Muslim.uz
96.8K subscribers
17.2K photos
4.71K videos
114 files
16.1K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#УСТОЗ

Агар устоз рози – Тангри розидур

Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло ерни яратиб унга ўзининг махлуқотлари ичидан энг мукаммали бўлган инсонни халифа (ўринбосар) қилиб яратди. Сўнг инсонларни ўзаро бир-бирлари билан бўладиган муносабатларини гўзал хулқ ва юксак одоб даражасида амалга ошиши учун ўзининг Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис саломни ўша қавмга мос таьлимотлар ила юборди. Пайғамбарлар ўзлари юборилган қавм ичидаги баьзи бир салбий иллатларни тузатиш ҳамда уларда бўлган гўзал хулқ ва одобларни янада мукаммалроқ кўринишда етказишга бор кўч-ғайратларини сарфладилар. Улардан илм-маьрифат ва одоб-ахлоқларни таьлим олган кишилар бу юксак меросни ўзларининг авлодларига етказдилар. Шу тарзда бу буюк мерос авлоддан-авлодга ўтиб янада такомиллашиб келди.

Набийларнинг сўнгги бўлмиш суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шариат ва гўзал-ахлоқларни тамомига етказиш ҳамда янада такомиллаштириш учун юборилдилар. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам ўзлари билан яшаётган ҳамда ўзларидан кейинги умматларига катта амалларни баён қилиб бериш билан чекланиб қолмасдан балки энг нозик ишлардаги одобларни ҳам таьлимини бердилар. Саҳобаи киромлар илм маьрифат булоғи бўлмиш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча гўзал ахлоқларига эргашиб у зотдан катта бир ҳаёт мактабини ўргандилар. Кейинчалик бу илм-маьрифат бўлоғининг шифобаҳш сувларидан баҳраманд бўлган саҳобаи киромлар ўзларидан кейин келган тобеъинларни ушбу булоқдан баҳраманд қилдилар. Тобеинлар ҳам бу улкан масьулятли ишни ўзларидан кейинги кишиларга етказдилар. Шу зайлда бу улкан ва масулятли мерос авлоддан авлодга ўтиб келди.

Шундай улкан меросларимиздан бири
устоз ва шогирд ўртасидаги муносабат бўлиб, бунда шогирд устозига нисбатан қандай одоб-ахлоқларни риоя қилиши лозим экани ҳақида тўхталиб ўтилади.

Устоз-шогирдлик тушунчаси юксак миллий қадриятларимиздан ҳисобланиб, бу борада ҳам асрлар давомида шаклланган тартиб-қоидаларга амал қилиб келинади. Халқимизда яхши бир ибора бор, ота-оналар устозга фарзандларини шогирд қилиб топширган вақтларида “Эти сизники, суяги бизники”, дея айтадилар. Агар ушбу сўзга зоҳиран эьтибор берсак, жуда ҳам салбий маьнони англатаётгандек гўё. Аслида эса бундай эмас, ушбу иборани туб негизига эътибор қаратсак, унда жуда ҳам катта бир масьулятли меҳнат борлигини кўришимиз мумкин. Бу билан ота-она фарзандини ҳаёти давомида илм-маьрифатли, одоб-ахлоқли бўлиб вояга етиши учун устозга ўғлининг келажак тақдирини бус-бутун ишониб топшираётганини билдиради. Ўз навбатида устоз ҳам шогирди тақдирига ўзини масъул билиб, бор илму салоҳияти ва иқтидору ҳунарини унга ўргатишга ҳамда меҳрини беришга интилган.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#илм #устоз

Илм ўрганишда устознинг ўрни

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#илм #устоз

Ҳалол касб Аллоҳ таолога яқинлаштиради

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#илм #устоз

Ҳалол касб Аллоҳ таолога яқинлаштиради

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM