Namangantoday.uz
887 subscribers
6.46K photos
1.43K videos
11 files
8.03K links
Download Telegram
Қурбон ҳайити байрамида неча кун дам олинади?

Ҳозирча Қурбон ҳайити куни, яъни ҳижрий тақвим бўйича зулҳижжа ойининг ўнинчи санаси, жорий йилда 16 июнь ёки 17 июнга тўғри келиши кутилмоқда.

Агар шундай бўлса, унда Ўзбекистонда олти кунликлар 3 кун, беш кунликлар 4 кун дам олишади. Қайси кунга тўғри келишининг аҳамияти йўқ.

Ҳайит 16 июнга тўғри келса, дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

15 июнь, шанба — 5 кунликлар учун дам олиш, 6 кунликлар учун иш куни;

16 июнь, якшанба — Қурбон ҳайити;

17 июнь, душанба — барча учун дам олиш куни (Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан байрам якшанбага тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади);

18 июнь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни (Президентнинг 22.12.2023 йилдаги ПФ-213-сонли фармонига асосан).

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ёзда саломатликни сақлашнинг 7 муҳим қоидаси

🔸Доим тоза ва озода жойларда овқатланиш, тез бузиладиган маҳсулотлардан сақланиш.

🔸Фақат тоза ва дезинфекция қилинган сунъий сузиш ҳавзаларида чўмилиш.

🔸Ёзда совун ва антисептик геллар ёрдамида тез-тез қўлларни ювиб туриш.

🔸Тез-тез илиқ душ қабул қилиш.

🔸Жамоат ҳожатхоналаридан фойдалангач, албатта, қўлларни совунлаб ювиш.

🔸Албатта, тоза ва хавфсиз ичимликлар истеъмол қилиш

🔸Уйларни тозалаш, намликни назорат қилиш ва ҳавони алмаштириб туриш.

©️Соғлиқни сақлаш вазирлиги

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бахт ва бахтсизлик, омад ва омадсизлик ёнма-ён юради дейдилар. Ҳозиргина кулиб турган кўзларга ғам булути соя ташлаши ҳеч гап эмас экан. Ҳаёт деганлари жуда қизиқ, тасодифларга, қувончу ташвишларга тўла экан. Лекин инсон қачон, қай вақт бўлмасин, ҳамма нарсага ҳатто тақдирнинг оғир синовларига-да бардош беришни билиши ҳам шарт экан.

Ҳаётимдан жуда бахтиёр эдим, ишларим юришгандан-юришди. Савдода омадим кулган экан. Давлатманд бўлдим, қўша-қўша машиналар, қасрмонанд уйлар обрўйимга обрў қўшарди. Оиламдан ҳам кўнглим тўқ эди, оқила аёлим, шириндан-шакар фарзандларим бор эди. Мен баъзан туш кўраётганга ўхшардим, уйғониб кетишдан чўчирдим.
Кўнглимдаги ғашликнинг боиси бор экан. Боғимдаги гўзал, ақлли, доно гулим, якка-ю ёлғизим Нигора қизимнинг гулдек очилган пайтда хазон каби сўлиб бораётгани ақлу ҳушимни бошимдан учирди. Менга на бойлик, на қувонч татирди, уйқуларим қочди. Шифокорларнинг сўзига қараганда Нигора оққон экан.
Бормаган дўхтир, табиб, оёғим етмаган шифохона қолмади ҳисоб. Бор-будимни сарфладим, натижа бўлмади. Чет элдаги номдор профессорларгача бориб маслаҳатларига қулоқ тутдим. Нигора эса кун сайин ҳолсизланиб, кўзини очгани ҳам мадори қолмади.
Энг қора кун, мудҳиш фожеа рўй берди. Вужудим парчаланиб кетди. Энди мен ҳеч ким эмасман, инсон боласи учун фарзанд доғини кўриш дўзах оловидан-да кучлироқ эканини биласизми? Телбалардек қичқираман, дунёларига ўт қўйгим келади. Толесизлигимдан, қўлимдан ҳеч нарса келмаслигидан ўкиниб-ўкиниб йиғлайман. Кечалари самога термуламан, наҳотки ажал олдида инсон боласи шунчалар ожиз, нотавон бўлса?!
Давлатмандлик ҳам ғурбат экан-да… Ундан кўра бир бурда нонга қорним тўйиб-тўймаса ҳам майли эди, ёлғизгина жигаргўшам ёнимда бўлса қани эди… Оёқ остида думалаб ётган тошга айланиб қолсам эди…
Дардимга даво йўқлигини биламан, лекин нима қилай?!!

Санжарбек ҲАМИДОВ

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
#ЭСЛАТМА

Янги ўқув йили учун 1-синфга қабул вақти эълон қилинди

2024-2025-ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилмоқда.

Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:

1-босқич: 20 июндан 31 июлгача микро-ҳудуд доирасида,

2-босқич: 1 августдан 15 августгача микро-ҳудуддан ташқарида.

1-синфга қабул жараёнлари Наманган шаҳрида электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.

Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.

Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти Божхона бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Қодиров Умиджон Суҳбатжонович Наманган вилояти Божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У тайинловга қадар Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️❗️Электромобилни хонадонда қувватлашда арзон тариф қўлланади

Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади. Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади.

Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. 

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Океан» болалар реабилитация маркази - фарзандингиз саломатлигини тиклашда ва унда сузишга бўлган қизиқишни уйғотишда энг муносиб марказ!

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Илк бор Истанбул-Наманган йўналишидаги авиақатнов амалга оширилди

Бугун, 11 июнь куни "Қанот Шарқ" авиакомпаниясининг ҳаво кемаси Истанбул-Наманган йўналишида илк парвозни амалга оширди.

Авиакомпаниянинг A 321 русумли ҳаво кемаси Истанбул шаҳридан гуллар шаҳри Наманганга 119 нафар йўловчини олиб келди.

Анъанага мувофиқ, ҳаво кемаси аэропортда сунъий сув аркаси ҳосил қилинган ҳолда кутиб олинди.

Маълумот учун, Истанбул-Наманган йўналишидаги парвозлар ҳафтанинг Сешанба ва Жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

©️ Наманган халқаро аэропорти

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эртаки тарвуздан заҳарланмаслик учун уни қандай тўғри танлаш керак?

Кимёвий ўғитлар билан ҳаддан ортиқ ишлов берилган тарвузлар инсон саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин.

Тарвуз сотиб олаётганда маҳсулотнинг бутунлигига, чиримаганига ва кимёвий ўғитлар билан меъёрдан ортиқ тўйинтирилмаганига эътибор қаратиш керак.

Агар таркибида нитрат моддаси меъёрдан ортиқ бўлган тарвуз истеъмол қилинса, унинг нохуш белгилари 4-6 соатдан кейин пайдо бўлади.

Бундай ҳолатда кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қорин ва бош оғриғи, тана ҳароратининг 38-39 даражагача кўтарилиши каби аломатлар кузатилиши мумкин.

Заҳарланиш белгилари пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

©️Соғлиқни сақлаш вазирлиги

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда Қурбон ҳайити намози 16 июнь куни 05:00 да ўқилади

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM