Muslimaat.uz
57.6K subscribers
9.95K photos
2.42K videos
29 files
12.7K links
Сайт: muslimaat.uz
Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz
Мурожаат учун: @muslimaatuzbot
Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot
"MUSLIMAAT" онлайн радиоси : http://185.74.6.16:8000/muslimaat
Download Telegram
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун якшанба
21 июнь, 2020
29 шаввол, 1441

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Фарзанд тарбияси

Ассалому алайкум! Қизим 10 ёшда, у жуда таъсирчан. Бирор нарса ҳақида эшитса, ўша ҳақида ўйлайверади. Уни чалғитишга ҳаракат қилсак ҳам у нарсани ҳаёлидан чиқара олмаймиз. Узоқ муддат (1-2 ҳафта) ҳаёлидан кетмайди, жуда қўрқоқ. Илтимос, маслаҳат беринг.

Мутахассис:
– Ва алайкум ассалом! Қўрқувларининг сабабини топиш керак. Аввалроқ бўлиб ўтган бирор ҳодисадан кейин юзага келган бўлиши мумкин. Таъсирчанлик балоғат ёшида табиий. Сиз кўпроқ қўллаб-қувватласангиз, иншааллоҳ ўтиб кетади. Агар фарзандларимизга Аллоҳнинг буюклиги ва Унга таваккулни ўргатсак, хавотир, кўп ўйланиб ўзини қийнаш хусусиятлари камайиб кетади.

#CАВОЛ_ЖАВОБ
Cавол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
КУСУФ НАМОЗИ

ФА
Астрономия институти хабарига кўра, бугун Ўзбекистонда қисман қуёш тутилиши кузатилади. Қуёш тутилиши Тошкент вақти билан 10:01да бошланади, максимум фазаси эса 11:24да кузатилади. Шу пайтда Ой қуёш юзасининг 51 фоизини тўсади ва бу вақтда қуёшнинг горизонтдан баландлиги 68 даражани ташкил қилади. Тошкент шаҳрида қуёш тутилишининг умумий давомийлиги 2 соат 49 дақиқани ташкил этади. Соат 12:51да қуёш тутилиши якунига етади. Ушбу қийматлар фақат Тошкент шаҳри учун ҳисобланган бўлиб, тутилишнинг бошланиши, максимал қиймати ва тугаши мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам шунга яқин вақтларда ва қийматларни акс этган ҳолда юз беради.

Бу вақтда ўқиладиган намоз ҳақида батафсил ўқишингиз мумкин: https://islom.uz/maqola/217

Кусуф сўзи қуёш тутилишига ишлатилади.
...
Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Иброҳим ўлган кун қуёш тутилди. Одамлар: «Иброҳим ўлгани учун тутилди», дедилар. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, қуёш ва ой Аллоҳнинг оятларидан икки оятдир. Улар бировнинг ўлгани учун ёки ҳаёти учун тутилмайдилар. Бас, қачонки уларни (тутилганини) кўрсангиз, то очилиб кетгунча Аллоҳга дуо қилинглар», дедилар». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Батафсил: https://islom.uz/maqola/217

t.me/muslimaatuz
Таврот
Анбиёлар қиссаси
64-қисса "Таврот"

#Анбиёлар_қиссаси

Муаллиф: Абул Хасан Надавий
Таржимон: Анвар Аҳмад

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Muslimaat.uz телеграм каналида янги лойиҳа!

Ассалому алайкум, қадрли опа-сингиллар!
Психолог МАДИНА ДЖУРАЕВА билан тўғридан-тўғри, онлайн суҳбат давом этади!

Hавбатдаги учрашувнинг мавзуси: «ТЕМПЕРАМЕНТ - МИЗОЖ»

Бу онлайн учрашув эртага, душанба 22 июнь куни соат 13:30 да ZOOM дастури орқали амалгa оширилади. Суҳбат бошланганида қуйидаги ҳавола орқали тинглашингиз мумкин:
https://us04web.zoom.us/j/77182375961?pwd=ZjFkWkdoazNpSTVCc0xMSThLbkR2Zz09
(Пароль: 12345)

Марҳамат, азизлар, инсоннинг мизожи, яъни темпераменти борасида ўзингизни қизиқтирган саволларингизга Мадина Джураевадан онлайн тарзда жавоб олишга ҳаракат қилинг!

t.me/muslimaatuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
22 - ИСЛОМ ВА БОШҚА ДИН ВАКИЛЛАРИ

«Иймон» китоби

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Сурдо-таржимон: Зилола Маҳмудова

#iymon
t.me/muslimaatuz
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун душанба
22 июнь, 2020
1 зулқаъда, 1441

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Узр сўраш

Ассалому алайкум! Мен қўшним билан 7 йилдан бери яшайман. Жуда яхши қўшничилик қиламиз, нарса қизғонмаймиз. Бир куни қизим ҳақида бўҳтон гапларни гапирди, дилим оғриди. Ўзига «сиз айтмасангиз, мен билмай юрардим», деб хафа бўлганимни билдирмадим. Қизимни қаттиқ уришдим. Қизим Қуръон ёдлаётган қиз, очиқ юрадиган қизлардан ҳам эмас эди. Лекин қўшним билан ҳечам гаплашгим келмай қолди. 10 кундан бери кўришмайман. Нима қилай, кўнглим оғриди. Нима қилай, қўшничилик ҳам қудачилик каби минг йилчилик экан. Узр айтайми? Мен ҳеч кимнинг дилини оғритишни хоҳламайман. Ё ўзи узр айтиб чиқмади. Кўп араз қилиб юрсам гуноҳ эмасми? Барибир болам ҳақида нотўғри маълумот айтгани учун кўнглим қолди. Қизим «у гаплари нотўғри», дейди. Қўшнимнинг ёши мендан катта, узр сўраб чиқайми?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Узр айтиш шарт эмас. Кўришиб қўйинг ёки қўшничилик қилиб бирор нарса узатиб қўйинг ва муносабатни илгаригидек давом эттиринг. Гап келганида қизингиз ҳақидаги хабар тўғри эмаслигини яхшилик билан билдириб ўтинг. Валлоҳу аълам!

Одинахон Муҳаммад Юсуф

#CАВОЛ_ЖАВОБ
Cавол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
⚡️БОШЛАНДИ

Психолог МАДИНА ДЖУРАЕВА билан ZOOM дастури орқали тўғридан-тўғри, онлайн суҳбат бошланди. Учрашувнинг мавзуси: «ТЕМПЕРАМЕНТ – МИЗОЖ»
Суҳбатни қуйидаги ҳавола орқали тинглашингиз мумкин:
https://us04web.zoom.us/j/77182375961?pwd=ZjFkWkdoazNpSTVCc0xMSThLbkR2Zz09
(Пароль: 12345)

Марҳамат, азизлар, инсоннинг мизожи, яъни темпераменти борасида ўзингизни қизиқтирган саволларингизга Мадина Джураевадан онлайн тарзда жавоб олишга ҳаракат қилинг!
19 - НАБАВИЙ ТИБ ҲАҚИДА
ҲАДИС ВА ҲАЁТ - 18 ЖУЗ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

«Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг 18-жузи: «ТИБ ВА ДАМ»

«НАБАВИЙ ТИБ ҲАҚИДА»

#ТИБ_ВА_ДАМ
Матнни муаллифнинг ўзи ўқиган

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛАДИГАН
10 ТА ХАТОЛИК

Уй бекаларига маслаҳатлар

КУЙГАН ЖОЙГА ЁҒ СУРТМАНГ!
Тери куйганда дарров ғоз мойини қидиришга тушсангиз, хато қиласиз. Мойни куйган жойга суртишингиз заҳоти у ерда парда ҳосил бўлиб, ҳаво кирмайди, оқибатда яра битиши қийин бўлиб, анча вақтгача оғритади ҳам.
НИМА ҚИЛИШ КЕРАК: Энг яхшиси, куйган жойни совутиш керак. Агар кичик жой куйган бўлса, совуқ сувга тутинг. Халқона чоралардан энг самаралиси – хўжалик совунидан суртиш. Совун бу ишқор, куйиш эса кимёвий таъсир. Ишқор доим кислотали таъсирни босади, қарабсизки, куйган жойда пуфак ҳам ҳосил бўлмайди, ачишмайди ҳам. Бу айтганларимиз кунда юз берадиган куйишларга тегишли. Аммо жароҳат анча чуқур ва оғриқли бўлса, уни совуқ сувда ювиб, устига стерил мато ( пахта эмас) қўйиб, тезроқ шифохонага бориш керак.

ЙОД ВА БРИЛЛИАНТ ЯШИЛИ ҚАНИ?!
Йиқилиш натижасида қўл ёки тиззада катта, очиқ яра пайдо бўлса дарров йод ёки бриллиант яшили билан ишлов беришга шошилманг. Бу шикастланган терини янада куйдириб, кейинчалик чандиқ қолдириши мумкин.
НИМА ҚИЛИШ КЕРАК: Ярани микроблардан тозалаш учун водород пероксиди ёки бошқа бир антисептик воситани жароҳат четига суртиб, устидан стерил бинтда боғланг. Майда кесилиш ва яралар учун йод ва бриллиант яшилидан бемалол фойдаланиш мумкин.

ТИТРОҚ БОСДИМИ, ЎРАНИШДАН НАФ ЙЎҚ!
Иситма чиққанда одам қалтирай бошлайди. Бундай пайтда иссиқ ўрангандан фойда йўқ. Ахир ҳароратни тушириш лозим.
НИМА ҚИЛИШ КЕРАК: Пешонага совуқ сувда хўлланган докани қўйиб, шифокор кўрсатмасига кўра, иситма туширувчи дори ичинг.

ТИҚИЛИБ ҚОЛДИНГИЗМИ, ЕЛКАГА АСЛО УРА КЎРМАНГ!
Овқат пайтида тиқилиб қолган одамни елкасига аямай қоқамиз. Шу билан шўрликка ёрдам берган бўлсак, қанийди?! Нафас йўлларига ёт жисм кириб қолганида уни йўтал орқали чиқармоқчи бўламиз. Бу табиий усул. Овқат пайтида тиқилиб қолган одамни елкасига қоқсангиз, ёт жисм янада ичкари кириб, нафас йўлларини буткул ёпиб қўйиши ҳам мумкин.
НИМА ҚИЛИШ КЕРАК: Олдинга эгилиб, чуқур, секин нафас олиб, чиқариш керак. Борди-ю, одам нафас олишга қийналса, уни олдинга эгилтириб, кафт қирраси елкадан бўйинга ҳаракатлантирилади.

БУРУН БИТСА, ИССИҚ НАРСА ҚЎЙМАНГ
Бурун битса, нималар қилмаймиз. Қопчага қиздирилган қум, туз, пишган тухум солиб икки қош орасига қўямиз. Ҳатто, бу ҳолат ёқиб, анча енгиллаб қоламиз. Аслида, бу одам учун хавфли. Тумов кучли бўлса, бурундаги томирлар кенгаяди. Иссиқлик шишни янада кўпайтиради, натижада шилимшиқ чиқиб кетиш ўрнига бурунда йиғилаверади. Вақтида чора кўрмасангиз, яллиғланиш мияга етиб бориши мумкин.
НИМА ҚИЛИШ КЕРАК? Бундай пайтда томирларни қисқартириш керак. Томчи дорилар айнан шу вазифани бажаради, қарабсизки, тумовдан асар ҳам йўқ.

ЖАРОҲАТ ИССИҚНИ ЁҚТИРМАЙДИ
Пай чўзилиши, урилиш, бўғим чиқишида танада доим шиш пайдо бўлади. Бундай пайтда шикаст етган жойга иссиқ нарса қўйманг. Оғриқ баттар кучайиб, шиш катталашиши мумкин.
НИМА ҚИЛИШ КЕРАК: Ҳаракатни чеклаш, оғриган жойга муз қўйиб, тезроқ травматология бўлимига бориш керак.

