This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уммул мўминин Ҳафса розияллоҳу анҳо айтадилар: “Қачонки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлашга ётмоқчи бўлсалар ўнг қўлларини ёноқлари остига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма қиний ъазабака явма табъасу ъибадак”
اللَّهُمَّ قِنِي عَذَابَكَ يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ
“Аллоҳим, мени, бандаларингни жамлайдиган кунда азобингдан сақла”, дердилар" (Имом Можа ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамиша уйқуга Аллоҳни зикр қилиб, ўнг томонга ёнбошлаб, таҳорат олган ҳолда ётардилар. Чунки уйқу – кичик ўлим. Инсон уйқуга ётар экан, ўрнидан қайта туриши ёки турмаслигини билмайди.
Олимлар олиб борган тадқиқотларга кўра, ўнг қўлни ўнг ёноқ остига қўйиб ухлаш инсон танасининг тинчланишига, тез уйқуга кетишга, ҳатто қўрқинчли тушлар кўришнинг олдини олишга сабаб бўларкан. Бу эса, депрессия ва стрессдан азият чекаётган одамларни турли уйқу дориларини қабул қилишдан халос этади.
Калифорния (АҚШ) университети профессори, мисрлик олим Доктор Жамолиддин Иброҳим бошчилигида ўтказилган тадқиқотларда ўнг томонга ёнбошлаб ётганда юрак камроқ куч сарфлаши, қоннинг осон айланиши, асабларнинг тинчланиши ва дам олиши ҳамда тезда уйқуга кетишга сабаб бўлиши аниқланди.
Даврон НУРМУҲАММАД
#sunnat #maqola #uhlashga_yotish
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
...Аллоҳ таоло Қуръони каримда барча мўминларга ўз тоқатиларига яраша касб қилишни фарз қилди: "Бас, қачонки, намоз адо қилингач, ерда тарқалиб, Аллоҳнинг фазли (ризқи)дан истайверинглар! Аллоҳни кўп ёд этингизлар, шояд (шунда) нажот топурсизлар" (Жумъа сураси, 10-оят).
Яъни, Аллоҳ таоло бу ояти каримада мўмин мусулмонларни намозни адо этгач, ер юзига тарқалиб, ҳалол йўл билан ризқ топишга тарғиб қилмоқда ва бу ишни Аллоҳ таолонинг фазлидан талаб қилиш, деб номламоқда. Намоздан кейин ким савдосига, ким касал кўргани, ким илм талабига – ҳар ким ўз ишига қайтиши мумкин. Чунки ер юзи бўйлаб тарқалиш буйруғи мажбурий эмас. Лекин баъзи кишилар бу амрга жиддий амал қилишган.
Ибн Абу Хотимдан ривоят қилинади. Ирок ибн Молик розийаллоҳу анҳу жума намозидан сўнг масжид эшигидан чиқарканлар: “Эй бор Худоё, мен даъватингга жавоб қилдим, фарз намозингни ўқидим ва айтганингдек ер юзига тарқалдим. Менга Ўз фазлингдан ризқ бергин, Сен энг яхши ризқ берувчисан”, дер эканлар...
#maqola #kasb #halol #namoz
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧮 У қиёмат куни инсоннинг фойдасига ё зарарига гувоҳлик беради. Уламолар ўтаётган вақт ҳақида бундай деганлар: “вақт бетараф бўлмайди, ё сенга қадрдон дўст ёки ашаддий рақиб бўлади”. Яъни ўтган вақт инсоннинг ё фойдаси, ё зарарига ҳужжат бўлади.
#maqola #vaqt #lahza #umr
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кечирувчанлик руҳга дори ва баданга роҳатдир. Қалбларни ёритувчи эзгулик шуълалари айнан кечиримлиликдан порлайди. Оғриган чеҳраларга розилик табассуми билан боқсангиз, улар ёришади, шод бўлади.
Гоҳида сизга ёмонлик қилган одамни кечириш қийиндек кўринади, у хоҳ дўстингиз, яқинингиз бўлсин, хоҳ ишдаги ёхуд дарсдаги шеригингиз бўлсин. Кечириб юбориш сизни ҳиқду адоват туйғуларидан халос этиб, ўрнига роҳат ва хотиржамлик каби ширин туйғуларни олиб келади...
#maqola #yomonlik #kechirim
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧮 У қиёмат куни инсоннинг фойдасига ё зарарига гувоҳлик беради. Уламолар ўтаётган вақт ҳақида бундай деганлар: “вақт бетараф бўлмайди, ё сенга қадрдон дўст ёки ашаддий рақиб бўлади”. Яъни ўтган вақт инсоннинг ё фойдаси, ё зарарига ҳужжат бўлади.
#maqola #vaqt #lahza #umr
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM