BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA
79 subscribers
1.05K photos
101 videos
135 links
БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН
Download Telegram
#БОҒОТ
#ЯШИЛ_МАКОН
#БОҒЗОР_МАҲАЛЛАСИ
#ГУЛЗОР_МАҲАЛЛАСИ

«КЎЧАТ ЭК ВА
БОҒ ЯРАТ, ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАДИ»

Боғот туманидаги исми жисмига монанд бўлган «Боғзор» маҳалласининг меҳнатсевар аҳолиси катта магистраль йўл ёқасидаги ерларга «Ризамат ота», «Келин бармоқ», «Хусайни»,«Хасани», «Мерседес» навли узум кўчатлари экишмоқда.

Бундай хайрли ва халқ учун фойдали, даромадли ишларга маҳалла раиси, Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши депутати Қадамбой Хўжақов бошчилик қилмоқда.

Айни дамларда туманимизнинг «Гулзор» маҳалласи раиси Ўткирбек Аминов аҳоли билан ҳамжиҳатликда 1000 дона терак қаламчаларини экиш, суғориш ишларига бош бўлмоқда.

Ҳа, дарҳақиқат, боболаримиз таъкидлаганидек, яхшилардан боғ қолади.

Ҳорманг хонадонини, кўчаю маҳалласини, Боғлар юрти Бояотимизни боғу роғга айлантиришга бел боғлаган бободеҳқон, забардаст, меҳнатсевар Боғотликлар!

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali