Унутилмас совға бўлди
#Эътироф
Ижодкор учун энг катта мукофот – халқнинг эътибори, эътирофи. Чунки қаламкашнинг мақсади – қалбларга йўл топиш, яхшиликларга элнинг муҳаббатини орттириш, хато ва камчиликларга муросасизлик уйғотиш йўли билан ҳаётнинг гўзал, фаровон, мазмунли бўлишига, жамият тараққиёти, юрт ободлигига ҳисса қўшиш. Хайрли ниятларини Аллоҳнинг неъматларидан бири – сўз воситасида одамларга “юқтира” олса, ижодкор албатта, бахтли бўлади-да!
Яқинда пойтахтимизнинг муҳташам Анжуманлар саройида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлари, дин арбоблари, "Нуроний" ва "Маҳалла" жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, ҳокимликлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, исломий таълим муассасалари мутасаддилари ва талабалари, жамоатчилик вакиллари иштирокида "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби" мавзусида бўлиб ўтган катта анжуманда сўзлаган нутқида Президентимиз Шавкат Мирзиёев бир қатор муҳим масалалар юзасидан фикр билдириб, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Ҳидоят” журнали ва “Ислом нури” газетаси, “Ўзбекистон” телеканали орқали бериладиган “Ҳидоят сари” маърифий дастури ва “Зиё” студияси кўрсатувлари ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтганлари, ўйлаймизки, бу нашр ва дастурларнинг ҳаётимиздаги ўрнини эътироф этиш, шу билан бирга, улар олдига қўйилган вазифалар қанчалар масъулиятли эканини таъкидлашдир. Юртбошимиз таклифлари билан мамлакатимизда маърифий йўналишдаги нашрларга берилган имтиёзларни “Ҳидоят” журнали ва “Ислом нури” газетаси учун ҳам жорий этиб, уларга ҳам солиқ ва мажбурий ижтимоий тўловлар бўйича белгиланган имтиёзлар берилиши, шубҳасиз, “Мовароуннаҳр” нашриётини моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдир, унда тайёрланадиган нашрларнинг сифатли, мазмунли бўлиши учун янги имкониятлар очади.
Юртбошимиз юксак минбардан эътироф этиб, меҳнат ва ижодимизга кўрсатган эътибор, ғамхўрликлари кўнглимизни тоғдек кўтарди. Бу воқеа муборак Рамазон ҳайити, Республика оммавий ахборот воситалари ходимларининг анъанавий байрами арафасида бизга унутилмас совға бўлди. Бундай эҳтиром, ишончни мамлакатимиз ва жаҳондаги воқеа-ҳодисаларни зийрак нигоҳ билан кузатиб, уйғоқ қалб ҳис этиб, самимий ва холис сўзда халқимизга етказиш билан оқламоқ ниятимизни Аллоҳ қўллаб-қувватласин.
“МОВАРОУННАҲР” нашриёти
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣ᅠ
@muslimuzportalига обуна бўлиш✅

Facebook
Movarounnahr Nashriyoti
Унутилмас совға бўлди
Эътироф
Ижодкор учун энг катта мукофот – халқнинг эътибори, эътирофи. Чунки қаламкашнинг мақсади – қалбларга йўл топиш, яхшиликларга элнинг муҳаббатини орттириш, хато ва...

Ўзбекистон Қуръон мусобақаси: мухлислар эътирофи
#эътироф
Диёримизда бошланган Қуръони карим мусобақаси барча юртдошларимиз томонидан кўтаринки руҳ, хурсандчилик билан қарши олинмоқда. Бугунги кунга қадар Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида мусобақанинг туман-шаҳар саралаш босқичлари ўтказилди.
Muslim.uz портали ҳамда унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Қуръон байрамини кузатиб борган ҳамюртларимиз қалбларининг тубидаги самимий дил изҳорларини қуйидагича ифода этдилар.
✍️ Жумладан, Шавкатбек Тожибоев номли фойдаланувчи “Ушбу мусобақани ташкиллаштирган юртбошимизни Аллоҳ ҳамиша паноҳида асрасин. Шундай улуғ кунларга етказган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”, дея ўз фикрини билдирган.
✍️ Абдусаттар Аҳунов эса мусобақани онлайн кузатиб бораётган дўстига мурожаат қилиб “Муҳаммадсодиқ шартта билет олиб қайтайликми-а?” дея Ватанни соғинганини билдирган.
✍️ Салмон Форсий номли фойдаланувчи “Андижон ҳофизи Куръонлар макони иншааллоҳ юзлари ёруғ бўлгуси”, деб ёзиб қолдирган.
✍️ “Аллоҳ таоло қориларимиздан рози бўлсин! Азизлар, шукрни кўпайтирсак, Аллоҳ таоло бизга неъматларини зиёда қилади”, дея Нозимжон Иминжонов ўз фикрини билдирган.
✍️ Маъсумхон Собиров исмли фойдаланувчи “Диндорларга, хусусан, Ислом динига берилаётган эътибор учун давлат раҳбарига раҳмат”, дея ёзган.
✍️ Мустафо Алиев “Андижон қорилар (заводи) макони дейишадику. Бу ердаги файзни кўринг.... Ҳаммаларидан Аллоҳ рози бўлсин!”, деб ўз хурсандчилигини бошқалар билан бўлишган.
✍️ Қобилжон Исаков “Субҳаналлоҳ! Ҳакамларнинг энг қийналган жойи – Андижон бўлади шекилли! Булбулзабон қориларимизни қай бирини олий ўринга қўйишниям билмайди одам!” деб мусобақаларнинг юқори савияда ўтаётганига эътибор қаратган.
✍️ Руҳуллоҳ Отахонов номли фойдаланувчи “Аллоҳга шукр шу кунларга етказганига. Юртбошимизнинг бошлари омон бўлсин. Иймонлари зиёда бўлсин”, дея ўз миннатдорлигини билдирган.
Онлайн эфирларга қолдирилган 10 мингдан ортиқ изоҳларда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мусобақанинг дастлабки босқичи ҳақида ўзларининг илиқ ва ижобий фикрларини билдириб ўтганлар. Фойдаланувчилар ташкилий масалалар бўйича ўз тавсия ва таклифларини билдириб ўтганлар.
Маълумот учун, мусобақанинг дастлабки босқичи “muslim.uz” саҳифасида 141 мингдан ортиқ мухлислар томонидан кўрилган. Умумий қамров эса 640 минг нафарни ташкил этган.
Айни кунларда мусобақа Андижон вилоятида бўлиб ўтмоқда.
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Forwarded from bukhari.uz
#ЭЪТИРОФ #Янгиликлар
ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛК БОР
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази олимлари томонидан буюк аждодимиз, мотуридийлик таълимоти асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридийнинг Қуръони карим тафсирига бағишланган машҳур “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” асарининг 30-жузи илк марта ўзбек тилига таржима қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан амалга оширилган ва дунёнинг етакчи уламолари томонидан эътироф этилган ушбу таржима халқимиз маърифатини янада оширишга хизмат қилади, иншаАллоҳ.
Батафсил: 👉 http://www.bukhari.uz/?p=16033
Batafsil
Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | TikTok | OK

БИЗНИНГ ОЛДИМИЗДА БУЮК БИР АСАР ТУРИБДИ
📝 МУҲАММАД НАЗИР АЙЯД – Ал-Азҳарнинг Ислом илмлари мажмуаси Бош котиби (Миср):
Бу асар аҳли сунна вал жамоа, хусусан, ҳанафий мазҳаби вакиллари наздида энг асосий манба деб ҳисобланади.
“Таъвилот ал-Қуръон” асари Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг илми етиб борган энг юксак поғоналарни ўзида гавдалантирган. Бизнинг олдимизда буюк бир асар турибди ва у ўз муаллифининг буюклиги ва қадри баландлигига далолат қилади, деб айтишимиз тўғри бўлади.
Бу ишнинг ўта аҳамиятли эканида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Зеро, бу асар нақлни бир четга суриб, ақлни муқаддаслаштириш ёки ақлни бир четга суриб фақат нақл билан чекланиб қолиш даъвоси остида аҳли сунна вал жамоа мазҳабини таъна қилувчилар ва уларга эътироз билдирувчиларга раддия беришда улкан ҳисса қўшади.
📖 Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Абу Мансур Мотуридийнинг “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” асарининг 30-жузи ўзбек тилига таржима қилинди.
Яқинларингизга улашинг!
@bukhariuz | bukhari.uz

Бугун Ўзбекистонда муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида диний ва маърифий соҳада, хусусан, ислом илмлари соҳасида жуда катта янгиликлар, яхшиликлар амалга оширилмоқда.
Бугунги мураккаб дунёда динийлик ва дунёвийлик мувозанатини ушлаш жуда ҳам мураккаб, бироқ мана шу қийинчиликни қандай чиройли тарзда енгиб ўтиш, амалга ошириш мумкинлигини Ўзбекистон мисолида яққол кўришимиз мумкин.
Албатта, бу сиёсатни юритиш осон эмас. Лекин мана шу мўътадил сиёсатни Ўзбекистон Президенти юритаётгани бу барчага ва барча давлатларга, албатта, ўрнак бўлади.
Қадим тарихий манбаларни тадқиқ қилиш, ундаги эзгу ғояларни нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон оммасига етказишда бу каби анжуманларнинг ўрни ниҳоятда катта ҳисобланади.
Проф. Али Муҳйиддин Қорадоғий
Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси раиси, Доҳа динлараро мулоқот маркази раиси
#Imom_Termiziy_ilmiy_merosining_islom_sivilizatsiyasida_tutgan_oʻrni
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
Бугун Ўзбекистонда муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида диний ва маърифий соҳада, хусусан, ислом илмлари соҳасида жуда катта янгиликлар, яхшиликлар амалга оширилмоқда.
Бугунги мураккаб дунёда динийлик ва дунёвийлик мувозанатини ушлаш жуда ҳам мураккаб, бироқ мана шу қийинчиликни қандай чиройли тарзда енгиб ўтиш, амалга ошириш мумкинлигини Ўзбекистон мисолида яққол кўришимиз мумкин.
Албатта, бу сиёсатни юритиш осон эмас. Лекин мана шу мўътадил сиёсатни Ўзбекистон Президенти юритаётгани бу барчага ва барча давлатларга, албатта, ўрнак бўлади.
Қадим тарихий манбаларни тадқиқ қилиш, ундаги эзгу ғояларни нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон оммасига етказишда бу каби анжуманларнинг ўрни ниҳоятда катта ҳисобланади.
Проф. Али Муҳйиддин Қорадоғий
Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси раиси, Доҳа динлараро мулоқот маркази раиси
#Imom_Termiziy_ilmiy_merosining_islom_sivilizatsiyasida_tutgan_oʻrni
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM