Namangan Iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmasi
75 subscribers
3.7K photos
509 videos
15 files
1.09K links
🇺🇿Namangan viloyati Iqtisodiy taraqqiyot bosh boshqarmasi telegram kanali edi oldin

Veb-sayt: https://nameconomy.uz

Facebook: @nameconomy

Telegram: t.me/nameconomfin

Admin: @nurmatovabdulbosit
Download Telegram
Тўқимачилик саноати вилоятнинг асосий драйвер соҳаларидан бири ҳисобланади.

📊 2022 йил якуни билан соҳанинг умумий саноат ишлаб чиқаришидаги улуши 37,4 фоизни ташкил этди.

Тўқимачилик маҳсулотларининг асосий қисми Наманган шаҳри, Косонсой, Наманган, Уйчи, Учқўрғон, Поп ва Чуст туманларидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилмоқда.

✅ Вилоятда тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишида 2250 дан ортиқ корхона фаолият юритаёган бўлиб, улар томонидан 2022 йил давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 6,8 трлн. сўмни, экспорт ҳажми эса 386,0 млн. долларни ташкил этди.

Шунингдек, соҳа йўналишларида умумий қиймати 1,3 трлн.сўмлик 176 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 13619 та янги иш ўринлари яратилди.
Наманган вилоятида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантириш орқали 2021 йилда 14,1 фоиздан 2022 йилда 12,8 фоизга қамбағаллик даражаси қисқартиришга эришилди.

2022 йилда 3 та дафтарлар жамғармаси ҳисобидан
107.6 млрд.сўм маблағлар ажратилди.

2023 йилда Бандлик дастури доирасида 505 минг янги иш ўринлари яратиш ҳисобига вилоятни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Дафтарлардаги оилаларни "Ягона ижтимоий ҳимоя реестр" электрон базасига боғлаш орқали "Оила паспортларини" шакллантириш орқали оилалар даромади яратилади.
👍1
Наманган вилоятида 2023 йил 9 минг гектар ер майдонлари акуционга чиқарилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги “Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 373-сон қарорига асосан, 2023 йилда жами 9 056 гектар ер майдонларини 60 мингта лотларга ажратиб аҳолига 30 йилга ижара ҳуқуқи асосида ажратиб берилиши белгиланган.

Ушбу майдонларга “Бир ҳудуд – бир маҳсулот” тамойили асосида,
1 185 гектарига сабзавот,
1 569 гектар картошка,
1 251 гектар полиз,
2 924 гектар дуккакли,
669 гектар мойли экинлар,
507 гектар шоли ҳамда 949 гектар озуқа экинлари
экилиши режалаштирилган.

Мазкур экинларни жойлаштирилиши ҳисобига 24,6 минг тонна сабзавот, 35,4 минг тонна картошка, 43,8 минг тонна полиз, 5,9 минг тонна дуккакли ва 1,5 минг тонна мойли, 2 минг тонна шоли ҳамда 5,7 минг тонна озуқа маҳсулотлари олиниши прогноз қилинган.

Иқтисодий тараққиёт бош бошқармаси Ахборот хизмати
👍1
Вилоятда хизматлар соҳасига эътибор соҳани янги босқичга олиб чиқмоқда

📝 Хусусан, мазкур соҳада жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 175 848 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди;

📈 Хизматлар соҳасида жами 14 004 та хизмат кўрсатиш объектлари фаолият бошлади;

🏪 Аҳолига куну-тун хизмат кўрсатувчи 22 та марказий кўчаларида 1 084 та хизмат кўрсатиш ва сервис объектлари ишга туширилди;

✅ Наманган шаҳрида хар 3-5 та маҳаллалараро учун 1 тадан савдо ва хизмат кўрсатишга мўлжалланган 8 та маҳаллалараро хизмат кўчаларида 112 та лойиҳалар фойдаланишга топширилди;

👨‍🎓 Тиббиёт соҳасида 4 та янги йирик лойиҳалар фойдаланишга топширилди;

♻️ Қолаверса бир қатор йирик савдо марказлари, меҳмонхоналар ва савдо дўконлари ўз фаолиятини бошлади.
🖋 “ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ” ЙИЛИДА ДАФТАРЛАР РЎЙХАТИДА ҚОЛГАН ОИЛАЛАРГА КЎРСАТИЛАДИГАН ЁРДАМЛАР ЮЗАСИДАН ЯНГИЧА МЕХАНИЗМ ВА ТАКЛИФЛАР ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ.

🔖 Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни оилавий шароитини яхшилаш ҳамда оилаларнинг ишга лаёқатли аъзоларини иш билан бандлигини таъминлаш бўйича вилоятда қўшимча таклифлар механизми белгиланди.
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Infografika Namangan viloyatining yalpi hududiy mahsuloti

Rasmiy sahifalar👇

Telegram | Facebook | Mover
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅ Наманган вилоятида 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йилида ҳам ҳайрли ишлар давом эттирилиб, аҳолини сифатли таълим ва касб хунарга ўргатиш бўйича тизимли ишлар олиб борилади.
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президентининг Наманган вилоятига ташрифи тафсилотлари
👍1
Жорий йилнинг 25 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғриси»да видеоселектор йиғилишида ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш бўйича фикрлар таъкидлаб ўтилди. Бунга асосан Норин тумани 4-тоифага киритилган.

Наманган вилояти ҳокимининг топшириғига асосан вилоят ишчи гуруҳи ташкил этилиб, туманни 4-тоифадан чиқариш бўйича вилоят ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда аҳолини камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантириш, туман ихтисослашувидан келиб чиқиб, драйверларни ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо йўналиши бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Йиғилиш якуни бўйича барча масъулларга туман Дастурини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.
👍1
Жорий йилнинг январь-февраль ойларида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларнинг 18 минг нафарига ёрдамлар кўрсатилди.

Бугунги кунда вилоятда кам таъминланган аҳолини турмуш шароитини яхшилаш ҳамда оилаларнинг ишга лаёқатли аъзоларини иш билан бандлигини таъминлаш бўйича вилоятда қўшимча таклифлар ишлаб чиқилиб, бу бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Кўрсатилган ёрдамларни қуйидаги инфографикада кўришингиз мумкин.

Иқтисодий тараққиёт бош бошқармаси Ахборот хизмати.
👍1