Namangantoday.uz
875 subscribers
6.41K photos
1.43K videos
11 files
7.98K links
Download Telegram
Apple компанияси iPhone 12 Pro смартфонларини тақдим қилди. $999 доллардан бошланади.

@namangantoday
Дунёнинг 180 дан ортиқ давлати COVAX халқаро механизмига қўшилганини маълум қилди.

Бу ҳақда 12 октябрь куни бўлиб ўтган брифингда ЖССТ бош илмий ходими Сумья Сваминатан хабар қилган.

Мазкур механизмдан кўзланган мақсад тайёр бўлгач, коронавирусга қарши вакцинани мамлакатларга адолатли асосда тақсимлашни таъминлашдир.

«COVAX механизми кучаймоқда. Унга 180 дан ортиқ мамлакат, жумладан Хитой ҳам қўшилди. Ушбу давлатларда сайёрамиз аҳолисининг қарийб 99 фоизи яшайди», — деди Сваминатан.

COVAX ишлаб чиқариш қувватини яратишни қўллаб-қувватлайди ва харид қилишни амалга оширади. Дастурда кўрсатилган шартга мувофиқ юқори даромадли мамлакатлар вакцина сотиб олиш учун тўлов амалга оширади. Механизм доирасида кўзда тутилган режага кўра, 2021 йил охирига келиб 2 миллиард доза вакцина ишлаб чиқарилиши ва тенг тақсимланиши керак, дейди мутахассис.

@namangantoday
⚡️ Ўзбекистонда турли моделдаги “Урал” автомобилларини йиғиш режалаштирилмоқда.

@namangantoday
«Ватанпарвар» ташкилоти Учқўрғон ЎСТК раҳбари Мамасоли НОРХОНОВ:
«ЗАМОНАВИЙ КАРТОДРОМ ХАЛҚАРО МУСОБАҚАЛАРНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁР»

Батафсил ўқиш:➡️http://namangantoday.uz/vatanparvar-tashkiloti-uch%D2%9Byr%D2%93on-ystk-ra%D2%B3bari-mamasoli-norkhonov-zamonaviy-kartodrom-khal%D2%9Baro-musoba%D2%9Balarni-ytkazishga-tayyor

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
2020 йил бошидан бери очарчиликдан дунёда камида 7 млн киши ҳаётдан кўз юмган.

Бу ҳақда БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бисли маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, дунёнинг баъзи ҳудудларида очарчилик коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироз билан бирга кечган, бу эса фожиа кўламини янада оширган.

Дастур экспертларининг фикрича, бундай шароитларда очарчиликка қарши курашга камида 6,8 млрд доллар талаб этилади.

@namangantoday
Ўзбекистонда 2020 йилнинг ўтган 9 ойи (январь-сентябрь) давомида жами 4294 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, уларда 1293 киши вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг 9 ойлик статистик маълумотларида маълум қилинди.

@namangantoday
⚡️ Вазирлар Маҳкамаси котибиятига мудири тайинланди

Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Тоҳиржон Рапиқов Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири этиб тайинланди.

Тоҳиржон Рапиқов Вазирлар Маҳкамасида аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятини бошқаради.

Т. Рапиқов 1974 йилда Чуст туманида туғилган. 1996 йилда Наманган саноат-технология институтини тамомлаган.

Тоҳиржон Рапиқов 2019 йилдан ҳозиргача Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нарх-наво барқарорлиги - давлат сиёсати

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
НАМАНГАНЛИК ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИДА ИШТИРОК ЭТДИ

Батафсил ўқиш:http://namangantoday.uz/namanganlik-zhurnalist-va-blogerlar-pakhta-yi%D2%93im-terimida-ishtirok-etdi

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Обод_маҳалла #Обод_кўча

Наманган шаҳрининг “Олтитош” ва “Саноат” МФЙ кесишмасидаги 1,5 км масофасидаги йўл асфальтланди. Наманган шаҳар ҳокимлиги, 4-сектор раҳбари кўрсатмаси билан ушбу маҳаллаларда шағаллаш ва асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Йўл таъмирлаш ишларига 12 нафар ишчи жалб этилиб, ҳозирга қадар жами 135 тонна асфальт ётқизилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/axborotxizmati
Азизбек Абдувалиев Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди

Батафсил ўқиш: http://namangantoday.uz/azizbek-abduvaliev-namangan-viloyati-%D2%B3okimining-matbuot-kotibi-akhborot-siyosati-masalalari-byyicha-masla%D2%B3atchisi-etib-tayinlandi

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Она тили – эзгу фазилатлар, юксак туйғулар манбаи

Батафсил ўқиш:http://namangantoday.uz/ona-tili-ezgu-fazilatlar-yuksak-tuy%D2%93ular-manbai

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Президент келгуси йилги бюджетни режалаштиришда пандемиянинг давом этиши, жаҳондаги иқтисодий фаоллик пасайишини инобатга олиш кераклигини таъкидлади

Давлатимиз раҳбари раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

🗄 Камбағалликни қисқартириш мақсадида ижтимоий нафақа олувчи муҳтож оилалар сони жорий йил бошига нисбатан 2 бараварга оширилиши белгиланди. Келгуси йил 1 январдан ягона ижтимоий реестрни барча ҳудудларда ишга тушириб, ижтимомий нафақалар ажратиш тизимини тўлиқ автоматлаштириш зарурлиги қайд этилди.

🏡 Яна бир муҳим жиҳат – келгуси йили чин етим болаларни уй-жой билан таъминлаш учун бюджетдан биринчи маротаба 30 миллиард сўм ажратилиши белгиланган.

🗝 Президент Шавкат Мирзиёев бюджет харажатлари очиқ-ошкора бўлиши, вазирлик ва идоралар, ҳудудлар унинг ҳар бир сўмини оқилона сарфлаши кераклигини таъкидлади.

🔍 Молия вазирлигига ташкилотларда ички аудит тизимини мустаҳкамлаш, ноқонуний харажатлар ва камомадларга йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.

🌐 Бундан буён харажатлар таркиби ва натижадорлиги давлат идораларининг расмий сайтларида эълон қилиш тартиби жорий қилинади ва бунга амал қилмаган раҳбарларга жарима қўлланилади. Буни Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий кенгашлар назорат қилади.

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
⚡️Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлиси 2020 йил 21 октябрь куни бўлиб ўтади.
Ўзбек тилини янада ривожлантиришга оид фармон имзоланди

Шавкат Мирзиёев «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда асосий йўналишлари тасдиқланди.

Асосий йўналишлар қуйидагиларни назарда тутади:

👉 2025 йилга қадар давлат мактабгача таълим тизимида ўзбек тилли гуруҳлар қамровини 72 фоизга, 2030 йилгача эса 80 фоизга етказиш;

👉 2030 йилга қадар умумтаълим мактабларида ўқув йиллари учун таянч ўқув режаларида она тили фанини ўқитиш кўламини амалдаги ҳафтада 84 соатдан 110 соатгача ошириш;

👉 олий таълим муассасаларида ўзбек тили кафедралари сонини 2025 йилга қадар 120 тага, 2030 йилгача эса 140 тага етказиш;

👉 лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида “Ўзбекистон миллий қомуси” жилдларини нашр этишни босқичма-босқич кўпайтириб бориш;

👉 2020 йилда ўзбек тилининг луғат бойлигини оширувчи 15 та лингвистик, соҳавий-терминологик, изоҳли луғатлар яратиш;

👉 телерадиоканаллар сухандон-бошловчиларининг ўзбек адабий тилидаги нутқ маданиятини оширувчи қайта тайёрлов курсларида ўқитиш тизимини жорий этиш ва қамровни 2030 йилгача 100 фоизга етказиш;

👉 2025 йилга қадар давлат тилида соҳавий иш юритиш ҳужжатларининг ягона электрон намуналарини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш учун 14 та онлайн дастур ишлаб чиқиш, 2030 йилгача эса ушбу кўрсаткични 25 тага етказиш;

👉 дастурий маҳсулотларнинг ўзбекча иловалари ва электрон луғат дастурларини яратиш;

👉 хорижликлар учун ўзбек тилини ўргатувчи дастурлар яратиш;

👉 2030 йилга қадар хорижий олий таълим муассасаларида ўзбек тилини ўргатувчи марказлар сонини амалдаги 17 тадан 60 тагача кўпайтириш;

👉 2025 йилга қадар “Ўзбек тилининг дўстлари” клублари сонини 30 тага, 2030 йилгача эса 40 тага етказиш.

Манба: ЎзА
Namangantoday.uz
Ўзбек тилини янада ривожлантиришга оид фармон имзоланди Шавкат Мирзиёев «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ, 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш…
Масъул лавозимга тайинланадиган шахслардан ўзбек тилини билиш сертификати талаб этилади

«Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармонига биноан:

👉 Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтишни таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳи ташкил қилади ва аниқ чора-тадбирларни назарда тутувчи “Йўл харитаси” ишлаб чиқиб, Президент Администрациясига киритади;

👉 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўзбек тили ва адабиёти бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизими асосида раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш даражаси аниқланади ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш бўйича даража сертификатлари жорий этилади;

👉 Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш бўйича қисқа муддатли (1–2 ойгача) ўқув курслари мунтазам равишда ташкил этилади;

👉 ўзбек тилидаги мавжуд луғатлар асосида узлуксиз таълимнинг барча турлари учун қуйидаги ўқув луғатларини яратиш чоралари кўрилади, шу жумладан:

кўп жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”нинг тўлдирилган янги нашри (кирилл ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида);
“Ўзбек тилининг имло луғати”;
“Ўзбек тили синонимлари луғати”;
“Ўзбек тили синонимларининг катта изоҳли луғати”;
“Ўзбек тили фразеологизмларининг катта изоҳли луғати”;
“Ўзбек тили омонимлари луғати”.

👉 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўзбек тилидан жаҳоннинг етакчи хорижий тилларига ва хорижий тиллардан ўзбек тилига таржима қилувчи компьютер дастури яратилади;

👉 2021 йил 1 январдан бошлаб марказий телеканалларда “Тилга эътибор”, “Она тилида сўзлашамиз”, “Нотиқлик маҳорати”, “Тил – миллат кўзгуси”, “Китоб билим манбаи”, “Билимли ёшлар – келажак бунёдкори” каби туркум кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил қилинади.
⚡️ Борий Алиханов ва Наримон Умаров сенатор этиб тайинланди

Шавкат Мирзиёев 20 октябрь куни Алиханов Борий Батирович ва Умаров Нариман Маджитовичларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Шунга кўра, Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Б.Б.Алиханов ва Н.М.Умаровни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари рўйхатидан чиқариш ва Сенат аъзолари этиб рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Манба

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Нариман Умаров Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб сайланди.

Борий Алиханов Сенатнинг янги ташкил этилган Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси этиб сайланди.

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Саидаҳмад Султанов Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

Саидаҳмад Султанов Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Саидаҳмад Султанов 1976 йили Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1998 йили Наманган муҳандислик-иктисодиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог.

Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Наманган тумани давлат кадастри бўлими етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган. 2001—2012 йиллар давомида вилоят ва Наманган шаҳар кадастр корхоналарида турли лавозимларда ишлаган.

2012—2018 йилларда Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари бўлган.

Саидаҳмад Султанов 2018 йилдан буён Наманган вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.