Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
487 subscribers
2.02K photos
52 videos
321 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Бугун вилоят ҳокими Термиз шаҳрида иқлим мўътадиллигини ошириш, сувбўйи ҳудудларни ободонлаштириш ва "Зарбдор" тажрибаси асосида драйвер лойиҳаларни жорий этиш, шунингдек, "Болажон" боғини сув билан таъминлаш мақсадида ҳудуддан оқиб ўтувчи канални реконструкция қилиш ишлари билан танишди.

Реконструкция жараёнини сифатли ва белгиланган муддатларда амалга ошириш, шунингдек, лойиҳаларни самарали жойлаштириш бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди.

Шундан сўнг, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вилоят бўлими учун қурилаётган янги бинода олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳам кўздан кечирилди. Шу ерда Татаристон Республикасининг "Алабуга" махсус эркин иқтисодий зонаси ва Германияга ишлашга кетиш истагида бўлган фуқароларни хавфсиз, тартибли ва қонуний ишга юбориш механизмлари тақдимот қилинди.

Хорижда ишлашни хоҳловчи ишсиз фуқароларни талаб этилаётган касбларга ўқитиш ва уларни малакали мутахассислар сифатида ишга юбориш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Каналга уланиш: https://t.me/murodbekdavlatov
2👍2🔥1🥰1
Вилоят ҳокимининг жорий йил 17 август куни Бойсун туманидаги ўрганишларида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича ҳоким ёрдамчилари томонидан етарли иш олиб борилмаётгани, шу жумладан, қарийб тўрт ойдан буён имтиёзли кредитлар ажратилмаганлиги танқид қилиниб, масъулларга аниқ топшириқлар берилган эди.

Бугун Термиз шаҳридаги "Моваро" турар жой мажмуаси офисида ўтказилган тадбирда мазкур топшириқлар ижроси юзасидан Бойсун тумани ҳокими ва туманга бириктирилган лойиҳа менежерининг ҳисоботлари эшитилди. Шунингдек, аҳоли бандлигига оид қатор лойиҳалар ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимот қилинди.

Тадбир доирасида 10 нафар ишсиз фуқарога имтиёзли кредитлар асосида "Лабо" автомобили топширилди.

Бойсун туманида аҳоли тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳоким ёрдамчиларига 12,4 млрд сўмлик кредит линиялари очилди. Бошқа ҳудудларда ҳам маблағларни босқичма-босқич йўналтириш ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, Термиз шаҳар ва туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари томонидан танлаб олинган "драйвер" лойиҳаларининг ижроси ҳақида ахборот берилди.

Вилоят раҳбари тадбирдан сўнг, "Моваро" турар жой мажмуаси ҳудудида ташкил этилган 24/7 туризм кўчасидаги савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари фаолияти билан танишди.

Каналга уланиш: https://t.me/murodbekdavlatov
2👍2🔥1
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги "Моваро" турар жойлар комплекси сотув офисида ўтказилган тақдимотдан сўнг, Франциянинг "Group Huit" компанияси делегацияси билан ишчи учрашув ўтказди.

Учрашувда Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан Сурхондарё вилоятининг умумий стратегик режаси ҳамда Жарқўрғон ва Денов туманларининг мастер режаларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

"Group Huit" компанияси мутахассислари лойиҳанинг мазмуни ва режалаштириш босқичлари ҳақида батафсил маълумот берди. Томонлар лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни атрофлича муҳокама қилиб, кейинги босқичлардаги ҳаракат режаларини келишиб олдилар.

Каналга уланиш: https://t.me/murodbekdavlatov
2🥰2🔥1
Президентимизнинг селектор йиғилишларида берилган топшириқларга мувофиқ, тадбиркорликни ривожлантириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Термиз туманидаги Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги самарали фойдаланилмаётган бино ва иншоотлар билан танишди. Масъуллар томонидан объектдан мақсадли фойдаланиш бўйича тайёрланган таклифлар муҳокама қилинди.

Объект жойлашган майдон ва у ердаги кўп йиллик дарахт ҳамда буталарни сақлаш, шунингдек бўш бинога ҳудудга мос ва истиқболли лойиҳа жойлаштириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш: https://t.me/murodbekdavlatov
👍2🥰1👏1
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Тошкент тиббиёт академияси ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шуҳрат Боймурадовни қабул қилди.

Учрашувда академиянинг Термиз филиалида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, замонавий шароит яратиш мақсадида қурилган янги ўқув бинолари ва уларнинг жиҳозланиши, шунингдек, вилоятда касалликлар профилактикасида илмий ёндашувларни қўллаш масалалари муҳокама қилинди.

Ректор вилоятда тиббиёт таълимига қаратилган эътибор ҳамда филиалда яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдирди. Ўз навбатида ҳоким тиббиёт соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш ва вилоят эҳтиёжларини қондиришда академия ҳамда унинг филиали муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади.

Каналга уланиш: https://t.me/murodbekdavlatov
👍32🥰1