Muslimaat.uz
49.2K subscribers
6.9K photos
1.31K videos
22 files
9.49K links
Сайт: muslimaat.uz

Канал раҳбари: Одинахон Муҳаммад Содиқ

@bintusodiq

Аёллар кўмак маскани:
www.forum.muslimaat.uz

Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz

Техник масалалар ва мурожаат учун: @muslimaatuzadmin_bot

Ҳамкорлик учун @hamkormuslimaat_bot
Download Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун сешанба
20 сентябрь, 2022
23 Сафар, 1444

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Қандай бахтки...

Биз эркакларга жаннатга етишиш учун милёнта йўл бўлса, СИЗ аёлларга бир йўл бор! У ҳам бўлса, уй ичидадир!!! Қайси бир АЁЛ қизларини гўзал тарбиялаб, вояга етказса, мен билан жаннатда бўлади, дедилар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам!

У зот: “Ким икки қизини яхши тарбиялаб вояга етказса, у мен билан бирга худди мана бу иккисига ўхшаб (кўрсаткич ва ўрта бармоқларини бир-бирига жуфтлаб) жаннатга киради”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Қандай бахт, шу ҳадиснинг ўзи АЁЛни жаннатга киришига етарли бўлмоқда!

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

T.me/muslimaatuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ойи нега намоз ўқиймиз?»

"Бақирмайдиган оналар" китобининг муаллифи Хадича Кубро Тонгар билан

Менинг бир танишим бор эди. Отамга ўхшаб, чизиқ туширилган шим кияман, деб туриб оларди. Унинг кичкинагина шимларини ҳам чизиқ солиб, дазмол қилиб беришарди. У отасига ўхшаб кийинишни хоҳларди. Бу даврда болалар ё отасига, ё онасига мослашиб, тақлид қилиб ўрганишади. Демак, биз бу даврнинг шу хусусиятини ҳисобга олиб, уларга динни СЕВДИРИБ ўргатишимиз зарур...

Батафсил видеода👆

🔗https://youtu.be/sXDxZbRJhrE

T.me/muslimaatuz
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба
21 сентябрь, 2022
24 Сафар, 1444

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Аёллар кимлар билан ўпишиб кўришиши жоиз?

Ассалому алайкум! Ёшим 25 да, оилали эркакман, хотиним ҳам, алҳамдулиллаҳ, яхши аёл. Саволим шуки, хотинимни ота-онасидан хабар олишга юборсам ёки ўзим билан бирга олиб борган вақтларимда ҳам хотинимни бобоси, дадаси ва амакилари уни юзидан ўпиб кўришишади. Бу ҳол, табиийки, менга мутлақо ёқмайди. Бу ҳақда динимизда қандай ёзилган, шу иш тўғрими ёки нотўғри?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Маҳрамлари билан бўлса, жоиз бўлса-да, эҳтиёт бўлган афзал. Бобо, ота ва амаки маҳрам ҳисобланади. Бу ерда ҳеч қандай ношаръий иш йўқ. Сиз ўзингиз невара, қиз ва жиянингизни юзидан ўпишингизда нима монеълик бор. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
💬Telegram | Facebook |📹 Instagram |📹 Youtube
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун пайшанба
22 сентябрь, 2022
25 Сафар, 1444

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Бомдодга ухлаб қоляпман...

Ассалому алайкум! Мен туну кун ибодат қилгим келади. Ўзим мактабда ишлайман ўқитувчиман. Уйда бўлган пайтларим  Қуръони карим ёдласам, дейман, таҳажжудлар ўқигим келади, бироқ мактабдан келгач, уй ишларини қиламан, аранг хуфтонни ўқиб бўлиб, ухлаб қоламан. Эрталаб зўрға уйғонаман, кўзимни очгим келмайди, баъзан ҳатто бомдодга ҳам ухлаб қоляпман. Шунга кўп ўйланаман, нима қилсам, тунги намозларга ҳам вақт ажрата оламан, бомдодни ҳам қазо қилмайман? Уйқу мени енгиб қўймоқда. Илтимос, маслаҳат беринг.

Батафсил
:
https://muslimaat.uz/maqola/37013

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ал-Азҳар университетига тарихда биринчи марта аёл киши Миср бош имоми Шайх Аҳмад Тоййибга маслаҳатчи этиб тайинланди.

Доктор Наҳла ал-Саидий имомнинг мусофирлар ишлари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.  Доктор Наҳла  фейсбукдаги постида бу хабарни тасдиқлади. Доктор Наҳла Ал-Азҳар университетининг 1000 йиллик тарихида маслаҳатчи лавозимини эгаллаган биринчи аёл бўлди, деб хабар беради National нашри.

У аввал Ал-Азҳар университетида иккита лавозимда – Муҳожирлар учун Ислом фанлари коллежи декани ва Талабалар таълимини ривожлантириш халқаро маркази раҳбари лавозимларида ишлаган.


https://www.middleeastmonitor.com/20220921-egypts-al-azhar-appoints-first-female-adviser-to-grand-imam/

T.me/muslimaatuz
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Жума муборак бўлсин азиз диндошим!💐

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Бугун жума

   Ассалому алайкум азиз юртдошим!  Жума баракали ва файзли ўтсин. Бу кун ва бошқа кунларингиз ёрқин ва мазмунли кечсин. Яқинларингизни  доим соғ-омон ҳолда, яхшилик ва ютуқлар ичра кўриб кўзингиз қувнасин. Раззоқ зот - Аллоҳ таоло кузги ҳосилларга барака берсин, мўл-кўллик ато этсин.  Хайрли, тўғри ниятларингизга эриштирсин.

«Ва қачон: "Ер юзида бузғунчилик қилманг", дейилса, "Биз фақат ислоҳ қилувчилармиз", дерлар...»
(Бақара сураси, 11-оят).

    Ўзаро низолар барҳам топсин, юртлар, уйлар вайрон бўлмасин, бегуноҳ инсонлар қони тўкилмасин, урушлар тўхтасин. Қалбларга инсоф берсин, дунёда омонлик ва фаровонлик ҳукм сурсин. Аллоҳ таоло истиғфорларимизни қабул этсин. Омон бўлинг!

Бобур Аҳмад

T.me/muslimaatuz
АҚШ мусулмонлари томонидан Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдўғон инсонпарварлик фаолияти учун тақдирланди

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг рафиқаси Эмина Эрдўған Нью Йоркда бўлиб ўтган тадбирда АҚШ Мусулмон Ташкилотлари Кенгаши томонидан таъсис этилган “Нуфузли инсонпарварлик мукофоти" билан тақдирланди.

https://www.anews.com.tr/webtv/world/us-muslims-present-award-to-turkish-first-lady-for-humanitarian-efforts

T.me/muslimaatuz
Muslimaat.uz Мавлид  ойи муносабати билан танлов эълон қилади!

Азиз мухлисалар!

Бу танловимиз ғолибасига айланишни истасангиз, муҳожир саҳобаларнинг энг пешқадамлари ҳақида ҳикоя қилувчи китобни ўқишга киришамиз!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳамммад Юсуфнинг “Ҳадис ва ҳаёт” туркум китобларидан  24 жузи ‒  “Пешқадамлар розияллоҳу анҳум” китобини мутолаа қилинг!

Робиъул аввалнинг 21-куни айнан шу китобдан тест ўтказилади. Тестда энг юқори балл тўплаган  иштирокчи опа-сингилларимиздан уч нафари танловимиз ғолибига айланади ва устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқнинг эсдалик совғасига эга бўлади!

Темирни занг кемирганидек, одамни ҳам маънавиятсизлик мўрт қилади. Маънавият эса инсонга китоб ўқиш орқали юқади. Шундай экан, ақл қайроғи ва билим манбаи бўлган китобларни мутолаа қилишдан асло эринманг!

Эслатиб ўтамиз, танлов Google формада бўлиб ўтади.

T.me/muslimaatuz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун шанба
24 сентябрь, 2022
27 Сафар, 1444

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
​​"Даврага сўзга чиқсам, оёқ-қўлим қалтирайди, ҳаяжонланаман..."

Ассаламу алайкум. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Мен олийгоҳ толибасиман. Дарсларимизда ўзимдан катта одамлар билан гаплашганимда ҳис-ҳаяжон босади. Овозим титраб қолади, қўл-оёғим қалтирайди. Жуда қийин вазиятда қоламан. Аммо яқин дўстларим ичида, қариндошларим ичида ундай ҳолатга тушмайман. Илтимос, менга ёрдам беринг. Нима маслаҳат берасиз?

Психолог жавоб беради:

– Ваалайкум ассалом. Аксарият ҳолларда ҳаяжонлашишга, уялишга психотравма (руҳий шикастланиш), фобиялар сабаб бўлиши мумкин. Бунинг асл сабабини билиб олиш учун психолог қабулига боришингиз мумкин. Унгача эса ўзингизга ўзингиз ёрдам бера оласиз. Бунинг учун қилишингиз зарур бўлган баъзи амаллар бор ва аввал қуйидаги саволларга жавоб беришингиз керак. Сиздаги бу ҳаяжонлашиш доим ва ҳар ким билан муносабат қилганингизда бўлавермайди, овқатланганингизда бундай ҳаяжон босмайди, уй юмушларини дарсларингизни қилганингизда бўлавермайди, тўғрими? Қайсидир вазиятларда ўзингизни эркин тутасиз ва ичингизда ўзингизда бўлган ишонч ҳам сезилади. Демак, ўзингизни янада эркин тутишингиз учун шундай шарт-шароитлар зоналарини кўпайтиришингиз керак. Қандай қилиб? Аксарият ҳолатларда одамнинг қаршисида турган кишидан уялиш, ҳаяжонлашиш ҳолатлари “Мен ҳеч кимга қизиқмасман”, “Мен у каби ақлли эмасман ва у эришган натижаларга эришмаганман”, “Мен у каби ёрқин инсонмасман”, “Мен умуман ҳеч киммасман, ким бўлибман ўзи?” каби ўй-хаёллари бор бўлганида кузатилади. Тасаввур қилинг, мақсад қўйиб унга интиладиган, ёрқин, ўзига ишонган одам бирон нарсадан ҳаяжонланиб, уялиб турадими? Йўқ, албатта. Шундай экан, ўзингизни эркин тутишингиз мумкин бўлган ҳолатларни кўпайтиришингиз керак.

🔹 Ўзингизга четдан туриб назар қилинг. Дафтарга ўзингиздаги сизга ёққан томонларингизни у ташқи кўриниш бўладими ёки Аллоҳ сизга инъом этган сифат ва фазилатларингиз бўладими,барчасини ёзиб қўйинг.
🔹 Бундан ич-ичингиздан хурсанд бўлиб, шукрини адо этинг.
3. “Муваффақият кундалиги” ни тутинг-да, Аллоҳ сизни нима ютуқларга эриштирса, барчасини ёзиб боринг.
🔹 Ўзингизда шакллантирмоқчи бўлган сифат ва маҳоратларингизни, мақсадларингизни ёзиб қўйинг.
🔹 Юқоридаги мақсадларга эришиш учун қандай одатларни кашф қилишингиз кераклиги ҳақида ўйлаб уларни ёзиб қўйинг ва ўзингизда бу одатларни шакллантиришни бошланг.
🔹 Ўзингиз учун шу юқоридаги сифат ва одатлари бор бўлган одамни мисол тариқасида келтириб ундан сизда йўқ бўлган сифатларингизни ҳосил қилишни ўрганинг.
🔹 Ўзингизни биров билан тенглаштирманг ва зинҳор солиштирманг. Бу ўзингизга бўлган ишончи йўққа чиқазади. Бунинг ўрнига бугунги ўз устида ишлашни бошлаган ўзингиз билан кечаги ҳолатингизни солиштиринг.
🔹 Атрофингиздаги одамларга ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилинг. Бу сизнинг ўзингизга бўлган ишончингизни янада оширади. Позитив, яъни ижобий фикр-мулоҳазалар қиладиган одамлар билан кўпроқ муносабатда бўлинг.
🔹 Сизга хуш кайфият бағишлайдиган ишлар билан шуғулланинг. Қарорларингизни ўзингиз қабул қилинг. Қарорларингизда иккиланиш бўлса, ютуқларга эришган инсонпарвар одам билан маслаҳатлашинг.
Валлоҳу аълам.

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

T.me/muslimaatuz