Muslim.uz
92.1K subscribers
17.8K photos
4.92K videos
114 files
16.4K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
АЛ-ХОРАЗМИЙДАН ГЎЗАЛ МУҚОЯСА

Бир киши ал-Хоразмийга инсоннинг қадри қиймати нимага тенг?- деган савол билан мурожаат қилди. Олимнинг жавоби шундай бўлди:
- Агар инсон гўзал ахлоқли бўлса, у =1 га тенг бўлади.
- Агар унинг ҳусни ҳам гўзал бўлса, бирнинг ёнига 0 ни қўшинг =10 га тенг бўлади.
- Агар унинг моли ҳам бўлса, яна битта 0 ни қўшинг =100 га тенг бўлади.
- Агар унинг насл насаби ҳам бўлса, яна битта 0 ни қўшинг =1000 га тенг бўлади.
- Агар унинг гўзал ахлоқи бўлмаса, ундаги 1 ни олиб ташланг. Натижа =000 дан иборат бўлиб, инсон ҳеч қандай қийматга эга бўлмайди.

Manba: https://t.me/tuhur

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЎЗ НАФСИГА АЛДАНИШ (2-ҚИСМ)

🔹Нафснинг касалликларидан бири бу – инсонни Аллоҳнинг азобидан омонда ва жаннатга кириши кафолатланган деб тўла ишонч ҳосил қилиши. Бундай одам барча дуо, ибодатлари, зикру тасбиҳлари Аллоҳ таоло томонидан қабул бўлишига ишониб, нажот ва абадий розилик эшигини ишонч билан тақиллатади. Бироқ, унинг гуноҳлари ва камчиликлари туфайли, бу эшик унинг учун маҳкам ёпиқ ва минг афсуски у бундан шубҳаланмайди ҳам.

Ҳусайн ибн Яҳё менга Масрукдан эшитган бир воқеани айтиб берди. "Кунларнинг бирида Робия Адавийя илм мажлиси ёнидан ўтиб кетаётганида, Солиҳ ал-Муррий раҳимаҳуллоҳ йиғилганларга: "Ким эшикни астойдил тақиллатса, эшик албатта очилади", деди. Бу сўзларни эшитган Робия ал-Адавийя Солиҳга: “Эшик очиқ, лекин сиз ундан қочиб кетяпсиз! Биринчи қадамдан кейин адашсанг, мақсадингизга қандай эришмоқчисиз?" деди.

Агар банда нафсини шаҳват ва унинг ортидан югуришга йўл берса, унинг касалликларини даволай оладими?

Агар у ўзини эҳтирослардан ҳимоя қила олмаса, у қандай қилиб фойдасиз ва бекорчи истаклардан халос бўлишни хоҳлайди?

Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳамдоний бир донишманднинг Муҳаммад ибн Исҳоқ ас-Сақафийдан, Ибн Абу ад-Дунёдан занжир бўйлаб келган сўзларини менга айтганди. Бу гўзал сўзлар бундай янграйди: “Сизда бор экан камчилик (қусур)лар, руҳингиз топади деб ўйламанг сокинлик. Агар сиз гуноҳ юкини кўтариб юрар экансиз, ҳеч қачон жазодан қочиб қутулишга ва жаннатга тушишга бўлган ишончингиз комил бўлмасин!”...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#НАФСНИНГ_ТУРЛАРИ (2-ҚИСМ)
Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. Улар – сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир», – дедилар» (Имом Бухорий ривоятлари).

➡️ Пайғамбаримиз улуғлаб, мақтаган соҳа

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИМОНЛИ ОДАМ – ЭНГ БОЙ ОДАМ

🌷 Фазилатлар ичида энг гўзали қаноатдир. Қаноатли киши чинакам бахтиёрдир.

📚 Китоб ўқишдан тўхтаган одам фикрлашдан ҳам тўхтайди.

⚡️Мард одамгина нафсини жиловлай олади.

🌙 Энг бой одам имонли одамдир.

❗️Мусибат етганда меҳнатга берилинг. Уни енгишга ёрдам беради.

🟢 Барака истасанг, мулойим бўл, нажот тиласанг, ростгўй бўл!

🤫 Тилни тийиш санъати бутун санъатнинг пойдеворидир.

🌙 Қалби гўзал бўлган одамга яқинлашаверинг, яхшилик кўрасиз.

Инсоннинг солиҳ амалигина абадийдир.

🧩 Бугуннинг қийинига чидасангиз, эртанинг ҳузурини кўрасиз.

🌅Саҳарда турган кишигина савобу баракадан баҳраманд бўлади.

🤲 Умид билан яшанг, ноумидлик шайтон васвасасидир.

🔹Сизни улуғлаганни улуғланг, сизни ёмон лаганларга яхшилик қилинг, иккала ҳолатда ҳам сиз улуғланасиз.

🌷Яхши амаллар аёл кишини зийнатлайди, уни янада гўзал ва назокатли қилади.

Тўлқин МУҲИДДИН,
меҳнат фахрийси
“Ҳидоят” журналининг 2022 йил 10-сонидан олинди

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИМРОН ИСМИНИ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Имрон исмининг маъносини батафсил баён этсангиз. Ушбу исмни қўйиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида Имрон сўзи ободлик маъносидан келиб чиққан. Бу сўз арабларда улуғлик, бунёдкорлик, ислоҳ маъноларида ишлатилади. Уларда бу исм суюкли исмлардан. Сиз ҳам истасангиз ушбу исмни фарзандингизга қўйишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИСЛОМИЙ БАНКЛАРДАН ПУЛ ОЛСАК БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Исломий банкларни топиб пул олсак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, агар банк исломий қоидалар асосида ишласа, у билан ҳамкорлик қилиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ОТИНОЙИЛАРНИНГ ВАЗИФАСИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бази одамлар (аёллар) янги уй солиб маросим қилганда "Отинлар"ни олиб келишади ва отинлар бошчилигида сурпа ёяди, пешонасига ўхловни қўйиб эгилиб ерга теккизади. Aслида "Отинчилик"ни тарифи динда қандай, бирор-бир лавозимми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатда ҳар бир маҳаллада отинойилар фаолият олиб боради. Уларнинг вазифаси турли диний маросимларни аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб ўтказиб бериш ҳисобланади. Лекин сиз айтаётган амалиёт динимизда йўқ, хурофот иш ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲУСНБУЗАРДАН СУВ ЧИҚСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳуснбузардан игнани учичалик сув чикса таҳорат бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Танадан чиққан қон, йиринг ёки сариқ сув атрофга тарқаладиган, яъни, оқадиган даражада бўлса, таҳоратни бузади. Бу нарсалар чиқсаю оқмайдиган даражада бўлса таҳоратни бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сафарда намозларни жамлаб ўқиш жоизми?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Мўътадил мусулмон билан
мутаассиб мусулмоннинг ўртасидаги асосий учта фарқ:

Биринчиси,
мўътадил мусулмон ўзининг имони билан машғул бўлади. Мутаассиб мусулмон эса, ўзганинг имони билан машғул бўлади.

Иккинчиси, мўътадил мусулмон ўзини ва ўзгаларни жаннатга киритиш ҳаракатида бўлади. Мутаассиб мусулмон эса, ўзганинг дўзахга киришини исботлаш ҳаракатида бўлади.

Учинчиси, мўътадил мусулмон ўзгаларнинг хато ва камчиликларини кечириш учун узрга йўл ахтаради. Мутаассиб мусулмон эса, ўзгаларни айблаш ва обрўларини тўкиш учун хато ва камчиликларини ахтаради.

(Али ас-Солабий)

манба
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Расулуллоҳни яхши кўринг, шунда бахтли бўласиз.


Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ "ХАТМИ ҚУРЪОН ҚИЛАМИЗ" ДЕБ НОМЛАНГАН ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 16 ноябрь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли тажвид дарсларининг 4-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Бақара" сурасиннинг 187 оятидан 230 оятигача хатм қилинади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида
90-818-61-61 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

🤲 Аллоҳ таоло бошланаётган ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР: ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДАГИ ХАЛҚАРО ТРАССА ЁҚАСИДА “ХОЛИД ИБН ВАЛИД” МАСЖИДИ ОЧИЛДИ (ФОТОЛАВҲА)

🕌 Шу йилнинг 15 ноябрь куни Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги “Холид ибн Валид” масжиди янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Қуръони карим ва тажвид" бўлими мудири Шайх Алижон қори Ҳайдаров, Диний идоранинг Молиявий назорат ва тафтиш бўлими мудири Исломиддин домла Зуҳриддинов, Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар домла Камолов ва Жиззах вилояти бош имом хатиби Меҳмонали домла Жабборов ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этди...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar