Миллий гвардия Наманган вилояти бошқармаси
757 subscribers
12.8K photos
310 videos
25 files
923 links
Мазкур канал ҳарбий хизматчиларнинг хизмат фаолиятидан лавҳалар ва шарҳларни ёритиб боради
Download Telegram
Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан Давлатобод тумани Янги Ўзбекистон - Ёшлар зиё маскани ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда Китобхонлар клуби аъзолари иштирокида “Сизни қандай ҳуқуқларингиз бор?” мавзусида даврасухбати ўтказилди.

Унда бошқарма ҳодимлари томонидан бугунги кунда мамлакатимизда ўтказилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар, фуқаролар ва ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда фуқаролик бурчлари тўғрисида маъруза қилиб, ёшларни қизиқтирган саволларига тўла ва атрофлича жавоб бердилар. Давра сухбати қизғин ва кўтаринки рухда бўлиб ўтди тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга мавзу юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини ҳам билдириб ўзларининг нақадар билимга эга эканликларини намойиш этдилар.
💥💥💥💥 Milli gvardiya Namangan viloyati bo‘yicha boshqarmasi, IIB,  FVB,  hamda qator hamkor tashkilotlar bilan birgalikda Namangan shaxrida "Namangan 63-xalqaro "Gullar festivali" tadbirini munosib tarizda o‘tkazish yuzasidan Z. M. Bobur va Afsonalar vodiysi istiroxat bog‘larida to‘liq jamoat tartibini saqlash va fuqarolar havfsizligini ta'minlash maqsadida kunlik ravishda umumiy yo‘riqnomalar o‘tkazilib kelinmoqda.
Бугунги кунда Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан бўлинмалардаги бўш офицерлик лавозимларини сифатли бутлаш бўйича манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан шахсий таркибни олий маълумотга эга бўлиши учун Жамоат хавфсизлиги университети, Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда фуқаролик олий таълим муассасаларида ўқитиш бўйича шарт-шароитлар яратилмоқда.
Мазкур олийгохларни тамомлаб келган ҳарбий хизматчи ва ходимларни Миллий гвардия бўлинмаларидаги бўш офицерлик лавозимларига босқичма-босқич тайинлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 20-21 май кунлари Миллий гвардия Марказий девони Кадрлар бошқармаси бўлим бошлиғи полковник А.Мурадуллаев бошчилигидаги ишчи-гуруҳ томонидан Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида олий маълумотга эга бўлган, келгусида Миллий гвардия ҳудудий бошқармаларидаги инспектор-психолог лавозимларида хизмат қилиш истагини билдирган ҳарбий хизматчи ва ходимлар билан суҳбат ва танлов ўтказилди.
Суҳбат давомида, келгуси хизматини Миллий гвардия ҳудудий бошқармаларидаги инспектор-психолог лавозимларида хизмат қилиш истагини билдирган ҳарбий хизматчи ва ҳодимлар саралаб олинди ҳамда рўйхатлари шакллантирилди.