Muslim.uz
91.7K subscribers
18K photos
4.97K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ: РИЗҚЛАР ТАҚСИМЛАНАДИ, ҚИСМАТЛАР БЕЛГИЛАНАДИ, ГУНОҲЛАР МАҒФИРАТ ЭТИЛАДИ

Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 6-мартдан 7-мартга ўтар кечасига тўғри келади, иншаАЛЛОҲ.

Бароат сўзни қандай маънони англатади?
Бароат кечаси қандай кеча?
Бу кечада нималар содир бўлади?
Бу кеча гуноҳлар мағфират қилинади.
Бу кеча дуолар қабул бўлади.
Бу кеча одамлар дўзахдан озод қилинади.
Бу кеча қандай амалларни бажариш лозим?
Бу кечани бедор ўтказганга жаннат вожиб бўлади
.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким бешта кечани бедор ўтказса, жаннат унга вожиб бўлади – тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечаларидир”, дедилар.

🤲 Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларни бу муборак ойнинг фазилатларидан тўлиқ баҳраманд этсин. Рамазон ойига соғ-саломат етказсин.

Даврон НУРМУҲАММАД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#БАРОАТ_КЕЧАСИ
#Ғафлатда_қолманг!
🕌 БУГУН ХУФТОН НАМОЗИДАН СЎНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДА СОАТ 20:45 ДАН ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ЎҚИШ БОШЛАНАДИ

2023 йил 22 март куни юртимиздаги масжидларда таровеҳ намозини ўқиш бошланади. Таровиҳ намози вақти Тошкент шаҳри масжидларида соат 20:45 дан бошланади. Ҳудудларда намоз вақтларидаги фарқланишдан келиб чиқиб, масжидларда таровеҳ намозини ушбу вақтга нисбатан белгилаш тавсия этилган.

➡️ ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#taroveh #namoz #xatmi_quron
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ!

🌙  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.

🔸Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
🔸1 минути 58 кундан афзал
🔸1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
🔸1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал

🌙 Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар".

  Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
🔹 21 кеча: 11 апрел (сешанба)дан — 12 апрел (чоршанба)га ўтар кечаси;
🔹 23 кеча: 13 апрел (пайшанба)дан — 14 апрел (жума)га ўтар кечаси;
🔹 25 кеча: 15 апрел (шанба)дан — 16 апрел (якшанба)га ўтар кечаси;
🔹 27 кеча: 17 апрел (душанба)дан — 18 апрел (сешанба)га ўтар кечаси;
🔹 29 кеча: 19 апрел (чоршанба)дан — 20 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси.

🤲 Аллоҳим барча мўминларга Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Сени рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айла ва қилган амалларимизни қабул эт!

https://youtu.be/E-EpTGg1Qww
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ! ДУОЛАР ҚАБУЛ БЎЛАДИ

🤲 Бугун асрдан кейин ва шом вақтида дуоларингиз қабул бўладиган 2 имкониятни ўтказиб юборманг. Чунки бу имконият фақат рамазон ойида бўлади.

1. Жума куни асрдан кейин дуо қилиш.
🔸Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни ўн икки соатдир. Ундан қайси соатда мусулмон Аллоҳдан бирор нарса сўраса, Аллоҳ таоло унга ўша нарсани берур. Уни асрдан кейинги охирги соатда изланглар”, дедилар (Имом Абу Довуд ва Насоий ривояти).

🔸Солиҳлардан бири айтади: “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Роббим дуоларимни ижобат қилаверди. Ҳатто Роббимдан бирон нарса сўрашга уяладиган бўлиб қолдим”.

🔸Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.

2. Ифтор вақтида дуо қилиш.
🔸Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Рўзадорнинг ифтор вақтида қилган дуоси қайтарилмайди”.

🔸Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч дуо рад этилмайди: ота-онанинг дуоси, рўзадорнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси”, деганлар.

🔸Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ҳар бир мусулмоннинг Рамазонда ижобат бўладиган дуоси бор”.

🔸Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Уч дуо мақбулдир: рўзадорнинг, мазлумнинг ва мусофирнинг дуоси”, деб айтганлар.

Даврон НУРМУҲАММАД

Muslim.uz | @muslimuzportal |
@Muftiy_Nuriddin_domla |
@mp3muslim | @diniysavollar
#Ғафлатда_қолманг! Бугун Рамазоннинг тоқ кечаси!

🌹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қадр кечасини Рамазон ойининг охирги ўн кунлигидан қидиринглар”, деганлар.

🔹 25 кеча: 15 апрел (шанба)дан — 16 апрел (якшанба)га ўтар кечаси.

Қадр кечаси қандай кеча эканини биласизми?

🔹Бу кеча Қуръони карим нозил этила бошлаган. "Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик" (Қадр сураси, 1-оят).

🔹Бу кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухламай, тунни ибодат билан ўтказардилар.

🔹Бу кеча "...минг ойдан яхшироқдир" (Қадр сураси, 3-оят).

🔹Бу кеча қилинган амаллар 1000 ойда қилинган амаллардан афзал ва савоби кўпдир.

🔹Бу кеча фаришталар тинимсиз мўмин-мусулмонлар ҳаққига салавот ва саломлар айтишади.

🔹Бу кеча ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача содир этган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти) деганлар.

🔹Бу кеча Аллоҳ таоло бедор бўлувчи бандаларини бошқа ойлардан кўра кўпроқ ажру савоблар билан мукофотлайди.

🔹Бу кеча иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмайди. Унинг тонгида қуёш қизғиш бўлиб чиқади.

🔹Бу кечада қуёш чиққунига қадар тинчлик ва сокинлик ҳукм суради. "У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир" (Қадр сураси, 5-оят).

🔹Бу кеча ҳақида Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
Ўқилиши: "Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний"
Маъноси: "Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин" (Имом Термизий ривояти).

🔹Бу кечада қилинган амаллар салкам 84 йил бетўхтов қилинган ибодатга тенг. 84 йил эса тахминан 30 минг-у 295 кунга тенг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Умматимнинг умрлари олтмиш билан етмиш ўртасидадир. Озларигина ундан ташқарида бўладилар", деганлар (Имом Термизий ривояти).

🔹Бу кеча гина-адоват, нафрат-аразлар, хафагарчиликлар унутиладиган, ҳамма бир-биридан розилик ҳамда кечирим сўрайдиган кечадир.

🔹Бу кеча барча мўмин-мусулмонларга муборак бўлсин! Фазилатли ой ва муборак куннинг фазилатидан Аллоҳ таоло тўлиқ баҳраманд этсин!

Даврон НУРМУҲАММАД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ғафлатда_қолманг!
Тақдирлар белгиланадиган кеча – Лайлатул қадр кечаси

Лайлатул Қадр қандай кеча?
Лайлатул Қадр – “белгилаш кечаси”, яъни йил давомида қилинадиган турли амаллар, топиладиган ризқ, бир сўз билан айтганда тақдирлар белгиланадиган кечадир.
Бу кеча «... минг ойдан яхшироқдир» (Қадр сураси, 3-оят).
1000 ой – 83 йилга тенг.
83 йил – 30295 кунга тенг.

🤲 Дуо қилинг. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
"Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний"
"Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин"
(Имом Термизий ривояти).

🔸Муҳими, бу кечани ибодат, зикр, тиловат, хайру эҳсон ва бошқа яхши амаллар билан ўтказиш лозим.

Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@mp3muslim / @diniysavollar
🌙 #Ғафлатда_қолманг! Бугун Рамазоннинг сўнгги тоқ кечаси-Лайлатул қадр кечаси:

🗓 19 апрель (чоршанба)дан — 20 апрель (пайшанба)га ўтар кеча

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.

🔸Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
🔸1 дақиқаси 58 кундан афзал
🔸1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
🔸1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал

🤲 Дуо қилинг. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
"Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний"
"Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин"
(Имом Термизий ривояти).

🔸Муҳими, бу кечани ибодат, зикр, тиловат, хайру эҳсон ва бошқа яхши амаллар билан ўтказиш лозим.

🤲 Аллоҳим барча мўминларга Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Сени рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айла ва қилган амалларимизни қабул эт!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
ЙИЛ БЎЙИ РЎЗАДОР БЎЛИШНИ ИСТАСАНГИЗ

🌙 Рамазондан сўнг Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.

🪧 Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

📆 Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)” (Анъом” сураси, 160-оят).

🔷 Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар (Имом Табароний ривояти).

💠 Уламолар: "Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз", деганлар.

🔰 Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.

🤲 Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ #Шаввол_ойи_рўзаси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ! АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА 2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ

Эртага, 27 июнь сешанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.

🌙Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

🌙Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

📎 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:06
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

🔸Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

Даврон НУРМУҲАММАД

Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ! ЭРТАГА АРАФА КУНИ

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорат бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

📎 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:06
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

➡️ БАТАФСИЛ

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ғафлатда_қолманг!
🌙  АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

📅 28 июль – жума куни Муҳаррам ойининг 10 куни – Ашуро кунидир.

☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):

🗓 9 Муҳаррам - 27 июль - пайшанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:37
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:48

🗓 10 Муҳаррам - 28 июль - жума
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:38
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:47

🗓 11 Муҳаррам - 29 июль - шанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:40
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:46

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ: https://telegra.ph/Ashuro-07-26

Уламолар билан бўлиб ўтган Жонли эфирни кўриб кўпроқ маълумотга эга бўлинг:
https://youtu.be/Cxm5Yp8YTbk

🔄 Яқинларингизга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз уларнинг рўза тутишига сабабчи бўларсиз.

Ўзбекистон мусулмолари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 РАСУЛИМИЗ ШАФОАТЛАРИГА ЭРИШИШ ИМКОНЛАРИ

🕌 Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).

Робиъул аввал ойи қандай ой?
Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлид ойи” деб ҳам номланади.

🌙 Мавлид нима дегани?
Мавлид луғатда “туғилиш” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Рабиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар “Мавлиди Набий” дейилади.

Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир.

📚Бу ойни қандай ўтказиш керак?
Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим.

🌴 Салавот нима дегани?
“Салавот” сўзи араб тилидаги “салот” сўзининг жами бўлиб, “дуо” деган маънони англатади.
Салавот қандай айтилади? Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” деб сўраганларида У зот алайҳиссалом: “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”, деб айтинглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

🕌 Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор?
Салавот айтиш бахилликдан узоқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).

🤲 Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади”, дедилар.

Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

🔸Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин қилади.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

🔹Аллоҳ таоло салавот айтувчиларнинг гуноҳини мағфират этади, даражасини кўтаради.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража юксалтирилади”, дедилар (Имом Насоий ривояти).

🕌 Салавот айтувчиларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитадилар.
Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Даврон НУРМУҲАММАД

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟢 Ғафлатда қолманг!
Бугун қишнинг илк куни
Кун қисқарди, тун узайди


📝Матн ҳолатида ўқиш

#Ғафлатда_қолманг!

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ: РИЗҚЛАР ТАҚСИМЛАНАДИ, ҚИСМАТЛАР БЕЛГИЛАНАДИ, ГУНОҲЛАР МАҒФИРАТ ЭТИЛАДИ

🗣Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 24 феврал шанба кунидан 25 феврал якшанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда, иншаАЛЛОҲ.

☪️Бароат сўзи қандай маънони англатади?

“Бароат” сўзи араб тилида “озод бўлиш”, “нажот топиш” деган маъноларни англатади. Бу кечанинг бундай номланишига сабаб, унда Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ила беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар.

Бароат кечаси қандай кеча?

Онамиз Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан: “Эй Оиша бу кеча қандай кеча эканини биласизми?” деб сўрадилар. Мен: “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ азза ва жалла бу кеча бандаларига раҳмат назари билан қарайди ва мағфират сўровчиларни мағфират этади, раҳм сўровчиларга раҳм қилади, дилларида мусулмонларга нисбатан гина, адоват сақловчи кишиларни қандай бўлса, шундай ҳолатда қўйиб қўяди”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти)...

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 БУГУН РАМАЗОН ОЙИНИНГ — ҚАДР КЕЧАЛАРИДАН БИРИ

🗣Бугун 3 апрел чоршанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 25-кечаси бошланади.

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар" деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

😄 Қадр кечасининг 7 аломати:

1️⃣. Қадр кечасида сокинлик ҳукм суради. Атроф мусаффо, ёруғ, худди сукунатга ўралган ёғдули ой чарақлаб тургандек бўлади.

2️⃣. Осмондаги юлдузлар учмайди, бошқа жисмлар қалтис ҳаракат қилмайди. Касалликлар пайдо бўлмайди.

3️⃣. Ҳаво мўътадил бўлади, жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам бўлмайди.

4️⃣. Эрталаб қуёш қизариб, тоғарага ўхшаш, ёғдуси жуда заиф бўлиб уфқдан бош кўтаради. Сабаби ўша тун ва кунда кўп фаришталар ерга тушиб-чиқиб туриши оқибатида қуёш нурларини ҳам тўсиб қўяди.

5️⃣. Қадр кечасида ёмғир-қор ёғмайди, ёғса ҳам ўта майин ва ёқимли бўлади. Шўр сувлар чучук бўлади.

6️⃣. Дарахтлар ўз шохларини ерга эгилтириб туради.

7️⃣. Ўша куни шайтонлар чиқишига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#qadr_kechasi #gaflatda_qolmang #ramazon #quron
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ КИРИБ КЕЛДИ

📆 Ҳижрий 1446 йил Робиъул аввал ойининг 1-куни  2024 йил 4-сентябр чоршанба кунига тўғри келмоқда.

🕌 Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси
(баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).

Робиъул аввал ойи қандай ой?
Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлид ойи” деб ҳам номланади.

🌙 Мавлид нима дегани?
Мавлид луғатда “туғилиш” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Рабиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар “Мавлиди Набий” дейилади.

Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир.

🌙 Бу ойни қандай ўтказиш керак?
Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим.

☪️ Салавот нима дегани?
“Салавот” сўзи араб тилидаги “салот” сўзининг жами бўлиб, “дуо” деган маънони англатади.

💬 Салавот қандай айтилади? Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” деб сўраганларида У зот алайҳиссалом: “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”, деб айтинглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

🌙 Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор?
Салавот айтиш бахилликдан узоқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).

🤲 Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади”, дедилар.

Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

🕌 Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин қилади.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

☝️ Аллоҳ таоло салавот айтувчиларнинг гуноҳини мағфират этади, даражасини кўтаради.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража юксалтирилади”, дедилар (Имом Насоий ривояти).

🕌 Салавот айтувчиларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитадилар.
Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Даврон НУРМУҲАММАД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM