𝙈𝙪𝙯𝘿𝙖𝙡𝙞𝙛𝙖
22.5K subscribers
1.47K photos
1.07K videos
23 files
3.92K links
💢Каналда оилавий ва ўзаро муносабатлардаги муамоларни бартараф этишдаги тавсиялар бериб борилиши мақсад қилинган. Ёрдамимиз тегишидан бахтиёрмиз.

💢Канал ҳамма учун✔️
🚫Канал группаси фақат аёлларга
📌 @kanallrekllama
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хар бир мусулмон эркакни орзуси покиза тақволи солиха аёлга жуфт бўлиш

Хар бир солиха қизни орзуси хам мехрибон тақволи жуфти бўлишидир

Орзуларнинг эса шартлари бор
Тақводорга жуфт бўлиш учун аввало ўзингиз тақвода яшанг

Мусо алайхиссалом золим подишохдан қочиб Мадйанга хорган толган оч холатда етиб келди

Қараса бир қудуқнинг олдида кўплаб эркаклар жамланган эди ,улардан узоқроқда эса икки қиз эркаклардан ўзини яширган холда сувга навбатда турар эди

Мусо алайхиссалом қаттиқ чарчоқ ва очлигига қарамай мухтожларни ўз холида қолдириб

Менга нима ,уларни танимасам ,бу шахарда бегона бўлсам демасдан , қизларни пақирларини сувга тўлдириб бергач ,четдаги дарахт соясига аранг етиб бориб ўтирдида

رَبِّ إِنِّي لِمَا أَنْزَلْتَ إِلَيَّ مِنْ خَيْر فَقِير

Роббим инни лима анзалта илаййа мин хойрин фақир деб дуо қилди

Роббим мен Сендан келадиган кичик бир яхшилигингга хам зорман деб ўзини нақадар ожиз заиф Аллохнинг мададисиз хеч ким эмаслигини этироф этиб ялинди

Аллох бандасининг мухтож холатида хам бошқага қилган яхшилигини кўриб ,
унинг Хорлик билан ялинишини эшитиб унга Ўзидан бўлган тўкис неъматларини ёғдирди

Шу онда унга гўзал маскан
покиза солиха жуфт ва ўн йиллик халол касб берди.
Хаттоки баъзи муфассирлар Мусо алайхиссаломнинг ушбу дуосини Аллох яхши кўргани учун у зотни келажакда пайғамбарлик даражасига кўтарди деб айтишган

Сизга уй жой керакми ,солих жуфтми ёки тўкин сочин хаётми ,
билинг -буларни хаммаси ТАҚВО ортидан келади

Сизга бахтни берувчи Аллох эканлигини унутиб қўйиб ,
ижтимоий тармоқларга суратларингизни қўйиб жуфт изламанг !

Аллохга қанча тақво қилиб қанча ўзингизни бегона кўзлардан сақлаб Аллохнинг гўзал қадарига ишонсангиз Аллох сизга ўйламаган жойдан кутилмаган бахтни юборади

Эртакдаги оқ отли чавандозни эмас , хақиқатдаги Росулуллохга эргашган жуфтни Аллохдан сўранг

Қанча "оқ чавандозлар" ўз асирасини қора йўллардан Жаханнам сари олиб кеттилар.

Мол дунё тўла бахт бермайди , мол дунё учун Аллохни худудларини босиб ўтманг

Илм билан тақво қилган хулқи гўзалдан бошқани ТАНЛАМАНГ

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зуҳрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

“Жоҳил кишига амалдан кўра илм олиш афзал. Олимга эса илмдан кўра амал қилиш афзал“

(Байҳақий, Алмадхол илас-сунанил-кубро)

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ
Кунингиз хайрли ўтсин 🌸

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Ношукур аёлларнинг турфа хилини кўрдим.

Барча ношукурларнинг хархашаси эрини топишига қараб... Қойил қопкетаман.

Эри ўртаҳоллари яхши еб, яхши киймаслигидан нолийди. Ваҳоланки, очдан ўлмаслиги, ёки бошпанасиз қолмаслиги учун ҳамма шароити етарли...

Яхши еб, яхши киядигани автомашинаси йўқлигидан, ёки эри яхши, “ёғлироқ“ ишга жойлаштириб қўймаганидан ʼʼазият чекадиʼʼ.

Автомашинаси борлари фалончини хотинига ўхшаб, тез-тезмас, йилда бир мартагина четга саёҳат қилаётганидан, бундай муаммо билан оғримаётганлари эса, эрини пистончи ошнасининг хотинига ўхшаб, ҳафтасига тилла тақинчоқ олдирмаса ҳам “шукур“ қилиб яшаётганини айтиб зорланади.

Хуллас, нолигувчига закон йўқ. Нолийман деса любой шароитда любоймачасига сабаб топади. Тўкинчилик ёки етишмовчиликнинг бунга алоқаси йўқ.

Ношукурлик - тарбиядаги нуқсон. Ва унинг ортидан кўп балолар, дилхираликлар кириб келиши мумкин. Ҳамда у ҳаловатга қирон келтирадиган энг катта омиллардан биридир. Ношукурлик инсонда осонлик билан барҳам топадиган иллат эмас.

Ижобий натижа учун касалликни даволашдан кўра олдини олган афзалроқ.

Шукроналик ҳисси инсонга болалик чоғларидан сингдирилиши лозим.

Қиш ғамини ёзда е...
Фарзандларимизга биргина қадарга розиликни болаликдан сингдириб улғайтиришимиз орқали келажакдаги жуда катта муаммоларнинг олди олиниши эҳтимоли юқори бўлади...

Фарзандингизга қадарга розиликни яхши сингдириш учун аввало ўзингизни тарбия этинг, қадарга фақат ва фақат Аллоҳ учун рози бўлишни, тавҳид моҳиятини юзакимас, чин қалбдан ҳис этишни ўрганинг ва ўзингиз ҳис этган неъматни фарзандингиз билан бўлишинг.

Зурриётларимизга биздан қоладиган энг катта ва бебаҳо мерос гўзал тарбиядир. Аллоҳ мушкулларимизни осон қилсин.
©️Muzdalifa

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Севишни билмаган кишининг нафратидан қўрқмайман...
Чиройли севадиган кишининг бир терс нигоҳидан тору мор бўламан..!

@umidaaziz

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Юсуф алайҳиссаломнинг қариндоши: "Юсуфни ўлдиринглар", деди. Аммо бегона бир инсон бўлса: "Уни яхшилаб жойлаштир", деди.

Муҳаббат ризқдир. Сиз қайси қалбдан ризқланишингизни билмайсиз!

https://t.me/Muz_Dalifaa
1 - Агар эркак киши аёлига хиёнат (зино) қилса, жазоси ўлгунича тошбўрон қилинишидир! (Бу ҳукм бу дунёда бажарилмаса, охиратда жазосини олади.)
2 - Аёлнинг устига уйланса, лекин у аёлларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни бир томони шол ҳолида тирилади.
3 - Ваъда қилинган маҳрни бермаса, у - ўғри.
4 - Сабабсиз аёлини талоқ қилса, берган нарсаларини қайтариб олишга ҳаққи йўқ!
5 - Меросда аёлининг ҳаққини еса, Аллоҳнинг чегарасини бузган бўлади. Аллоҳнинг чегарсини бузган ўзига зулм қилибди.
6 - Уни урса, хорласа, у пасткаш, ҳурмат қилса, мард.
7 -  Агар уни тўрт ойдан ортиқ тарк этса, аёлнинг ажрашишга ҳаққи бор.
8 - Аёлига онасига муомала қилгандек муносабатда бўлишга ҳаққи йўқ! Агар зиҳор қилса, 60 кун рўза тутиши ё битта қул озод қилиши ёки 60 та мискинни таомлантириши шарт. (Далил мужодала сураси 2-3-4-5 оятлар).
9 - Агар аёлини ёмон кўрса, сабр қилсин! «Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса» (Бакара: 216).
10 - Талоқ қилса ҳам, унинг яхши фазилатларини асло унутмасин! Бошқаларга ёмон отлиқ қилмасин!
11 - Ажрашишса, болаларидан айирмасин. Уларнинг нафақаларини бериб турсин!
12 - Аёл ўз мулкида озоддир. Ўзи истаганидек тасарруф қилади. Эрига ундан эҳсон қилса, унга ажр ёзилади. Бермаса, тортиб олишга ҳаққи йўқ!
13 - Эр аёлнинг еб - ичиши, бошпана, кийим - кечаги, молиявий харажатларига имкониятдан келиб чиқиб масъул.
14 - Аёл кишига ғамхўрлик қилиши, шариъатнинг таклифи. Аёл кишининг эрига итоати - Аллоҳнинг йўлида бўлиш демакдир.
15 - Эр яхшиликка буюрса, итоат қилиши, Холиққа қарши, маъсиятга буюрса, бош тортиши шарт.
16 - Шу сабаб эридан ажрашишни истаса, маҳрини олмайди, қайтариб берса унга гуноҳ йўқ!
17 - Аёлини ҳимоя қилиб ўлган инсон, Аллоҳнинг йўлида ўлган бўлади.
18 - Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бир муслиманинг шаъни учун Бану Қайнуқоъга қарши ғазот очганлар. (У воқеа машҳур.)
19 - Аёл киши сабаб халифа Муътасим ўз қўшинини Амурияга бошлаб борган.
20 - «Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар» (Нур: 20).
21 - Унга қандай зулм қилинса, золимдан худди шу тарздан интиқом олинади.
22 - Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат оналарнинг оёғи остида» (исноди заиф ҳадис
Ибн Адий, Хотиб ривояти).
23 - Эр хотинига чиройли муомалада бўлиши ва унинг озорларига чидаши лозим. Аллоҳ таоло Нисо сурасида:
«Ва улар билан яхшиликда яшанг», деган (19- #оят)
24 - Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида шундай дедилар: «Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар»
((Имом Муслим, Абу Довуд ва Молик ривоят қилишган.)

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qiyinchilikka ko‘p duch kelyapsizmi? Demak Jannatga yaqinlashyapsiz.

Rosululloh (ﷺ) aytganlar:

«Jannat qiyinchiliklar ortiga, do‘zax esa zavq-shavqning ortiga berkingan»
©oyatlar_pg

Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh. Yangi kun muborak

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Kanal gruppasiga yozish erkaklarga ta'qiqlanadi !!!
Биз шундай замонда яшаяпмизки, ҳурматга сазовор инсоннинг муҳтарам эмаслигини исботлаш учун хато қилишини кутамиз.

Баъзи инсонлар қалбаки атирга ўхшайдилар. Ҳиди ширин. Лекин бир пастда ифори кетади.

Баъзи инсонлар Ватанга ўхшайдилар. Фироқлари - ғурбат.

Баъзи инсонлар руҳлар мисоли. Фироқлари - ўлим.

Баъзи инсонлар касаллик кабилар. Фироқлари - роҳатли ҳаёт.

Апельсинни ҳар қанча сиқманг, ундан фақат шарбати чиқади! Яхши одам ҳaр қанча қийналмасин, сабри ошади.

Бағрикенг инсонлар кўп нарсани сезмасликка оладилар. Кўп азиятларни кечирадилар, лекин кетсалар қайтиб келмайдилар.

Сизни бир марта чаққан чаёндан эҳтиёт бўлинг! Вақт ўтса ҳам, у оппоқ кабутарга айланиб қолмайди.

Кеча - ибрат. Бугун - тажриба. Эрта - хатоларни тўғирлашга имконият, демак.

Бу дунё шундай! Яшаймиз ўрганамиз!

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Namozni bilib turib tark etganlar uchun Eslatma

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳим, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларингга хушхабар бер. Сендан шифо сўраётганларга офият, шифо бер.
Сенинг раҳматингдан умидворларга раҳм қил.
Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар борки, уларнинг гуноҳларини авф эт.

Аллоҳим, жума кунида, бизларни, ота-оналаримиз, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!
АМИЙН!

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин!
Каҳф сурасини ўқишни унутманг!!!


Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
ЯХШИЛИК

Бир киши дўконга кириб, бананнинг нархини сўради:
— Банан қанча туради? - Ўн икки динор.
— Олма-чи? - Ўн динор.
Шу пайт дўконга шу маҳаллада яшайдиган бир кампир кирди ва банан ва олманинг нархини сўради.
Сотувчи унга банан уч динорлигини, олма эса икки динорлигини айтди.

Кампир "Алҳамдулиллаҳ, болаларим маза қиладиган бўлишди", деди.
Олдин кирган киши сотувчининг бу ишидан ғазабланиб, кўзлари қизарди.
Сотувчи унга қизишмай туришини ишора билан англатди.
Кампир оладиганини олиб дўкондан чиққач, у кишига деди:

"Аллоҳга қасамки, мен сизни алдамадим, сизга хиёнат қилмадим.
Бу кампирнинг тўртта етими бор. Ҳеч кимдан ёрдам олишни хоҳламайди, ғурури баланд. Неча бор ёрдам бермоқчи бўлдим, кўнмади. Кейин унга қандай ёрдам қилишимни ўйлаб, шу йўлни топдим. Яъни унга нархни арзон айтаман. У ҳеч кимга муҳтож эмасман, деб ўйлайди. Мен ҳам яхшилик килишни хоҳлайман. Аллоҳнинг изни – менга ўргатган йўли билан ушбу тижоратни йўлга қўйдим.
Бу кампир хафтада бир келади.
У келган куни жуда кўп фойда кўраман. Унинг дардига малҳам бўлишни хоҳлайман."

Халиги киши айтади: "Мен дўкондорнинг бу қилмишидан хурсанд бўлиб, унинг пешонасидан ўпдим".
Инсонларнинг ҳожатини чиқаришда шундай бир лаззат борки, уни фақат тажриба қилган – бошидан кечирганлар билади.

Зеро, заррача қилинган яхшиликка ҳам мукофот ваъда қилинган!
Шуни доим ёдингда тут азиз биродар!

📚"Ғам-қайғусиз яшай десангиз, III" китобидан.

https://t.me/Muz_Dalifaa
БАРСИСАнинг қиссаси | Иблисга сажда қилган олим | Шайх Муҳаммад…
El Sheikh Mashary Rashed El Afasi
🎧 БАРСИСАнинг қиссаси | Иблисга сажда қилган олим

👤 Шайх Муҳаммад Хоблос

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Forwarded from معلمة || Muallemah
📿 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг

• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
📜 Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"

• عَلَيْهِ السَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
📜 Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"

• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
📜 Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"

• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин Набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳи васаллим".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн".
📜 Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"

Muallemah | معلمة
Маъруза пайти масжид имоми деди:

– Умримнинг энг яхши дамлари жуфти ҳалолимдан бошқа бир аёл билан бирга ўтди.

Одамлар бу сўзни эшитиб сесканиб кетишди ва даҳшатга тушишди. Имом эса таъсирчан овоз билан, хотиржам ҳолда:
– Ҳа! Дарҳақиқат умримнинг энг яхши дамлари онам билан ўтказган кунларимдир, - деб сўзини тугатди.

Масжиддагилар бу сўзни эшитиб хурсанд бўлишди, ҳатто баъзиларининг кўзлари ёшланди. Суҳбатда қатнашганлардан бири маърузадан таъсирланган ҳолда уйига кириб келди. Нимагадир она ҳақидаги ўша сўзларни такрорлагиси келиб кетди. Кечки таом тайёрлаётган хотинига қараб деди:
– Умримнинг энг гўзал қисми жуфти ҳалолимдан бошқа бир аёл билан ўтди...

Касалхона бош врачи беморнинг яқинларига:
– Амалиёт муваффақиятли ўтди. Темир лаганни бош қисмдан ажратишга кўп вақт кетди. Худо ҳохласа тузалиб кетади, - деди-ю, ўтиб кетди.

