Muslim.uz
93.4K subscribers
17.6K photos
4.86K videos
114 files
16.3K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🌙 20 июль куни диний таълим муассасаларига қабулнинг
ОХИРГИ КУНИ!

Бугун, 20 июль куни соат 18:00 да Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига 2023-2024 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш якунланади.

📋 Эслатиб ўтамиз:
- Ўрта махсус ислом таълим муассасалари ҳамда олий диний таълим муассасалари, хусусан, Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида 2023 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

📝 Ҳадис илми мактабида қабул 10 июл куни якунлангани ҳақида хабар берган
эдик.

➡️ Абитуриентлар олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг қабул ҳайъатига қайси ҳужжатларни топшириши ҳақида берилган ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин. 

🌐 Диний таълим муассасалари қабул жараёнларига оид энг муҳим маълумотлар, долзарб савол-жавоблар ва сўнгги янгиликларни muslim.uz сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

#эслатма #қабул2023
#Қабул2023
⚡️Мадрасаларга кириш тест синовлари қаерда бўлади?

📆 Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 2023 йил 17 август куни 1-сменада бўлиб ўтади ва 09:00 да бошланади.

📌 Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан 08:00 дан кечикмаган ҳолда келишлари сўралади.

🔖 Тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома олиш тартиби талабгор таълим муассасасига тақдим этган телефон рақамига смс хабар тарзида юборилмоқда (смс хабар келмаган абитуриентлар ҳужжат топширган таълим муассасасига мурожаат қилишлари сўралади).

❗️Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар қуйидаги бино ва манзилда имтиҳон топширади:

📍
“Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний”: Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази (1-спорт зал). Манзил: Нукус шаҳри Чимбой гузари кўчаси 121/1-уй;

📍
“Фахриддин ар-Розий”: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Хоразм вилоятидаги биноси. Манзил: Урганч тумани, Юқоридўрмон қишлоғи, Юқориовул маҳалласи;

📍
"Хадичаи Кубро”: “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуаси (атриум-2). Манзил: Тошкент шаҳри Амир Темур кўчаси 107-уй;

📍
Мир Араб: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Бухоро вилоятидаги биноси. Манзил: Бухоро тумани Боғидашт МФЙ;

📍
“Ҳидоя”: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Наманган вилоятидаги биноси. Манзил: Давлатобод тумани “Юксалиш” МФЙ Ёшлик кўчаси;

📍
“Саййид Муҳйиддин махдум”: Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази манежи 1-бино. Манзил: Андижон шаҳри Мустақиллик кўчаси 1-уй;

📍
“Хожа Бухорий”: Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази манежи-1. Манзил: Қарши шаҳри Мустақиллик шоҳ кўчаси 13-уй;

📍
“Жўйбори Калон”: “Ёшлик” спорт мажмуаси баскетбол 1-спорт зали. Манзил: Бухоро шаҳри Пиридастгир кўчаси 9/1-уй;
Семурғ спорт
мажмуаси. Бухоро шаҳри Пиридастгир кўчаси 9/3-уй

📍
“Кўкалдош”: “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуаси (4-павилон). Манзил: Тошкент шаҳри Амир Темур кўчаси 107-уй;

📍
"Имом Термизий": Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби. Манзил: Термиз шаҳри А.Навоий кўчаси 43-“Б” уй.

🌐 Диний таълим муассасалари қабул жараёнларига оид энг муҳим маълумотлар, сўнгги янгиликларни
muslim.uz сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar