2021 йил 24 октябр (якшанба) куни бўлади.

▶️ Сайлов ўтказишнинг асосий принциплари қандай?

Жавоб: Сайлов умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали ўтказилади. Сайлов очиқ ва ошкора ўтказилади.

▶️ Кимлар сайловда иштирок этади?

🔰Жавоб: Сайлов куни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эга. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди.

📌 Сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади.

▶️ Яширин овоз бериш нима?

🔰 Жавоб: Сайловда эркин ва яширин овоз берилади. Сайловчи хоҳиш-иродасини назорат қилишга йўл қўйилмайди.

▶️ Овоз бериш вақти ва жойи ҳақида ҳам тўхталинг.

🔰 Жавоб: Овоз бериш сайлов куни (24 октябр) соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилади. Овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида участка сайлов комиссияси сайловчиларни камида 10 кун олдин хабардор қилади.

▶️ Сайловда иштирок этиш учун сайловчи қандай ҳужжат билан бориши керак?

🔰 Жавоб: Сайловчи сайлов комиссия аъзосига шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатади ва сайловчилар рўйҳатига имзо қўяди. Шундай кейин унга сайлов бюллетени берилади.

Бирон-бир сабабга кўра, сайловчилар рўйҳатига фамилияси кирмай қолган сайловчиларнинг фамилиялари сайловчининг шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжат асосида сайловчилар рўйхати иловасига киритилади.

▶️ Овоз бериш тартиби қандай?

🔰 Жавоб: Сайловчи сайлов бюллетенини олгач, уни яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдиради. Сайлов бюллетенини тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши таъқиқланади.

Сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «» ёки «✔️» ёки «» белгисини қўяди.

Овоз берувчи тўлдирилган сайлов бюллетенини сайлов қутисига ташлайди.

❗️Бузиб қўйилган сайлов бюллетени сайловчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.