𝙈𝙪𝙯𝘿𝙖𝙡𝙞𝙛𝙖
22.4K subscribers
1.62K photos
1.17K videos
24 files
4.24K links
💢Каналда оилавий ва ўзаро муносабатлардаги муамоларни бартараф этишдаги тавсиялар бериб борилиши мақсад қилинган. Ёрдамимиз тегишидан бахтиёрмиз.

💢Канал ҳамма учун✔️
🚫Канал группаси фақат аёлларга
📌 @kanallrekllama
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

Аллоҳдан Ўзингиз, Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўраймиз!

Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака ато этсин!


Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
#Эски_пост
#Кундошли_аёлларга_эслатма
#Ҳурмат
Турмуш ўртоғингиз ҳадеганда Сизга кундошингизни мақтаяптими билинг-ки, бунга фақатгина ўзингиз айбдорсиз. Ҳамияти, ақли бор кўпхотинли эркаклар хотинлари бир-бирларига паст назарда қарашларига, бир-бирларини ўзаро таққослашларига тоқат қилолмайдилар.

Шунинг учун бошқа аёли ҳақида салбий фикр билдирсангиз тинимсиз "шохингизга уриб", пасайтириб турадилар. То кундошингизга нисбатан фикрингиз ижобий томонга ўзгармагунича. Ёки тақдирга тан бермагунингизча.

Кундошингизни мақташи ёқаётган бўлса, камситишда давом этинг.
( Мард, ҳамияти бор эркаклар билан шундай. Орсиз, қўрқоқ эркаклар хотинларини бир-бирига қора қилиб, қўшилишиб ёмонлаб ўтираверадилар )

Кундошингизни қанча кўп ерга уриб, таҳқирламоқчи бўлсангиз ҳам бу нарса кўпроқ ўзингизга зарар беради. Сизнинг маломатларингиз таъсирида жуфтингизнинг фикри салбий томонга ўзгариб, маълум муддат Сизга ёнбосгандек туюлиши мумкин.

Лекин бу вақтинчалик ҳолат. Аллоҳ буюрмаса минг чиранганингиз билан ҳеч бир бандага ёмонлик қила олмайсиз. Борди-ю, ғаламисликни уддалай олсангиз ҳам севинишга шошилманг, қилган ёмонликларингиз қачондир барибир ўзингизга қайтади. Бу Факт.

Кундошжонни менсимагандек кўрсатиб, унга кибр қилишингиз, унинг Сиздан афзаллигини ич-ичингиздан тан олишингизни билдиради. Чунки аслида ўзига ишончи паст кимсалар, кибрга бериладилар. Кибр – ночорлик белгиси.

Яна бир гап: кунлик опа-синглингизга ҳурмат билан муносабатда бўлишингиз - бу "рақиба"нгизга бўлган ҳурматингиз эмас. Аксинча хожангизга нисбатан эҳтиромингиздир. У инсонни ҳурмат қилмайсизми, марҳамат, хотинига хоҳлаганча ҳурматсизлик қилинг. Чунки Сиз менсимаётган ожиза ким ва қандай аёл эканлигидан қатъий назар умр йўлдошингизнинг танловидир.

Хожангизнинг ҳаётига Сиздан олдин кирган бўлса, фарзандларининг онаси, узоқ йиллик умр йўлдоши, турмуш ўртоғингизни яхши-ёмон кунларида елкадош бўлган, ҳурматингизга сазовор бўлишга арзийдиган бир муштипар.

Сиздан кейин кирган бўлса, Аллоҳ йўлиқтирган синов, энг яқин кишингизнинг назари тушган аёл. Ҳар икки ҳолатдаги аёлларни ерга уришингиз эрингизни лойга қориштиришга тенгдир. Ишонч ва ҳурмат қозониш ёки ҳурматингизни сақлаб қолишни истасангиз жуфтингизнинг нафақат танлови, балки арзимас нарсаларга бўлган эътиборига ҳам ҳурмат билан қаранг. Яхшилик ҳеч қачон изсиз кетмайди. Яхшилигингиз бу дунёда бўлмаса, охиратингизга заҳира бўлишига умид боғлаб, ҳаловат топинг.

Ҳурмат ёхуд , ҳурматсизлик учун ҳам истаганча сабаб топиш мумкин. Қалбан гўзал инсонлар ҳурматлаш учун албатта сабаб топадилар. Сизга гўзал қалб соҳибаси бўлишингизни тилайман.
💐💐🌹
©️Muzdalifa

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️Фақат эр эмас хотин ҳам рози бўлиши керак!

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Men odamlarning keskin hujumidan qo'rqmayman, lekin adolatsiz kishilarning yaxshiliklaridan qo'rqaman.

Muallifi noma'lum

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллохи ва барокатуҳ.

Биз қалбимизни Аллоҳга берайлик, Аллоҳ бизга қалбимиздагини беради, иншааллоҳ...

Хайр ва баракотга тўла кун бўлсин!


Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Бир шерюрак, душманлар додини берадиган киши бор эди, бир неча йил бир аёлга ошиқ бўлиб юрди. Ул аёлнинг бир кўзида тирноқ учидай кичкина оқ нуқтаси бор эди. Аёлга кўп марта диққат билан қараган бўлса ҳам бу оқликдан эркак бехабар эди. Ошиқ боши ишқ шавқи қиёмида ёр кўзининг айбини илғармиди?
Бир вақт эркакнинг аёлга нисбатан ишқи камайди, ошиқлик дардига дармон топилгандай, аёлга бўлган муҳаббатида нуқсон пайдо бўлди. Аёлга бошқача қўз билан қарайдиган бўлди шекилли, унинг кўзидаги оқ доғни илғаб қолди. У аёлга деди:
- Кўзингдаги оқ доғ қачон пайдо бўлди?
Аёл деди:
- Сенинг муҳаббатинг камайган кундан бери шунақа бўлди. Сенда ишқаро нуқсон пайдо бўлгач, менинг кўзимда ҳам шу сабаб нуқсон пайдо бўлди.Кўнглингда васвасадан минг ғавғо бор. Аввал ўз айбингни кўр, эй кўнгил кўзи басир одам! Қачонгача бошқалардан айб қидирасан, ўз ёқангни ҳидлаб, ўз айбингни қидирсангчи. Ўз айбинг ўзингга аён бўлиб, оғирлигини сезсанг бошқалар айбига парво қилмайдиган бўласан.

«Мантиқут-тайр»дан

Hikmatli_Dunyoingiz

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Умар родияллоҳу анҳу :

Аёли кўчага мушк суртиб чиққани учун сочидан судраб мушкни ҳидини кетказиш учун ювган.!


Али родияллоҳу анҳу :

Фотима онамиз билан бирга кеч кетаётиб ,шам чироқни ўчриб олиб кетган сояларини қизғонганлар.

Саадибн Убода разияллоҳу анҳу :

Аёли минган туяни сўйиб ташлаган, ундан сўнг бошқаси аёлим минган туяни минмасин деб.

Биз шундай ғоюр(рашкчи)бўлган
саҳобалар ортидан қолган умматмиз..!

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▪️Ақлнинг гўзаллиги — Фикр билан;

▪️Руҳнинг гўзаллиги — Шукур билан;

▪️Тилнинг гўзаллиги — Сукут билан;

▪️Қалбнинг гўзаллиги —Зикр билан;

▪️Ҳолатнинг гўзаллиги — Ҳидоятда бўлиш билан;

▪️Сўзнинг гўзаллиги — Ростгўйлик билан;
Аллоҳ барчамизни ушбу гўзал сифатлар билан зийнатласин!

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ. Кунингиз хайр-барокатларга бой ва мазмунли ўтсин.

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Дуо кўпроқ ижобат бўладиган вақтлар:

– Қадр кечасидаги дуо.
– Туннинг ярмида қилинган дуо.
– Намозда, саждада қилинган дуо.
– Ёмғир ёғаётгандаги дуо.
– Беморликдаги дуо.
– Мусофирликдаги дуо.
– Ҳожининг дуоси.
– Азон билан иқомат орасидаги дуо.
– Хўроз қичқирган пайтдаги дуо.
– Биродарининг ҳаққига ғойибдан қилинган дуо.
– Фарз намозлардан кеин қилинган дуо.
– Жума кунидаги бир фурсатда қилинган дуо.
– Азон пайтидаги дуо.
– Қийинчилик чоғида қилинган дуо.
– Мазлумнинг дуоси.
– Отанинг фарзандга қилган дуоси.
– Аллоҳ йўлида юрганнинг дуоси.
– Умрачининг дуоси.
– Арафа кунидаги дуо.
– Маййитнинг кўзи юмилган пайтдаги дуо.
– Саждаларда.
– Туннинг охирида.
– Фарз намозига азон айтилганида:
– Рўзадор оғзини очаётган пайтдаги дуо.

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ким жаннатдан бош тортади?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, лекин бош тортганларгина кирмас», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади?» дейишди.
«Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

⬇️⬇️⬇️


Farzand kamoli | Telegram
Qovoq bilan sening boshingdagi asosiy farq - qovoqning ichi boʻsh emas 🥴

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир кўнгилда дўст муҳаббати чақмоқ каби чаққунча, билгил-ки дўстинг қалбида ҳам муҳаббат бордир.

Бир киши Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳуга:
-"Сизни жудаям яхши кўраман" деди. Ҳазрати Али:
-"Ёлғон сўзлаяпсан! Чунки мен сени севмайман. Сенинг ҳам мени севмаганингга қалбим гувоҳлик бермоқда!" деб жавоб бердилар.

Сенинг қалбингда Аллоҳнинг муҳаббати икки карра бўлса,
Демак шубҳасиз Аллоҳнинг ҳам сенга муҳаббати бордир.

Тақдиримни мен танламадим.
Уни менга Раббим инъом этди.
Яхшиман десам ёлғон бўлади.
Ёмон десам эътиқодимга тўғри   келмайди.
Энг яхшиси шукр айтаман.
Aлҳамдулиллаҳ.
Шунда қалбим таскин топади. Дуоим аниқ, эшитувчи ҳам аниқ, қолгани   тақдири илоҳий!
Мавлоно

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Кунингиз мазмунли ўтсин.

hikmatli_dunyoingiz

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Эй Аёллар жамоаси !!!
Аллоҳдан қўрқинг! Эрингиздан яширинча ижтимоий тармоқларда номаҳрамлар билан ҳар қандай масалада суҳбатлашишга Аллоҳдан ҳаё қилинг. Ёзишмаларни эрингиздан яшириб, ўлгунингизча уддалашингиз мумкин. Аллоҳнинг буйруқларига амал қилмаслигингиз асносида туну кун ҳар ҳаракатингизга гувоҳ бўлаётган фаришталарнинг ёзганини ўчиришга ақлингиз этадими?

Биргина имконингиз бор, бу ҳам бўлса ҳақиқий тавба. Агар тавба қилмас экансиз ҳолингизга вой бўлиш эҳтимоли жудаям юқоридир. Яратувчингиз олдида аёлимдан розиман деса жаннатга кирадиган кунингизда номаи аъмолингизни кўриб, эрингиз қандай аёл билан умр кечирганига гувоҳ бўлиб, икки қўли билан ёқангизга осилиб ҳаққини сўраганда, адо қилишга чора топилмаслигини бир тасаввур қилиб кўринг.

Эрингизга бўлган итоатингиз Аллоҳга бўлган итоатингиз бўлади. Парвардигор шундай аёллардан сақлаганига чексиз ҳамдлар бўлсин. Ва бундан кейин ҳам Ўзи асрасин. Зурриёдларимиздан бўлган ўғил-қизларимизни ҳам сақлаган бўлсин. Қиз фарзандларимизни шарму ҳаё, ўғил фарзандларимизни орият, ҳамият, мустаҳкам иймон неъмати билан ризқлантирсин. Амийн.

Muslim PG

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from معلمة || Muallemah
#Тарқатинг
• "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди.
• "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради.
• "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди.
• "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди.
• "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди.
• "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди.
• "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди.
• "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда

Muallemah | Telegram
Qalb Nima uchun og'riydi...

MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi

Kanalga ulanish: @Muzdalifa_aa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Я Роббим бу Жума шундай бир Жума бўлсинки,
Авф тилаган авфсиз,шифо тилаган шифосиз,фарзанд тилаган фарзандсиз,офият тилаган офиятсиз,жаннат сўраган жаннатсиз,ҳидоят сўраган ҳидоятсиз,нажот тилаган нажотсиз,сабр сўраган сабрсиз ,илм тилаган илимсиз қолдирилмасин!

Қайси банданг қаерда нима талабида бўлса бу жума ҳурматидан уларнинг дуоларини қабул айла!
Барча мусулмон аҳлига раҳмат эшикларингни кенг қилиб оч!

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ.
Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi