#Халқаро_ҳамкорлик BITF-2026 - Наманган вилояти вакиллари ўндан ортиқ амалий келишувлар имзолашди
Бишкекда ўтаётган халқаро туризм кўргазмасида 65-Халқаро гуллар фестивалига Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Россия давлатларидан туристларни олиб келиш ва улар учун самарали саёҳат ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказилди.
Пировард натижада MazzaliTravel ва AlmaTravel, Akhsikent Travel ва Inspiro Group, ParvozTur ва TumarTrans.kz, Sherobod Turizm ва Eratravel, Karakol Destination туркомпаниялари ўртасида бу бўйича меморандумлар имзоланди.
Дор йўллари қуриш бўйича катта тажрибага эга Aska компанияси билан Sherobod Turizm ва Ахсикент археология парки ўртасида уч томонлама келишувга эришилди.
Анжуман доирасида намойиш этилган Наманган ҳунармандчилиги маҳсулотлари кўргазмаси ташриф буюрувчиларнинг катта қизиқишига сабаб бўлди. Натижада Ak Keme hotel, Қирғизистон Туризмни ривожлантириш фонди Наманган вилояти Ҳунарманд уюшмаси билан ҳамкорлик қиладиган бўлди.
BITF-2026 доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бишкекдаги халқаро анжуман доирасида 65-Халқаро гуллар фестивали ва Ахсикент археология парки китоби тақдимоти ўтказилди.
Тадбирда Қирғиз Республикаси Давлат котиби Арслан Койчиев, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Саидикром Ниёзхўжаев, Қирғизистон давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи Бегижон Аҳмедов, олимлар ва нуронийлар вакиллари иштирок этдилар.
- Мен ўзим тарихчиман, Анорбоев домлани яхши танийман. Ахсикентда амалга оширилаётган бунёдкорлик тарихни сақлаш йўлидаги энг ибратли ишдир. Албатта Ахсикентга бораман, - деди Давлат котиби.
Икки мамлакат ўртасидаги ривожланиб бораётган савдо-иқтисодий алоқалар, сайёҳ алмашинуви бўйича ҳамкорликка тўхталган Саидикром Ниёзхўжаев, бу алоқаларда Халқаро гуллар фестивалининг алоҳида ўрни борлигини таъкидлаб ўтди.
- Қирғизистондан Ўзбекистонга 2025 йилда борган 1 миллион сайёҳнинг асосий қисми Наманганга ташриф буюргани эътирофга сазовор, - деди жаноб элчи.
Наманган делегациясига BITF-2026даги фаол иштироки учун сертификатлар топширилди