🌙 ФАЙЗГА ТЎЛА ТАРОВЕҲ НАМОЗИ🗣Шу йил 10 март куни дунё мусулмонлари қатори халқимиз ҳам Рамазон ойининг безаги бўлмиш таровеҳ намозини бошлади.
🌙 Рамазоннинг илк кечаси ҳар доимгидек, шукуҳли ва тароватли бўлди. Айниқса, юртимиздаги
1 600 дан зиёд масжидда хатми Қуръон бошланиб, унинг баракотидан ўлкамиз янада файзга тўлди. Хушовоз қориларнинг бир-биридан гўзал тиловатлари қалбларни тўлқинлантириб, ҳар бир намозхонни шу кунларга етказгани учун Аллоҳга беихтиёр шукроналар айтишига ундаган бўлса ажаб эмас.
✅Муборак ойнинг фарахбахш кечалари энди бошланди. 27 кун давомидаги хатми Қуръонлар, 30 кунлик таровеҳлар намози ҳар бир мўмин учун катта ажру савоб олиш имкониятидир.
🤲 Шундай раҳмат ва мағфиратга тўла ойнинг қолгани кунлари ҳам мана шундай файз баракотли ўтсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #taroveh #fayz #namoz
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook