Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Президент вилоят ва туман ҳокимларининг қурилиш, коммунал ва экологияга жавобгар ўринбосарлари, вазирлик ва идоралар тизимидаги масъул раҳбарларнинг бу борадаги фаолияти кўриб чиқилгани, улардан 30 нафарига нисбатан интизомий жазо кўрилганини қайд этди.
❗️ Жумладан, Касби, Қарши, Бахмал, Тўрақўрғон туманлари ҳоким ўринбосарлари ишдан олинди, ушбу туманлар ҳокимларининг, 6 та вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ва бошқа раҳбарларга “ҳайфсан” берилди. Барча экология бошқармалари бошлиқларига синов муддати тайинланди.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Ҳудудларда ободонлаштириш, тозаликни таъминлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши белгиланди.
Ҳар бир вилоятдаги 2 тадан, жами 26 та туманда тажриба тарзида ободонлаштириш бошқармалари вазифалари хусусий шериклик асосида чиқинди корхоналарига ўтказилади.
Бунда, тадбиркорлар ўзига бириктирилган ҳудудда дарахт ва гуллар экиш, уларни парваришлаш, ариқларни тозалаш, кўчаларни ёритиш билан бирга чиқиндиларни олиб кетиш билан ҳам шуғулланади. Бир сўз билан айтганда, тадбиркорлар тумандаги умумий ободонлаштириш билан шуғулланади ва шунга яраша ҳақ олади.
Йил якунигача янги тажрибани синовдан ўтказиб, 2025 йилдан барча туман ва шаҳарларда йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Ҳар бир вилоятдаги 2 тадан, жами 26 та туманда тажриба тарзида ободонлаштириш бошқармалари вазифалари хусусий шериклик асосида чиқинди корхоналарига ўтказилади.
Бунда, тадбиркорлар ўзига бириктирилган ҳудудда дарахт ва гуллар экиш, уларни парваришлаш, ариқларни тозалаш, кўчаларни ёритиш билан бирга чиқиндиларни олиб кетиш билан ҳам шуғулланади. Бир сўз билан айтганда, тадбиркорлар тумандаги умумий ободонлаштириш билан шуғулланади ва шунга яраша ҳақ олади.
Йил якунигача янги тажрибани синовдан ўтказиб, 2025 йилдан барча туман ва шаҳарларда йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Вазирлар Маҳкамаси қарори билан атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсири камайтирилади:
➖ 2024 йил 1 июндан бошлаб барча автомототранспортлардан ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг ҳавога зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослигини назорат қилиш бўйича “Экологик транспорт" тизими жорий этилади;
➖ Диагностик текширув натижаларига асосан транспорт воситаларига стикерлар берилади. Шунга кўра, транспорт воситалари «яшил», «сариқ» ва «қизил» ранглар билан белгиланадиган «тоза», «ўрта» ва «зарарли» экологик тоифаларга бўлинади;
➖ Ҳудудлар 2030 йилгача босқичма-босқич экологик зоналарга ажратилади (Тошкентда — 2026 йилгача). Экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган транспорт воситаларига нисбатан экологик компенсация тўловларини жорий этиш ёхуд улардан тегишли экологик зоналар ҳудудида фойдаланишни чеклаш ёки тақиқлаш чоралари кўрилади;
➖ Юқоридаги тартибга риоя этмаганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланади. Жарима маблағлари эса мамлакатнинг экологик ҳолатини яхшилашга ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга йўналтирилади.

Апрелда ҳарорат меъёр атрофида, ёғингарчилик бўйича меъёрдан кам ва меъёрдаги ёғин кутилмоқда
Апрель ойи қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво билан бошланади. Биринчи беш кунликда ҳаво 15-20 даража илиққача исийди, кечалари ҳарорат 5-10 даража илиқ атрофида бўлади. Ойнинг биринчи ўн кунлигининг иккинчи ярмида ҳарорат асосан кечалари 8-13 даража илиқ, кундуз кунлари 18-23 даража илиқ бўлади.
Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари 2-7 даража илиқдан 10-15 даража илиққача, кундуз кунлари 13-18 даража илиқдан 25-30 даража гача ўзгариб туради.
Ой давомида ёғингарчилик жойларда меъёрдан кам ва меъёр атрофида бўлади.

Ўзгидромет
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Метан газ нархи кўп ошмайдиган бўлди
Ҳукумат қарори билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм этиб белгиланмоқда.
Яъни 1 апрелдан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида жузъий ўзгартишлар билан амал қилади (аввалги нарх 3 250 сўм эди).

Энди электромобилларни рўйхатдан ўтказиш бензинли машиналарга нисбатан 5 баравар арзон бўлади
Бугун, 1 апрелдан бошлаб электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида (510 минг сўм) тўлов белгиланди.
Бошқа барча турдаги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш эса БҲМнинг 6,84 баравари миқдорида бўлади.
Мазкур имтиёзлар аҳолини яшил энергияда ҳаракатланувчи транспорт воситаларини харид қилишга рағбатлантириш учун тақдим этилмоқда.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Бугун, 1 апрелдан бошлаб электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида (510 минг сўм) тўлов белгиланди.
Бошқа барча турдаги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш эса БҲМнинг 6,84 баравари миқдорида бўлади.
Мазкур имтиёзлар аҳолини яшил энергияда ҳаракатланувчи транспорт воситаларини харид қилишга рағбатлантириш учун тақдим этилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси Наманган филиалига янги директор тайинланди.
«Ўзбектелеком» АК бошқаруви раисининг буйруғига кўра Боқиев Мирзохид Камолович «Ўзбектелеком» АК Наманган филиали директори лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар «Ўзбектелеком» АК Наманган филиали тижорат директори лавозимида фаолият олиб бораётган эди.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси Наманган филиалига янги директор тайинланди.
«Ўзбектелеком» АК бошқаруви раисининг буйруғига кўра Боқиев Мирзохид Камолович «Ўзбектелеком» АК Наманган филиали директори лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар «Ўзбектелеком» АК Наманган филиали тижорат директори лавозимида фаолият олиб бораётган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда «Соғлом ҳомиладорлик – соғлом келажак» акцияси ўтказилди
Батафсил ўқиш 👉 https://namangantoday.uz/namanganda-soglom-omiladorlik-soglom-kelazak-akciiasi-tkazildi
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Батафсил ўқиш 👉 https://namangantoday.uz/namanganda-soglom-omiladorlik-soglom-kelazak-akciiasi-tkazildi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📈 Президент Шавкат Мирзиёевга миграцияни тартибга солиш ва меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимот қилинди.
🔵“Хорижга иш – маҳалладан” тамойили йўлга қўйилади. Бунда, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси хорижда ишлаш истагида бўлган фуқарони аниқлаб, “Онлайн маҳалла” платформасига киритади. Номзодлар хориждаги иш берувчилар танловларига жалб қилинади.
🔵Касбий малакаси йўқ ва тилни билмайдиган фуқароларни касбга ўқитиш ва профтаълим муассасаларида мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади. Бунинг учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳузурида фуқароларни хорижий тилларга ўргатиш ва ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази очилади.
🔵Хорижда ишлаш истагида бўлганлар муайян харажатларга ҳам дуч келади. Шу боис энди мигрантларнинг ишчи виза, йўл чиптаси, хорижий тил ва касб бўйича малакани баҳолатиш харажатлари қисман қопланади.
🔵Чет тили бўйича халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификат олган фуқарога тил ўрганиш учун сарфлаган харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади.
🔵Тиббий муассасалар миграциядан қайтган шахслар ва уларнинг оила аъзоларини бепул тиббий кўрикдан ўтказади.
🔵“Инсон” марказлари томонидан ота-онаси хорижда меҳнат қилаётган болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
🔵Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга олган корхонага ҳар бир ходим учун бир йил давомида Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ойига 500 минг сўм субсидия берилади. Ушбу тадбирларга бу йил учун барча манбадан 100 миллиард сўм ажратилади.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ижод мактаблари фаолияти янада такомиллаштирилади
“Ижод мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-147-сон, 01.04.2024 й.) қабул қилинди
🗓 2024/2025 ўқув йилидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларида:
🔹ижтимоий ва ижодий фаол, кенг жамоатчилик ўртасида обрў-эътибор қозонган адиблар ва жамоат арбоблари иштирокида маҳорат дарслари ўтказилади;
🔹“Ёш таржимонлар” клублари фаолияти йўлга қўйилади;
🔹“Матншунослик” дарслари ташкил этилади;
🔹ҳар йили 2 маротаба ўқувчиларнинг “Ижод боғидан гулдаста” номли тўпламларини нашр этиш амалиёти йўлга қўйилади;
🔹“Тасвирий санъат ва чизмачилик” фани негизида “Санъат” (ART) фани киритилади;
🔹7–9-синфларнинг “Технология” фани доирасида робототехника асослари ўргатилади.
✅ 2024/2025 ўқув йилидан умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида бадиий адабиёт ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни саралашга қаратилган кўрик-танлов ўтказилади.
➡️ Ҳар йили:
🔸“Менинг биринчи китобим” лойиҳаси доирасида ҳар бир ижод мактабидан камида икки нафар ўқувчининг ижодий ишлар тўплами нашр этилади;
🔸анъанавий “Зомин семинари”да ҳар бир ижод мактабидан камида 5 нафардан ижодкор ўқувчиларнинг иштироки таъминланади.
📜 Ҳар бир ижод мактаби “Туркий адабиёт дурдоналари” номли 100 жилддан иборат китоблар мажмуаси билан таъминланади.
✔️Ижод мактаблари олий таълим муассасалари ва Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихоналарига бириктирилади.

Далиев Шахрух Хожакбарович олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
У тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда ишлаган.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
У тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда ишлаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ҳайити муносабати билан ходимлар неча кун дам олади?
Яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан беш кунлик иш ҳафтасидагилар кетма-кет уч кун дам олиши кутилмоқда. Президентнинг 2024 йилда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш бўйича фармонига асосан 11-12 апрель кунлари барча учун дам олиш куни этиб белгиланган.
Шундай қилиб, Ҳайит байрами 10 апрель кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш кунлари кетма-кетлиги қуйидагича бўлади:
10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни;
11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
12 апрель, жума — 13 апрель, шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни;
13 апрель, шанба — барча учун иш куни;
14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.
❗️Эслатиб ўтамиз, Ой кўринишига қараб Рамазон ҳайити куни ўзгариши мумкин. Бунда дам олиш кунларида ҳам ўзгариш бўлади. Мазкур ўзгаришлар Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан эълон қилинади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзимизда иш ўринлари етарли.
Наманган вилоятидаги тадбиркорларнинг ёшларга мурожаати.
Расулжон Жўраев, Наманган металлургия заводи директори.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Наманган вилоятидаги тадбиркорларнинг ёшларга мурожаати.
Расулжон Жўраев, Наманган металлургия заводи директори.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ишга_марҳамат!
Бизда янги иш ўринлари бор!
Наманган вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари раҳбарларининг ёшларга мурожаати.
Асадбек Мирзабеков - "Наммоторс" корхонаси иш бошқарувчиси.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Бизда янги иш ўринлари бор!
Наманган вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари раҳбарларининг ёшларга мурожаати.
Асадбек Мирзабеков - "Наммоторс" корхонаси иш бошқарувчиси.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ишга_марҳамат!
Бизда янги иш ўринлари бор!
Наманган вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари раҳбарларининг ёшларга мурожаати.
Ойбек Нуриддинов - Наманган “Гулчилик логистика маркази” раҳбари.