Наманган хабарлари
1.64K subscribers
22K photos
4.23K videos
8 files
2.25K links
Download Telegram
Ахсикентдаги юксак тамаддун - метро услубида қурилган қадимий ерости йўлаклари, пол ости иситиш тизими, сопол қувурлар | 3000 йиллик тарихдан сўзловчи маскан ёшлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эга

Археологлар траншея қазиш жараёнида XI қазув объектидан сўнгги эллик йилдаги энг нодир топилма - кенглиги 2,3 метрлик зинапояга дуч келишди. Ер туби томон тўрт метр қазилганда сирли йўлакнинг бус-бутун аркаларига дуч келинди.

Бу ердан 10 минг кубометр тупроқ чиқарилгач, йўлакнинг 12 поғонаси очилган. Айнан шу нуқтадан етти метр шарқда қадимшунослар яна иккита ноёб ерости йўллари мавжуд. Ҳар икки аркасимон йўлак, дастлабки топилган катта йўлга боғланади.

Ахсикент тарихига оид маълумотлар, тарихдан жонли сўзловчи очиқ осмон музейлари Мирзо Улуғбек номидаги аниқ фанлар ва чет тилларига ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларида катта таассурот қолдирди.

200 гектарга яқин қисми бутун сақланган археопаркда 2025 йилда қадимий бир қанча топилмалар топилгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муғтепа | Қадим Косонсойнинг машҳур археологик ёдгорлигида Ахсикент комплекс экспедицияси томонидан олиб борилаётган қазишма ишлари ва бошқа маълумотлар O’zbekiston tarixi телеканалининг Ekspeditsiya кўрсатувида

#4nov #mug #axsikent #uzbtarixi #kosonsoy
#ОБ_ҲАВО

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 6 ноябрь  куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ 2° илиқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 3° совуқ 2° илиқ бўлади.
#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2025 йил 6 ноябрь сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг:


▶️ Lotindа
▶️ Кириллда
▶️ pdf
👥 Аҳолиси сони энг кўп бўлган ТОП-10 туман ва шаҳарлар

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 069 116 кишини ташкил этган.

🇺🇿 Аҳолиси сони энг кўп бўлган ТОП-10 туман-шаҳарлар рўйхати қуйидагича:

Наманган шаҳри – 724 911 киши;

Самарқанд шаҳри – 603 980 киши;

Ургут тумани – 582 613 киши;

Андижон шаҳри – 501 131 киши;

Денов тумани – 438 066 киши;

Олмазор тумани – 416 838 киши;

Пастдарғом тумани – 398 063 киши;

Юнусобод тумани – 391 075 киши;

Шайҳонтоҳур тумани – 372 674 киши;

Асака тумани – 366 746 киши.

🇺🇿 Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш нима учун муҳим?

Ҳар бир давлат ўз ривожланиш стратегиясини фақат иқтисодий кўрсаткичларга эмас, балки аҳоли ва қишлоқ хўжалиги ҳақидаги аниқ маълумотларга таяниб белгилайди.

2026 йил 15 январь — 28 февраль кунлари мамлакатимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Бу жараён Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим аҳамият касб этади.

🫂 1. Аҳоли ҳақида аниқ маълумот — аниқ сиёсат

Рўйхатга олиш натижалари орқали давлат аҳолининг ёши, жинси, таълим даражаси, иш билан бандлик ҳолати ва яшаш шароити ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлади.
Бу маълумотлар ёшлар сиёсати, таълим ва соғлиқни сақлаш, инфратузилмани ривожлантириш каби соҳаларда асос бўлади.

🏫 2. Таълим ва соғлиқни сақлаш тизими учун муҳим манба


Рўйхатга олиш орқали мактаб ёшидаги болалар сони аниқланади, янги мактаб ва боғчалар қуриш, шифохона ва поликлиникалар сонини аҳоли таркибига мослаштириш имкони яратилади.

💼 3. Иқтисодий ривожланиш ва иш билан таъминлаш

Рўйхат иш билан бандлик даражаси ва касбий таркиб ҳақида маълумот беради. Шу асосда янги иш ўринлари яратиш, касбий ўқув марказларини очиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.

🌾 4. Қишлоқ хўжалигида аниқ ҳисоб — самарали натижа

Рўйхатга олиш орқали фермер ва деҳқон хўжаликларининг сони, ер майдонлари, экин турлари ва чорвачилик кўлами аниқланади. Бу давлатга ер ва сув ресурсларини тўғри тақсимлаш ҳамда субсидияларни адолатли бериш имконини беради.

🏙 5. Шаҳар ва ҳудуд ривожланиши учун асос


Аҳоли сони ва ўсиш суръатлари ҳақидаги маълумотлар асосида турар жойлар, транспорт тизими, сув, газ ва электр таъминоти режалаштирилади.

🔒 6. Маълумотлар махфийлиги

Рўйхатга олиш давомида йиғиладиган шахсий маълумотлар қонун билан ҳимоя қилинади. Улар бошқа идораларга берилмайди ва фақат умумий статистик таҳлил учун ишлатилади.

🌐 7. Халқаро аҳамият

Рўйхатга олиш натижалари БМТ, Жаҳон банки ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан мамлакат ривожланишини баҳолашда қўлланилади. Бу Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини оширади ва рақамли статистика тизимига қадамдир.

💬 Хулоса:


Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш — бу фақат ҳисоб эмас, Янги Ўзбекистоннинг келажак режаси.
Ҳар бир берилган маълумот ортида инсон тақдири, ҳар бир рақам ортида ҳаёт сифати туради.

📅 2026 йил 15 январь — 28 февраль кунлари бўлиб ўтадиган рўйхатга олиш тадбирида иштирок этиш — бу фуқаролик бурчи, ҳамда келажак учун ҳиссадир.
Ахунбабаев Бахтиёр Латифханович Россия Федерациясининг «Синергия» Корпорацияси Президентининг Ўзбекистон Республикаси бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

У аввал Наманган вилояти ҳокимининг рақамлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят Электрон ҳокимиятни ривожлантириш маркази директори лавозимларида фаолият юритган.
______________

Ахунбабаев Бахтиёр Латифханович назначен советником Президента Корпорации «Синергия» по Республике Узбекистан.

Ранее он занимал должности советника хокима Наманганской области по цифровизации, директора Центра развития Электронного хокимията Наманганской области.
«Синергия» рақамли касблар техникуми — таълимда янги босқич

Наманганда ёшларни IT соҳа мутахассислари сифатида тайёрлашда муҳим ўрин тутаётган «Синергия» рақамли касблар техникумига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Хилола Умарова, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов, Касбий таълим агентлиги директори Азимжон Хусанов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Бозаров ташриф буюришди.

Ташриф давомида меҳмонларга «Синергия» Корпорацияси Президентининг Ўзбекистон бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Ахунбабаев ва техникум директори Валентина Борисова томонидан қўшма таълим дастурлари, ёшлар учун яратилган замонавий IT инфратузилма, IT ўқув курслари ҳамда Синергия дастурчилари томонидан амалга оширилаётган хизматлар экспорти ҳақида тақдимот ўтказилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларда Синергия филиалларини очиш жараёнлари бошлангани ҳақида маълумот берилди.

Меҳмонлар техникум фаолияти ва ёшлар билан ишлаш тизимини юқори баҳолаб, келгуси лойиҳаларни амалга оширишда қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли кўрсатмалар бердилар.
____________________

Техникум цифровых профессий «Синергия» — новый этап в развитии образования

В техникум цифровых профессий «Синергия», который играет важную роль в подготовке молодых IT-специалистов в Намангане, с визитом прибыли заместитель руководителя Администрации Президента Республики Узбекистан по вопросам реформирования образования Хилола Умарова, министр высшего образования, науки и инноваций Конгратбай Шарипов, директор Агентства профессионального образования Азимжон Хусанов, а также заместитель хокима области Отабек Базаров.

В ходе ознакомления гостям была проведена презентация советником Президента Корпорации «Синергия» по Республике Узбекистан Бахтиёром Ахунбабаевым и директором техникума Валентиной Борисовой, о реализуемых совместных образовательных программах, созданной IT-инфраструктуре для молодежи, IT-курсах, а также об экспортных услугах, осуществляемых разработчиками «Синергии».

Также было объявлено о начале процессов по открытию филиалов «Синергии» в городе Ташкенте и других регионах страны.

Гости высоко оценили деятельность техникума и систему работы с молодежью, дав соответствующие поручения по поддержке и реализации предстоящих проектов.

Telegram | Instagram | Chat_bot | Web-sayt