𝙈𝙪𝙯𝘿𝙖𝙡𝙞𝙛𝙖
22.4K subscribers
1.62K photos
1.17K videos
24 files
4.24K links
💢Каналда оилавий ва ўзаро муносабатлардаги муамоларни бартараф этишдаги тавсиялар бериб борилиши мақсад қилинган. Ёрдамимиз тегишидан бахтиёрмиз.

💢Канал ҳамма учун✔️
🚫Канал группаси фақат аёлларга
📌 @kanallrekllama
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиҳат дуоси

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

(Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”).


Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло айтади:

«Мен бандамнинг гумонидаман. Банда яхшиликни гумон қилса, яхшилик кўради, ёмонликни гумон қилса, ёмонлик кўради...»

«Тақдир нутққа боғлиқ», деган гап ҳам бор.
Шундай экан, Аллоҳдан фақат яхшиликни гумон қилинг. Ҳар хил гаплардан ваҳимага тушманг ва тарқатманг. Эҳтимоллар бўлиши ҳам мумкин, бўлмаслиги ҳам мумкин. Буни «ғайб» дейилади. Ўтмишимизга қарасак, биз қўрққан ишларнинг кўпи бўлмаган, яхши орзу-умидларимизнинг эса кўпи ушалган, амалга ошган. Шундай эмасми?!
Демак, яхшиликларни умид қиламиз. Тақдиримиз ўзиб, бошимизга тушган ҳар бир ишни Аллоҳдан деб биламиз ва сабр қиламиз.

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ. Кунингиз мазмунли ўтсин 💚💐

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эр ва хотин ӯз кундаликларига бир кунда ёзганлари...

АЁЛ :

"Бугун тӯйимизга уч йил бӯлди. Мен ҳали ҳам қаршиларига тўй либосида чиққан кунимдагидек бахтиёрман. Худойим, эримни қанчалик яхши кўраман. У мукаммал инсон: мафтункор, келишган, тушунадиган, меҳрибон.
Бугун шанба, мен уни дўстлари билан кӯришгани кетдилар. Мен ош ва дисерт пиширдим, бу уларнинг севимли таомлари.
Мен улар севган либосни кийдим. Ниҳоят кӯчадан уйга келдилар.
Мени ўпишлари бироз совуқ эди, гўё хаёллари бошқа жойда эди...
Эй Худойим, ёки..?
Мен улардан дўстлари билан нима қилганларини сўрадим, нимадир деб минғирладилар.
Кечки овқат пайтида бироз кайфиятлари тиклагандек бўлди, лекин ҳали ҳам ўйчан, ҳали ҳам хаёллари узоқларда. Менимча.., БОШҚАси ҳақида ўйлаётгандек. Қизиқ, у мендан ёшмикин? Иш жойларида сариқ соч аёл маркетинг вакили бўлиб ишлар эдими?
Камин олдида ўтирганимда, “Нима бўлди?” деб сӯрадим, чидай олмадим. Жилмайиб қўйдилар, мажбуран табассум, азобга тўла, масофага тўла ...
"Ҳеч нарса" деб қӯйди холос...

Оловли севги бунчалик тез тугашига ишонмайман. Кеча сиз мен билан абадий бўлишни хоҳлаётганингизни айтдингандингиз.
Бугун эса худдт орамизда узоқ масофа бор . Балки семириб кетаётгандирман. Мен жуда кўп гапирябманми ? Мен қўлларини ушладим, у қўлимни силадилар. Лекин қўллар ҳиссиз, бармоқ учлари совуқ...
Бирон нарса қилишим керак. Агар болани хоҳлашимни айтсам нима бўлади? Ёлғон, ёлғон, ёлғон ...
Булар ўзимни алдашдан бошқа нарса эмас.
Бўлди...Бўлди...Бўлди. Худойим, мен ўлишни хоҳлайман. Мен охирги марта унинг қучоғига ўзимни ташладим, сездирмасликга ҳаракат қилиб ичимдан қиттиқ йиғлаб ухлаб қолибман.

Эр кундалиги:

“Қадрдон кундалик, Барса яна ютқазди.
Лекин ош ширин эди.🙂

Khamidulla Abdullaev

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Menga bir miltiq kerak - tafakkurdan bo'lsin o'qlari va men nafsimni nishonga olayin.

©️Tohir Malik

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

Аллоҳдан Ўзингиз, Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўраймиз!

Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака ато этсин!


Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
#Эски_пост
#Кундошли_аёлларга_эслатма
#Ҳурмат
Турмуш ўртоғингиз ҳадеганда Сизга кундошингизни мақтаяптими билинг-ки, бунга фақатгина ўзингиз айбдорсиз. Ҳамияти, ақли бор кўпхотинли эркаклар хотинлари бир-бирларига паст назарда қарашларига, бир-бирларини ўзаро таққослашларига тоқат қилолмайдилар.

Шунинг учун бошқа аёли ҳақида салбий фикр билдирсангиз тинимсиз "шохингизга уриб", пасайтириб турадилар. То кундошингизга нисбатан фикрингиз ижобий томонга ўзгармагунича. Ёки тақдирга тан бермагунингизча.

Кундошингизни мақташи ёқаётган бўлса, камситишда давом этинг.
( Мард, ҳамияти бор эркаклар билан шундай. Орсиз, қўрқоқ эркаклар хотинларини бир-бирига қора қилиб, қўшилишиб ёмонлаб ўтираверадилар )

Кундошингизни қанча кўп ерга уриб, таҳқирламоқчи бўлсангиз ҳам бу нарса кўпроқ ўзингизга зарар беради. Сизнинг маломатларингиз таъсирида жуфтингизнинг фикри салбий томонга ўзгариб, маълум муддат Сизга ёнбосгандек туюлиши мумкин.

Лекин бу вақтинчалик ҳолат. Аллоҳ буюрмаса минг чиранганингиз билан ҳеч бир бандага ёмонлик қила олмайсиз. Борди-ю, ғаламисликни уддалай олсангиз ҳам севинишга шошилманг, қилган ёмонликларингиз қачондир барибир ўзингизга қайтади. Бу Факт.

Кундошжонни менсимагандек кўрсатиб, унга кибр қилишингиз, унинг Сиздан афзаллигини ич-ичингиздан тан олишингизни билдиради. Чунки аслида ўзига ишончи паст кимсалар, кибрга бериладилар. Кибр – ночорлик белгиси.

Яна бир гап: кунлик опа-синглингизга ҳурмат билан муносабатда бўлишингиз - бу "рақиба"нгизга бўлган ҳурматингиз эмас. Аксинча хожангизга нисбатан эҳтиромингиздир. У инсонни ҳурмат қилмайсизми, марҳамат, хотинига хоҳлаганча ҳурматсизлик қилинг. Чунки Сиз менсимаётган ожиза ким ва қандай аёл эканлигидан қатъий назар умр йўлдошингизнинг танловидир.

Хожангизнинг ҳаётига Сиздан олдин кирган бўлса, фарзандларининг онаси, узоқ йиллик умр йўлдоши, турмуш ўртоғингизни яхши-ёмон кунларида елкадош бўлган, ҳурматингизга сазовор бўлишга арзийдиган бир муштипар.

Сиздан кейин кирган бўлса, Аллоҳ йўлиқтирган синов, энг яқин кишингизнинг назари тушган аёл. Ҳар икки ҳолатдаги аёлларни ерга уришингиз эрингизни лойга қориштиришга тенгдир. Ишонч ва ҳурмат қозониш ёки ҳурматингизни сақлаб қолишни истасангиз жуфтингизнинг нафақат танлови, балки арзимас нарсаларга бўлган эътиборига ҳам ҳурмат билан қаранг. Яхшилик ҳеч қачон изсиз кетмайди. Яхшилигингиз бу дунёда бўлмаса, охиратингизга заҳира бўлишига умид боғлаб, ҳаловат топинг.

Ҳурмат ёхуд , ҳурматсизлик учун ҳам истаганча сабаб топиш мумкин. Қалбан гўзал инсонлар ҳурматлаш учун албатта сабаб топадилар. Сизга гўзал қалб соҳибаси бўлишингизни тилайман.
💐💐🌹
©️Muzdalifa

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️Фақат эр эмас хотин ҳам рози бўлиши керак!

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Men odamlarning keskin hujumidan qo'rqmayman, lekin adolatsiz kishilarning yaxshiliklaridan qo'rqaman.

Muallifi noma'lum

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллохи ва барокатуҳ.

Биз қалбимизни Аллоҳга берайлик, Аллоҳ бизга қалбимиздагини беради, иншааллоҳ...

Хайр ва баракотга тўла кун бўлсин!


Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Бир шерюрак, душманлар додини берадиган киши бор эди, бир неча йил бир аёлга ошиқ бўлиб юрди. Ул аёлнинг бир кўзида тирноқ учидай кичкина оқ нуқтаси бор эди. Аёлга кўп марта диққат билан қараган бўлса ҳам бу оқликдан эркак бехабар эди. Ошиқ боши ишқ шавқи қиёмида ёр кўзининг айбини илғармиди?
Бир вақт эркакнинг аёлга нисбатан ишқи камайди, ошиқлик дардига дармон топилгандай, аёлга бўлган муҳаббатида нуқсон пайдо бўлди. Аёлга бошқача қўз билан қарайдиган бўлди шекилли, унинг кўзидаги оқ доғни илғаб қолди. У аёлга деди:
- Кўзингдаги оқ доғ қачон пайдо бўлди?
Аёл деди:
- Сенинг муҳаббатинг камайган кундан бери шунақа бўлди. Сенда ишқаро нуқсон пайдо бўлгач, менинг кўзимда ҳам шу сабаб нуқсон пайдо бўлди.Кўнглингда васвасадан минг ғавғо бор. Аввал ўз айбингни кўр, эй кўнгил кўзи басир одам! Қачонгача бошқалардан айб қидирасан, ўз ёқангни ҳидлаб, ўз айбингни қидирсангчи. Ўз айбинг ўзингга аён бўлиб, оғирлигини сезсанг бошқалар айбига парво қилмайдиган бўласан.

«Мантиқут-тайр»дан

Hikmatli_Dunyoingiz

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Умар родияллоҳу анҳу :

Аёли кўчага мушк суртиб чиққани учун сочидан судраб мушкни ҳидини кетказиш учун ювган.!


Али родияллоҳу анҳу :

Фотима онамиз билан бирга кеч кетаётиб ,шам чироқни ўчриб олиб кетган сояларини қизғонганлар.

Саадибн Убода разияллоҳу анҳу :

Аёли минган туяни сўйиб ташлаган, ундан сўнг бошқаси аёлим минган туяни минмасин деб.

Биз шундай ғоюр(рашкчи)бўлган
саҳобалар ортидан қолган умматмиз..!

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▪️Ақлнинг гўзаллиги — Фикр билан;

▪️Руҳнинг гўзаллиги — Шукур билан;

▪️Тилнинг гўзаллиги — Сукут билан;

▪️Қалбнинг гўзаллиги —Зикр билан;

▪️Ҳолатнинг гўзаллиги — Ҳидоятда бўлиш билан;

▪️Сўзнинг гўзаллиги — Ростгўйлик билан;
Аллоҳ барчамизни ушбу гўзал сифатлар билан зийнатласин!

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ. Кунингиз хайр-барокатларга бой ва мазмунли ўтсин.

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Дуо кўпроқ ижобат бўладиган вақтлар:

– Қадр кечасидаги дуо.
– Туннинг ярмида қилинган дуо.
– Намозда, саждада қилинган дуо.
– Ёмғир ёғаётгандаги дуо.
– Беморликдаги дуо.
– Мусофирликдаги дуо.
– Ҳожининг дуоси.
– Азон билан иқомат орасидаги дуо.
– Хўроз қичқирган пайтдаги дуо.
– Биродарининг ҳаққига ғойибдан қилинган дуо.
– Фарз намозлардан кеин қилинган дуо.
– Жума кунидаги бир фурсатда қилинган дуо.
– Азон пайтидаги дуо.
– Қийинчилик чоғида қилинган дуо.
– Мазлумнинг дуоси.
– Отанинг фарзандга қилган дуоси.
– Аллоҳ йўлида юрганнинг дуоси.
– Умрачининг дуоси.
– Арафа кунидаги дуо.
– Маййитнинг кўзи юмилган пайтдаги дуо.
– Саждаларда.
– Туннинг охирида.
– Фарз намозига азон айтилганида:
– Рўзадор оғзини очаётган пайтдаги дуо.

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ким жаннатдан бош тортади?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, лекин бош тортганларгина кирмас», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади?» дейишди.
«Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

⬇️⬇️⬇️


Farzand kamoli | Telegram
Qovoq bilan sening boshingdagi asosiy farq - qovoqning ichi boʻsh emas 🥴

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM