Namangantoday.uz
875 subscribers
6.41K photos
1.43K videos
11 files
7.98K links
Download Telegram
“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди

Шунингдек, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эртага, жума куни соат 10:00 да "Кобалт" автомобилларига яна онлайн шартнома очилар экан. Шартномалар фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу йил магистратурага қабул имтиҳонсиз бўлади

2024-2025 йилги қабул жараёнида магистратура мутахассисликлари учун имтиҳонлар ўтказилмайди, деб маълум қилди Олий таълим вазирлиги.

Талабгорлар диплом балли ва чет тили сертификатлари асосида қатъий сараланади. Бунда аввал диплом бали, кейин чет тили сертификати устунлиги кўриб чиқилади.

Ҳужжатларни топшириш жараёни 30 июлга қадар давом этади. Магистратурага қабул қилинганлар рўйхати 20 августга қадар эълон қилинади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Электр энергияси истеъмолчилари балансида тўлов қолдиғи кўпроқ кўрсатилиши кузатилди

Ижтимоий тармоқларда электр энергияси учун тўловларда ҳисобга икки баробар пул ҳисобланаётгани тўғрисида хабар тарқалмоқда.

Айни пайтда тўлов тизимлари билан боғлиқ техник носозлик кузатилганлиги сабаб, тўлов амалга оширилганда истеъмолчи балансида тўлов қолдиғи кўпроқ кўрсатиши кузатилмоқда. Айни пайтда биллинг тизими орқали электр энергияси учун тўловлар хатоликсиз қабул қилинмоқда ҳамда баланс қолдиқлари тўғри шакллантирилмоқда.

Тез фурсатларда носозликлар бартараф этилишини маълум қиламиз.

Истеъмолчилардан электр энергияси ҳисоби кўрсаткичлари тўғрисида аниқ ва тўғри маълумотларни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг расмий веб-сайтидага “Шахсий кабинет ” орқали олишларини тавсия қилинди.

“Шахсий кабинет”га кириш учун қўлланма.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⭕️Тадқиқот: Тунда ёрқин чироқ нури қандли диабет ривожланиш хавфини оширади
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган давлат университетида ижодий ва касбий имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда:
136 нафар абитуриент журналистика йўналиши бўйича имтиҳон топширмоқда


Namangan davlat universiteti
«Press klub»


📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

2024-2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.

Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.

❗️ Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди!

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб топилди

Вилоят ҳокимлигига кўра, қидирув ишлари давомида:

🔸XI асрга оид пўлатдан ясалган қилич;
🔸XIV асрга оид Амир Темурнинг хос аскарлари ишлатган қилич;
🔸475-600 йилларга оид Бақтрия тангаси;
🔸XIX асрга оид Хитой тангаси;
🔸учта нодир китоб топилган.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 14 июлдан 28 июлга қадар ўтказилади.

Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади.

Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг  тегишли қарори билан Муминов Абдулазиз Мажид ўғли — Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Абдулазиз Муминов тайинловга қадар  Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи, Марказий аппарат инсон ресурслари бошқармаси раҳбари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси биринчи ўринбосари  лавозимларида фаолият олиб борган.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Ногиронликни белгилашда рақамлашган тизимга ўтилади. Бу дастлаб Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида, 2025 йил 1 сентябрга қадар барча ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилади. Эксперт комиссияларига тиббий ҳужжатлар оилавий шифокорлар томонидан электрон юборилади.

Баҳолаш ЖССТнинг мослаштирилган мезонлари асосида “Инсон” марказлари ходимлари томонидан амалга оширилади. Ногиронликни белгилаш билан бир вақтда унинг реабилитация дастури ҳамда протезга муҳтожлиги бўйича маълумотлар шакллантирилади.

Энди эксперт комиссиялари томонидан касбга, таълимга, спортга тавсия бериш, меҳнатга лаёқатсизликни белгилаш тартиби бекор қилинади. Бундай шахслар иш, спорт ва таълимга индивидуал ёндашув асосида йўналтирилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг хавфсиз ва тўсиқларсиз ҳаракатланиши учун шароитларни кенгайтириш ҳам кўзда тутилмоқда. Шу боис қуриладиган ва таъмирланадиган бинолар бунга мослашганлиги бўйича мажбурий экспертизадан ўтказилади.

Жамоат транспорти бўйича тендерларда фақатгина ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирилган автобуслар иштирок этиши мумкин бўлади. Шаҳар жамоат транспортида I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга бепул хизмат кўрсатилади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Университетга бириктирилган ёшлар    жамиятнинг фаол аъзосига айланмоқдалар

Жорий йил бошида Наманган давлат университети ректорига ҳамда раҳбарият вакилларига Поп туманининг «Тошқўрғон», «Водий» ,«Янгиобод» ва «Бирлашган» маҳаллаларида истиқомат қилувчи 29 нафар ёшлар бириктирилган эди.

Бугун поплик яна беш нафар ёшлар учун унутилмас кун бўлди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта, яъни Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 15 июлдан ўқишни “перевод” қилиш бўйича аризалар қабул қилиш бошланди

Бугун, 15 июлдан ОТМларда ўқишни кўчириш жараёнлари бошланади.

Қайд этилишича, ўқишни кўчириш учун аризалар 5 августга қадар давом этади ва қуйидаги 2 та платформа орқали қабул қилинади:

transfer.edu.uz — давлат ОТМнинг биридан бошқасига;
my.uzbmb.uz — хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМларига.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинган Қонун лойиҳасига кўра, Жиноят-процессуал кодекс ҳамда “Судлар тўғрисида”ги Қонунга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

— жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши;

— гумон қилинувчига, айбланувчига ва судланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни таъминланиши;

— айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги;

— гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги;

— ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмаслиги;

— агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги;

— шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди

Шу йилнинг 15 июль кунидан эътиборан Таиланд ҳукумати 93 давлат, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун, 60 кунгача визасиз кириш режимини расман жорий қилди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эртага соат 10:00 да savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали
Chevrolet Cobalt автомобиллари учун яна шартнома очиларкан.


📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бироздан сўнг Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Таҳлиллар кўрсатишича, 2024 йилнинг биринчи олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайди - Шавкат Мирзиёев