Muslim👳‍♀ va Muslimalar🧕 uchun status 🔖 Xadis 📙 Aforizmlar 🔖
43 subscribers
20.6K photos
460 videos
1 file
6.32K links
Download Telegram
‏الساعة تظهرالوقت، والوقت تظهر وجوه الناس..
🌱🌹Часы показывают время, а время показывает лица людей.
🍃... Миш - мишни ёвуз одам ўйлаб топади.
Аҳмоқ уни тарқатади.
Ақлсиз, нодон уни тасдиқлайди.
Сиз мана шу уч тоифадан бўлмасликка ҳаракат қилинг.
Савол

Қуронни қайси сурасида 18 та пайғамбарни исми келтирилган?
🌱🌹Жонни факат жон берган олади ...
🌱🌹 Эртага муборак Арафа куни!🌹🌱

Арафа кунининг бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозигача, яъни 23 вақт намоз мобайнида ҳар бир фарз намоздан кейин ташриқ такбирини айтиш вожиб амаллардан ҳисобланади.

Ташриқ такбири:
Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд!

••••━━━❉🌺🔮🌺❉━━━••••

Арафанинг рўзасини тутиш фурсатини ўтказиб юборманг! Чунки у икки йиллик гуноҳлар учун кечирилиш фурсатидир. Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

••••━━━❉🌺🔮🌺❉━━━••••

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр".

(Термизий ривоятлари). 

••••━━━❉🌺🔮🌺❉━━━••••

Агар қадр кечаси номаълум бўлса, арафа куни аниқдир. Агар қадр кечасида фаришталар тушса, арафа куни Аллоҳ таолонинг Ўзи тушади.

Бу муборак кунни ғафлатда ўтказиб юборманг! Яқинларингизга ҳам эслатинг!
Қурбон Хайт Арафа муборак булсин.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://vk.com/video-147864999_456242800
🍁... Пророк Мухаммад (ﷺ) сказал:

«У каждой религии есть своя особенность, и особенностью Ислама является скромность»
🌱🌹Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай дедилар:

- хоҳлаганингизча яшанг, лекин барибир бир куни вафот этасиз;

- истаган кишингизни яхши кўринг, аммо барибир бир куни ундан ажраласиз;

- хоҳлаган ишингизни қилаверинг, албатта унга мукофот ёки жазо оласиз».
#Хадис_

🌱🌹Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

«АЛЛОҲ таоло:
«Қиёмат куни Мен уч киши билан хусуматдадирман.

1.Бир киши Менинг номим билан бир кишига аҳд беради-да, кейин хиёнат қилади.
2.Бир киши озод кишини сотиб юбориб, пулини ейди.
3.Яна бир киши ишчини ёллаб ишлатадида, унинг ҳаққини адо этмайди»

Имом Бухорий ривояти

(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
🌱🌹НАМОЗ ШУНДАЙ ИБОДАТКИ*, унинг ҳаловатини билган киши, ҳеч қачон намоздаги иймоний лаззатлардан тўймайди.
🌱🌹Намоз - Ислом динида иймондан кейин фарз қилинган биринчи
амрдир
Изоҳ ёзишга роса ўйландим. Қарасам, узун ёзиш керак экан. Видеони кўриб, тушуниб оласизлар ёзмоқчи бўлганларимни. 😊

https://vk.com/video-147864999_456242801
🕊️«Ким қаҳр қилса, қаҳр кўради.
Ким зарар келтирса, зарар кўради.
Ким зулм қилса, зулм кўради.
Ким (бировни) айбласа, ўзи ҳам (шу айб билан) имтиҳон қилинади.

Аллоҳ таоло муҳлат беради, лекин эътиборсиз ташлаб қўймайди».
🍃... Эй бродар Намозни ўқидингизми ?
Ахир намоз бу Жаннат калитидир.
Жаннатда эса Рассулуллоҳ ﷺ борлар ва буюк АЛЛОҲнинг жамоли бордир.
🌱🌹7 НАРСАГА ОДАТ ҚИЛИБ, 7 НАРСАДАН ҲАЗАР ҚИЛМОҚ

        Барро ибн Озиб ривоят қиладирлар:
         «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга етти
нарсага одат қилиб, етти нарсадан ҳазар қилмоқни буюрдилар. «Қуйидагиларни одат
қилингиз!» — дедилар: 
   1. Жанозага қатнашмоқни 
   2. Касални бориб кўрмоқни
   3. Чақирилган жойга бормоқни
   4. Мазлумга ёрдам бермоқни
   5. Қасам ичса, қасамида турмоқни
   6. Саломга алик олмоқни
   7. Акса урган киши «Алҳамду лиллоҳ» деса, унга «Йарҳамукаллоҳ» демоқни. 

        «Қуйидагилардан ҳазар қилингиз!» — дедилар: 
   1. Кумуш идиш тутмоқдан
   2. Тилла узук тақмоқдан
   3. Ипакли кийим киймоқдан (эркаклар назарда тутилган) 
   4. Дебож (гулдор ипакли кийим) киймоқдан
   5. Қасий (дағал матодан тикилган кийим) киймоқдан
   6. Истабрак (атласга ўхшаган мато) киймоқдан 
   7. (бу ривоятда еттинчиси тушириб қолдирилган)».
🕊️Дунёда шундай ҒАЛАТИ ЎҒРИЛАР борки, улар ўғирлайдиган нарсаларни биздан кўпроқ ўғирлашларини жон деб истаган бўлардик.

Бу ғалати ўғрилар бизнинг гуноҳларимизни ўғирлашаркан. Яна қандай йўл билан денг?!

Ортимиздан завқланиб ҒИЙБАТ қилиш билан, завқланиб туҳмат қилиш билан, яйраб иғво қилиш билан гуноҳларимизни «шилиб кетишаркан».

Биз эса катта-катта гуноҳларимиз тунаб кетилганлигидан гоҳида бехабар ҳам қоламиз. Агар билганимизда эди, ўша ўғриларга раҳматлар айтган бўлардик.

Ҳасан Басрий ҳазратлари ўзларининг ғийбат қилинганликлари ҳақидаги хабарларни ХУШХАБАР сифатида қабул қилар эканлар.

Сизни ғийбат қилишяптими? Иғво қилишяптими? Хурсанд бўлаверинг: гуноҳларингизга ЎҒРИ тушди!
🌱🌹НАФЛ НАМОЗЛАРИ

— Қандай нафл намозлари машҳурдир?
— Ушбу ўн тўрт турли намозлар машҳурдир:
1)Истисқо намози,
2)Кусуф намози,
3)Хусуф намози,
4)Хавф намози,
5)Истихора намози,
6)Хожат намози,
7)Шукр намози, 8)Истиғфор намози,
9)Ишроқ намози,
10)Зуҳр намози,
11)Аввобин намози,
12)Таҳажжуд намози,
13)Хавл намози,
14)Мустаҳаб намозлари.

— Истисқо намози қандай намоз?
— Кўп вақт ёмғир ёғмай қолиб, экинларга ва ҳайвонларга зарар келиши эҳтимоли бўлганда Аллоҳ таолодан ёмғир талаб қилиб ўқиладиган икки ракаат нафл намозидир.

— Истисқонинг маъноси нима?
— Аллоҳ таолодан ёмғир тилаш, демакдир.

— Истисқо намози қаерда ва қай тариқа ўқилади?
— Бутун шаҳар ва бутун қишлоқ мусулмонлари жам бўлиб, саҳрога чиқадилар. Ёш болаларни ва ҳайвонларни олиб чиқадилар ва кимки ғоят ожиз бўлса, бечора ва ожизлик суратида чиқадилар ва фақирларга садақа берадилар. Золимлар мазлумларни рози қиладилар. Саҳрога чиққанда таҳоратли ҳолда ҳар қайси одам имомга қарши бўлиб туради. Шундан кейин имом халойиққа кўп ваъз-насиҳатлар қилади ва қавмларни гуноҳлардан тавба ва истиғфор қилишга таклиф этади. Ҳаммалари тавба, истиғфор қиладилар. Ундан кейин ҳар қайсилари ёлғиз-ёлғиз икки ракаат намоз ўқийдилар.

— У намозда нима деб ният қилинади?
— «Икки ракаат нафл намозни ўқишни ният қилдим. Холис Аллоҳ таоло учун», деб ният қилинади.

— Қиёмда нима ўқилади?
— Бошқа намозларга ўхшаб Фотиҳа сураси билан бирор сура ўқилади.

— Намоздан сўнгра нима деб дуо ўқилади?
— Ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма асиқу ъибадика ва ирҳаму баҳоимука. Аллоҳумма амартана бидуъаик ва ваъадаттана ижабатака фақод даъавнака кама амартана ва ажабна кама ваъадаттана. Аллоҳумма ин лам тарҳам ли анфусина ликасроти зунубина фа арҳам сибйанана».
Яъни: «Эй бор Худоё, бандаларингни сероб, ҳайвонларингга раҳм этгин. Эй бор Худоё, бизларни дуо этмоққа буюрдинг ва ҳам дуоларимизни ижобат этмоққа ваъда бердинг. Энди биз Сенга Ўз амринг билан дуо қилдик, бас, энди Сен ваъданг бўйича бизларнинг дуоларимизни қабул этгин. Ё Рабб, агар гуноҳларимизнинг кўплиги учун ўзларимизга раҳм қилмасанг, гуноҳсиз ёш болаларимизга ва ҳайвонларимизга раҳм қилгин».

— Шу тариқа неча кун истисқога чиқадилар?
— Ёмғир ёғмаса, уч кунгача чиқадилар.

— Ёмғир ёға бошласа, нима қиладилар?
— Бошларини очиб, ёмғир сувига тутиб Худога шукр қиладилар.

— Кусуф намози нечук намоздир?
— Офтоб тутилиб, нури кетганда имом-у жамоат билан масжидда ўқиладиган икки ракаат намоздир.

— Кусуф намозини имом қандай ўқийди?
— Қироатни ичда қилади ва узун сураларни ўқийди.

— Намоздан сўнгра нима қиладилар?
— Офтобнинг нури очилиб равшан бўлгунча тавба ва истиғфор айтиб, дуо қилиб турадилар.

— Хусуф намози нечук намоздир?
— Ой тутилиб, нури кетган замонда ўқиладиган икки ракаат намоздир.

— Хусуф намози қаерда ва қандай ўқилади?
— Ҳар ким ўз уйида ёлғиз-ёлғиз ўқийди.

— Ушбу кусуф ва хусуф нима сабабдан бўлади?
— Ҳар иккиси Аллоҳ таолонинг
қудрати асаридир. Уларнинг сабабларини тафтиш қилиш бизларнинг вазифамиз эмасдир.

— Кусуф ва хусуф бўлган вақтларда нима учун намоз ўқилади?
— Шу қадар зўр махлуқларнинг нурлари кетишидан ибратланиб, уларнинг нурли бўлиши бандаларга ғоятда фойдали улуғ неъмат эканини хотирга тушириб, шукр қилиш учун намоз ўқилади.

— Ҳожат намози қандай намоздир?
— Бир кишининг Аллоҳ таолодан талаб қиладиган ҳожати бўлган вақтда (яъни, бир мақсаднинг ҳосил бўлмоғини тилаган замонда) ўқиладиган икки ракаат нафл намозидир.

— Намозни ўқигандан сўнг нима қилинади?
— Ғоятда ихлос ила Аллоҳ таолодан ўзининг ҳожатини талаб қилади.

— Шукр намози қандай намоздир?
— Бир мақсади ҳосил бўлган замонда ва ёки бир хайрли неъмат келган замонда шукрона қилиш учун ўқиладиган икки ракаат нафл намоздир.

— Тавба ва истиғфор намози қандай намоздир?
— Хатолик билан бир гуноҳ иш қилса, пушаймон бўлса, тавба қилиб ўша гуноҳининг авф қилинишини Аллоҳ таолодан талаб этиб ўқиладиган икки ракаатли нафл намоздир.

— Бир киши шу тариқа тавба қилиб икки ракаат нафл намоз ўқиб Аллоҳ таолодан гуноҳини тиласа, нима бўлади?
— Аллоҳ таоло гуноҳини кечиришни ваъда қилгандир.

— Ундай намозни ўқигандан кейин нима дуо қилинади?
— Ушбу истиғфорни ўқийди:
«Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таоло мин кулли занбин азнабтаҳу амдан ав хатоан сиррон ав ъала ниятан ва атубу илайҳи мин аззанбиллази аъламу ва мин аз-занбиллази ла аъламу иннака анта ъалламул ғуйуб».
Маъноси: «Аллоҳ таолодан ҳар бир қилган гуноҳларимни авф қилишини талаб қилурман, қасддан хатолик ила ошкора, махфий, ўзим билиб ва билмай қилган гуноҳларимдан Аллоҳ таолога тавба қилурман. Ё Раббим, Сен ғайбларни билувчисан».

— Аввобийн намози қандай намоздир?
— Шом намозини ўқигандан кейин ўқиладиган нафл намоздир.

— Неча ракаат бўлади?
— Икки ракат, тўрт ракаат ёки олти ракаат бўлади.

— Таҳажжуд намози қандай намоз?
— Кечаси ярим кечадан сўнгра уйқудан туриб тонг отгунча ўқиладиган намоздир.

— Неча ракаат ўқилади?
— Икки, тўрт, олти ракаат.

— Ҳавл намози қандай намоз?
— Бир мусулмон кишининг вафоти куни савобини ўша маййитга бағишлаш учун шом намозидан кейин ўқиладиган намоздир. Унга «Алҳакумут-такасуру» сураси ўқилади.

📖 "Ибодати Исломия"
🌱🌹Агар Жаннатни хохласангиз-хар доим намоз укинг.
🌱Агар Бойликни хохласангиз-изтигфорни хар доим айтинг.
🌱Агар Мухаббат хохласангиз-юзингизда таббассум булсин.
🌱Агар Хотиржамлик ва бахтни хохласангиз-кулингизда доим Қуръон булсин.
🌱🌹Намоз Иймонинг кучи , Келажакни ва Охиратни Нуридир ...