BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA
79 subscribers
1.05K photos
101 videos
135 links
БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН
Download Telegram
#МЕДИА_РЕЖА_ИЖРОСИ
#БОҒОТ
#ПРЕСС_ТУР

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИЧА УЗУМ БОҒЛАРИГА ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАРНИНГ ДЎСТОНА ПРЕСС- ТУРИ

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими ҳамда Боғот тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида Президентимиз қарорларига амосан узумчиликка ихтисослаштирилган Боғот туманининг узумчилик соҳасидаги янгиликларини ўрганиш ва деҳқонлар етиштираётган ҳосил чўғини кўриш учун «Ўзгариш» маҳалласидаги «МАҲЛИЁ, ТАБАССУМ, УМИДЖОН» фермер хўжалиги фаолияти юзасидан
медиа-тур ташкил этилди.

Фермер хўжалиги раҳбари Умиджон Шарипов айни кунда Россия Федерациясининг Москва шаҳри тадбиркорлари билан шартнома тузиб «Ризамат ота» навли узумларни экспорт қилишни бошлаётганини, ўтган йили 200 тонна узум Россия давлатига эксплрт қилганини пресс-тур иштирокчиларига гапириб берди. Узумнинг 7 хил нави етиштирилаётган майдонларда иштирокчилар боғларни айланиб ҳосил чўғидан , серқуёш заминимиз мевпларидан тўйиб едилар ва миришкор деҳқонларга миннатдорлик билдирдилар.

Айни кунда фермер раҳбари 28 гектар узумзорда 28 нафар ишчилари билан «Ризамат ота», «Келин бармоқ», «Тойифи», «Мерседес», «Хирмони», «Хусайни», «Хасани» каби ширинлиги тилни ёрадиган узумларни етиштириб экспорт қилишни бошлагани, доимий иш ўрни сонини 50 нафарга етириш учун янги совутгич ва узум соки цехи ишга тушириш учун иш бошлаганини билдирди.


Куннинг иккинчи ярмида пресс- тур иштирокчилари қадимий, шифобахш кўли билан машҳур «Қалажиққалъа»га йўл олдилар.
@bogottumanihokimligikanali