Muxlis.uz
21.4K subscribers
11.7K photos
3.12K videos
24 files
16.4K links
Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979.

❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!
Download Telegram
ҲАЗРАТИ УМАР
Аллоҳ у зотдан рози бўлсин

— Суюнчи! Ўғил кўрдинг!.. Арслондек!..
Бу хушхабардан Ҳаттоб ибн Нуфайлнинг кўзларида қувонч порлади. Қаҳрли юзига табассум югурди. Асосийси, бир неча ойдан бери ичида илон каби тўлғонаётган шубҳаларни тарқатиб юборди. Ҳар замон «Қиз бўлса-чи?» деган фикр миясига урилар пешонасидан терлар чикар, юзи тундлашиб, муштлари тугилар эди. Сабаби бу вақтларда қизнинг қадри йўқ эди. Шунинг учун қиз кўрганда эрларнинг кайфияти бузиларди. Қиз фарзанд ҳақида хабар эшитган одам ўзини қўйишга жой тополмас, инсонларнинг кўзига қарай олмас эди. Ҳаттоб ҳам шу жамиятда яшагани боис, унга-да бу одатлар бегона эмасди.
Чақалоққа Умар деб исм қўйишди. Макканинг кескин об-ҳавоси, отасининг қаттиққўллиги унинг қоя каби мустаҳкам бўлишига замин ҳозирлади. Маккадаги Окир тоғи (унга кейинчалик «Жабали Умар» — Умар тоғи, деб ном берилган) этагида яшайдиган Адий қабиласининг одамлари кун сайин ўсиб бораётган болани кўриб, «Худди отаси Ҳаттобнинг ўзи-я», дейишдан чарчамасдилар.
Болалигиданоқ шижоатли, жасур ва довюраклиги туфайли «Абу Хафс» — Арслоннинг отаси (яъни, эркак арслон) лақабини олган эди. Умар чапақай бўлишига қарамай, ўнг қўлини ҳам эркин ишлата оларди. Ёшлигини чўпонлик билан ўтказди. Эрта тонгдан у ўтлокдан бу ўтлоққа чопаркан, ёд олган шеърларини хиргойи қилиб юрарди. Гоҳида Ҳаттобнинг шафқатсиз зарбалари гарданига ҳам тушиб қоларди.
Болакай курашга қизиқди. Гоҳида ўртоқлари билан олишиб, даврани ғолиб сифатида тарк этаркан, ҳаётининг энг бахтли лаҳзаларини ўтказаётганини ҳис қиларди. Ҳар йили Макка ва Тоиф шаҳарлари ўртасида Укоз бозорида уюштириладиган баҳодирлар мусобақасида ҳам қатнашиб турарди. Лекин ҳар доим ҳам ғалаба насиб қилавермасди (Ибн Саъд, «Табақот»).
Кунларнинг бирида холаваччаси Холид ибн Валид билан кураш тушаркан, оёғини синдириб олди. Синган оёк, соғайиб кетган бўлса-да, бу воқеа Умарнинг хотирасида муҳрланиб қолади(Ибн Касир, «Ал-бидоя ван-ни оя»).
Онаси Хашама ибн Хошим Ислом душмани Абу Жаҳл билан амакивачча эди.

Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.).

#Умарибн

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg