BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA
88 subscribers
1.05K photos
101 videos
135 links
БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН
Download Telegram
АБАРЛАР

БОҒОТ ТУМАНИДА ИШСИЗЛИККА БАРҲАМ БЕРИШ МАҚСАДИДА ҲАР ОЙДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛАЁТГАНИ БАНДЛИК БЎЙИЧА МУАММОЛАРИМИЗГА БАРҲАМ БЕРМОҚДА

Бугун туманимизда ўтказилган меҳнат ярмаркасида ишсизларга 1069 та бўш иш ўринлари таклиф қилинди

Боғот тумани ҳокимлиги, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, прокуратура, маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бўлими ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, аёлларни ва ёшларни доимий иш билан банд қилиш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

📍 Тадбирда 74 та корхона ва ташкилотлар 1069 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

📌 Меҳнат ярмаркасида ишсиз фуқаролар ўзлари қизиққан касб бўйича ишга йўлланмалар олди ва фуқароларга касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш учун Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан махсус ўқув курсларига йўлланмалар берилиб, ҳужжатлари расмийлаштирилди.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali