✅ОДАМЛАРГА ЯХШИ ГАПЛАР АЙТИНГ!
🗣Одамларга хитоб қилаётганингизда энг чиройли сўзлардан фойдаланиб, чиройли тарзда гапиринг. Зеро, Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Одамларга яхши гаплар айтингиз” (Бақара сураси, 83-оят).🌙Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
“Яримта хурма билан бўлса ҳам ўзингизни дўзахдан сақланг. Агар кимки буни тополмаса, ширин сўз билан!”.💬Гапингиз орасида тўхтаб-тўхтаб, шошмасдан гапиринг, токи эшитаётган одам мақсадингизни тушунсин, унинг мағзини чақсин!
💧 Оиша розияллоҳу анҳодан бундай деганлари ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам худди сизлардек гапирардилар, лекин гап орасида тўхталиш (пауза) қилиб гапирардилар ва шу орқали ўтирганлар у зотнинг гапларини ёдлаб қолишарди”...
⚡️ Батафсил#yaxshi_gap #foydali #Rasululloh MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube |
📷Instagram |
🔵 Facebook