Forwarded from Bog‘ot tumani hokimligi
#ПРЕСС_ТУР
#МОЗИЙДАН_ХАБАР
ҚАДИМИЙ ҚАЛАЖИҚҚАЛЪАГА САЁҲАТ
БОҒОТ ТУМАНИДА ЎТКАЗИЛГАН ПРЕСС-ТУРДА ОАВ ВАКИЛЛАРИ ВА ЖУРНАЛИСТУ БЛОГЕРЛАР МОЗИЙ БИЛАН ЮЗЛАШДИЛАР. ИЖОДКОРЛАР ЎЗГАЧА ЗАВҚ БИЛАН ТАДБИРДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР. “ХИВА ЛАНГАРИ" ФИЛЬМИНИНГ ИЖОДКОРЛАРИ БИЛАН ҲАМ УЧРАШИБ, САМИМИЙ СУҲБАТЛАШДИЛАР.
Маълумки, инсоният цивилизациясининг энг кадимги марказларидан бир ҳисобланган Хоразм ўзининг қадимий қалъалари, асори-атиқалари, меъморчилик обидалари,
3 минг йиллик тарихга эга бўлган деҳқончилик маданияти билан маълум ва машҳурдир.
Хоразмнинг милоддан аввалги IV-V- асрларга оид қадимий қалъаларидан бири Қалъажиқ қалъаси бўлиб, қалъа Боғот туманининг маркази Боғот шаҳарчасидан 8 км жанубий ғарбда Қорақум этакларида жойлашган бўлиб асрлар силсиласида ярим вайрона ҳолатга келиб қолган Қалъажиқ қалъаси мудофаа ҳарактеридаги қалъа бўлиб яхши ўрганилмаган ва маданий қатлам топилмаган.
Яна аҳоли доимий яшамаган. Ҳарбий ҳаракатлар ва одамлар ҳаётига хавф туғилганда қалъа атрофида яшовчи аҳоли (асосан чорвадорлар ва деҳқонлар қалъага кириб ўзларини ташқи душмандан ҳимоя қилганлар.
Қалъа деворлари қалинлиги
5 метргача баландлиги 12-14 метргача келган. Ташқи девори уч қатламдан иборат бўлган. Қалъанинг (қалъа деворининг) тепасида қалъа мудофаасини бошкарувчи (комендант) учун махсус супача бўлган.
Қалъа деворлари устида махсус ўқ узиш учун (камондан) тешиклар ҳозиргача сақланиб қолган. Қалъа тарихи, археологияси мукаммал ўрганилган эмас.
Машҳур археолог олим Толстов, Ўзбекистон археология фанининг асосчиси академик Я.Ғуломов, ўтган асрнинг 90 йилларидан ҳозиргача Ўзбекистон Ф.А.Археология институти директори А.Бердимуратов каби қатор олимлар қалъа тарихини қисман бўлсада ўрганишга муносиб ҳисса қўшганлар. Мустақиллик туфайли пайдо бўлган имкониятлардан фойдаланиб Қалъажиқ қалъаси тарихини мукамал ўрганиш фурсати келди деб ҳисоблаймиз.
Қалъанинг яна бир характерли хусусияти шундан иборатки қалъа жанубида жойлашган шифобахш хусусиятга эга табиий “Тузли кўл” Хоразм бренди деб юритилади.
Тери касалликлари, бўғимлар ва таянч нуқталаридаги оғриклар билан, Радикулит билан касалланган беморлар шўр сувга чўмилиб тоза иссик кумга кўмилиб 30-40 минут давомида иссиқ қум ҳавосида ётиб шифо топиб келмокдалар.
Шифокорларимиз яқинда яна бир янгиликни аниқладилар. Яъни “Тузли кўл” атрофида эрталаб ва шом пайтида 15-25 дақиқа юриб, ўша ҳаводан нафас олиш инсондаги қалқонсимон бези, юқори нафас аъзоларидаги касалликларни даволаши маълум бўлди. Қалъа атрофи шифо излаб келган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар Июнь-Август ойларида жуда гавжум бўлади. Баъзи кунларда юзлаб, минглаб кишилар қалъа атрофини тўлдириб юборадилар.
Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар, ислоҳотлар натижасида Боғот туманида ҳам 2 нафар тадбиркор томонидан туризмнинг 17 хил яъни миллий услубдаги уйлар, туяда Боғотдан Хивагача сайр қилиш, мехмонхонада дам олиш, ресторанда овқатланиш, савдо пункитларида ҳарид қилиш, комондан ўқ отиш, соғломлаштириш марказида даволаниш, концерт томошаларини томоша қилиш, ҳайвонот боғида сайир қилиш, иссиқхона ташкил қилиш, кўлдан балиқ овлаш, болалар учун кўнгилочар атракционлар ташкил қилиш, катталар учун пляжлар ташкил қилиш, оилавий дам олиш учун виллалар ташкил қилиш йўналишлари бўйича туризм хизматлари йўлга қўйилмоқда, мавсумда туристлар оқимини
225 мингтага, йил давомида 500 мингтагача қабул қилиш имконияти яратилмоқда. Бюджетга йиллик 800-1000 млн.сўм солиқ тушуми, 5 млн.АҚШ.доллари миқдорида хизматлар экспорти амалга оширилиши кутилмоқда.
Жумладан, ушбу ишлар доирасида ташриф буюрувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида “Қалажиққалъа” қадимий мерос объект худудида “Хумоюн туристик маскани” маъсулияти чекланган жамияти томонидан 1,4 гектар ер майдонида
8 млрд.сўм. (шундан банк кредити: 890 млн.сўм) маблағ хисобидан “Маҳаллий ва хорижий туристлар учун туристик зона” ташкил қилинди.
Тадбиркорлар Отабек Хажиев ва Гулшан Отажоновалар томонидан чўлда барпо этилаётган шаҳарчада аҳолимиз бандлиги таъминланмоқда
Азиз замондош! Ишонмайсизми?! Келинг, меҳмон бўлинг! Сизни Боғотда кутиб қоламиз.
@bogottumanihokimligikanali