#Бир_савол_сўрасам: 40 ЙИЛЛИК ҚАЗО НАМОЗЛАРИМНИ ҚАНДАЙ АДО ЭТАМАН?
❓ Ёшим 60 га яқинлашяпти. Намоз ўқий бошлаганимга 20 йиллар бўлди. Мен аввал ўқимаган намозларим қазосини қандай ўқишим керак? Ҳозирги намозларга қўшиб ўқийманми ёки фақат фарзини ўқисам етадими?
❗️ Намознинг фақат фарзлари ва Витр вожиб намози қазо қилинади. Суннат намозлар қазо қилинмайди. Қазо ўқимоқчи бўлган инсон ҳар бир кундалик фарз намозидан олдин ўша намознинг қазосидан ҳам ўқиб борса, ҳар куни бир кунлик қазо бажарган бўлади. Ёки куннинг ё кечанинг маълум бир вақтини ажратиб олиб, бир йўла тартиб билан: Бомдод, Пешин, Аср, Шом, сўнгра Хуфтон ва Витрни қазо қилса ҳам бўлади. Бунда агар иккитадан қазо намоз ўқиса, икки кунлик қазо намози соқит бўлади. Мана шу зайлда, ойлар, йиллар давомида бир неча йиллик қолдирилган намозларни қазо қилиш мумкин.
Сизга ўхшаб ўн йил, ундан ортиқ ёки кам муддатдаги кўплаб намозларни тарк қилган кишилар ушбу тартибга амал қилишлари керак.
Ҳар намознинг вақтида бир-иккита қазони ўқиб борсангиз ҳам бўлади. Бунда ўзингизга осон бўлиши учун, ҳар намозда уни “охирги ёки биринчи қолдирилган намоз” деб қасд қиласиз. Масалан, “биринчи қолдирган Бомдодим” ёки “охирги қолдирган Бомдодим”, деб ният қиласиз. Аср ва Шом намозлари орасида қазо намоз ўқиш жоиз.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ#ҚАЗО #НАМОЗ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР: 📚 “ҚАЗО НАМОЗИГА ОИД МАСАЛАЛАР” НОМЛИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ
Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Ғуломиддин Холбоевнинг “Қазо намозига оид масалалар” номли китоби нашрдан чиқди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлимига юртимиз мўмин-мусулмонлари томонидан йўлланаётган қазо намозларига оид сўровларнинг кўлами ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, Аллоҳ таолонинг ёрдами билан ушбу рисолани ёзишга журъат қилинди.
Китобни тайёрлаш жараёнида сал кам икки йил давомида юртдошларимиздан келган мавзуга тегишли саволлар бир жойга тўпланди. Ушбу саволларга имкон қадар содда услубда, Ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар ёзилди.
Китобхонлар ушбу рисоладан қазо намозини ўқиш тартиб-қоидалари ҳамда ўзларини қизиқтирган бошқа керакли маълумотларни оладилар, иншааллоҳ.
🤲 Аллоҳ таоло ушбу рисолани юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!
#КИТОБ #ҚАЗО #НАМОЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | @muslimuzportalThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Намоз #Қазо
❓Рамазонни охирги жумасида 4 ракат намоз ўқилса, 400 йиллик қазо намоз ўқилган бўладими?
Ғуломиддин домла Холбоев
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Muslim.uz | @muslimuzportal
#Намоз #Қазо
❓Рамазонни охирги жумасида 4 ракат намоз ўқилса, 400 йиллик қазо намоз ўқилган бўладими?
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
YouTube | Instagram | Facebook🔗 Улашинг: @diniysavollar
Muslim.uz | @muslimuzportal