БУРУНДАН ҚОН ОҚСА, БОШНИ ОРҚАГА ТАШЛАБ ЎТИРМАНГ!
Бурун қонаган пайтда бошни орқага ташлаб ўтиришни тавсия қиламиз. Лекин бу мутлақо нотўғри. Қон ҳалқум, ошқозонга бориб, сизни баттар беҳузур қилиши мумкин.
НИМА ҚИЛИШ КЕРАК? Букчаймасдан тик ўтириб, бошни бироз олдинга энгаштиринг. Водород пероксиди эритмасида пахтани намлаб, бурун ичига жойланг. Икки қош ўртасига эса муз қўйилади.

https://muslimaat.uz/maqola/36685
t.me/muslimaatuz
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун сешанба
23 июнь, 2020
2 зулқаъда, 1441

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Коронавирус

Ассалому алайкум! Карантин бошланганда мен қаттиқ шамоллаб қолдим, тест топширдим, рентген қилдирдим, алҳамдуллилаҳ, ҳамма натижалар яхши чиқди. Лекин тест жавоби чиққунча қаттиқ қўрқдим, ҳар хил ҳаёлларга бордим. Ана ўшандан бери жуда ҳам безовтаман, хотиржам ухлай олмаяпман, турли ёмон тушлар кўриб чўчиб уйғонаман. Қўлим ишга бормайди, фарзандларимга ҳам эътибор қилмаяпман. Маслаҳатингизга муҳтожман.

Психолог жавоби:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ўша ҳаёлларингизни бирма-бир қоғозга ёзиб чиқинг. Ҳар бирининг рўпарасига тескарисини ёзиб чиқинг. Мисол учун “касалман” деган қўрқув бўлган бўлса, тескариси “соғломман”. Касалман деганингизда табассум қилиб бу бор-йўғи сизнинг ҳаёлингиздаги бир сўз эканлигини ва ҳеч қандай кучга эга эмаслиги ҳақида ўйлаб кўринг. Сўнгра соғлом деган фикрни ўйлаб, ўзингизни ҳақиқатдан ҳам соғ-омон эканлигингизни, соғлом бўлиш қандай неъмат эканлиги ҳақида чуқур фикрлай бошланг ва ҳоказо. Шу амалларни эринмай бирма-бир қилиб чиқишингиз керак. Бу ишда қийналсангиз албатта психолог билан суҳбатлашиб олиш учун қабулига бориб келинг. Валлоҳу аълам!

#CАВОЛ_ЖАВОБ
Cавол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Бузоққа сиғиниш
Анбиёлар қиссаси
65-қисса "Бузоққа сиғиниш"

#Анбиёлар_қиссаси

Муаллиф: Абул Хасан Надавий
Таржимон: Анвар Аҳмад

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Турмуш қуриш мақсадида танишувга чақирадиган гуруҳлар ёки саҳифаларнинг ҳукми (Давоми...)

Никоҳнинг анъанавий усуллари имконсиз бўлган пайтларда, номзодларнинг ёши ўтиб қолган ҳолатларда ёки шунга ўхшаш истисноли, узрли ҳолатларда Фейсбук ёки бошқа сайтларда ўзини таклиф қилишга келсак, бу ҳолатда бир неча жиҳатларга қаралади:
Агар бу гуруҳлар ва саҳифаларнинг мақсади жиддий бўлиб, бу иш билан расмий равишда шуғулланса, унга кўпчилик танийдиган, аҳли илм ва аҳли фазл кишилар раҳбар бўлса ёки уни расмий ҳайъат бошқарса, мақсадлари фақат икки жинсни мувофиқлаштириш бўлса, эркак билан аёл ўртасидаги муомалада лозим эҳтиётлар ва шаръий қоидаларга риоя қилинса, совчиларни шаръий чекловларга тушиб қолишдан четлатса, суҳбатлашиш ёки учрашишда шариат ҳукмларига қатъий риоя қилинса, бунга рухсат берилиши мумкин. Бу нарса интернетда бўладими ёки ундан ташқаридами, барибир. Мана шу шартлар бажарилса, икки тарафнинг талабларини қабул қилиш жоиз бўлади, сўнг ораларидаги мувофиқлик кўрилади. Сўнг уларнинг ўзлари ҳақида тақдим этган хабарларидан бирор нарсани ошкор қилмаган ҳолда, икки томонга билдирилади. Шунда ҳам, фитна чиқмаслиги учун умумий тафсилотларни, масалан, исми шарифи, манзили, ватани, маълумоти каби маълумотлар, бўйининг узун ёки қисқалиги, танасининг ранги ва шу кабиларни эълон қилиш билан кифояланиш жоиз. Чунки совчининг номзод аёлни кўришга ҳаққи бор. Шунинг учун унга номзодни олдиндан васфлаб бериш авлодир. Фақат шарти шуки, ғаризаларни қўзғайдиган тафсилотларга ўтилмайди. Бундай танишувни динимиз тақиқламайди, чунки бу яхшилик ва тақво йўлидаги ҳамкорликдир. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, икки тарафнинг мувофиқлигининг ўзи билан унаштириш тўлиқ бўлмайди. Бу иш валийга ҳавола қилинмагунича, у бу таклифни қабул ёки рад қилмагунича, бу иш тугал бўлмайди.
Лекин бундай совчилик, воситачилик қиладиган саҳифа ёки гуруҳлар шубҳали бўлса, ҳазил бўлса, унга жоҳиллар бош бўлса, ҳавасга танишиш ёки умр йўлдош қидириш жойи сифатида танилган бўлса, уларга аъзо бўлиш ҳам, ўзига ёки бошқа одамга умр йўлдошини ўша ердан қидириш ҳам жоиз бўлмайди. Чунки бундай жойлар бузуқ эркак ва аёлларнинг ифлос маконидир. Уларнинг мақсади ифлос сувда ов қилиш, ғофил эркак ва аёлларни адаштириш, бошини айлантириш, уларни фасод ва разолатга тортишдир. Динини ва ҳурматини сақлаган кишига бундай жойларга кириб юриш лойиқ бўлмайди. Аксинча, бундай фасодчиларга йўл бермаслик, оқибати ёлғон бўлган ёмон ишларга қўшилишнинг олдини олиш керак. Чунки бундай жойларда берилган маълумотларнинг ишончлилигига ҳеч қандай кафолат йўқ. Гоҳида маълумотлар тўғри бўлмаслиги, эркак томон тўғрисини айтиб, аёл томон ёлғон гапириши, ёки аёл киши рост айтиб, эркак киши фирибгарлик қилаётган бўлиши мумкин.
Билгинки, фасодчиларнинг кўпи ишқий ёзишмалар орқали, сурат алмашишлар орқали жинсий эҳтиёжини қондириш учун умуман, интернетни, хусусан, фейсбукни ўзига васила қилиб, ўзига хотин топиш деган баҳонани рўкач қилиб олади. Албатта, бу иш мутлақо жоиз эмас. Бу жуда катта ёмонликларга очилган йўлдир, фасодчи эркагу аёлларни оқибати ёмон ишларга олиб кирадиган эшикдир.

#facebook
https://muslimaat.uz/maqola/36686
t.me/muslimaatuz
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба
24 июнь, 2020
3 зулқаъда, 1441

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Болани намозга қизиқтириш

Ассалому алайкум! Мен 5 вақт намоз ўқийман. Ўғлим ҳам менга қараб «намозни ўргатинг, мен ҳам ўқий» дейди. Ёши 7 да. Қўлига китобни бериб кўрсатаман, шу сураларни ёдлагин, кейин бирга ўқиймиз десам, ўйинқароқлиги сабабми, дарҳол «бошим оғриди, кейин ўрганаман», деб қочиб кетади. Бошида мен билан саждада ўтириб турарди. Ҳозир келмай қўйди. Нима маслаҳат берасиз?

Мутахассис:
– Ва алайкум ассалом! Бу иш болада Аллоҳга, илмга муҳаббатини ошириш билан бўлади. Кичик суралардан бошлаб ёдлатинг. Китобни бериб қўйсангиз, унга қийин туюлиши мумкин. Интернетда ёш болалар ижросидаги суралар бор. Шуларни қўйиб эшитиб юриш ҳам натижали бўлади, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!

#CАВОЛ_ЖАВОБ
Cавол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube