𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
257 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Амакижон, битта эртак айтиб беринг.
- Иккита бўлса, яна ҳам яхши.
- Ҳалиги Мактаб ёки боғчаларда РEМОНТ УЧУН ПУЛ ЙИҒИШ ҚАТЪИЯН ТАЪҚИҚЛАНАДИ ҳақидагиси бор-у, ўшаниси-ҳооо.

Агар фарзандингиз ўқиётган боғчаси ёки мактабидан ремонтга пул сўраб келса +71 202 09-09 рақамига қўнғироқ қилишингиз ва ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ҳақида ҳабар беришингиз сўралади

-Мен мактаб коллежда ўқиган пайтда хам ПУЛ ЙИҒИШ мумкинмас дейиларди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Тошкентда бир кило мол гўштининг улгуржи нархи 73 минг сўм экан.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
🤣5
Метро машинисти турмуш ўртоғини ўлдириб, каналга улоқтириб юборди

Қотилликка ўзаро келишмовчилик ва сурункали давом этиб келган оилавий жанжаллар сабаб бўлган. Пичоқлаб, каналга ташлаб юборилган марҳума ҳомиладор экани аниқланган. Эркак ҳамшира бўлиб ишловчи аёли савдо-сотиқ қилиш учун Туркияга бориб келганидан сўнг ўзгариб қолиб, уни қарзга ботирганини, марҳуманинг ҳомиладорлигини билмаганини айтган.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Ҳожатхонада лентани скроллаб ўтириш геморрой хавфини икки баробар оширади

Тадқиқотчилар аниқлашича, "оқ тулпор" устида узоқ вақт ўтириш муҳим жараёнлар учун жавобгар аъзолар соҳасидаги қон-томирларнинг кенгайишига сабаб бўлиб, геморрой ҳосил бўлишини тезлаштиради.

Шифокорлар "кичик офис"да 3 дақиқадан 10 дақиқагача вақт ўтказишни тавсия қилишмоқда.

Бу хабарни кимга юборишни биласиз.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зарядкалаш жараёнида хитойлик электромобили ёниб кетди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Жинлар ёруғликдан қўрққани каби судлар видеодан қўрқади

Қирғизистон ҳукумати суд мажлисларини аудио ва видеога муҳрлашни қонунлаштирди. Бизда 5-6 йил муқаддам бошланган судлардаги ошкоралик тамойили бугунга келиб деярли ўлди.

Бугун бизнинг судлар ўзларига керакли сиёсийлашган маҳкамаларни истаганича ёзиб олади, истамаганини ёпиқ деб эълон қилаверади. Юзссизлиги етмагандай сиркаси сув кўтармайди, кимдир сал танқид қилса, дарров чора кўришга уринади.

Бизнинг судлар оддийгина блогердан босим ҳис қилади, тизимда кунда кунора содир бўлаётган порахўрликдан уялмайди. Камига ўлмас Кашшей каби узоқ йиллик номлар, бу ҳақда гапирсанг, тизимнинг эл орасида юксалиб бораётган обрўсига соя соласан, халқнинг юксак ишончига путур етказасан.

Қардошларимизнинг судлов тизимидаги муваффақиятлар истиқболига ҳам менда шубҳа бор. Қаердаки сиёсий тизим авторитаризм сари бораркан, ўз вақти билан судлов тизими ўлиб боради. Демократиянинг қўл боласи бўлмайди.

Абдурахмон Ташанов

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
⚡️Бугун, 21-май – Ҳалқаро чой куни ҳам экан 😃

Бугун бутун дунё Халқаро чой кунини нишонламоқда. Ушбу байрам дўст ва яқинлар билан дилдан суҳбатлашиш учун ажойиб имкониятдир.

Чойхонада кўришамизми?

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
📝Ёлғон

Оғир сумкаларни қўтиқлаган аёл такси тўхтатди. Ёнида боласи. Манзилга етиб боришганда киракаш одамгарчилик юзасидан аёлнинг сумкаларини кўтаришиб эшигигача олиб борди. Болакай тўхтаб унга савол берди:
-Сиз дадам бўласизми?
Эркак тушунмай, боланинг онасига қаради.
Аёл довдираб қолди. У дадасининг қаердалигини кўп сўрайдиган ўғлига доим “Отанг бир кун уйимизга келади. Унинг машинаси бор” деб айтарди. Дадаси уларни ташлаб кетганда болакай жуда кичкина эди...

© Ситора Азизова

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эй аёллар! Эрларингиз асабий ва чарчаб келганида уларни тўғри тушунишга ҳаракат қилинг. Уйга кириб келганида табассумингизни дариғ тутманг. Чунки ташқаридаги олам мудҳиш ва машаққатлидир. Эркаклар рўзғорни эплаш, бир луқма ризқ топишда қандай қийинчиликларни бошдан ўтказаётганларини яхши билмайсиз.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Америкалик йигит 9-қаватдан тушиб омон қолди. Тушиш сабабини полиция суриштиряпти.

Бу воқеага билдирилган изоҳлар ажойиб:

"Агар қарздорликдан чарчаб ўз жонига қасд қилган бўлса, қиммат машина устига тушиб қарзи яна-да кўпайди".

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
ИКР-ФИКРЛАР

Ўқув йили ҳомиладорлик даврига ӯхшайди. Завқ-шавқ билан бошланади, икки ҳафтада кӯнгил айнийди, тӯққиз ой давом этади. Кейин таътил...

* * *
Қонунни бузсангиз – жарима солишади, тўғри ишласангиз – солиқ олишади!

* * *
Ёш ходим қандай ишлашни билмайди, тажрибали ходим қандай ишламасликни билади.

* * *
"Тез ёрдам" қанча кечикса, ташҳис шунча аниқ бӯлади.

* * *
Бошқа мусобақалардан фарқи ӯлароқ ҳаёт шундай пойгаки, унда ҳар ким олдинда бӯлишни, маррага эса ҳаммадан кейин боришни истайди.

* * *
Энг хавфли янги хасталик – сурункали амалпарастлик.

* * *
Кишиларга саломатлик тиласанг, шифокорларнинг ғаши келади.

* * *
Тиббиёт институтида таҳсил олгач, шифокорларга ишим тушишидан қӯрқиб қолдим, айниқса, у ҳамкурсим бӯлса.

Рустам ҚУРБОНОВ.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍3
Бошқалар ўрнига навбатда туриб, ойига $160 минг топаётган америкалик ҳақида

2012 йилда Роберт Сэмюэлнинг хаёлига ажойиб бизнес ғоя келди. У янги iPhone 5 учун навбатда туришни таклиф қилиб, ҳазил пост жойлаштирди. Навбат бошига етиб қолганида, мижоз буюртмани бекор қилди ва Роберт бу жойни $100га сотди. Шу тариқа у ўша куни $300 ишлаб олди.

Ҳақиқий омад унга 2013 йилда круассан-пончиклар урф бўлган вақтда келди. Шундан сўнг у Нью-Йоркда Same Ole Line Dudes фирмасини очди. Бугун 49 ёшли бизнесменнинг қўлида исталган нарса учун навбатда туриб берадиган 45 нафар одам ишлайди.

Сэмюэлнинг компанияси икки соатга $50, кейинги бир соат учун эса + $25 олади. Ёмон об-ҳаво, тунги вақт, шошилинч буюртма, байрам мавсуми каби ҳолларда қўшимча тўловлар олинади.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍2
Пул - бевафо бўлади. Кўчага айланишга сен билан бирга чиқади-ю, уйга бир ўзинг қайтасан!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Бир фаришта соғлиқни сақлаш тизимини тартибга солиш учун ерга юборилибди. Фаришта шифокор кўринишида шифохонага борибди. Эшик тагида узун навбат эмиш. Бир одам ногиронлар аравачасида шифокор қабулига кирибди. Фаришта қўлларини бемор елкасида юргизиб:
— Тур ва юр, — дебди.
Бемор туриб оёқларида юриб чиқиб кетибди. Ташқарида навбат кутиб турганлар
— Янги шифокор қандай экан, — дейишса, ҳалиги одам:
— Ҳаммаси бир гўр! Ҳатто, қон босимимниям ўлчагани йўқ, — дермиш...

P.S.: Одамларнинг фикрлашини ўзгартирмасдан, мингта фаришта юборилса ҳам, ҳеч нимани ўзгартириб бўлмайди!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi