Forwarded from Bintu Sodiq
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ!
Тажвидни ушлаш вожиб ва даркор!
Қуръонни тажвидсиз ўқиган гуноҳкор.
Муҳтарама опа-сингиллар!
Шу йилнинг 5 октябридан бошлаб, устоза Одинахон Муҳаммад Содиқ “Муфассал тажвид” номли китобни шарҳлаб берадилар.
Cиз азизлар томонидан кутилаётган бу суҳбатлар муаллиф томонидан шарҳланади. Асло ўтказиб юборманг!
Шарҳлар ZOOM дастури орқали онлайн олиб борилади.
Суҳбатлар ҳафтанинг сешанба кунлари, кечки соат 16:00дан 17:30гача бўлиб ўтади.
Суҳбатларнинг давомийлиги 4 ой.
Аллоҳ таоло барчаларимизга Ўзининг Каломини тўғри ва бехато ўқиб, унинг ҳукмларига амал қилишни насиб этсин!
Мурожаат учун: @bintuAnvarr
Тел: +998935678900

Азиз опа-сингиллар!
Ислом динимизга оид билимларни билмоқ ҳар бир мўмин ва мўминанинг бурчидир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «ИЙМОН» номли китобларини устоза Одинахон Муҳаммад Содиқ шарҳлаб берадилар.
Шу йилнинг 8 октябрь кунидан бошлаб суҳбатлар ZOOM дастури орқали онлайн олиб борилади.
Суҳбатлар ҳафтанинг жума кунлари, соат 16:00дан 17:30гача бўлиб ўтади.
Суҳбатларнинг давомийлиги 2 ой.

Қайнонамдан қўрқиб, довдираб қоламан
Ассалому алайкум! Мен қайнонамнинг гап-сўзларидан, менга қилган зулмидан кўп озор чекканман. Шу боис бўлса керак, улардан жуда қўрқадиган бўлиб қолганман. Улар билан муомалада ўзимни йўқотиб қўяман. Вақт ўтиб, турмуш ўртоғим билан алоҳида чиққан бўлсак-да, ҳали-ҳануз улар уйимизга келсалар, ваҳимага тушиб қоламан. Қанчалик ўзимни одатий тутишга ҳаракат қилсам-да, баъзан уддалай олмайман. Тинмай ичимда истиғфор айтаман. Қалбим таҳликага тушиб қолади, қиладиган ишимни билмай довдираб қоламан. Менга насиҳат қилинг!
Психолог:
– Ва алайкум ассалом! Қўрқув фақат Аллоҳдан бўлиши керак. Яъни, гуноҳ содир қилиб, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлишдан қўрқиш керак. Фиръавннинг турмуш ўртоғи, дунё аёлларининг саййидаси Осиё онамизни эсланг. Шундай зулмкор Фиръавндан қўрқмади. Нега сиз оддий банда бўлмиш, суюкли турмуш ўртоғингизни туғиб, тарбиялаб, вояга етказган онаси, қайнонангиздан қўрқиб яшашингиз керак? Валлоҳу аълам!#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Имом Аъзам Абу Ҳанифа ҳазратлари намоз ҳақида шундай дейдилар:
«Ёмғирли ва бўронли кечада, кўчада, ёниб турган шамни бир ердан бошқа ерга ўчирмасдан олиб бориш қанчалик қийин бўлса, намоз ўқимайдиган инсоннинг иймонини муҳофаза қилиши ҳам шунчалик қийин».
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ушбу дуони худди Қуръондан бир сурани ўргатгандек ўргатар эдилар:
«Сендан жаҳаннам азобидан паноҳ сўрайман. Сендан қабр азобидан паноҳ сўрайман. Сендан Масийҳи Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман. Сендан ҳаёту мамотнинг фитнасидан паноҳ сўрайман. Сендан қабрнинг фитнасидан паноҳ сўрайман».
Муслим ривоят қилган.

БОЛАЛАРИМИЗ БИЗ УЧУН КЎЗГУДИР
Иккита альпинист тоққа чиқаётган эди. Бир пайт олдиларидан баҳайбат айиқ чиқиб қолди. Улардан бири дарров ерга ўтириб, тоққа чиқиш учун мўлжалланган оёқ кийимини ечиб, югуриш учун мўлжалланган оёқ кийимини халтасидан олиб, шоша-пиша уни кия бошлади. Шериги бунга ҳайрон бўлиб, «Нима қиляпсан? Айиқдан қочиб қутуламан деб ўйлаяпсанми?» деди. Шунда у: «Югуриб айиқдан ўзиб кетмасам ҳам, сендан ўзиб кетсам бўлди», деб жавоб берган экан.
Айрим ҳолатларда биринчи альпинистдек фикр юритишимизга монеълик йўқ. Лекин оилада бундай фикр юритиш мақбул эмас. Биринчи альпинистнинг топган ечими тезгина қочиб, ўзини хатардан узоқлаштириш эди. Унинг мақсади шеригидан ўзиб кетиб, оғир аҳволда ташлаб бўлса ҳам, хатардан қутилиб қолиш эди. Аммо ўша шерик бизнинг бир бўлагимиз бўлса-чи? Оиламизнинг аъзоси бўлса-чи? Бундай ҳолатда уни хатарда қолдириб, ўзимиз қутулиб қолишимиз тўғри бўлмайди. Бу худди жарроҳлар: «Операция муваффақиятли ўтди, лекин беморни сақлаб қола олмадик», деган гапга ўхшайди.
Айтмоқчимизки, баъзан ота-она қийин вазиятга ечим топиш ўрнига ундан қочишга, масъулиятни ўзидан соқит қилишга ёки уни бошқа бировнинг зиммасига юклашга уринади. Натижада бошқаларнинг қўлидан келмайдиган энг муҳим вазифаларни боғчадаги тарбиячига, мактабдаги муаллимга ёки энагага ташлаб қўйишади.
Болалар тарбияси бўйича маслаҳат сўраб келган ота-оналар уларга мутлақо бўйсунмай қўйган ўғилларини, бўйи етиб қолган қизларини олиб келиб, уларни тарбиялаб беришни илтимос қилишади. Лекин бу масала фарзандлар билан эмас, ота-оналар билан ҳал бўлади, чунки оқибат эмас, сабабни ислоҳ қилиш керак. Фарзанд тарбиясидаги ислоҳ эса фарзандлардан эмас, ота-оналардан бошланади…
📚 «Болаларимиз бамисоли жавҳар,
лекин биз темирчимиз» китобидан
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси

Ҳижобимни ечмаганим учун онам ҳақорат қиладилар
Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ, яқинда Аллоҳнинг иродаси билан ҳижобга кирдим. Лекин уйидагилар, жумладан, онам жуда ҳам қаттиқ қаршилик қилаяптилар. Ҳижобимни ечмаганим учун ҳақорат қиладилар, ҳатто мен билан гаплашишни ҳам хоҳламаяптилар. Укам билан синглимни ҳам менга қарши қилиб қўйганлар. Жуда ҳам тушкунликка тушиб қолдим. Нима десалар ҳам ҳеч гап гапирмай, фақат сукут сақлаяпман. Нима қилсам, онамга ҳижобнинг фарз эканлигини тушунтира оламан? Илтимос, маслаҳат беринг.
Психолог:
– Ва алайкум ассалом! Онангизга ҳеч нимани тушунтириб ўтирманг. Онангиз ҳам вақти келиб, иншааллоҳ, сиз сабаб, қалблари очилиб, шариат амалларини, фарзларини ўзлари тушуниб қоладилар. Қалб иши ғайб иши. Сиз қанчалар хоҳламанг, Аллоҳ қалбига иймон туйғусини бермагунича шундай бўлаверади. Фақат ота-онангиз учун дуоларда муқим бўлсангиз бас. Уришса ҳам чиройли сабр қилаверинг. Бу сизга келган синов. Аллоҳнинг розилигини топиш осон иш эмас. Жаннатига лойиқ банда бўлиш учун мусулмон инсон унга келган барча синовларга сабр қилиб, тақдиридан рози бўлиш керак. Онангизнинг гапини икки қилсангиз, гуноҳкор бўласиз. Фақат фарз амалларига келганда, хусусан, намоз, ҳижоб масаласида уларнинг розилиги керак эмас. Намозингизни беш вақт адо этаверинг ва авратингизни ёпиб юраверинг. Кўчаларга кўп чиқманг. Тақво деганда аёл киши учун энг аввал қиладиган иши зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликдир. Уйингизда ота-онангиз олдида бемалол рўмолсиз юраверинг. Нима деса ҳам сабр қилинг, урушманг. Бу синовларга қилган сабрингизнинг ажр-мукофотлари ҳақида ўйлаб юраверинг. Табассумлик бўлинг. Гумонингизни ижобийларга ўзгартиринг. Яхшилик умидида бўлишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!
#САВОЛ_ЖАВОБ

БУРГУТ ПОЛАПОНЛАРИНИ ҚАНДАЙ УЧИРМА ҚИЛАДИ?
Тирик жонзотлар ичида ота-онасидан энг кеч мустақил бўладигани инсондир. Айрим ҳашаротлар дунёга келиши биланоқ мустақил ҳаётни бошлаб юборса, айримлари тухумдан чиқиши билан ўз кунини ўзи кўра бошлайди. Баъзиларига бунинг учун бир неча соат, баъзиларига эса бир неча кун, бир неча ҳафта ёки ой керак бўлади. Аммо махлуқотларнинг гултожи бўлмиш инсон ота-онасидан мустақил ҳаётга ўтиши учун бир неча йиллар керак бўлади.
Бу хусусиятнинг негизида ётган сабаб шуки, Аллоҳ таоло инсон зотининг мустақил ҳаётга қадам қўйишини ота-онанинг зиммасига юклаб, бу шарафли масъулиятни шаръий таклиф мақомига кўтарган. Айни пайтда. Роббимиз бошқа жонзотларнинг ҳаёт йўлини Ўзи белгилаб қўйганини айтиб, шундай деган: «…Роббимиз ҳар нарсага ўз(ига хос) хилқат берган ҳамда (ҳар бирига вазифа белгилаб, уни адо этиш учун) уларни ҳидоятга солган Зотдир» (Тоҳа сураси, 50-оят).
Шунинг учун турли туман жонзотлар аниқ чегаралаб, белгилаб қўйилган муддатда мустақил яшай бошлайди. Буларнинг барчаси Аллоҳ таоло белгилаб қўйган илоҳий дастурга кўрадир: «Бу – ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир» (Намл сураси, 88-оят).
Аммо одам боласи ўзи мустақил яшаб кетиши учун керак бўладиган вақт вазиятга, шароитга қараб турлича бўлади. Айрим болалар 10-14 ёшлар орасида мустақил ҳаётга ўтса, айримлари йигирма ёки ўттиз ёшгача ҳам мустақил яшай олмайди. Баъзилар ҳатто ота-онаси вафот этгунича ҳам ўз кунини кўришга тайёр бўла олмайди, натижада уларнинг ўрнини босадиган одам қидиришга тушади, бутун ҳаёти давомида бировларга қарам бўлиб ўтади.
Шунинг учун ота-оналар фарзандларини мустақил ҳаётга имкон қадар эрта ўргатишлари, аста-секин, босқичма-босқич уларнинг ҳаётидан «чекинишлари», масъулиятни уларнинг ўз зиммасига юклашлари, уларни четдан кузатиб туришлари, зарур бўлганда фарзандлар уларнинг тажрибасидан фойдаланишини таъминлаб туришлари керак.
Бургутлар шундай йўл тутишар экан. Улар бўрон, қор ва ёмғирлар макони бўлмиш тоғ чўққиларга ин қуришади. Иннинг ичига тош бўлаклари, шиша парчаларини жойлашади. Кейин тухум қўйиб, бола очиб чиқишади. Ота бургут уларни егулик билан таъминлаб туради. Полапонлар бироз катта бўлгач, она бургут аста-секин уларга ҳаёт машаққатларидан тоттира бошлайди. Улар бу қийинчиликдан қочиб, инларидан атрофга чиқа бошлашади. Ниҳоят, она бургут ўз уясида полапонларга тош ва шиша парчаларидан бошқа нарса қолдирмайди. Шунда улар уянинг тепасига чиқишади. Она бургут эса улардан бирини пастликка итариб юборади. У катта тезликда пастга қулай бошлайди. Ташқаридан қараган одамга худди полапон ўзини қирралик тошларга ташлаб, жонига қасд қилётгандек кўринади. Сўнгги лаҳзада она бургут уни панжалари билан илиб олади. Бу амалиёт то полапонлар ўзлари мустақил учишни ўргангунича такрорланаверади. Шу билан она бургутнинг вазифаси тугайди. Мана шу бироз кескин, аммо ниҳоятда муваффақиятли тарбиядир. Болани аяйман деб, болам қийналмасин деб, уни тантиқ, эрка, қўрқоқ, худбин, текинхўр қилиб қўядиганлар учун ажойиб ибрат бу. Демак, мукаммал, тўлақонли, бу оламда ўз ўринини топишга тайёр шахсни тайёрлагач, ота-онанинг вазифаси ниҳоясига етади.
Бургутлар бу ишни Аллоҳ уларга берган ғариза – инстинкт асосида қилишади. Аммо инсонларда ҳам шундайми?..
📚 «Болаларимиз бамисоли жавҳар,лекин темирчи ўзимиз» китобидан

Фарзандларим ваҳимачи, тажанг эмас, қалбан сокин бўлишларини хоҳлайман
Ассалому алайкум! Мен уч нафар фарзанднинг онасиман. Турмушимга ўн йил бўлган бўлса, тўққиз йил фақат азобда яшадим. Алҳамдулиллаҳ, намоз ўқиб Роббимни таниганим сари ҳаётим ҳам изига тушиб бормоқда. Бироқ оиламизда ҳамма асабий ва тажанг. Эрим, фарзандларим, мен ҳам. Бу ҳолатдан жуда изтиробга тушаман. Бу ҳол бизга қайнонамдан ўтган, уларнинг феъли шундай эди, бизники ҳам шунга қараб кетяпти. Масалан, эрим ҳали юз бермаган кўнгилсиз воқеани мисол қилиб, болаларни асаб билан тарбия қилади, "оёғинг лой бўлади ёки тушиб кетасан" каби. Фарзандларим ваҳимачи ва тажанг эмас, қалбан сокин бўлишларини хоҳлайман. Бизга тўғри йўл кўрсатинг.
Психолог:
– Ва алайкум ассалом! Инсон сизники каби ҳолатга тушса: “Аллоҳ менга синов берди. Сабримга яраша ажр-мукофотларига эришаман”, деб ўзининг онгида кўникма ҳосил қилиши керак. Оила аъзоларингизнинг ўзгаришини истасангиз, энг биринчи ўринда сиз ўзаришингиз керак. Агар сиз ўзгарсангиз, атрофингиздаги барча ўзгара бошлайди. Болаларга турмуш ўртоғингиз юқоридаги каби гапларни айтса, сиз: “Даданг тўғри гапиряпти, бундай ҳолатга тушишингдан Аллоҳнинг Ўзи асрасин. Ҳар бир инсон ақл-идрокига яраша ҳаётида ёки “мушт” ейди, ёки ёмонликлардан ўзини эҳтиёт қилади. Даданг сенга яхши бўлсин деб шундай деяпти”, деб тўғрилаб кетинг. Бора-бора турмуш ўртоғингиз ўзини тўғрилаб олади. Ёмон хаёлларни ўйламасликка ҳаракат қилинг. Нимаики салбий фикрларни ўйласангиз, тасаввур қилсангиз, ўша ишлар ҳаётингизга кириб келиши мумкин. Валлоҳу аълам!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОТА МАЪСУЛИЯТИ
Тирик эканман, бир куни Аллоҳ раҳмат қилгур отамдан олган дарсимни ҳеч унутмайман. Ўша куни нотўғри иш қилиб қўйган эдим. Ўртоқларим билан ўйинга берилиб, отам билан бир муҳим учрашувимиздан кеч қолиб кетдим. Отам нега кеч қолганимни сўраганида ҳақиқатни айтишдан қўрқиб, ёлғон гапирдим. Отам кеч қолишимнинг ҳақиқий сабабини билар эди. Энди мени қаттиқ койиб, оғир жазога тортса керак, деб кутдим. Лекин Аллоҳ раҳмат қилгур отам менга муҳаббат билан қараб, шундай деди: «Ўғлим, мен сендан узр сўрайман, чунки менга ёлғон гапиришингга мажбур қилдим. Қачондир сенга қилган муомалам туфайли менга очиғини айтишдан қўрқадиган қилиб қўйган бўлсам керак. Ҳечқиси йўқ, ўғлим. Бугун ўзимга жазо сифатида уйга пиёда қайтаман. Ўзимни сарҳисоб қилиб, хатоимни топаман. Сен хижолат бўлма, сен эмас, мен масъулман».
Мен ўша куни масъулиятни кўтаришни амалий ўргандим.
Аллоҳим, ўтиб кетган оталаримизга Ўзинг раҳм айла, тирикларини эса ҳифзу ҳимоянгда асра!
📚 «Болаларимиз бамисоли жавҳар, лекин темирчи ўзимиз» китобидан Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси

Уйқучи, дангаса, эринчоқ бўлиб қолдим...
Ассалому алайкум! Ёшим 19 да, ўқишни битирганимдан кейин ишламадим, уйдаман. Бир неча ойдан бери борган сари дангаса, эринчоқ бўлиб боряпман. Бомдодга ҳам жуда кўп ухлаб қоляпман. Кундузи кўп ухлаб, кечаси уйқум келмайди. Уйқучи бўлиб қолдим, ҳеч ҳам уйқудан тургим келмайди. Уй ишлари, илм олишга ҳам жуда сустлашиб қолдим. Бундан ташқари асбийлашаман, тез-тез йиғлаб тураман. Билмадим, нима бўляпти? Алҳамдулиллаҳ, ҳаётимдан нолимайман, ота-онам бағрида жуда яхши яшаяпман, кўнглимга қарашади, эркаликларимни кўтаришади. Аммо ўзимдан ҳеч кўнглим тўлмаяпти. Ибодатларимга ҳам янада эътиборли, ғайратли бўлишни, умуман, ҳаракатчан бўлиб, фойдали инсон бўлишни истайман-у, уддалай олмаяпман. Илтимос, маслаҳат беринг.
Психолог:
– Ва алайкум ассалом! Аввало ишни вақтлироқ ухлашдан бошланг. Хуфтондан кейин дарров ухласангиз, барвақт турасиз. Шунда умрингиздан барака топа бошлайсиз. Кунларингиз, ишларингиз унумли бўла бошлайди. Албатта жисмоний машқлар билан шуғулланинг ёки ҳар куни 1-1,5 соат пиёда юриб туринг. Бундан сизда модда алмашинуви тезлашиб, серғайратлигингиз, чаққонлигингиз оша боради. Албатта таомланишингизга эътибор қилинг. Озуқавий моддаларга бой бўлган таомларни истеъмол қилиб туринг. Кунингиз бебарака бўлмаслиги учун бирон ишга киришга ёки ўқишга кириб таҳсил олишга ҳаракат қилиб кўринг. Валлоҳу аълам!

Солиҳлардан бирлари айтади: “Алҳамдулиллаҳ айтишнинг қалбимда ажиб таъсирини сездим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Алҳамдулиллаҳ” тарозуни тўлдиради. “Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳ” ер билан осмон ўртасини тўлдиради...” ҳадисларини ўқидим. Ўзимга дедим: “Уфқларнию тарозуларни тўлдирар экан, ахир қалбим тўлмасинми?”
Аллоҳим қалбларимизни Сенинг ҳамдинг, шукринг ва зикринг ила тўла бўлмоғини насиб айла!
Аллоҳим, тилларимизни ҳамиша Ўзингни зикринг ила нам бўлувчи этгин!