#Рамазон #ибодат #Мўмин_киши
Инсон гуноҳлардан холи эмас. Гуноҳлар мусулмон киши учун худди баданга етган заҳар кабидир. Заҳарланган танага заҳарни кетказувчи восита қанчалик муҳим бўлса, мусулмон кишига ҳам гуноҳларини ювиш учун Рамазон рўзаси шунчалик муҳимдир.
Агар гуноҳнинг зарарларига назар ташлайдиган бўлсак, инсоният оламидаги энг катта ҳалокату хорликларнинг барчаси гуноҳ-маъсиятлар сабабидан юзага келганига гувоҳ бўламиз:
Нуҳ алайҳиссаломнинг қавми гуноҳ-маъсият сабабли ғарқ бўлган.
Ҳуд алайҳиссаломнинг қавми гуноҳ-маъсият сабабли шамол довул билан ҳалок бўлган.
Солиҳ алайҳиссаломнинг қавми гуноҳ-маъсият сабабли чақмоқ билан ҳалок бўлган.
Ҳа, ўтган қавмларнинг барчасини ҳалокатга учратган нарса уларнинг қилган гуноҳ-маъсиятларидир.
Ушбу ой ана шундай ҳалокатга олиб борадиган гуноҳ-маъсиятлардан қутилишга сабаб бўладиган ойдир. Гуноҳнинг мўмин қалбига қандай таъсир қилиши ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай хабар берганлар:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин киши қачон гуноҳ қиладиган бўлса, қалбида бир қора доғ пайдо бўлади, агар тавба қилиб, ундан четланиб, истиғфор айтса, қалби ундан сайқаллашади. Агар гуноҳ ишини кўпайтираверса, ҳалиги қора доғ ҳам катталашаверади, ҳатто, қалби у билан қопланиб қолади. Бу Аллоҳ азза ва жалла китобида зикр қилган “Рон”дир: “Йўқ (ундай эмас)! Балки, уларнинг дилларини ўзларининг қилмишлари (гуноҳлари) қоплаб олгандир”[1], дедилар”. Байҳақий "Шуъабул имон"да ривоят қилган.
Демак, бу ой тавба қилишга, истиғфор айтишга, савобларни кўпайтиришга ва қалбларимизни сайқаллашга энг яхши фурсатдир. Бошқача қилиб айтганда, бу ой ибодат мавсумидир.
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣
@muslimuzportalига обуна бўлиш✅

#Рамазон #рўзадор #ибодат
Кундузлари рўзадорлик ва кечалари тоат-ибодатлар билан ўтадиган бу муборак ойнинг фазли, меҳр мурувват ва яхшилик қилиш ойи экани ҳамда унда қилинадиган ҳар қандай яхшиликлар, меҳру оқибатлар, эҳсону садақотлар, зикр ва дуолар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай хабар берганлар:
Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойи охирида бизларга хутба қилдилар: “Эй инсонлар! Буюк, муборак ой сизларга соя солиб турибди. Бу ойда минг ойдан кўра яхшироқ бир кеча бор. Аллоҳ таоло бу ойнинг рўзасини фарз қилди, кечаси бедор бўлишни нафл қилди. Ким унда бирор бир яхшилик ила Аллоҳга яқинлик ҳосил қилса, худди бошқа ойларда фарзни адо қилганга ўхшайди. Бу ой сабр ойидир. Сабрнинг савоби жаннатдир. Бу ой ўзгалардан кўнгил сўраш, меҳр-мурувват кўрсатиш ойидир. Бу ойда мўмин кишининг ризқи зиёдалашади. Ким у кунда бирор рўзадорга ифторлик қилиб берса, бу унинг гуноҳларига мағфират ва жаҳаннамдан озод бўлишига сабаб бўлади. Ҳамда унга ҳам рўзадорнинг ажридан бирор нарса камайтирилмаган ҳолда ўшанча ажр бўлади”, дедилар. Шунда: “Ё Расулуллоҳ, бизларнинг ҳар биримиз рўзадорни таомлантирадиган нарса топа олмаймиз-ку”, дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло бу савобни рўзадорга бир ютим сут ё бир дона хурмо ё бир қултум сув билан ифторлик қилиб берган кишига ҳам беради, ким рўзадорни тўйдирса, Аллоҳ таоло уни менинг ҳавзимдан суғорадики, ундан кейин то жаннатга киргунига қадар чанқамайди. Бу ойнинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири жаҳаннамдан озод бўлишдир.
Ҳишом ибн Ҳассон Ҳасандан ривоят қилади: “Юсуф алайҳиссаломга: “Ер хазиналари қўлингизда бўла туриб оч юрасиз-а” дейишди. У зот: Қорнимни тўқ тутсам, очларни унутиб қўяман, деб қўрқаман” дедилар.

#ибодат
Рамазон кечаларида қоим бўлиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннат қилган улуғ ибодат. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда масжидда намоз ўқидилар. У зотнинг бир қанча саҳобалари у зотга эргашиб уч кеча намоз ўқишди. Тўртинчи кеча масжидга одам сиғмай кетди. Ўша кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга чиқмадилар. Тонг отганда у зот: “Сизларнинг йиғилганларингизни кўрдим. Сизларнинг олдингизга чиқишдан мени тўсган нарса шуки, бу намоз сизларга фарз бўлиб қолишидан қўрққаним”, дедилар. Бу Рамазонда бўлган эди” (Имом Бухорий ривояти).
Бу ҳадисдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига шафқатлари ва саҳобаларнинг суннатга, Рамазон кечаларини ибодат билан ўтказишга қанчалик эътиборли бўлганларини кўриш мумкин.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким имом кетгунича у билан бирга намоз ўқиса, унга кечани ибодат билан ўтказганлик савоби ёзилади” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
Яъни ким хуфтон, таровеҳ ва витр намозларини имом билан бирга ўқиса, ўша кечани ибодатда ўтказганлик савобига эга бўлар экан. Шундай экан, бу ибодатга эътиборли бўлиш, унда давомли бўлиш кўп ажру савоб келтиради.

Ер юзидаги энг покиза маскан
#Масжид #ибодат
Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салавоту дурудларимиз бўлсин.
Роббимиз инсон зотини Ўзи яратган барча махлуқотлар ичида азиз ва мукаррам қилиб яратгани ҳеч кимга сир эмас. Ана шу мукаррамлик инсоннинг ўзига хос бўлган бир неча фазилатларида намоён бўлади. Улардан бири, албатта, инсоннинг поклик, тозалик, сарамжон-саришталик ва шинамликка бўлган интилишидир. Шундан келиб чиқиб инсон аввало ўзини, либосини, ишлатадиган жиҳозларини, яшаб турган уй-жойини, маҳалласини, қишлоқ ва шаҳарларини, юртини, қолаверса, бутун ер куррасини тоза ва покиза сақлашга ҳаракат қилади. Ана шу курраи заминда доимий ҳолда покиза сақлашга энг лойиқ ва муносиб бўлган жой эса, албатта, барчамиз ибодат қиладиган муқаддас маскан – масжидлардир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломларга:
أَنْ طَهِّرَا بَيْتِيَ لِلطَّائِفِينَ وَالْعَاكِفِينَ وَالرُّكَّعِ السُّجُودِ
“Уйимни тавоф қилувчилар, муқим турувчилар, рукуъ ва сажда қилувчилар учун поклаб қўйинглар», деб амр қилдик”, деган (Бақара сурасининг 125-ояти).
Демак, Аллоҳ таолонинг байти бўлмиш масжидларни пок тутиш оддий урф ёки инсонийлик табиатидан келиб чиқиб қилинадиган иш эмас. Балки тўғридан-тўғри Роббил оламийннинг амри бўлиб, ҳар бир мусулмон учун бу буйруқни бажармоқ буюк шараф ва ўз ўрнида ибодатдир. Бизнинг юртимиз мўмин-мусулмонлари динимиз кўрсатмаларини доимо оғишмасдан бажариш борасида намуна бўлиб келган...
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Шайтоннинг тузоғидан қутилишнинг йўли
#Илм #ибодат
Абу Ҳомид Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ “Иҳёу улумуд дин” китобида айтадилар:
Илм ва ибодатсиз саодатга эришиб бўлмайди. Ниятсиз амал қилиш (самарасиз) машаққат чекишдир. Ихлоссиз ният эса, риёдир. У мунофиқликка ўхшайди, Аллоҳнинг амрига бўйсунмасликнинг ўзгинасидир. Сидқидилдан қилинмаган ихлоснинг натижаси сочиб юборилган тўзон каби фойдасиздир.
وَقَدِمْنَا إِلَىٰ مَا عَمِلُوا مِنْ عَمَلٍ فَجَعَلْنَاهُ هَبَاءً مَنْثُورًا
“(Зотан) Биз улар қилган ҳар бир амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби фойдасиз) қилиб қўйгандирмиз” (Фурқон сураси 23-оят).
قَالَ رَبِّ فَأَنظِرْنِي إِلَى يَوْمِ يُبْعَثُونَ (36) قَالَ فَإِنَّكَ مِنَ الْمُنظَرِينَ (37) إِلَى يَوْمِ الْوَقْتِ الْمَعْلُومِ (38) قَالَ رَبِّ بِمَا أَغْوَيْتَنِي لأُزَيِّنَنَّ لَهُمْ فِي الأَرْضِ وَلأُغْوِيَنَّهُمْ أَجْمَعِينَ (39) إِلاَّ عِبَادَكَ مِنْهُمُ الْمُخْلَصِينَ 40
Иблис: “Эй Раббим, менга улар тириладиган Кунгача муҳлат бер, менинг жонимни олмай тур, – деди. Аллоҳ: “Сенга муҳлат берилди”,- деб айтди. Бунга “шукр” сифатида Иблис шундай деди: “Энди мени йўлдан оздирганинг сабаб, мен уларнинг барчасини йўлдан адаштираман, уларга Ер юзида гуноҳ ва маъсиятларни зийнатлаб кўрсатаман, илло булар ичида содиқ, мухлис бандаларинггагина бас кела олмасман, чунки уларнинг иймонлари, Сенга бўлган ишончлари кучли. Шунда Аллоҳ деди: “Менинг зиммамдаги Тўғри Йўл шудир”. Яъни: Эй Иблис, менинг мухлис бандаларимни йўлдан оздира олмаслигинг Менинг ҳикматим, адолатим ва раҳматимдир...
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz

muslim.uz
Шайтоннинг тузоғидан қутилишнинг йўли
Абу Ҳомид Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ “Иҳёу улумуд дин” китобида айтадилар: Илм ва ибодатсиз саодатга эришиб бўлмайди. Ниятсиз амал қилиш (самарасиз)...
Дунё талабгори бўлманг
#Дунё #Мўмин #ибодат #умидворлик
Мўмин доимо Аллоҳнинг ибодати ила банд бўлиши, Унинг раҳматидан умидворлик ва азобидан хавфда яшамоғи лозим.
Хадиси қудсийда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар. Аллоҳ таоло деди: “Эй дунё менга хизмат қилганга сен ҳам хизмат қил, сени орқангдан чопганни чарчатиб ҳалдан тойдир”.
Ким дунё билан банд бўлиб, охиратдан ғафлатда бўлса, унинг ортидан зир югуриб, охир оқибат ҳолдан тойиб чарчайди. Кимки Аллоҳнинг тоати билан машғул бўлса, тақвони лозим тутса, вафотидан кейин унга тайёрлаб қўйилган мукофотларни кўриб мамнун бўлади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур» (Талоқ сураси, 2-3-оят).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар: Аллоҳ таоло айтади: “Эй Одам боласи, ибодатда бўл. Шунда қалбингни бойликка тўлдираман ва фақирлигингни кетказаман. Акс ҳолда қўлингни иш билан банд қилиб қўяман ва фақирлигингни кетказмайман!” (Имом Термизий ривояти).
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Дунё севгисини кабира гуноҳлар қатори кўрмаган кишидан ҳайрон бўлганимчалик бошқалардан ҳайрон бўлмаганман. Аллоҳга қасамки, дунё севгиси гуноҳи кабиралардан ҳам каттароғидир. Ахир барча катта гуноҳлар дунёга муҳаббат туфайли эмасми?!

Авазхўжа Бахромов
Тошкент тумани “Холмуҳаммад ота” жоме масжиди имом-хатиби
ЎМИ Матбуот хизмати
#МАҚОЛА #ИБОДАТ
КУНЛАРИМИЗ ИБОДАТ ИЛА ЎТСИН!
http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/18294
@muslimuzportal обуна бўлинг

Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ФАРЗ НАМОЗЛАРИДАН АВВАЛ ВА КЕЙИНГИ СУННАТ НАМОЗЛАРИ
#намоз
270-CАВОЛ: Фарзлардан аввал ва кейин ўқиладиган суннатларнинг қандай фазилати бор? Уларни ўқимаса ҳам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мазкур суннатларнинг фазилати катта. Бир қанча ҳадиси шарифларда уларни доим ўқиб юришга кучли тарғиб бор. Уларни узрсиз тарк қилишни уламолар макруҳ дейдилар.
Бизнинг ўлкаларда фарз намозларидан аввал ва кейин ўқиладиган намозларни суннат, бошқа ихтиёрий намозларни эса нафл намозлар деб аталиши урфга кирган. Аслида фарз намозлардан аввал ва кейин ўқиладиган нафл намозлар таъкидланган суннатлар (суннатул ҳуда)га киради. Таъкидланган суннатларни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам доим ўқиб юрганлар, жуда кам ҳолатларда тарк қилганлар.
Суннати муаккаданинг ҳукми шуки, унга амал қилган одам савоб олади. Уни тарк этган киши эса маломат қилинади. Агар тарк этиш такрорланаверса, гуноҳкор бўлади (“Умдатур-риоя” китоби). (Суннат ва унинг турлари ҳақида қуйидаги линкка қаранг: https://t.me/diniysavollar/468).
Мазкур суннатлар ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
من صلى في يوم وليلة ثنتي عشرة ركعة بني له بيت في الجنة: أربعاً قبل الظهر، وركعتين بعدها، وركعتين بعد المغرب، وركعتين بعد العشاء، وركعتين قبل صلاة الفجر) رواه الامام الترمذي عن أم حبيبة رضي الله عنها)
яъни: “Ким бир кеча ва кундузда (фарздан ташқари) ўн икки ракат намоз ўқиса, унга жаннатдан уй қурилади. Пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракъат. Шомдан кейин икки ракъат, Хуфтондан кейин икки ракъат. Бомдоддан олдин икки ракъат” (Имом Термизий ривоятлари).
Бу ҳадисни эшитган Умму Ҳабиба онамиз разияллоҳу анҳу: “Шундан кейин уларни доимо ўқиб келмоқдаман”, – деганлар.
Ҳанафий мазҳабимизда ушбу ривоятни, тўлиғича ҳаётга татбиқ қилинган. Ушбу ҳадисда фарз намозларига тобеъ суннатларни доимий равишда ўқиб боришга қаттиқ тарғиб ва улкан ваъда бор. Бу ваъда – жаннатда ушбу намозлар учун мукофот тариқасида Аллоҳ таоло томонидан қуриб бериладиган алоҳида уй (қаср)дир. Шунинг учун ҳам Умму Ҳабиба онамиз, ушбу ҳадисни эшитганларидан бошлаб, у намозларни асло қолдирмай адо қилганлар.
Ҳанафий мазҳабида энг таъкидланган суннат – бомдоднинг суннатидир. Пайғамбаримиз бу ҳақида шундай дейдилар:
لا تدعوا ركعتي الفجر ، ولو طردتكم الخيل (أخرجه الامام أحمد والامام أبو داود عن أبي هريرة رضي الله عنه)
яъни: “Бомдоднинг икки ракъати (суннати)ни, агар сизларни отлиқлар қувиб келса ҳам, тарк қилманглар!” (Имом Аҳмад ва Имом Абу Довуд ривоятлари).
Фарздан аввалги суннатларнинг вақти намоз вақти киргандан токи фарз намози бошлангунча, фарздан кейинги суннатларнинг вақти, фарздан кейин токи намоз вақти чиққуничадир. Жумҳур уламо суннат намозларини узрсиз тарк қилишни макруҳ кўрганлар. Баъзи фуқаҳолар суннат намозларини тик туришга қодир бўла туриб, ўтириб ўқиш макруҳлигини баён қилганлар (“Кувайт фиқҳ энциклопедияси”).
Ушбу суннатлар бир томондан фарзга; хушу ва хузуга тайёргарлик бўлса, бошқа томондан фарз намозда баъзи қусур ва камчиликлар содир бўлса, ўрнини тўлдириш вазифасини ўтайди. Шунинг учун ҳам шариатда бу намозларни “мукаммилот” – тўлдирувчи намозлар деб аталади.
Яна бир муҳим жиҳат Ҳанафий мазҳабимизда фарздан кейинги суннатларни фарзнинг изидан дарҳол ўқилади. Фақат ҳадиси шарифга мувофиқ уларнинг ўртаси қуйидаги калималар билан бўлинади. Савбон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам фарз намозни тугатганларида уч марта “Астағфируллоҳ”дер эдилар ва:
اللهم أنت السلام ومنك السلام تباركت ذا الجلال والإكرام. (رواه الامام مسلم)
яъни: “Эй, Аллоҳ, сен Салом (саломатлик берувчи)сан, салом (яъни, саломатлик) сендандир, сен муборак бўлдинг, эй, жалол ва икром эгаси!” (Имом Муслим ривоятлари).
Юқоридаги маълумотларга биноан, фарзлардан кейинги суннатларни масжидда ўқиш суннатга зид эмаслиги ва мазҳабимиз қонун-қоидаларига мувофиқ келишини таъкидлаб ўтамиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
БАНДАНИНГ АМАЛЛАРИ НЕЧА ХИЛ БЎЛАДИ?
#ибодат
❓259-CАВОЛ: Мен диний китобларни ўқиётганимда фарз, вожиб, суннат, нафл, мустаҳаб, макруҳ, деган сўзларга дуч келаман. Яна шунақа сўзлар бўлса уларни ҳам қўшиб тушунтириб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир…

ИСЛОМ ДИНИДАГИ ЭНГ ЕНГИЛ ИБОДАТНИ БИЛАСИЗМИ?
Исломдаги энг афзал ибодат, таҳорат қилмай, қиблага юзланмай, пул сарфламай бажариш мумкин бўлган энг енгил тоат Аллоҳни зикр қилишдир.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:
الَّذِينَ يَذْكُرُونَ اللّهَ قِيَاماً وَقُعُوداً وَعَلَىَ جُنُوبِهِمْ وَيَتَفَكَّرُونَ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ رَبَّنَا مَا خَلَقْتَ هَذا بَاطِلاً سُبْحَانَكَ فَقِنَا عَذَابَ النَّارِ
“Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида эслайдиган, осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қиладиганлар: “Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни ўт азобидан сақлагин” (Оли Имрон сураси, 191-оят)
Аллоҳ таолони кўп зикр қилувчиларга саломатлик бўлсин!
ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

t.me
Ислом динидаги энг енгил ибодатни биласизми?
Исломдаги энг афзал ибодат, таҳорат қилмай, қиблага юзланмай, пул сарфламай бажариш мумкин бўлган энг енгил тоат Аллоҳни зикр қилишдир. Аллоҳ таоло Қу...
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ДЎЗАХДАН ҚУТҚАРАДИГАН ВА ЖАННАТГА КИРИТАДИГАН АМАЛЛАР
#ибодат
❓322-CАВОЛ: Бир биродаримнинг юраги хаста. Уни гуноҳлари жуда кўп. У қандай амаллар қилса Аллоҳ уни гуноҳларини кечиради, дўзахга тушмайди, жаннатга киради? Шу ҳақида ёзилган китоблар ёки уламоларнинг аудио дарслари борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Киши ҳаётлик вақтидаёқ ўзининг гуноҳкорлигини англаб етиши ва охиратдаги ҳолатини ўйлаши катта бахт. Чунки, қанча инсонлар "беш кунлик дунёда ўйнаб қол", — деган нотўғри тушунчада гуноҳ маъсиятлар билан вафот этаётгани изоҳ талаб қилмайдиган ҳақиқат. Шундай экан ўзлигини англаган банда динимизда ҳаром қилинган амаллардан бутунлай тийилиши ва буюрилган амалларни эса имкон қадар бажариб бориши зарур. Жумладан, беш вақт намозни вақтида адо қилиш, Рамазон рўзасини тутиш, ҳалол касб қилиш, яқинлари ва омма мусулмонларга имкон қадар яхшилик қилиш, доимо Аллоҳ таолони зикри билан юриш ва ҳоказо динимизда тарғиб қилинган амалларни бажаради.
Қисқа қилиб айтганда Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат қилиш Охиратда нажот, аксинча бўлса эса ҳалокатдир. Бу ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ يُدْخِلْهُ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا وَذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَيَتَعَدَّ حُدُودَهُ يُدْخِلْهُ نَارًا خَالِدًا فِيهَا وَلَهُ عَذَابٌ مُهِينٌ
Яъни: “Ким Аллоҳ ва (Унинг) пайғамбарига итоат этса, уни остидан анҳорлар оқиб турадиган боғларга (жаннатга) киритур. (Улар) у ерда абадий (бўлурлар). Бу улкан ютуқдир. Ким Аллоҳ ва (Унинг) пайғамбарига итоатсизлик қилса ва ҳудудларидан тажовуз қилса, уни дўзахга абадий (қолиши учун) киритур ва унинг учун хор қилувчи азоб (бордир)” (Ниса сураси 13-14 оятлар).
Айниқса, беш вақт намозни вақтида адо қилиш муҳим, зеро, қиёматда биринчи сўраладиган амал намоздир. Банда ўз намози ила ўзига омонлик, хотиржамлик ва нажот тилайди.
عن أبي قتادة رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال: "قَالَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ: افْتَرَضْتُ عَلَى أُمَّتِكَ خَمْسَ صَلَوَاتٍ وَعَهِدْتُ عِنْدِي عَهْدًا أَنَّهُ مَنْ حَافَظَ عَلَيْهِنَّ لِوَقْتِهِنَّ أَدْخَلْتُهُ الْجَنَّةَ ، وَمَنْ لَمْ يُحَافِظْ عَلَيْهِنَّ فَلَا عَهْدَ لَهُ عِنْدِي"
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ азза ва жалла: “Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир, деди”, - деб айтдилар” (Имом Ибн Можа ривоятлари)
Банда намозни вақтида ўқиса, охиратда ютуққа эришади, дўзахдан халос бўлиб, жаннатга киради. Агар намозни ўз вақтида адо этмаган бўлса, муваффақият-сизликка учрайди, надомат чекади.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: "إِنَّ أَوَّلَ مَا يُحَاسَبُ بِهِ الْعَبْدُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ عَمَلِهِ صَلاَتُهُ فَإِنْ صَلُحَتْ فَقَدْ أَفْلَحَ وَأَنْجَحَ وَإِنْ فَسَدَتْ فَقَدْ خَابَ وَخَسِرَ..." (رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَالدَّارِمِيُّ وَأَحْمَدُ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Қиёмат куни банда амаллари ичидан энг биринчи ҳисоб қилинадигани унинг намозидир. Агар (намози) тўғри (адо этилган) бўлса, аниқ ютуққа эришибди, нажот топибди. Агар (намози) фосид бўлса, шубҳасиз ноумид бўлибди, ютқазибди. ...”, деганларини эшитганман” (Имом Доримий ва Имом Аҳмад ривоятлари)
Чин ихлос билан намозни адо этсангиз саволингиздаги барча истакларингиз амалга ошади, иншааллоҳ.
Китоб дўконларини айлансангиз инсонни нажотга етакловчи китоблар ва аудио дарсликлар ҳам бугунги кунда етарли. Китоб ва диск сотиб олаётганда унинг расмий рухсат билан чиққанига ва муаллифига диққат қилинг. Илм-маърифати билан танилган, халқ эътироф этган олимларнинг китобларини олиб ўқинг. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar

🌐 http://fatvo.uz📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar

🕋 УМРАГА БОРИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?
🔸Умра сўзи қандай маънони англатади? “Умра” сўзининг луғавий маъноси “зиёрат”, шаръий маъноси Байтуллоҳнинг махсус зиёратидир.
🔸Умра қандай ибодат? Умра динимизда Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо ва Марва оралиғида етти марта саъй қилишдир. Ҳанафий мазҳабида умр давомида бир марта умра қилиш – суннати муаккададир. Умра улуғ савобларга эриштирадиган ибодатдир.
🔸Умрада қандай амаллар бажарилади? Умра амаллари қуйидагилар:
• Эҳромга кириш.
• Каъбаи муаззамани тавоф қилиш.
• Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиш.
• Сочни олдириш ёки қисқартириш.
Ҳажнинг шартлари умра учун ҳам шартдир.
🔸Умра ибодатини бажариш учун қандай ният қилинади? Умранинг нияти:
“Аллоҳумма инний урийдул умрата фаяссирҳа лий ва тоқаббалҳа минний. Навайтул умрата ва аҳрамту биҳа лиллаҳи таола”.
Маъноси: Аллоҳим, мен умра қилмоқни ирода қилмоқдаман. Уни менга осон эт ва қабул айла. Умрани ният қилдим ва Аллоҳ таоло учун умрага эҳром боғладим.
🔸Умранинг суннат амаллари қайсилар? Умранинг суннатлари:
– Эҳром боғлаш олдидан ғусл қилиш;
– Эҳромга кириш олдидан хушбўйликлар суртиш;
– Талбия айтиш;
– Тавоф ул-қудум қилиш;
– Тавофни узлуксиз етти марта адо этиш
– Сафо ва Марва орасида етти марта саъй қилиш;
– Саъйда таҳоратли бўлиш.
🔸Зиёратчи сочини қачон ва қандай қисқартиради, аёллар-чи? Зиёратчи саъйни адо этиб бўлгач, сочини таги билан олдиради ёки қисқартиради, афзали таги билан олдиришдир. Аёллар сочларини бармоқнинг бир бўғими миқдорида қисқартирадилар. Улар учун афзали сочларининг ҳаммасини бир жойга тўплаб туриб, учидан бир бармоқ бўғимича қисқартиришдир. Сочни олдириш ёки қисқартириш бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда вожиб амаллардандир, уни тарк қилган киши қурбонлик сўйиши лозим бўлади. Мана шу билан умра ибодати тамом бўлади ва шундан сўнг эҳром ман этган ҳамма нарса мумкин бўлади.
#Умра #ибодат #Зиёрат
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиmuslim.uz