𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
257 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вашингтонда яна бир томоша

Трамп Жанубий Африка Республикаси президенти Рамафосани Оқ уйда қабул қилди. Америка раҳбари ҳамкасбига "оқ танли фермерлар геноцид қилинаётгани" ҳақида видео қўйиб берди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
САЛОМ

Салом, инсоф, мен келдим,
Дунёда нима гаплар?
Дарз еб оғринмадими
Юрак деган тарафлар?

Салом, меҳр, мен келдим,
Ростгўй кўзинг кулдими?
Ноҳақликка чидолмай
Ёстиғинг ҳўл бўлдими?

Салом, виждон мен келдим
Фақат айт гапнинг ростин.
Чап томонга салгина-
Босмадими тарозинг?

Салом, қадр, мен келдим
Дўстинг меҳр омонми?
Қадрсизлик дардидан-
Оғринганинг ёлғонми?

Салом илҳом, мен келдим
Дарвозангни оч, дўстим.
Кўрдинг, шеригим қанча-
Бири қош, бири кўзим.

Гарчи тошқин дарёдек
Ўзанимиз ўзимиз.
Ўйлаб кўрдим йўқ экан
Шеьрдан бошқа дўстимиз.

Сайёра Тўйчиева,

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳга яқин бўлсангиз, бошқалардан узоқ бўлганингиз зарар бермайди. Шунинг учун қўйинг бу одамларни, ҳеч ким ҳеч қачон сиз хоҳлаётгандай бўла олмайди. Ҳаммани ўз ҳақиқати бор...

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍3
Буюк Британиянинг 2 та шаҳрига мусулмон аёллар мэр бўлишибди.

-Куп гаплар бору индамадим ха бўпти ўзиз биласиз.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
Карим Бензема "Иттиҳод" билан Саудия Арабистони чемпиони бўлгач, ўзига ўзи BMW M5 G90 совға қилибди.

Мана шу люкс тоифадаги автомобилни у, диққат қиламиз (!), ярим кунлик маошига олибди. Ярим кунда шунча пул топяпти, Карл!

Бу Бензема учун худди сиз ва ман кўчани бошидаги дўкондан уйга картошка, пиёз, гуруч, нон ва тўртта памперс олиб, бозорлик қилгандек гап😁

Бобур Акмалов

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁3
❗️“Credit House” иши: 182 млрд сўм зарар аниқланди

Тошкент шаҳрида уй олиб беришни ваъда қилган “Credit House” иши бўйича 860 нафардан ортиқ фуқаро жабрланувчи сифатида эътироф этилди.

ИИБ маълумотларига кўра, дастлабки тергов натижасида жами 182 млрд сўм зарар аниқланган.

Бу ҳақда ИИВнинг “Криминал” кўрсатувида маълум қилинди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Тиланчи:
— Садақа беринг...
Бир киши:
— Пулим йўқ эди...
Тиланчи:
—Ишлаш керак, биродар!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Суд-экспертиза маркази ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилоятида кузатилган ҳолатда муқаддам судланган шахс чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик томонидан сув таъминотига ноқонуний уланиб, фойдаланганлиги ҳолати бўйича аниқланган 99 млн. сўмлик зарарни тегишли ташкилот экспертлари орқали йўқ қилиб бериш эвазига, фермер хўжаликнинг иш бошқарувчисидан 1500 АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Қашқадарё вилоят бўлинмаси эксперти ушбу 1500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

PS. Экспертларга ҳам ишонч йўқ. Орада порхўрлариям чиқиб қоляпти.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

Яхши ниятингиз амалингиздан кўра кўпроқ хайрли ишга чорлайди...
Сиз яхшиси, қалбингизда яхши ниятни барпо қилингки, Аллоҳ амалингизни ҳам яхши томонга йўлласин. Қилаётган ишингнинг бу дунё ва охиратда асари қолсин Қадрдон. Ассалому алейкум!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшини ёш десанг, қарияларни нима жин уряпти?ёки иссиқ. қаттиқ таъсир қиляпти.

Бутун бошли бир ҳудуд халқини мол деган онахонни давленияларини кўтармасдан қонуний жазолаш керак.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
- Хотин семириб кетибсан, ози сал!
- Ҳўп, ўзим ҳам ўйлаб тургандим. Мана бунақа гранулалaр бор экан. Нархи сал қиммат - шунча. Лекин тез ёрдам бераркан озишимга.
- Хотин ҳазил, шундайлигингча севаман.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
АҚШ ҳукумати Ҳарвард университетига чет эллик талабаларини ўқишга қабул қилишни тақиқлади.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётда эркак бўлишни, мард бўлишни, ҳар бир гапни ўйлаб гапиришни, ҳар бир ишда "Етти ўлчаб бир кесишни" ўргатадиган тоғанг ўзининг битирув кечасида:

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қорадори-2025» тадбири доирасида ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг савдосига чек қўйилди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Франциялик фермер қиймати 4 млрд евролик олтин конини топиб олди

У сой бўйида сайр қилиб юрганида, сув ичида ярқираётган нарсага кўзи тушган. Ерни бироз ковлаганидан кейин у олтин рудаларига дуч келган.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Аёллар айтаркан: Эркак зоти суякка ўхшайди, ташлаб юборишга қийин кўзинг қиймайди, лекин доим ғажиш мумкин...

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
ФАРЗАНДНИНГ ОТАДАГИ ҲАҚЛАРИ

1. Фарзандлар учун ақлли, фаросатли, покиза она танлаш.
2. Чиройли, маъноли исм қўйиш.
3. Гўзал тарбия бериш.
4. Болага меҳр-шафқатли бўлиш.
5. Болани қарғамаслик.
6. Фарзандга яхшилик қилиш.
7. Ҳалол йўл билан боқиш.
8. Билим, одоб ва ҳунар ўргатиш.
9. Уларнинг ҳақига яхши дуолар қилиш.
10. Фарзандлар орасида адолатли бўлиш.
11. Қўлидан келмайдиган, оғир ишларни буюрмаслик.
12. Назорат қилиш.
13. Яхши ишларини тақдирлаш.
14. Ўринли танбеҳ бериш ва жазолаш.
15. Фарзандга болалик бахтини ҳис эттириш.
16. Оғзидан чиройли сўзлар чиқишини таъминлаш.
17. Ибодат қилишга одатлантириш.
18. Мардлик ва сахийликка ўргатиш....

Оталик бурчи бу билан тугамайди. Мукаммал фарзанд истасангиз мукаммал ота-она бўлинг!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Тошкентда 22 ёшли йигит 19 ёшли танишини пичоқлаб қўйди 

Кеча, 22 май куни Олмазор туманида 2003 йилда туғилган йигит 2006 йилда туғилган танишини ўзаро келишмовчилик сабаб пичоқ билан жароҳатлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi