Muslimaat.uz
57.5K subscribers
9.96K photos
2.43K videos
29 files
12.7K links
Сайт: muslimaat.uz
Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz
Мурожаат учун: @muslimaatuzbot
Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot
"MUSLIMAAT" онлайн радиоси : http://185.74.6.16:8000/muslimaat
Download Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун шанба
23 октябрь, 2021
16 Рабиъул аввал, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
​​Мавлид ойи муборак!

Марғилонда мавлид тадбири бўлиб ўтди.

Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида "Оламларга раҳмат Пайғамбар" номли мавлид тадбири бўлиб ўтди. Тадбир muslimaat.uz сайти Марғилон шаҳар вакиласи Аблаярова Матлуба Рустамжон қизи ташаббуси билан болажонларга Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини танитиш, муҳаббатларини ошириш мақсадида ташкиллаштирилган бўлиб, унда асосан болажонлар, уларнинг оналари ва бувижонлари иштирок этишди. Тадбир Қуръон тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Ундан сўнг ёш қизлар иштирокида нашидалар, шеърлар ижро қилинди. Тадбир давомида болажонлар иштирокида "Суннатларни тирилтирайлик", "Саҳиҳ ҳадислардан намуналар", "Энг кўп салавот айтган болажон" номли танловлар ўтказилди. Жажжи қори ва қорияларнинг гўзал тиловатлари йиғилганларнинг қалбларидан алоҳида ўрин олди. Бувижонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидаги ибратли воқеа ва мўъжизаларидан сўзлаб беришди. Бу эса болажонларнинг Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларига бўлган ҳурмат ва қизиқишларини янада оширди.
Тадбир сўнггида барча иштирокчиларга эсдалик совғалари улашилди ва хайрия дастурхонига таклиф қилиндилар.

Матлуба Рустамжон қизи,
muslimaat.uz сайтининг Марғилон вакиласи


T.me/muslimaatuz
​​Имом Мовардий дедилар:

“Қадар сўзларингизга тобедир.
Гапирган гапларингизга эътиборли бўлинг!
Ҳар бир гапингиз ўз нафсингиз учундир!
Аллоҳдан сўраганда дунё ва охиратингиз учун энг яхши бўлган сўзларни танлаб сўранглар!”


T.me/muslimaatuz
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун якшанба
24 октябрь, 2021
17 Рабиъул аввал, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
​​5 ёшли қизимга қандай муомала қилай? Ҳеч она бола тил топиша олмаяпмиз...

Ассалому алайкум! Қизим 5 ёшда. Туғилганидан бери анча инжиқ. Ҳозир кўп нарсани тушунса ҳам кўп инжиқлик қилади. Эркалатиб яхши гапирсам, бадтар эркалик қилиб инжиқланади. Уришсам ҳам акс таъсир қилади. Ўзи хоҳлаган вақтида кайфияти яхши бўлиб қолади. Катта бўлган сари тушуниб, яхшиланиб борар десам, аксинча бўляпти. Ҳеч она бола тил топиша олмаяпмиз. Қизимга қандай муомала қилсам бўлади?

Мутахассис:
– Ва алайкум ассалом! Қизингизга катта одамга қӯйиладиган талабни олиб ташлаб, болага қарагандай муносабатда бӯлинг. Одатда доимий норози онанинг фарзандлари ҳам инжиқ, қайсар бӯлар экан. Шундай экан, ӯз руҳий ҳолатингизни ислоҳ қилинг. Қизингиз билан гаплашинг, кўпроқ қўл билан бажариладиган машғулотлар билан шуғулланинг. Масалан, пластилиндан турли шакллар ясаш (глинатерапия), расм чизиш (изотерапия), қум ўйнаш (песок терапия). Валлоҳу аълам!

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
​​​​Форумда танлов

Робиъул аввал ойи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир.

Азиз опа-сингиллар, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг сийратга доир асарларини ("Ҳадис ва ҳаёт" 19-26 жузлари, "Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам", "Ислом тарихи" китоблари) мутолаа қилинг ва шу асарлар асосида тузилган 25 та саволларга мукаммал жавоб беришга ҳаракат қилинг!

Саволлар бугун соат 20:00 да муслималар форуми да эътиборингизга ҳавола этилади. Саволлар остида берилган ботга жавобларингизни юборинг.
Ҳазратимизнинг сийратга доир асарларини севиб мутолаа қилинг ва танловимизнинг ғолибасига айланинг!

Унутманг, китоб ўқисангиз, саволларга қийналмай жавоб топасиз ва энг асосийси, бизу сиз учун суюкли бўлган, Сарвари Коинот Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг сийратларини ўрганиб оласиз!

http://forum.muslimaat.uz/viewtopic.php?f=65&t=1586&p=56926#p56926

#Муслималар_форуми
T.me/muslimaatuz
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун душанба
25 октябрь, 2021
18 Рабиъул аввал, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
​​Асабларимиз бузилса, аламимизни нега болалардан оламиз?

Ассалому алайкум! Биз овсиним билан ёш оналармиз. Оилавий шароитимиз туфайли асабларимиз бузилса, табиийки, аламимизни боламиздан оламиз. Аслида иккимиз ҳам уларга бақиришни, уришишни хоҳламаймиз, лекин жаҳл чиққанда ақл кетади, дегандек сабрсизлик қилиб Аллоҳ берган неъматларимизга билиб-билмай озор берамиз. Ахир улар ҳали кичкина, кўп нарсани тушунмайди. Биз урушсак, айтганимизни қилади, мажбур бўлади, деб болани онгини заҳарлаб, қўрқоқ ва баттар гапга кирмайдиган қилиб қўймоқда эканмиз. Менимча, бунақа вазиятлар бизнинг юртдаги кўп оилаларда учраса керак. Фарзандларимиз асабий бўлиб қолишига ўзимиз сабабчимиз. Саволим шуки, 1. Биз каби ёш оналар учун динимизда шундай синовлар учун озгина бўлса ҳам тасалли борми? Зеро, бизга шу нарса куч бўлсаю сабр қилсак. 2. Шариатимизда асабни жиловлаш учун қандайдир дуо ёки зикрлар борми? Бизга тўғри йўл кўрсатинг илтимос.

Психолог:
- Ваалайкум ассалом. “Вал аср”, “Алам нашроҳ”, сураларини ва истихорани кўпроқ такрорлаб туринг. Тасаввур қилинг. Турмуш ўртоғингиз ёки қайнонангиз асаби чарчаб сизни ва овсинингизни урса, сизга ёқадими? Болалар ҳам худди шундай. Сиз ўзингизни жиловлай ололмасангиз, болада нима айб? Болани урган ҳар бир ҳолатингиз бола катта бўлганида жуда аянчли ҳолатларга тушиб қолишингизга сабабчи бўлиши мумкин. Аллоҳ асрасин. Шунинг учун ўзингизнинг эмоцияларингиз, ҳис-туйғуларингизни жиловланг-да, болага ниҳоятда зарур бўлган оналик меҳрини беринг. Ўзингизни жиловлаш учун зикрларни кўпроқ қилинг, ибодатларга шошилинг, илм ўрганинг, тоза ҳавода болалар билан биргаликда сайр қилинг, фойдали тўғри овқатларни пишириб тановул қилинг, болалар билан иложи борича кўпроқ гаплашинг. Уларнинг саволларига эринмай жавоб беринг. Улар билан биргаликда расм чизинг. Копток ўйнанг. Ўзингиз ҳам енгил тортасиз, ғуборларингиз кетади ҳамда болаларингиз ҳам хурсанд бўлишади. Сизни ҳурмат қиладиган, чин кўнгилдан яхши кўрадиган ва қадрлайдиган яхши фарзандлар бўлиб етишиб чиқадилар. Валлоҳу аълам.

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Farzandingiz atrofidagi muhitdan havotirdamisiz?
Merit maktabi u uchun sogʻlom muhitni taʼminlaydi😌

Merit maktabida 1200 nafar oʻquvchi britaniyalik, falastinlik va boshqa malakali mahalliy o'qituvchilar qoʻlida tahsil olyapti.

Hozirgi kunda barcha sinflar uchun qabul ochiq.

Vaqtni boy bermasdan ofisga tashrif buyuring va ajoyib chegirmalarga ilinib qoling.

☎️Murojaat uchun:
999889999 | Yozish

📃Тўлиқ маълумот

📩Onlayn hujjat topshirish

📍Manzil: Toshkent, Turkqo‘rg‘on 9
📌Moʻljal: Oxunboboyev tibbiyot kolleji

Instagram | Telegram | Facebook | Youtube

Реклама
​​Иймон ‒ бахт манбаи

Бахт бойликнинг кўплиги, мансабнинг катталиги, фарзанднинг кўплиги, бирор фойдага эришиш ва моддий илмда эмас.
Бахт маънавий тушунча бўлиб, уни кўз билан кўриб бўлмайди, ҳажм билан ўлчаб бўлмайди, уни бирор хазина сиғдира олмайди, доллар ёки тиллога сотиб олиб бўлмайди.
Бахт бу инсон ҳис қиладиган нафс софлиги, қалб хотиржамлиги, кўнгил кенглиги ва инсон ички дунёсининг роҳат олишидир.
Бахт инсоннинг ичидан отилиб чиқади. Ташқаридан олиб келинмайди. Агар бахтни дархат деб ўйласак, у ўсадиган жой инсон нафси ва қалбидир. Аллоҳ таолога ва охират кунига имон келтириш бу дарахтнинг ичадиган суви, озуқаланадиган таоми, нафас оладиган ҳавоси ва тобланадиган нуридир.
Мисрлик адиб Мустафо Лутфий Манфалутий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Дунёда бахтли бўлиш учун ички олам чиройли бўлиши, хотиржам нафс ва олийжаноб қалбнинг бўлиши кифоя”.
Шоир айтади:
Мен бахтни бойликдан ахтармам асло,
Молу мулк жамлашда йўқдир саодат.
Бутун хайрларнинг тамали тақво,
Унинг соҳиблари бахтли бағоят.
Ривоят қилинишича, эр хотинига ғазаб ва жаҳл билан: “Сени албатта бахтсиз қиламан”, дебди. Хотин хотиржамлик билан: “Мени бахтли қила олмаганингиз каби бахтсиз ҳам қила олмайсиз”, деб жавоб берибди.
Эр янада қутириб: “Қандай қилиб бу иш қўлимдан келмас экан?!” деди.
Хотин ишонч билан: “Агар бахт ойлик нафақада бўлса, уни бермаслигингиз мумкин ёки тақинчоқ ва зеб-зийнатда бўлса, улардан маҳрум қилишингиз мумкин. Лекин бахт сизнинг ҳам, бутун инсониятнинг ҳам қўлида эмас!” деди.
Эр ҳайратдан лол бўлиб сўради: “Унда бахт нима экан?”.
Хотин аниқ ишонч билан: “Мен бахтимни имонимдан топаман. Имоним эса, қалбимда. Қалбимга эса, Парвардигоримдан ўзга ҳеч ким эгалик қила олмайди!” деб жавоб берди.
Ривоят қилинишича, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолога дуо қилиб, ўзларига кампирларнинг имони каби имон сўраган эканлар! У зот олимларнинг имони каби имон сўрамаганлар. Чунки кампирларнинг имони хотиржам, сокин ва чуқур имон бўлиб, унга гумон ёки шак аралашмайди. Бу имон оддий ва содда имондир. Улар Аллоҳ таолога имон келтиришни қуйидагича идрок этадилар: “Аллоҳ таоло барча нарсани яратган, ҳар бир нарсани бошқаради, яхши кўрган бандасига яхшиликни инъом қилади, Ўзига имон келтирмаган кишига ўша заҳоти ёки келажакда, албатта жазо беради”.
Ким илтижо қиладиган, суянадиган куч ва мусибатларда ёрдам оладиган зот Аллоҳга имон келтирмаса, бамисоли пойдевори ва устунлари йўқ уйга ўхшайди.
Шу сабабдан, ҳаётдаги энг бахтсиз инсонларнинг кўпи худосизлар эканини кузатишимиз мумкин! Улар кўп бойликка эга, тўкин-сочин ризққа ҳам эга. Лекин бошига бирор мусибат тушиши билан ўзини тўхтата олмайди. Чунки нафснинг табиати шундайки, у йўқ бўлишдан қўрқади. Мўмин киши эса, хурсандчилик вақтида ҳам, хафачилик вақтида ҳам, бошига қандай кулфат тушмасин, Аллоҳга ҳамд айтади. У улуғ кучга, мустаҳкам қўрғонга таянади. Агар дунёда бирор яхшиликка эриша олмаса, охиратда эришишни умид қилади. Агар бугун унинг омади келмаган бўлса, Аллоҳ таоло эртага омадини беришини умид қилади...
Давоми бор

Доктор Ҳассон Шамсийнинг "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов таржимаси

T.me/muslimaatuz
​​Ғиждувон туманида мавлид тадбири бўлиб ўтди

24 октябрь куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги “Хўжаи жаҳон” жоме масжидида мавлид тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир туман бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, туман бош отинойиси Мардонова Норбиби ва МФЙ отинойилари ташаббуси билан ташкил этилди.
Тадбирда вилоят бош отинойиси Гуландом Самиева, вилоят диний ишлар бўйича бош мутахассиси Қурсия Шарипова ва вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган отинойилар, МФЙ фуқаролари меҳмон бўлишди.
Мавлид Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. МФЙ отинойилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари, шамоиллари, хулқлари, сифатлари, пок насаблари ҳақида чиройли маърузалар қилдилар. Гўзал салавоту нашидлар ижро этилди.
Туман бош отинойиси Мардонова Норбиби тадбир иштирокчиларига мавлид маросимининг мақсад-моҳияти, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар айтиш ва унинг фазилати ҳақида гапириб бердилар. Тадбир сўнгида фаол отинойиларга фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалар улашилди. Устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқнинг "Қизларжон" ҳамда отинойиларимиз учун махсус қўлланма тўпламлари ҳадя тариқасида тақдим этилди.

Шаҳноза Назарова
muslimaat.uz сайтининг Бухоро вакиласи

T.me/muslimaatuz