У бечора "онамжоним билан бирга ўтказган дамларим" деб айтишга улгуролмай қолган эди...

https://t.me/Muz_Dalifaa
Энг оғир жанг бу..

Ақл ва юрак ўртасидаги жангдир....
Қай бири ғолиб бўлмасин...
Қурбон ўзингсан...

©️Саид Аҳмад.

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Тонгингиз хайрли бошланиб, кунингиз барокатли ва сермазмун бўлсин.

Амал дафтарларимизга фақат ва фақат яхши амаллар ёзилсин.

Аллоҳ Сиз ва Яқинларингиз устидан хайр-барака раҳматларини ёғдирсин.
Амийн

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Омма ичида тарқалган биз билган ширк гаплар...

• Ё росулуллоҳ бизни кечиринг дейиш
• Ё алий
•Ё пирим
• Довуд пирим қўлласин
• Пирлар мададкор бўлсин
• Нон урсин
• Пичоқ урсин
• Қуръонни эскича дейиш
• Фолбинга борма фолбинсиз юрма
• Мен бўлмасам оч қолиб кетишади дейиш
• Мен ишлаганим учун яхши яшаяпсизлар
• Сен менга ўғил туғиб бермаябсан, ёки бесабаб сен сабаблик бола кўрмаяпмиз дейиш.
• Инсон бу гапларни ширк эканлигини билиб туриб айтса диндан чиқади.
Шунинг учун хар бир гап ва амалларимизда ширкдан жуда эҳтиёт бўлайлик.

Аллоҳим барчамизни ширкдан омонда қилсин Амийн.

Мустафо хафизаҳуллоҳ

Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:
"Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор."

Имом Муслим ривояти.

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди.
Бир куни унга хотини:
- "Сизнинг биродарларингиздек пасткаш инсонларни кўрмаганман” -  деди.
У:
- Нима учун бундай деяпсан?” - деди.
Хотини:
- Агар сиз бойиб кетсангиз, улар сиздан ажралишмайди, агар сиз камбағал бўлиб қолсангиз, (хабар олиб) келишмайди” - деди.
Толҳа хотинига қараб:
- Аллоҳга қасамки, бу уларнинг мукаррам хулқ соҳиблари эканидандир. Уларга саховат кўрсатишга имконимиз бор пайтда келишади, агар уларнинг ҳаққини адо қилишдан ожиз бўлиб қолсак, (бизни безовта қилиб, хижолатга қўймаслик учун) келишмайди” - деб жавоб берди.

Имом Мовардий ушбу қиссага қўшимча қилиб шундай дейди:
- Унинг олийжаноблик билан қилган таъвилини қаранг! Биродарларининг хунук ишларидан яхшиликни гумон қиляпти, хиёнатларини эса вафо деб таъвил қиляпти. Аллоҳга қасамки, бу – соғлом қалбнинг дунёда роҳат, охиратда эса муваффақият эканига далолат қилади. Бу ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир!!!

Halovatuz

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиҳат дуоси

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

(Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”).


Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло айтади:

«Мен бандамнинг гумонидаман. Банда яхшиликни гумон қилса, яхшилик кўради, ёмонликни гумон қилса, ёмонлик кўради...»

«Тақдир нутққа боғлиқ», деган гап ҳам бор.
Шундай экан, Аллоҳдан фақат яхшиликни гумон қилинг. Ҳар хил гаплардан ваҳимага тушманг ва тарқатманг. Эҳтимоллар бўлиши ҳам мумкин, бўлмаслиги ҳам мумкин. Буни «ғайб» дейилади. Ўтмишимизга қарасак, биз қўрққан ишларнинг кўпи бўлмаган, яхши орзу-умидларимизнинг эса кўпи ушалган, амалга ошган. Шундай эмасми?!
Демак, яхшиликларни умид қиламиз. Тақдиримиз ўзиб, бошимизга тушган ҳар бир ишни Аллоҳдан деб биламиз ва сабр қиламиз.

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ. Кунингиз мазмунли ўтсин 💚💐

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM