Muslim.uz
92K subscribers
17.9K photos
4.95K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
САЪЙНИНГ БИРОРТА ЮРИШИНИ ҚИЛМАСА НИМА БЎЛАДИ?
#Ҳаж_умра

1039-CАВОЛ: Саъй қилишда етти марта қилиш ўрнига олтита юришидан кейин бир юришини қилмай чиқиб кетган бўлса, жарима тўлаш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар саъйнинг уч юриши ёки ундан озини тарк қилса, неча юришини тарк қилган бўлса, ҳар бир тарк қилган юриши учун ярим соъ (2 кг) буғдой ёки унинг қийматини садақа қилиш вожиб бўлади.

ولو ترك منه أي من السعي ثلاثة أشواط أو أقل فعليه لكل شوط صدقة إلا أن يبلغ ذلك دما فله الخيار بين الدم وتنقيص الصدقة أي بقدر ما شاء أو مقدر بنصف صاع

“Агар саъйдан уч ёки ундан оз юришини тарк қилса, тарк қилган ҳар бир юриши учун садақа қилади. Бироқ қилиши керак бўлган садақа жонлиқнинг қийматига етиб қолса, хоҳласа, жонлиқ сўяди, хоҳласа, тўлаши керак бўлган садақалари миқдоридан ярим соъ(2 кг) камайтириб беради”. (Раддул муҳтор, Иршодус сорий).
Бир юриш дегани Сафодан Марвага ёки Марвадан Сафога боришдир.
Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
ИККИ ҲАРАМДАГИ НАМОЗЛАРДА ТАСБИҲЛАР СОНИНИ КЎПАЙТИРИШ ЖОИЗМИ?
#Ҳаж_умра

1041-CАВОЛ: Масжидун набавий ва Масжидул ҳаромда намоз ўқисак руку ва сажда ҳолатида узоқ турилади. Бу вақтда тасбиҳлар сонини кўпайтирсак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имомга иқтидо қилган намозхон имом руку ёки саждадан такбир айтиб бош кўтаргунига қадар уч мартадан кўпроқ тасбиҳлар айтиши жоиз. Чунки руку ва саждада камида уч марта тасбиҳ айтиш суннат ҳисобланади. Ундан кам айтиш макруҳ бўлади:

وصرحوا بأنه يكره أن ينقص عن الثلاث وأن الزيادة مستحبة بعد أن يختم على وتر خمس أو سبع أو تسع ما لم يكن إماماً

“Уламолар, (руку ва саждадаги) тасбиҳни уч мартадан кам айтиш макруҳ бўлишини, имомдан бошқалар беш, етти ёки тўққиз марта тоқ шаклда тасбиҳ айтиши мустаҳаб эканини таъкидлаганлар” ("Фатово Сирожия"). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
АЁЛЛАР ЭҲРОМ КИЙИМЛАРИНИ АЛМАШТИРИШИ ЖОИЗМИ?
#Ҳаж_умра

1044-CАВОЛ: Мийқотдан эҳром боғлаб Маккага келгандан кейин гуруҳимиздаги уч-тўрт аёллар кийимларини алмаштириб, шу кийимлари билан умра қилишибди. Бунинг зарари йўқми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар учун эҳромда махсус либос йўқ. Муҳими авратини ёпадиган, тана аъзоларини билдирмайдиган ва одамларни ўзига жалб қилмайдиган кийим бўлишидир. Тикилган кийим эркаклар учун тақиқланган. Аёллар ҳар қандай тикилган кийим кийишлари мумкин. Шундай экан, саволда зикр қилинган аёлларнинг кийим алмаштиришларида ҳеч қандай жиноят ҳам, кароҳият ҳам бўлмайди.

وتلبس من المخيط مابدالها كالدروع والقميص والسراويل والخفين والقفازين

“Аёл киши ўзига маъқул бўлган рўмол, кўйлак, лозим, махси ва қўлқопларни кияверади” ("Ғунятун носик"). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
МАСЖИДУЛ-ҲАРОМДА ЎҚИЛГАН НАМОЗ
#Ҳаж_умра #намоз

1050-CАВОЛ: Маккаи мукаррамадаги ҳарам ҳудуди масжид ҳудудидан кўра анча кенгроқ ҳисобланади. Шунга кўра, масжидул ҳаром фазилати фақатгина ушбу масжиднинг ўзигагина хосми ёки бутун ҳарам ҳудудидаги ибодатларга ҳам тегишлими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Масжидул-ҳаромда адо этилган намоз бошқа масжидлардаги намозлардан юз минг баробар афзал ҳисобланади. Бу борада Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"صلاة في مسجدي هذا أفضل من ألف صلاة فيما سواه من المساجد إلا المسجد الحرام و صلاة في المسجد الحرام أفضل من مأة صلاة في هذا"

Яъни “Менинг масжидимдаги бир намоз бошқа масжидлардаги мингта намоздан афзалдир. Магар Масжидул-ҳаром бундан мустасно. Масжидул-ҳаромдаги бир намоз бу ердаги юзта намоздан афзалдир” (Имом Аҳмад, Баззор ва Ибн Хузаймалар ривоят қилган). Бу борада муҳаддислар томонидан бошқа лафз ва бошқа ривоятлар билан бир неча ҳадислар ривоят қилинган бўлиб, ушбу масалада уламолар ораларида ихтилоф йўқдир. Аммо мазкур афзаллик фақатгина масжид ҳудудига хос ёки бутун ҳарам ҳудудини ўз ичига олиши борасида уламоларнинг қарашлари фарқ қилади. Баъзи фақиҳлар бу фазилат фақатгина “Каъба аторфидаги жамоат намозигагина хосдир” деган бўлсалар, бошқа фуқаҳолар эса “Йўқ, балки бу афзаллик Ҳарамнинг барча ҳудудига тегишлидир” дейдилар. Биринчи қараш имом Моликнинг мазҳаблари бўлиб, шофеъийлардан имом Нававий ҳам ўзининг “Ал-Мажмуъ” ва “Ат-Таҳзиб” номли асарларида бу фатвони қўллаб қувватлаганлар. Шунингдек, буюк имомлардан Ал-Иснавий “Кучли гап шудир” деган ва Ибн Хажар ҳам “Туҳфа” номли китобида ушбу фатвони ихтиёр этган. Ал-Муҳиб ат-Табарий ҳам ушбу фазилат Масжидул-ҳаром ҳудудида жамоат билан адо этилган намозларгагина хослигига ишора бордир, деганлар. Ҳанафий мазҳабининг ҳаж ва умра арконларига доир машҳур манбаларидан бири ҳисобланмиш “Ал-Мансакул-кабир” китобида келтирилишича: "Ҳанафий фақиҳларининг энг мўътабар фатволари ҳам ҳудди шундайдир. Аммо иккинчи қавлга кўра: мазкур афзалият нафақат Масжидул-ҳаромнинг, балки Ҳарамнинг умумий ҳудудини ўз ичига олиб, унга кўра бир киши Ҳарамнинг исталган ҳудудида намоз ўқиса, бошқа ерда ўқилган юз мингта намоздан афзал ҳисобланади. Ушбу қавлни шофеъийлардан имом Мовардий ҳам қувватлаганлар".

“Раддул-муҳтор” китобида, шунингдек имом ал-Бийрий “Шарҳул-ашбоҳ” асарида қуйидагиларни айтган: “Ҳанафий уламоларимизга кўра, бу борадаги машҳур фатво шуки, намознинг юз минг баробардан ортиқлиги Макка шаҳри ва барча ҳарам ҳудудини ўз ичига олади. Шунингдек, мазкур фазилат нафақат намозгагина тегишли, балки бошқа барча савобли амалларни ҳам ўз ичига олади. Зотан, “Ҳарамдаги савобли амаллар юз минг баробарга кўпайтириб берилади” деган ҳадиси шарифни Мулло Синон “Қурратул-уйун” номли китобларида зикр қилганлар” ("Ғунятун носик" китоби). Юқорида зикр этилган далил ва фатволардан келиб чиқиб, уламоларимиз шундай хулосага келганларини кўришимиз мумкин:

1. Масжидул-ҳаромда жамоат билан ўқилган фарз намозлари ҳеч бир хилофсиз бошқа жой ёки масжидларда ўқилган юз мингта намоздан афзалдир.

2. Масжидул-ҳаромдан ташқари, лекин умумий Ҳарам ҳудуди ёки Макка шаҳри ҳудудида адо этилган намозларнинг ҳам бошқаларидан юз минг даража афзаллигини умид қилинади. Хусусан, жиддий узрга эга бўлган кекса ва бемор кишиларнинг истиқомат манзили Ҳарам ҳудудида жойлашган бўлса, ушбу манзилларида қилган ибодатлари учун Аллоҳ таолонинг фазли билан юз минг баробар ажр берилиши умид қилинади. Аммо жиддий узри бўлмаган ёш ва навқирон йигитлар ёки жамоатга боришга имкони бор кишилар имкон қадар фарз намозларини Масжидул-ҳаромда жамоат билан ўқишлари мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

#МАБРУР_ҲАЖНИНГ_МУКОФОТИ_ЖАННАТ!
ТАВОФНИ БЕТАҲОРАТ ҚИЛСА НИМА БЎЛАДИ?
#Ҳаж_умра

1063-CАВОЛ: Тавофи қудум ёки нафл тавофни бетаҳорат қилиб қўйса, бирор жарима лозим бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар қандай тавофда таҳоратли бўлиш вожиб саналади. Тавофи қудум суннат ҳисобланади. Суннат ва нафл тавофларни бетаҳорат қилиб қўйса, жиноят қилган бўлиб, жаримасига садақа лозим бўлади. Фарз ва вожиб тавофларни бетаҳорат қилиб қўйса, жонлиқ сўйиш ёки шу тавофнинг ўзини қайтариш вожиб бўлади.

ومن طاف طواف القدوم محدثا فعليه صدقة ...فإذا شرع في هذا الطواف وهو سنة يصير واجبا بالشروع ويدخله نقص بترك الطهارة فيجبر بالصدقة إظهارا لدنو رتبته عن الواجب بإيجاب الله وهو طواف الزيارة وكذا الحكم في كل طواف هو تطوع ولو طاف طواف الزيارة محدثا فعليه شاة ...وإن كان جنبا فعليه بدنة

“Тавофи қудумни бетаҳорат қилса, садақа вожиб бўлади. Чунки тавофи қудум суннат бўлсада, киришиш билан вожибга айланади. Уни бетаҳорат ҳолда қилиш камчилик ҳисобланади. Бу камчиликни садақа билан тўлдирилади. Чунки бу тавоф Аллоҳ таоло фарз қилган тавофи зиёратдан қуйида туради. Барча нафл тавофларда ҳам ҳукм шундай(Яъни садақа лозим бўлади). Агар тавофи зиёратни бетаҳорат қилса, қўй сўйиш, жунуб ҳолатда бажарса, будана (туя ёки қорамол) сўйиш вожиб бўлади”. (Ҳидоя). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

#МАБРУР_ҲАЖНИНГ_МУКОФОТИ_ЖАННАТ!
ТАВОФНИ ЁКИ САЪЙНИ СКУТЕРДА ҚИЛСА ЖОИЗМИ?
#Ҳаж_умра

1066-CАВОЛ: Ҳаж ёки умранинг тавофи ва саъйида замонавий уловларга минишнинг ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ёки умранинг тавофида ва саъйида қодир бўлган кишилар пиёда юришлари вожибдир. Ўзи юришга қодир кишилар узрсиз замонавий улов (аравача, скутер ва бошқа)ларга миниб тавоф ёки саъй қилса, вожиб амални тарк қилгани сабабли қўй сўйиши лозим бўлади. Узрсиз уловда тавоф ва саъй қилиб қўйганлар қайтадан пиёда тавоф ва саъй қилишса, қўй сўйиш шарт бўлмайди, жарима соқит бўлади.

Аммо ўзлари пиёда юриб тавоф ва саъй қила олмайдиган шахслар эса замонавий уловларда тавоф ва саъй қилишлари жоиздир. Бу билан уларга ҳеч қандай жарима вожиб бўлмайди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом пиёда тавоф ва саъй қилганлар. Фақат Видолашув ҳажида касалликлари сабабли уловда ҳаж қилдилар.
Юришга қодир бўлмаса, уловда тавоф қилиш жоизлиги ҳақида қуйидаги ҳадиси шариф келган:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَدِمَ مَكَّةَ وَهُوَ يَشْتَكِى فَطَافَ عَلَى رَاحِلَتِهِ

“Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Пайғамбаримиз алайҳиссалом Маккага келдилар. У Зот алайҳиссалом бемор эдилар. Уловлари устида тавоф қилдилар...” (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Умму Салама онамиз айтадилар:

شكوت إلى رسول الله صلى الله عليه و سلم أني أشتكي فقال ( طوفي من وراء الناس وأنت راكبة (

“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга касаллигимдан шикоят қилдим. У Зот алайҳиссалом: “Одамларни орқа тарафида, уловда тавоф қилинг”, дедилар” (Имом Бухорий ривояти).

Бу ҳадиси шарифда ҳам тавоф пиёда бўлиши вожиблигига далил бор. Чунки уловда тавоф қилиш билан пиёда тавоф қилишнинг фарқи бўлмаса, Умму Салама онамиз бундай савол бермасдилар.

Бу масала ҳақида фиқҳ китобларимизда шундай дейилади:

وَإِنْ سَعَى رَاكِبًا لِعُذْرٍ فَلَا شَيْءَ عَلَيْهِ وَبِغَيْرِ عُذْرٍ عَلَيْهِ دَمٌ كَمَا فِي الطَّوَافِ

“Агар узр сабабли уловда саъй қилса, унга ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Узрсиз уловда саъй қилса, қон вожиб бўлади. Тавофда ҳам ҳукм шундай” (“Табйинул ҳақоиқ”).

وان كان قادرا على المشى بنفسه فحمل أو ركب يلزمه الدم لان السعي بنفسه عند القدرة على المشى واجب فإذا تركه فقد ترك الواجب من غير عذر فيلزمه الدم كما لو ترك المشى في الطواف من غير عذر

“Агар ўзи юришга қодир бўлсаю уни кўтариб олишса ёки уловга минса, қон вожиб бўлади. Чунки юришга қодир бўлган кишининг ўзи саъй қилиши вожибдир. Юришни тарк қилса, узрсиз вожибни тарк қилган бўлади. Бундай ҳолатда эса қон вожиб бўлади. Тавофда ҳам ҳеч қандай узрсиз пиёда юришни тарк қилса, ҳукм шундай (яъни қон вожиб бўлади)” (“Бадоиъус саноиъ”).

Ҳозирги кунда ҳам ҳаж ва умра ибодатларини қилиш давомида ўзлари юришга қодир бўлсаларда, турли замонавий уловларга ўтириб оладиган кишиларни кўрамиз. Улар аслида юқорида айтилгани каби ўзлари юриб тавоф ва саъй қилишлари шарт. Акс ҳолда бир қўй сўйиб ёки тавоф ва саъйни қайта қилиб, бу хатони тўғрилашлари керак бўлади.

Гоҳида баъзи кишилар ўзи юра оладиган ота-оналари, ҳатто хотинларини кўтариб олганларини кўрамиз. Бу ишлари билан ота-оналари ва жуфтларининг ибодатини нуқсонли қилиб қўядилар. Лекин ота она ўзи юра олмаса, уларни кўтариб олишлари жоиз. Қолаверса, ўзлари юра оладиган ота-она ва аёллар уларни кўтармоқчи ёки замонавий уловларга миндирмоқчи бўлганларга рад жавобини беришлари керак. Чунки оқибатда уларнинг ибодатлари нуқсонли бўлиб қолади ва жарима уларнинг зиммасига тушади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

#МАБРУР_ҲАЖНИНГ_МУКОФОТИ_ЖАННАТ!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаж_умра #мийқот

❗️Мийқотлар ҳақида

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla

Muslim.uz
#MABRUR_HAJNING_MUKOFOTI_JANNAT!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаж_умра #мийқот

Таматтуъ ҳажи қилаётган аёл умра қилмай туриб ҳайз кўриб қолса нима қилади?

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook


🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla

#MABRUR_HAJNING_MUKOFOTI_JANNAT!
АЁЛЛАР ЭҲРОМДА ҚЎЛҚОП КИЙИШИ ЁКИ ЮЗИНИ БЕРКИТИШИ МУМКИНМИ?
#Ҳаж_умра #эҳром
#қўлқоп_кийиш

1076-CАВОЛ: Аёл киши ҳаж ёки умрада эҳромда турган ҳолида қўлқоп кийиши ёки юзини беркитиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши эҳромда турган вақтида, барча тикилган кийимларни кийиши мумкин.

وتلبس من المخيط ما بدا لها من الدرع والقميص والخمار والخف والقفازين (الفتاوى الهندية )

яъни: "Аёл киши эҳромда барча ўзига керак бўлган тикилган кийимларни жумладан; катта ёпинчиқ кўйлак, оддий кўйлак, рўмол, махси, қўлқоп сингари кийимларни кийишлари мумкин" ("Фатовойи ҳиндия" китоби).

واما المراة فيندب لها عدمه (القفازين) عندنا لقوله صلي الله عليه و سلم "و لا تلبس القفازين" (غنية الناسك)

яъни: "Мазҳабимизга кўра аёл кишининг эҳромда қўлқоп киймаслиги мандуб (мустаҳаб)дур, Чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аёл киши (эҳромда) қўлқоп киймайди", деб марҳамат қилганлар" ("Ғунятун носик" китоби).

Юқоридаги мўътабар ҳанафий мазҳаби китобларидан маълум бўладики, аёл киши эҳромда турган вақтида қўлқоп кийиши жоиз, аммо киймагани афзалдир.

Аёллар эҳромдалик вақтиларида юзларини беркитмайдилар, бироқ юзига ёпинчиқ ёпса ва у ёпинчиқ юзига ёпишмай турса, буни зарари йўқ.

ليس للمرأة أن تغطي وجهها وأنها لو أسدلت على وجهها شيئا وجافته عنه لا بأس بذلك (بدائع الصنائع)

яъни: "Аёл киши эҳромда юзини беркитиши мумкин эмас ва агар юзига бирор нарсани ёпиб олса ва у ёпинчиқ юзига ёпишмасдан турса буни зарари йўқ" ("Бадоиъус-саноиъ" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram


🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla

#MABRUR_HAJNING_MUKOFOTI_JANNAT!
МАСЪУЛЛАРНИ ЧАЛҒИТИШ УЧУН ЭҲРОМ КИЙСА БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра
#эҳром #нафл_тавоф

CАВОЛ: Бугунги кунда Каъбани сатҳида тавоф қилиш учун эҳромсиз зиёратчиларни қўйишмаяпти. Мийқотга бормасдан ва умрани ният қилмасдан эҳром кийиб фақат тавоф қилсак бўладими? Шариат бўйича мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ва умра учун қилинадиган тавофдан бошқа тавофлар нафл тавоф бўлиб, бу учун ёлғон ишлатиш жоиз эмас. Ҳозирги кунда ҳаж ва умра ибодатини бажарувчилар кўплиги ва улар фарз ёки вожиб тавофларини эмин эркин бажариб олишлари учун ташкилотчилар шу чорани кўришган бўлсалар, бунга итоат қилиш лозим. Зотан суннат амал ҳисобланган "Ҳажарул асвад"ни ўпиш ёки силаш чоғида бошқаларга озор берадиган бўлса, узоқдан қўл кўтариб ишора қилинади.

Ҳозирги кунда Каъбанинг сатҳида тавоф қилишнинг имкони бўлмасада, Масжидул Ҳарамнинг иккинчи ва учинчи қаватларида кучи етганча тавоф қилса бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МИЙҚОТ ТЎҒРИСИДАН ПОЕЗДДА ЎТИШНИНГ ҲУКМИ
#Ҳаж_умра  #эҳром

1141-CАВОЛ: Биз Умра зиёратига борганимизда Мадинаи мунавварадан Маккаи мукаррамага кетишда поезд орқали боришимизга тўғри келди. Лекин поезд мийқотга тўхтамас экан. Биз эҳромга қачон ва қаердан киришимиз керак бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Мийқотдан эҳромсиз ўтиш жоиз эмас, аммо мийқотдан олдин эҳромга кириш барча фақиҳларга кўра, жоиздир. Бу ҳақида “Ғунятун-носик” китобида шундай ёзилган:

"و فائدة التوقيت بها حرمة تأخير الاحرام عنها كلها لا التقديم فانه جائز إجماعا"

Яъни: “Мийқотни белгилаб қўйишнинг фойдаси шуки, ундан эҳромсиз ўтиш ҳаромдир. Аммо мийқотдан олдин эҳромга кириш жоизлигига иттифоқ қилинган” (“Ғунятун-носик” китоби).

Шу жиҳатдан, Мадина шаҳридан Маккага борувчи поезд йўлда мийқотга тўхтамагани учун зиёратчилар меҳмонхонада эҳром ўраб, икки ракат намоз ўқиб, ният қилиши ва лаббайка айтиши жоиз бўлади.

Баъзилар поезд мийқот ҳудудидан ўтаётганида, эълон қилинади, шунга кўра, ўша пайтда эҳромга киришни ният қилиб, лаббайка айтиб, поезднинг ўзида ўтирган ҳолда ҳам намоз ўқиса бўлади, чунки бу суннат намоздир, дейдилар. Лекин кўп ҳолатларда йўловчилар тилни билмасликлари ёки бошқа сабаблар билан мийқотдан ният қилмай ва лаббайка айтмай ўтиб кетишлари эҳтимоли катта. Шу сабабли мийқотдан олдин эҳромга кириб олганлари яхшироқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БИРИНЧИ УМРАНИ ТУГАТМАЙ ИККИНЧИСИНИ БОШЛАШ
#Ҳаж_умра

1146-CАВОЛ: Бир танишим Умра қилаётиб, тавоф ва саъй қилган. Аммо сочини олмай туриб, Оиша онамиз масжидига бориб, янги умрага эҳром боғлаб келган.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Умра қилаётган киши шу ҳолатни содир этса, битта жонлиқ сўяди. Чунки у биринчи умрани тўлиқ тугатмай туриб, иккинчи умрага эҳром боғлаган. Икки эҳромни жамлагани учун жонлиқ-қўй сўйиши вожиб бўлади. Бу ҳақида “Ҳидоя” китобида шундай дейилган:

ومن فرغ من عمرته إلا التقصير فأحرم بأخرى فعليه دم لإحرامه قبل الوقت لأنه جمع بين إحرامي العمرة وهذا مكروه ويلزمه الدم وهو دم جبر وكفارة

Умра қилаётган киши тавоф ва саъйни қилиб, сочини қисқартирмай туриб, бошқа умрага эҳром боғласа, вақтидан олдин эҳром боғлагани учун жонлиқ вожиб бўлади. Чунки у икки эҳромни жамлаган ҳисобланади. Бу амал эса, макруҳдир. Зиммасига лозим бўлган жонлиқ ҳам нуқсонни тўлдирувчи, ҳам каффорат учун бўлади”.

Мазкур ҳолатда янги умрага эҳром боғлаган киши умрасини охирига етказиб қўйиши вожиб бўлади. Тугатгач, сочини олиб эҳромдан чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Manba: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM