Muslim.uz
96.4K subscribers
17.2K photos
4.73K videos
114 files
16.1K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🌙 Расулуллоҳ алайҳиссаломга муҳаббат ҳақиқий мўминлик белгисидир!

Бугун, 8 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Наманган шаҳри Яндама гузаридаги “Мавлоно Алиюл қори” жоме масжидига ташриф буюриб, ҳудуддаги мўмин-мусулмонлар билан пешин намозини адо этдилар. 

🕌 Жамоат намозидан сўнг Муфтий ҳазратлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат қўйиш ҳақида суҳбат қилиб бердилар.

🔸 Эслатма: Аср намозига Наманган вилояти Норин туманидаги катта йўл ёқасида жойлашган "Қурбон ота" жоме масжидига ташриф режа қилинган.

#муфтий #ташриф

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ АНДИЖОНДАГИ "ПИСТАМОЗОР” МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 9 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Андижон шаҳридаги “Пистамозор” масжидига пешин намозига ташриф буюрадилар.

🕌 Пешин намозидан кейин Муфтий ҳазратларининг барчамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍Масжид локацияси

#муфтий #ташриф
#жума #шайх

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
🌙 Мусулмон уммати, дин ва халқ хизматида фаол бўлиши катта саодат

Шу йил 9 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Андижон вилоятида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг мажлиси бўлиб ўтди.

🔸Йиғилиш Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

🔹Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари тараққиётимизнинг янги даврида диний соҳада жуда катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ўз навбатида имомлик шарафли мақом бўлиши билан бирга ўта нозик ва масъулиятли вазифа экани, ҳар бир имом бу ҳақиқатни бир зум бўлса-да эсидан чиқармасдан, жамиятнинг энг намунали ва энг олди кишиларидан эканини чуқур англаш кабиларни баён этдилар.

#муфтий #ташриф

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌙 Ихтилоф ва бўлинишлар инсонни залолатга бошлайди

Бугун, 9 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Андижон шаҳридаги “Пистамозор” масжидига пешин намозига ташриф буюриб, жамоатга маърифий суҳбат қилдилар. Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари масжид қавмига ихтилоф ва тафриқа инсонлар орасига нифоқ уруғини сочиши, адоват ва фитна пайдо бўлишига сабаб бўлиши, айниқса, динда тафриқага бўлиниш залолат саналиб, кишиларнинг икки дунёсига ҳам салбий таъсир этишига уруғ қаратдилар.

🔸 Муфтий ҳазратлари суҳбатларида айни кунларда мусулмон дунёсида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой нишонланаётгани, бу санада Ул зотнинг сийратларини кўпроқ мутолаа қилиб, салавоту саломлар йўллашнинг фазилати ҳақида сўз қилдилар.

#муфтий #ташриф

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌙 Мадраса талабаларининг заковати барчани мамнун этди

Бугун, 9 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари водий сафари давомида Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрдилар.

Муфтий ҳазратларига Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов ва билим юрти мудири Рустамжон домла Маҳмудов ҳамроҳлик қилди.

#муфтий #ташриф

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ ФАРҒОНАДАГИ "САИД АҲМАДХОН ҲОЖИ” МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Фарғона вилояти Данғара туманидаги “Саид Аҳмадхон ҳожи” масжидига пешин намозига ташриф буюрадилар.

🕌 Пешин намозидан кейин Муфтий ҳазратларининг барчамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍Масжид локацияси

#муфтий
#ташриф
#жума #шайх

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @diniysavollar
🌙 Имом-хатиб дин ғами ва халқ дарду ташвиши билан яшаши керак

Шу йил 10 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Фарғона вилоятида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг мажлиси бўлиб ўтди.

🤲 Йиғилиш Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари имом-хатиблик масъулияти, дин ва миллат ривожи учун хизмат қилиш ҳамда кейинги йилларда диний-маърифий соҳада бўлаётган ўзгаришлар ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, Муфтий ҳазратлари Фарғона вилоятида охирги йилларда диний соҳада кўплаб натижаларга эришилгани, ҳали тизимда кўплаб қилиниши лозим бўлган ишлар борлигини алоҳида таъкидлаб, мазкур жараёнда баъзи имом-хатиблар фаолиятида камчиликлар кузатилаётганини мисоллар билан келтириб ўтдилар.

#муфтий #ташриф
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#Ташриф
Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида иштирок этиш учун 16 октябрь куни Самарқанд вилоятига келди.

🕌Давлатимиз раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Мажмуа ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Бу ердаги қурилиш-пардозлаш ишлари кўздан кечирилди.

🔸Ташриф чоғида Президентимиз ЮНВТОнинг бош саммити очилишида нутқ сўзлайди. Ташкилот бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказиш ҳамда туризм кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar |
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДАГИ “ИМОМ АЪЗАМ” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 3 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Самарқанд туманидаги "Имоми Аъзам" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

🕌Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларнинг гўзал қироатлари ва муфтий Шайх ҳазратларининг барчамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍Масжид манзили

🔸 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

#муфтий #шайх
#жума #ташриф

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ “ИБРОҲИМБОЙ ВА ОРИФЖОНБОЙ” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 17 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги “Иброҳимбой ва Орифжонбой” жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

🕌Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларнинг гўзал қироатлари ва муфтий Шайх ҳазратларининг барчамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍Масжид манзили

🔸 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

#муфтий #ташриф
#жума #шайх

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz