Namangantoday.uz
966 subscribers
6.22K photos
1.39K videos
9 files
7.77K links
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИСИ АХБОРОТИ

2020 йил 1 октябрдан мавжуд карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикасига авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилди.

Аввал жорий қилинган чекловлар бекор қилинади.

Масъул идораларга чет давлатлар мутасадди идоралари билан музокаралар ўтказиб, барча турдаги халқаро қатновлар (авиа, темир йўл, автобус қатновлари) сонини кўпайтириш бўйича топшириқ берилди.

1 октябрдан бошлаб, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон билан чегарада жойлашган автойўл ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кираётган шахслар коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтган ҳолда 14 кунга меҳмонхона ёки уй карантинига юборилади.
Хориждан Ўзбекистонга кириб келишнинг янги тартиби эълон қилинди

Республика махсус комиссияси қарори асосида, хорижий давлатлардан авиа, темир йўл ва автотранспорт воситаси орқали Ўзбекистонга келувчи шахсларни қабул қилишнинг янги тартиби жорий этилади.

🟩 Сўнгги 14 кун давомида «яшил» давлатда (Хитой, Таиланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Финландия, Латвия, Австрия ва Япония) бўлиб турган шахслар – Ўзбекистон ҳудудига тўғридан тўғри киритилади.

🟨🟥 «Сариқ» (Озарбайжон, Беларус, БАА ва Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно) ҳамда «қизил» давлатлардан (қолган барча давлатлар) кириб келаётган шахслар – сўнгги 72 соат давомидаги коронавирусга ПЗР тести манфий натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этган ҳолда Ўзбекистон ҳудудига киритилади.

Агар шахс сўнгги 72 соат ичида коронавирусга тест топширмаган бўлса ёки шахсда коронавирус инфекциясининг аломатлари (йўтал, иситма ва б.қ.) мавжуд бўлса, Ўзбекистонга келганидан сўнг ўтказиш пункти (аэропорт, вокзал ёки бошқа) ҳудудида ўз ҳисобидан коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтади ҳамда Ўзбекистон ҳудудига киритилиб, 14 кунга меҳмонхонага ёки уй карантинига юборилади.

Ўзбекистонга келаётган шахслардан 14 кун давомида меҳмонхонада ёки уй карантинида бўлиш мажбуриятини зиммасига олиш тўғрисида тилхат олинади.

Текширув натижалари мусбат бўлган тақдирда, шахс белгиланган тартибда карантин маркази ёки хоҳишига кўра меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.
ЖАННАТИ СИНГЛИМ - МУҲАЙЁ

Сен онамга ўхшардинг. Сени таниганимдан бери Аллоҳимга шукр қилардим, сендек АЁЛни яратганига. Сен - менинг синглим, жигарим, сирдошим – энг яқиним эдинг. Сен ҳеч кимга ўхшамасдинг. Жуда чиройли овоз ва оҳангда “опа” дердинг. Энди сендек чиройли тарзда “опа” дейдиган сингилни қаердан топаман?..
Нега шунча мукаммал бўлиб яралдинг? Оддий аёл бўлмасмидинг, шунда узоқ яшармидинг...
“Ассалому алайкум, яхшимисиз? Аллоҳимга минг раҳмат тириклигимизга. Сизни жуда-жуда соғиндим. Аллоҳимга шукр борлигингизга, дийдорлашамиз насиб қилса...”
“Ўзингизни асранг, биз учун ҳам...”
“Тезроқ болаларимизга тўйлар қилайлик”.
“Бирам яхшисизки, опажоним...”
“Анча яхшиман...”
Бу сўзларинг қулоқларим остидан кетмаяпти. Нега алдадинг? Нега? Энди сенсиз қандай яшайман? Энди ким мени Наманганда кутиб олади? Энди кимга атаб шеърлар ёзаман? Ким энди мен билан саҳарлик ва ифторликлар қилади? Ким мени ниҳоятда самимийлик билан, кучли меҳр билан бағрига босади? Айт ким? У ким бўлсаям, сен бўлмайсан...
Нега умр ғанимат, деб насиҳат қилавердинг, жоним синглим? Жоним энди сенсиз қандай яшайди? Мени ҳам олиб кет, сенсиз ҳувиллаб қолган дунёда нима қиламан?..
Доим сенга қутловлар ёзишга ўрганган қўлим бу сўзларни ёзганидан сингани яхши эди...
Халқ учун, Наманган учун ёниб яшадинг. Биламан, ҳозир бутун Наманган мендек чуқур қайғуда, мотамда. Чиройлигим, меҳрибоним, тенгсизим, фариштам! Бу дунёда АЗИЗ бўлиб, у дунёгаям АЗИЗ бўлиб кетдинг. Насиб этса, муборак Ҳаж сафарига бирга борамиз, дердинг... Сен мен учун Ҳажга кетдинг. Сен учун, сендан энг кўп меҳр кўрган мусофир сифатида, сўнгги нафасимгача дуодаман.
Аллоҳим, барча чиройли сифатларинг қалбида муҳайё бўлган МУҲАЙЁ синглимни сенга топширдик. Жаннатингнинг энг чиройли боғларидан жой бер. Фаришталаринг қучоқ очиб кутиб олсин, омин!

Васила ТУРДИБОЕВА.
⚡️ "Қамчиқ" довонида қор ёғмоқда

Айни вақтда А-373 автомобиль йўлидан ўтган "Қамчиқ" довонида қор ёғмоқда.
АНОР - 101 ДАРДГА ДАВО

Мавсумий мевалардан бири ҳисобланган анорни 101 дардга даво дейишади. У ҳақида жуда кўп ва хўп гапириш мумкин. Қуйида анорнинг инсон организми учун фойдали жиҳатлари ҳамда қай бир касалликларда асқатиши билан таништирамиз.
Ҳомиладорлар учун фойдали.

(↓БАТАФСИЛ ЎҚИШ↓)
http://namangantoday.uz/anor-101-dardga-davo

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
⚡️ОТМ талабаларининг тўлов контракт миқдорига 10 фоиз чегирма белгиланди

2020/2021 ўқув йилида
республика ОТМнинг бакалавриат ва магистратурасида кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган барча талабаларга тўлов-контракт (стипендиясиз қисмидан) миқдорига 10 фоиз чегирма берилди.

Мазкур чегирма барча давлат ОТМ талабалари учун амал қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
БУГУННИНГ ТАШВИШИ - ЭРТАНИНГ ҚУВОНЧИ
УНУТМАНГ, «ВИРУС ЁНИМИЗДА ЮРИБДИ!..»

(↓БАТАФСИЛ ЎҚИШ↓)
http://namangantoday.uz/bugunning-tashvishi-ertaning-%D2%9Buvonchi-unutmang-virus-yonimizda-yuribdi

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Ўзбек санъатида яна бир йўқотиш. Ўзбекисистон телевидениесининг моҳир сухандонларидан бири, самимий ва кўнгли очиқ инсон, Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов бугун 22 сентябр куни 51 ёшида бу фоний дунёни тарк этди.

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳрат Қаюмов: Одамлар мен сизни соғиндим...

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
#Мутахассис_маслаҳати

ПНЕВМОНИЯГА БЕПАРВО БЎЛМАНГ!

Зотилжам, пневмония - ўпка яллиғланиши, ўпкага инфекция ўтиришидир. У баъзида бошқа касалликларнинг асорати бўлиши ҳам мумкин. Турли бактериялар, яъни пневмакокк, стрептококк, стафилакокклар ва вируслар қўзғатувчи ҳисобланади. Касалликнинг юзага келиши ва ривожланишига одамнинг қаттиқ совуқ қотиши, жисмоний ва руҳий жихатидан ўта толиқиши, организмнинг ички заҳарланиши - интоксикация ҳамда тананинг касалликка қарши курашиш қобилиятини сусайтирувчи бошқа омиллар асосий роль ўйнайди. Оқибатда юқори нафас йўлларида, ўпкада микроблар ўткир ва сурункали пневмония ва ўчоқли бронхопневмонияни келтириб чиқаради.

(↓БАТАФСИЛ ЎҚИШ↓)
http://namangantoday.uz/pnevmoniyaga-beparvo-bylmang

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Бурунни тузли эритма билан мунтазам ювиш коронавирусдан ҳимоя қиладими?

(↓БАТАФСИЛ ЎҚИШ↓)
http://namangantoday.uz/burunni-tuzli-eritma-bilan-muntazam-yuvish-koronavirusdan-%D2%B3imoya-%D2%9Biladimi

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Наманган вилояти ҳокими «Hyundai» автомобиль заводи қурилиши масаласини муҳокама қилди

(↓БАТАФСИЛ ЎҚИШ↓)
http://namangantoday.uz/namangan-viloyati-%D2%B3okimi-khyunday-avtomobil-zavodi-%D2%9Burilishi-masalasini-mu%D2%B3okama-%D2%9Bildi

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилади

Президент фармонига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб шахсни рақамли идентификация қилишнинг ягона тизими жорий қилинмоқда. Унга кўра, биометрик паспортлар ўрнига Ўзбекистон фуқаросининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқлайдиган электрон ташувчи қурилмага эга ҳужжат сифатида ID-карта жорий этилмоқда.

Биометрик паспортлар ҳамда яшаш гувоҳномалари ID-карталарга қуйидаги муддатларда алмаштирилади:

1️⃣ Биринчи босқич - 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида (16 ёшга тўлганда ёки қонунчиликда кўрсатилган бошқа сабабларга кўра);

2️⃣ Иккинчи босқич - 2023 йил 1 январдан 2029 йил 31 декабргача мажбурий тартибда алмаштирилади.

Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

ID-карталарни олиш ва алмаштириш учун хоҳлаган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиш мумкин.

Ҳозирги биометрик паспортларни расмийлаштириш муддати 10 иш куни бўлган бўлса, ID-карталарни расмийлаштириш эса 1 иш кунида амалга оширилади.

ID-карта қуйидаги муддатларга берилади:

янги туғилган болага бир ёшгача – 2 йил муддатга;
бир ёшдан 16 ёшгача – 5 йил муддатга;
16 ёшдан бошлаб – 10 йил муддатга.

ID-картани расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи, яъни 198 минг 470 сўм (22.09.2020 ҳолатига) миқдорида тўлов ундирилади.

Манба: @uzauz

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
⚡️ ⚡️ Бугун юртимизда 609 нафар бемор коронавирусдан соғайди
‼️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 53 966 нафар бемордан 50 441 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
⚡️Айтишларича, Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинланиши кутилмоқда.

Унинг ўрнига, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаётган Шавкат Aбдураззоқов Наманган вилояти ҳокими взифасини бажарувчи этиб тайинланиши кутилмоқда. Ш.Абдураззоқов 2017-2020 йилларда Наманган шаҳар ҳокими бўлиб ишлаган эди.

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
❗️Расман
Президент фармони билан бугунги кунга қадар Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Бозоров Хайрулло Ҳайитбоевич Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

ЎзА

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