🤲 УЙҚУДАН ТУРИШДА БАЖАРИЛАДИГАН СУННАТЛАР
1. Юздаги уйқу асарини қўл билан аритиш.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб, ўтирдилар ва юзларини ишқалаб, уйқуни аритдилар” (Имом Муслим ривояти).
2.Қуйидаги дуоларни ўқиш:
اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ.
“Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйаана баъда ма амаатана ва илайҳин нушур”.
“Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”.
الحمدُ لله الذي رَدَّ عليَّ رُوحي وعافاني في جسدي و أَذِنَ لي بذِكره.
“Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафааний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи”.
“Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин”.
3.Оғизни мисвок ёки бошқа воситалар билан тозалаш.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда уйқудан турганларида оғизларини мисвок билан тозалар эдилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
4. Қўлни ювиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, кафт қўлларини идишга солмасдан, уч марта ювсин”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
5.Бурунни қоқиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, бурнини уч марта қоқиб ташласин. Чунки шайтон унинг димоғида тунаган бўлади” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
#40_sunnat #суннат

Даврон НУРМУҲАММАД@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
#40_sunnat #суннат
🌙 ТАҲОРАТ ОЛИШДА БАЖАРИЛАДИГАН СУННАТЛАР
💧Таҳорат олиш учун шундай жой танлаш лозимки, қуйилган сув ерга тушиб, кийим-бошга сачрамасин. Таҳорат қилишда беҳуда сўзларни гапирилмайди. Шароит бўлса, юзни қиблага қилиб таҳорат олиш ҳам одобдандир. Намозхон таҳорат қилишидан олдин унга тайёргарлик кўриши керак. Кўпчилик бунга аҳамият бермайди. Масалан, оёқларни ювиш навбати келгандагина пайпоқларини ечишади. Бир оёқдаги пайпоқ ечилиб, оёқ ювилгач, у қайта кийилиб, сўнгра иккинчи оёқ пайпоғи ечилиб ювилади. Баъзилар ўртада бир артиниб олиб, сўнгра оёқни ювишга киришадилар ва ҳоказо. Бундай қилиш макруҳ ҳисобланади.
Суннатга кўра, таҳорат амаллари орасига бегона амал кирмаслиги керак. Узрли кишилар бундан мустасно.
1.Ният қилиш. Ният қалбдан ўтказиш билан бўлади. Аммо ниятни тилда айтиш мустаҳабдир.
2.Таҳоратни “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм” билан бошлаш. Агар таҳорат аввалида “Бисмиллоҳ”ни айтиш эсдан чиқса, эслаганда айтилади.
3.Икки қўлни бўғинлари билан уч марта ювиш. Бармоқларни бир-бирига киритиб, ораларига сув етказиш керак. Узуги бор одам уни қимирлатиб тагига сув етказиши зарур. Қўллар ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي جَعَلَ الْمَاءَ طَهُورًا وَالْإِسْلَامَ نُورًا
“Алҳамду лиллаҳиллазий жаъалал маа тоҳурон вал Ислама нурон”
“Сувни поклик манбаи, Ислом динини эса нур қилиб яратган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин”... ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идорасиMuslim.uz
Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
#40_sunnat #суннат
t.me
Таҳорат олишда бажариладиган суннатлар
Таҳорат олиш учун шундай жой танлаш лозимки, қуйилган сув ерга тушиб, кийим-бошга сачрамасин. Таҳорат қилишда беҳуда сўзларни гапирилмайди. Шароит бўл...
🌙 КИЙИМ КИЙГАНДА БАЖАРИЛАДИГАН СУННАТЛАР
👔 1. Кийимни кийишда “Бисмиллаҳ” (Аллоҳнинг номи билан) дейиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг зикри ва “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” билан бошланмаган аҳамиятли ҳар бир ишнинг орқаси кесикдир», деганлар.
✅ 2. Либосни кийишда ўнг тарафдан бошлаш.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар кийинсангиз, ўнгдан бошланг”, деганлар (Имом Термизий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).
Бошқа ҳадисда: “Сизлардан бирортангиз пойабзал кийса, ўнгдан, ечганда чапдан бошласин. Кийганда ҳар иккисини кийсин, ечганда ҳар иккисини ечсин”, дейилади (Имом Муслим ривояти).
🤲 3. Либосни кийганда қуйидаги дуони қилиш:
الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي كَسَانِي هَذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلا قُوَّةٍ
“Алҳамду лиллаҳи аллазий касаний ҳаза ва розоқонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин”
“Менга ушбу либосни менинг тарафимдан ҳеч қандай куч-қудратсиз кийдирган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин”... ᅠ
➡️ БАТАФСИЛ
Muslim.uz

Кийим кийганда бажариладиган суннатлар
Кийимни кийишда “Бисмиллаҳ” (Аллоҳнинг номи билан) дейиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг зикри ва “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” билан бошланмаган аҳамиятли ҳар бир ишнинг орқаси кесикдир», деганлар.
Либосни кийишда ўнг тарафдан…

🕌 МАСЖИДГА БОРИШДА БАЖАРИЛАДИГАН СУННАТЛАР
⏱ 1. Намозга эрта бориш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Одамлар азонда ва биринчи сафда нима борлигини билганларида эди, унга фақат қуръа ташлаш билан эришишдан бошқа илож бўлмаса, албатта қуръа ташлар эдилар. Таҳжир[1]да нима борлигини билганларида, унда кимўзар қилар эдилар. Хуфтон ва Бомдод намозларида нима борлигини билганларида, эмаклаб бўлса ҳам келган бўлар эдилар” (Имом Бухорий ривояти).
🤲 2. Масжидга бориш дуосини ўқиш.
اللَّهُمَّ اجْعَلْ في قَلْبِي نُوراً، وفي لِسانِي نُوراً، وَاجْعَلْ في سَمْعِي نُوراً، وَاجْعَلْ في بَصَري نُوراً، وَاجْعَلْ مِنْ خَلْفِي نُوراً، وَمِنْ أمامي نُوراً، وَاجْعَلْ مِنْ فَوْقي نُوراً وَمِنْ تَحْتِي نُوراً، اللَّهُمَّ أعْطِني نُوراً
“Аллоҳумма, ижъал фий қолбий нурон ва фий лисаний нурон, важъал фий самъии нурон, важъал фий басории нурон, важъал мин холфий нурон ва мин амаамий нурон, важъал мин фавқий нурон ва мин таҳтий нурон. Аллоҳумма аътиний нурон”
“Аллоҳим! Қалбимда нур қилгин, тилимда нур қилгин, қулоғимда нур қилгин, кўзимда нур қилгин, олдимдан нур қилгин, ортимдан нур қилгин, устимдан нур қилгин, остимдан нур қилгин. Аллоҳим, менга нур ато этгин” (Имом Муслим ривояти).
✅ 3. Сакинат ва виқор билан юриш.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Иқоматни эшитсангиз, намозга сакинат[2] ва виқор[3] билан юриб келинглар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). ᅠ