УЧҚЎРҒОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ БИРИНЧИ ИШ КУНИ ЁХУД ЙЎҚЛОВЛАР БОИС КЎНГЛИ КЎТАРИЛГАН ИНСОНЛАР ДУОСИГА ЙЎҒРИЛГАН КУН
Кечагина Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланган Дилшодбек Мирхановнинг биринчи иш куни улуғ айём арафасига тўғри келди.
Бугун - қутлуғ арафа кунида янги туман ҳокими бошчилигида Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди.
Ҳокимлик вакиллари ҳамда бир гуруҳ саховатпеша инсонлар томонидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари тумандаги ногиронлиги бўлган, бетоб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тақдим этилди. Бугун 200 та оилага ташриф буюрилиб, оилалар аъзолари Қурбон ҳайити билан табрикланди. Эътиборга муҳтож инсонлар кўнгиллари кўтарилди, дастурхонлар неъматлар билан тўлди, қўллар дуоларга очилди.
Ташрифлар ва фуқаролар билан суҳбатлар жараёнида туман ҳокими ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамюртларимизга мана шундай тарзда кўмак бериб борилиши, уларнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш ўз фаолиятининг асосий мезони бўлишини таъкидлади.
Ҳа, шу тариқа Учқўрғон тумани ҳокими илк иш кунини хайрли ишдан бошлади. Ишонамизки, бугунги шукроналикка йўғрилган муборак кунлардаги самимий дуолар эзгу ишлар бардавомлигига хизмат қилади.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️ https://t.me/namangantoday

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда Қурбон ҳайити намози 16 июнь куни 05:00 да ўқилади
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️ https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТАКОМИЛЛАШАЁТГАН ТЕЗКОР ВА МАЛАКАЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ
Сўнгги йилларда тиббиётнинг муҳим тармоқларидан бири - тез тиббий хизмат кўрсатиш тизими тобора такомиллашиб бормоқда. Бу борада Президентимизнинг 2022 йил 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши соҳа ишини янги босқичга кўтаряпти.
Республика тез тиббий ёрдам маркази Наманган филиалида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ташкилланган навбатдаги пресс-турда шулар ҳақида батафсил маълумот олинди.
Иштирокчилар дастлаб филиалнинг узлуксиз хизмат кўрсатиш инфратузилмаси, «Call-марказ», шунингдек, Наманган шаҳар тез тиббий ёрдам маркази ва иншоотлари, автомобиль парки фаолияти билан яқиндан танишдилар.
РШТЁИМ Наманган филиали мажлислар залида кечган анжуманда РТТЁМ Наманган филали масъуллари вилоятда тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот бердилар.
Филиал раҳбари Адҳамжон Ирисбоевнинг таъкидлашича, 1 та тез тиббий ёрдам станцияси, 15 та шохобча ва 129 та постларда 234 та тез тиббий ёрдам бригадаси кечаю кундуз аҳоли хизматида. Энг замонавий хорижий автомашиналарда чақирувлар бўйича тезкор тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Келгусида тиббиётнинг мазкур тармоғи янада такомиллашади. Тез тиббий ёрдам бригадалари иши янада яхшиланади, вилоят ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази билан масофавий диагностика йўлга қўйилади. Хитойнинг «Citis» компанияси билан ҳамкорликда янада замонавий «Салл-маркази» барпо этилади.
Пресс-тур қатнашчилари кадрлар малакасини ошириш, фаолият доирасини кенгайтириш, 112 хизмати билан интеграциялашув, муаммоли вазиятларни бартараф этиш каби саволларга жавоб олишди.

⚡️Қирғизистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди
Соат 17:09 да 4.2 магнитудали зилзила Тошкентдан 170 км шимолий-шарқда рўй берди.
Ўзбекистонди сезилиш кучи:
🔸Янгиқўрғон туманида 2-3 балл, 43 км.
🔸Косонсой туманида 2 балл, 53 км.
🔸Чуст туманида 2 балл, 59 км.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️ https://t.me/namangantoday
Соат 17:09 да 4.2 магнитудали зилзила Тошкентдан 170 км шимолий-шарқда рўй берди.
Ўзбекистонди сезилиш кучи:
🔸Янгиқўрғон туманида 2-3 балл, 43 км.
🔸Косонсой туманида 2 балл, 53 км.
🔸Чуст туманида 2 балл, 59 км.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Ҳамюртларимиз ҳаж сафаридан 22-июн – 12-июл кунлари қайтишади
Бу ҳақда Мусулмонлар идораси хабар бермоқда.
Ҳожиларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус ва Урганч шаҳарларига тўғридан-тўғри авиқатновлари орқали парвоз қилиб қайтадилар.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️ https://t.me/namangantoday
Бу ҳақда Мусулмонлар идораси хабар бермоқда.
Ҳожиларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус ва Урганч шаҳарларига тўғридан-тўғри авиқатновлари орқали парвоз қилиб қайтадилар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
РШТЁИМ Наманган филиалида илк бор аорта-коронар шунтлаш амалиёти ўтказилди
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️ https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❓Мактаб битирувчилари электрон шаҳодатномаларини қаердан юклаб олиши мумкин?
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бунинг қуйидаги икки усулини тақдим этган:
➖ Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидаги Умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома маълумотини олиш давлат хизмати орқали;
➖ Электрон шаҳодатнома ахборот тизимига шахсий маълумотларини киритиш орқали.
❗️ Маълумот ўрнида, 11-синф мактаб битирувчиларининг шаҳодатнома маълумотлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ОТМга қабул бўйича электрон платформасига интеграция қилинган. Шу боис, олий таълим муассасаларига электрон ҳужжат топшириш жараёнида битирувчининг шаҳодатнома маълумотлари автоматик тарзда тақдим этилади.

❗️ Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар эътироф этилмоқда
Сенатнинг ялпи мажлисида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.
Таъкидланганидек, ушбу Қонуннинг мақсади ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Қонун билан ер участкаси ва унда қурилган иморатга бўлган ҳуқуқни, шунингдек якка тартибдаги уй-жой қурилган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ижара ҳуқуқини эътироф этишнинг аниқ тартиблари белгиланмоқда.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️ https://t.me/namangantoday
Сенатнинг ялпи мажлисида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.
Таъкидланганидек, ушбу Қонуннинг мақсади ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Қонун билан ер участкаси ва унда қурилган иморатга бўлган ҳуқуқни, шунингдек якка тартибдаги уй-жой қурилган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ижара ҳуқуқини эътироф этишнинг аниқ тартиблари белгиланмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро гуллар фестивалининг дунёга танилишига катта ҳисса қўшганлар...
Қарийб бир ойдан кўпроқ вақт давом этаётган 63-Халқаро гуллар фестивали нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатлари аҳлининг назарига тушиб улгурди.
Наманган шаҳрида фестивал доирасида 45 млн тупдан зиёд 50 дан ортиқ турдаги гул кўчатлари ўтказилди.
Ушбу гулларнинг экилиши ва уларни бир ой давомида доимий парваришлашда ободонлаштириш ходимларининг хизмати жуда катта бўлди. Уларнинг фидокорлигини ҳар қанча олқишласак арзийди.
Ушбу ташкилотнинг меҳнаткаш ходимлари бир ой давомида эртаю кеч фестивал бўлиб ўтаётган жойлар, шаҳар кўчалари ва боғ ичида тозаликка, гуллар парваришига масъул бўлмоқдалар. Шунингдек, томошага келувчиларнинг кайфиятлари чоғ бўлиши учун тинмай хизмат қилмоқдалар.
Наманганнинг гуллаб-яшнашида ўз хизматларини аямай меҳнат қилаётган ободонлаштириш соҳаси ходимларига фестивал иштирокчилари ва юртдошларимиз номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.