Muslim.uz
95.3K subscribers
17.3K photos
4.75K videos
114 files
16.1K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДАГИ “ИМОМ АЪЗАМ” МАСЖИДИГА ЖУМА НАМОЗИГА ТАШРИФ БУЮРДИЛАР

Бугун, 11 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари жума намозини мўмин-мусулмонлар билан бирга адо этиш ва мавъиза қилиш учун Самарқанд туманидаги "Имоми Аъзам" жомесига ташриф буюрдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 19:30 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 11 ноябрь куни
кечки соат 19:30 да (Ўзбекистон вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг катта шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🔴ЖОНЛИ: Диний савол-жавоб (86-сон, 11.11.22)

🌙 МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтмоқда.

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЯНГИ АВТОМОБИЛ ОЛИШ ШАРТИ БИЛАН НАСИЯ САВДО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Лабо автомобилим бор. Шу автомобил бир танишимга жуда зарур экан. У танишим янги Лабо автомобили олиш учун заводга тўлов қилипти. 6 ойда чиқар экан. Мен ўзимни автомобилимни унга бериб 6 ойдан кейин заводдан чиқадиган янги автомобилни олиш шарти билан айирбошласам бўладими? Aгарда бу иш жоиз бўлмаса, батафсил тушунтириб беринг.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу кўринишда савдо қилиб бўлмайди. Бир хил моделдаги машиналарни алмаштириш пайтида насия қилинган машинани таъйин қилиш шарт бўлади. Иккинчи Лабо ҳали ўзи йўқ бўлгани учун уни таъйин қилиб бўлмайди ва бу савдо дуруст бўлмайди.

Бу савдони тўғрилаш учун машинани маълум бир маблағ эвасига насияга сотилади. Янги машина чиққанда, ўзаро розилик билан, қарзини янги машинани бериб ўтайди.

Лекин савдо пайтида қарзни машина билан ўташни аввалдан шарт қилинмайди. Харидор қарзни келишилган маблағни тўлаб, узишга ҳаққи бор. Ўз навбатида сотувчи ҳам тўловга машина таклиф қилинганда пул талаб қилиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

34-дарс. Намозда қироат қилиш ва унинг даражалари.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ ИБОДАТДА РИЁГА БЕРИЛГАНЛАРГА МУНОСАБАТЛАРИ

⚡️Умра зиёратидан қайтган айримлар хайрли ишларда ибрат бўлиш ўрнига кутиб олишдаги исрофлар: энг қимматбаҳо автоуловларда юриш, от ё туяга миниш, кўча бошидан поёндозлар солиш, маросимни тўйга, баъзан эса Худо кечирсин, шоуга айлантириш кабиларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Муносабат билдирдилар.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (13-11-2022)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЭҲСОНГА ЎЗ МАБЛАҒИМДАН АЖРАТИШИМ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менинг ёшим 18 да. Уйдагилар берган йўлкира, тушлик ва ўқиш учун берилган пулларимни озгина-озгинадан йиғиб бўлса ҳам, ортириб масжид қутисига солиб қўйсам бўладими? Ёки ўзим ишлаб топиб, ўз маблағимдан эҳсонга ажратишим керакми? Ҳозир ўқийман, ишламайман. Шундай пулларни эҳсон қутисига солиб қўйсам зарари йўми? Шунчаки хайрли ишлар учун сарфланишини хоҳлаяпман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввалам бор бундай ҳайри эҳсон қилишлик учун, гарчи талаба бўлсангиз ҳам, интилишингиз таҳсинга сазавордир. Бироқ сизга оила аъзоларингиз тамонидан берилаётган таъминот, сиз дунёвий ишлар билан чалғимасдан, илм олишингиз учун берилади, Суфён Саврий айтади: “Илм олишга киришганимда: “Эй Роббим, илм олимлар ўлиши билан кетиб қоляпти, илм ўқийман, ризқимни ўзинг етказгин”, – дедим. Аллоҳ таоло мени солиҳа, тақводор онам сабаби ризқлантирди. Онам: “Болам, илм олавер, ўзим сени ип йигириб боқаман”, – дедилар” (Абу Нуайм. “Хулятул авлиё”).

Шундай экан сизга берилаётган пулларни тежаб, китоб ва шунга ўҳшаш илм олишга сабаб бўладиган нарсаларга ишлатишингиз афзал, шунда ота ва оналарингизни ҳам рози қилган бўласиз. Фиқҳи масала жиҳатидан олсак; сизга озиқ-овқат ва йўл ҳаражати учун берилган пулни ўзингиз ҳоҳлагандай тасарруф қилишингиз мумкин. Чунки у берилган нарса сизни мулкингиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУДДАТИ ЎТГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ СОТИШИМ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Озиқ-овқат дўконида ишлайман. Муддати ўтиб қолган маҳсулотларни ўзим очиб еб кўраман. Баъзилари истеъмолга яроқли ва ичига ҳеч нима қилмаган бўлса сотишим жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Вақти ўтган маҳсулотларни сотиш жоиз эмас.

Ҳар бир соҳани ўз мутахассисларига мурожаат қилинади. Ўша маҳсулотларни фойдаланиш муддатини ҳам мутахассислар ўрганиб, белгилаб беришган. Шунинг учун унга амал қилиш мажбурий. Агар маҳсулотни фойдаланиш муддатини ҳамма ўзи белгилаб бошласа, муддати ўтган маҳсулот бўлмайди, ҳисоб. Бунинг ортида одамларга катта зарар келади. Динимизда эса, “Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ”, деган асос қоида бор. Шуни билиш керакки, ҳар қандай моддий фойда инсон ҳаётидан устун эмас.

Энди у маҳсулотларни исроф бўлиш ёки исроф бўлмаслик масаласига келсак, инсон ҳаёти учун зарарли нарсани ташлаб юбориш исроф бўлмайди. Бизга баъзи муддати ўтган маҳсулотлар яроқлига ўхшаб кўриниши масаланинг ҳукмини ўзгартирмайди. Агар ўша маҳсулотларни бошқа мақсадларда фойдаланиш, масалан ҳайвонларнинг озуқасига қўшиш имкони бўлса, шундай қилиш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ризқ талабида ўрнак Набий алайҳиссалом"
СИЙРАТДАН ИБРАТ
(5-қисм)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#cийратдан_ибрат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
💧БУРУНГА СУВ ОЛИБ ЮВИШ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бирортангиз таҳорат олса, бурнини сув билан ювсин ва қоқиб ташласин”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Доктор Мустафо Шаҳота айтади: “Бурун бўшлиғида микробларнинг бир неча турлари пайдо бўлади ва ривожланади. Ҳар куни таҳоратда бурун бўшлиғининг ювилиши, унинг яллиғланиши ва микробларнинг кўпайишини кеткизади”.

манба

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_суннатларининг_илмий_мўъжизалари
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Ҳомиджон домла Ишматбеков хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Диний идорада Фаластин делегацияси билан учрашув ўтказилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Муфтий ҳазрат Самарқанд вилоятидаги “Имом Аъзам” масжидига жума намозига ташриф буюрдилар
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Хушхабар! Хива шаҳрида “Абдуқодир бобо” жоме масжиди очилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Иброҳимжон домла Иномов халқаро конференцияда маъруза қилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Сурхондарёда тасаввуф тарихига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸"Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар" мавзусида давра сухбати
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸АҚШ Ўзбекистоннинг диний эркинликларни илгари суриш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқда
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Туркия Президенти: Имом Бухорий номидаги мукофотни олишдан улкан шараф ва ғурур туяман
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @diniysavollar