Muslim.uz
91.7K subscribers
17.9K photos
4.96K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🌙 Qur'oni Karim 3-juz | Baqara surasi 253-oyatidan, Oli Imron surasi 92-oyatigacha | Shayx Alijon qori

▶️ https://youtu.be/a9FEF7L3HdU

#Quroni_Karim #Shayx_Alijon_qori

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ НУФУЗЛИ КОНФЕРЕНЦИЯДА МУҲИМ МАСАЛАЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИЛАР

Бугун, 18 октябрь куни Қоҳира шаҳрида бошланган Ислом оламида катта аҳамиятга эга бўлган анжуманда Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳозирги кундаги муҳим масалаларни илгари сурдилар.

🌐 Халқаро конференцияда Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нутқ қилиб, бугунги таҳдидларнинг олдини олиш учун бир қатор долзарб таклифларни илгари сурдилар. Хусусан, ахборот замонидаги ғоявий хуружлар Ислом оламини ташвишга солаётгани, турли ихтилофлар келиб чиқаётгани, мана шундай муаммоларга ечим топишда Фатво идораларининг ўрни ниҳоятда катта экани, тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва мусулмон уммати ҳамжиҳатлигига эришишда фатвонинг аҳамияти жуда муҳим эканини Муфтий ҳазратлари изоҳладилар. Шунингдек, ушбу йўналишда юзага келаётган муаммолар етарли илм ва малакага эга бўлмаган шахсларнинг фатво бериши оқибатида келиб чиқаётганини ҳам қўшимча қилдилар.

📃Муфтий ҳазратлари мана шундай муаммоларга ечим топишда Ислом илм-маърифатга асосланган мўътадил дин эканини тарғиб қилиш, уламолар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш кабилар эканини баён этдилар. Бундан ташқари, Интернет ва рақамли ахборот воситалари орқали адашган тоифалар дин ниқоби остида экстремизм, мазҳабсизлик, такфир ва мутаассиб қарашлар тарқатаётгани хавотирли ҳолат эканини алоҳида қайд этдилар.

📊 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳасидаги ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётгани, жумладан, жаҳолатга қарши кураш ишлари жадал олиб борилаётгани, Марказий Осиёда ягона бўлган Фатво маркази самарали фаолият олиб бораётгани кабиларга алоҳида урғу қаратдилар.

🔸Мазкур араб тилида қилинган нутқ ва барча учун долзарб аҳамиятга эга бўлган таклифлар анжуман иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

#misr #anjuman #muftiy #shayx
🌙 ФАТВОГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО АНЖУМАН ДАВОМ ЭТМОҚДА

📚Бугун, 19 октябрь куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ташаббуси билан ўтказилаётган “Фатво ва учинчи минг йиллик муаммолари” номли халқаро анжуман ўз ишини давом эттирмоқда. Унда фатво ва мўмин-мусулмонлар ҳаётидаги муҳим масалалар таниқли уламолар, муфтийлар, дин ва давлат арбобларидан иборат жами 200 дан зиёд йирик делегатлар томонидан муҳокама қилинмоқда.

🗞 Аввал хабар берганимиздек, ушбу нуфузли йиғин ва унинг доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этмоқдалар.

Анжуманда Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Аллом, Вақф ишлари вазири Муҳаммад Мухтор Жума, Миср Араб Республикаси бош имоми ўринбосари доктор Муҳаммад Абдурраҳмон ад-Дувайний, Кавказ мусулмонлари идораси раиси ва Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода каби йирик уламолар, муфтийлар, исломшунос олимлар, эксперт ва соҳа мутахассислари қатнашмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

#misr #anjuman #muftiy #shayx
🌙 УЧ ДАВЛАТ МУФТИЙЛАРИ МУҲИМ МАСАЛАЛАРНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

Шу кунларда Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуман доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Иброҳим Аллом жаноблари ва Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода билан муҳим масалалар юзасидан мулоқот ўтказдилар.

🤝Дўстона руҳда ўтган учрашувда конференция юқори даражада ташкил этилгани ва аҳамияти ҳақида сўз юритиш баробарида ҳозирги кунда мусулмон уммати олдида турган долзарб масалаларга тўхталдилар.

🔹Шунингдек, мулоқот чоғида Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода Ўзбекистон Президенти томонидан сўнгги йилларда ватан, халқ ва дин равнақи йўлида жуда катта ишлар амалга оширилаётганига урғу қаратди. Бундан ташқари, у Шайхулислом даражасига етишда Тошкент ва Бухородаги устозлари, сафдошлари ва билим даргоҳларининг ўрни ниҳоятда беқиёс эканини изоҳлади.

📑 Самимий мулоқот чоғида муфтийлар халқаро анжуманда муҳокама қилинган масалалар, билдирилган таклифлар таҳсинга лойиқ экани ва уларни амалиётга жорий этиш жуда катта самара беришини алоҳида қайд этдилар. Шунингдек, томонлар келгусидаги истиқболли режалар, ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирлар ва анжуманлар ҳақида фикр-мулоҳаза алмашдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

#misr #anjuman #muftiy #shayx
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ САҲИФАЛАРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифалари:

🚀 Telegram: https://t.me/shayx_nuriddinxoliqnazar

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/shayxnuriddinxoliqnazar

🎬 YouTube: https://www.youtube.com/@shayxnuriddinxoliqnazar

📷 Instagram: https://www.instagram.com/shayxnuriddinxoliqnazar

💬 Шунингдек, Диний идоранинг muslim.uz, Фатво марказининг fatvo.uz ва @AhliSunnaValJamoaUz каналлари ҳам фаолият юритади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#shayx #muftiy #sahifalar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😄 50 НАФАРГА ЯҚИН ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИНИ ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАСИ КЎРИЛДИ

🗣Бугун, 14 февраль чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимизнинг турли ҳудудларидан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш чора-тадбирларини кўрдилар.

📍Қабул жараёнида Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Андижон, Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридан келган фуқароларнинг масжидлар ҳолати, имом-хатиб ва отинойилар фаолияти, оилавий масалалар, Ҳаж ва умра ҳамда моддий ёрдам олиш юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди.

🤲Қувонарлиси, Самарқанд вилояти Ургут туманидан келган бир гуруҳ отахонлар соҳадаги ишларни юқори баҳолаб, миннатдорлик изҳор этдилар.

📚 Оилавий муносабатларда келганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди.

🌙 Дарҳақиқат, бировнинг дардини енгиллатиш, унинг ташвишлари осонгина бартараф этилишига ҳисса қўшиш – савоби улуғ амал. Чунончи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "... Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

🟢Ана шу набавий таълимотга асосан бугун Шайх ҳазратлари мутасаддилар билан бирга турли масалалар билан мурожаат қилган кишиларнинг ташвишлари аришига кўмаклашдилар. Илиқ кутиб олинган фуқаролар мутасаддилардан мамнун бўлиб, мурожаатлари ижобий ечим топганидан мамнун ҳолда қайтдилар.

🕌Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#qabul #shayx #fuqaro
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM