MUOZ IBN JABAL MASJIDI 🕌 | Rasmiy
505 subscribers
344 photos
169 videos
733 links
📍Xorazm viloyati, Urganch tumani "Muoz ibn Jabal" masjidi 🕌 rasmiy telegram kanali.

✔️Telegram guruhimizga qo'shiling: @muoz_ibn_jabal_masjidi
Download Telegram
#рўза_дарслари

РЎЗАНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ

Қуйидаги амаллар рўзанинг мустаҳабларидир:
1. Бирор нарса билан, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш, саҳарликни кечанинг охиригача суриш.
2. Қуёш ботиши билан шом намозини ўқишдан олдин дарҳол оғизни очиш. Ширин ва ҳўл нарса билан оғиз очиш афзал.
3. Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар билан дуо қилиш.
4. Рўзадорларга ифтор қилиб бериш.
5. Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай, тонг отишидан олдин қилиб олиш.
6. Тил ҳамда аъзоларни ортиқча гап-сўз ва амаллардан тийиш.
7. Рўзани бузмайдиган, аммо ҳузурбахш нарсаларни тарк қилиш.
8. Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик қилиш. Бева-бечора ва камбағалларга хайр-эҳсонни кўпайтириш.
9. Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва салавотларни кўпайтириш.

РЎЗАНИ БУЗАДИГАН НАРСАЛАР

Рўзанинг бузилиши икки хил бўлади.
Биринчиси – қазо ва каффоратни вожиб қиладиган ҳолатлар.

Иккинчиси – фақат қазони вожиб қиладиган ҳолатлар.
Қазо ва каффорат вожиб бўладиган ҳолатлар. 

Каффорат Рамазоннинг ҳурматини оёқости қилингани учун вожиб бўлади. Рамазоннинг фарз рўзасини адо қилишни ният қилиб рўза тутган одам уни ўз ихтиёри билан, мажбурлашсиз ва шаръий узрсиз қасддан очиб юборса, ҳам қазосини тутади, ҳам каффоратни адо этади. Лекин Рамазоннинг қазосини ёки бошқа рўзаларни қасддан бузса каффорат вожиб бўлмайди.

Каффорат қуйидаги ҳолатларда вожиб бўлади:

1. Ғизо ёки шу каби нарсани шаръий узрсиз ейиш. Одатда озуқа сифатида тановул қилинадиган барча нарсалар ғизога киради. Дори, папирос, сигара, афюн, наша ва шунга ўхшаш нарсалар ҳам ғизо тоифасига киради. Ушбу ҳолатларда рўзасини очган одам ҳам қазосини тутади, ҳам қул озод қилиш ёки олтмиш кун кетма-кет рўза тутиш, унга қодир бўлмаса, олтмиш мискинга таом бериш билан каффоратни адо қилади.
2. Бировни ғийбат қилгани, қон олдиргани, шаҳват билан ушлагани ёки ўпгани, қучоқлашиб ётгани, мўйлабини мойлагани сабабли «рўзам очилиб кетди» деб ўй лаб, қасддан еб-ичиб юборган одам ҳам қазо тутади, ҳам каффоратни адо қилади (Лекин фақиҳ киши «рўзанг очилибди» деб фатво берса, бундан мустасно. Унда фақат қазо тутади, каффорат вожиб бўлмайди).
3. Оғзига кирган ёмғир сувини, хотинининг тупугини лаззат учун ичига ютса, кесакхўр одам кесакни ютиб юборса, ҳам қазо тутиб, ҳам каффорат адо қилади.
4. Фарж шаҳватини тўла равишда қондириш. Бунда маний тўкилмаса ҳам қазо ва каффорат вожиб бўлади. Жумҳур уламолар: «Жимоъда қатнашгани учун аёл киши ҳам каффорат беради», дейишган.
5. Аёл киши ёш боланинг ёки мажнуннинг ўзига яқинлик қилишига имкон берса, унга ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади.

Қазо тутиш лозим бўладиган, каффорат лозим бўлмайдиган ҳолатлар:

1. Ғизо саналмаган ва ғизо тоифасига кирмайдиган нарсани тановул қилиш. Бунда одатда ғизо саналмайдиган ва инсон таъби ейишга мойил бўлмайдиган нарсалар кўзда тутилган. Мисол учун, рўзадорнинг хом гуруч, хамир, бирор нарса аралаштирилмаган ун каби нарсаларни ейиши.
2. Пишмаган мевани ейиш.
3. Тишлари орасида қолган нўхатдан катта нарсани ютиб юбориш.
4. Данак, пахта, қоғоз, тери ейиш.
5. Тош, темир парчаси, тупроқ, тангага ўхшаш нарсаларни ютиб юбориш.
6. Қасддан ичига исириқнинг тутуни каби тутун киритиш.
7. Эркак кишининг орқасидан, бурнидан, томоғидан ва аёл кишининг олдидан сув ёки дори киритилиши.
8. Қулоққа мой томизилса ҳам рўза очилади. Сув томизилса очилмайди.
9. Қасддан оғзи тўлиб қайт қилса ҳам қазо тутилади. Агар беихтиёр, оғзи тўлмай қайт қилса ёки таом эмас, балғам қайт қилса, рўза очилмайди.
10. Ғизо ва доринини беморлик, сафар, мажбурлаш, адашиш, бепарволик ёки шубҳа каби шаръий узрлар билан тановул қилса, рўза очилиб, қазоси тутилади.
11. Оғиз чайилаётганда беихтиёр ичига сув кетиб қолса, рўза очилади ва қазо тутилади.
12. Бошдаги ёки қориндаги жароҳатга қўйилган дори ичига ёки димоғига кетиб қолиши.
РЎЗАДОР КИШИ СЎЛАГИНИ ЮТИШИ МУМКИНМИ
#рўза

CАВОЛ:
Айтишларича, рўзадор одам ўз сўлагини ютса рўзаси очилиб кетиши мумкин экан. Бу гап қанчалик тўғри? Саволим ножоиз бўлса олдиндан узр.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор сўлаги (туфуги)ни ютиши билан
рўза очилмайди. “Муҳитул Бурҳоний” номли китобда бу ҳақида шундай дейилади:

وَإِذَا جَمَعَ الصَّائِمُ رِيْقَهُ فِي فَمِهِ ثُمَّ ابْتَلَعَهَا لَمْ يُفْطِرْهُ

“Рўзадор оғзида туфугини йиғиб кейин ютиб юборса, рўзаси бузилмайди”.

Қасддан сўлагини оғзида тўплаб ютиш эса макруҳ бўлади. Бу ҳақда “Фатовои ҳиндийя”да қуйидаги жумлалар келтирилган:

وَيُكْرَهُ لِلصَّائِمِ أَنْ يَجْمَعَ رِيقَهُ فِي فَمِهِ ثُمَّ يَبْتَلِعَهُ كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ

“Рўзадор туфугини оғзида йиғиб кейин ютиб юбориши макруҳ бўлади. “Зоҳирийя”да шундай келтирилган”.

Демак, туфукни қасддан оғизда йиғиб, ютишдан иложи борича сақланиш керак бўлади. Одатдаги ҳолатда эса сўлакни ичга ўтиши макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
АВВАЛ ИФТОР ҚИЛИНАДИМИ ЁКИ ШОМ НАМОЗИ ЎҚИЛАДИМИ?
#рўза

CАВОЛ: Рўза тутган киши оғиз очиш пайтида яъни ифторлик вақтида шом намозини ўқимасдан оғиз очадими ёки шом намозини ўқиб бўлиб кейин оғиз очиладими? Баъзи инсонлар шом намозидан олдин десалар, баъзилари шом намозидан кейин дейдилар. Рамазон рўзасидан бошқа нафл рўзаларидачи?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда ифторликни тезлаштиришга тарғиб қилинган, оғиз очишни қасддан Шом намозидан кейинга суриш суннатга хилофдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда аввал оғиз очиб, кейин шом намозини адо этар эдилар.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ : كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُفْطِرُ عَلَى رُطَبَاتٍ قَبْلَ أَنْ يُصَلِّىَ فَإِنْ لَمْ تَكُنْ رُطَبَاتٌ فَعَلَى تَمَرَاتٍ فَإِنْ لَمْ تَكُنْ حَسَا حَسَوَاتٍ مِنْ مَاءٍ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُد

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишдан олдин оғзиларини ҳўл хурмолар билан очардилар...” (Имом Абу Довуд ривояти).

Демак, рўзадор шом намозининг вақти кириши билан оғзини очиб, чанқоғини қондириб олгандан кейин шом намозини адо этишга киришиши мақсадга мувофиқ экан. Ифторни тезлатиш афзаллиги борасида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَزَالُ النَّاسُ بِخَيْرٍ مَا عَجَّلُوا الْفِطْرَ.
(رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ).

Яъни, Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонлар оғиз очишни тезлаштирсалар, яхшиликда бардавом бўладилар”, деганлар. (Имом Бухорий ривояти).

Бошқа бир ривоятда:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "يَقُولُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ : إنَّ أَحَبَّ عِبَادِي إلَيَّ أَعْجَلُهُمْ فِطْرًا" (رَوَاهُ أَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ) .

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: “Бандаларимнинг менга энг суюклиси, уларнинг тезроқ оғиз очганларидир”, дедилар. (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривоят қилган).

Ушбу ҳадислардан келиб чиқиб, фуқаҳоларимиз қуёш ботиши билан намоздан олдин оғиз очиш мустаҳабдир, деганлар (“Раддул муҳтор”). Ушбу ҳукм барча фарз ва нафл рўзаларнинг барчасига тегишлидир. Чунки бу борада ворид бўлган ҳадислар фарз рўзаларга хосланган эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
РЎЗАДОРНИНГ ТИШ ПАСТАСИДАН ФОЙДАЛАНИШИ
#рўза

CАВОЛ:
Рўза одам тишини тиш пастаси билан ювса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор киши тишларини тозалашда тиш пасталаридан фойдаланиши макруҳ саналади. Агар пастадан ҳосил бўлган кўпикларни ютиб юборса, рўзаси очилади. Чунки паста билан тиш тозалаш бирор нарсани татиб кўришга ўхшайди. Фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:

"وَمَنْ ذَاقَ شَيْئًا بِفَمِهِ لَمْ يُفْطِرْ لِعَدَمِ الْفِطْرِ صُورَةً وَمَعْنًى وَيُكْرَهُ لَهُ ذَلِكَ لِمَا فِيهِ مِنْ تَعْرِيضِ الصَّوْمِ عَلَى الْفَسَادِ"

“Рўзадор бирор нарсани татиб кўрса, рўзани очувчи сурат ва моҳият топилмагани учун
рўза очилмайди. Лекин бундай қилиш макруҳ ҳисобланади. Чунки бунда рўзани бузувчи омилга яқин келтириш бор” (“Ҳидоя”).

Шунга кўра кўпчилик замонамиз уламолари рўзадор ҳолда тиш пастасидан фойдаланмасликни балки, уни саҳарликдан аввал ёки ифтордан кейинга қолдиришни тавсия этадилар. Зеро, ибодат масаласида эҳтиётини олиш авло саналади.

Қолаверса, Рамазон ойининг кундузлари тишларни тоза сақлаш учун мисвокдан фойдаланиш ҳам мумкин. Чунки, мисвок ишлатиш билан
рўза очилмайди. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзадор ҳолларида ундан кўп марта фойдаланганлари далил бўлади.

عَنْ عَامِرِ بْنِ رَبِيْعَةَ رضي الله عنه قَالَ : "رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم مَا لاَ أَعُدُّ وَمَا لاَ أُحْصِي يَسْتَاكُ وَهُوَ صَائِمٌ" (رَوَاهُ أَحْمَدُ)

Омир ибн Рабийъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзадор ҳолларида мисвок қилаётганларини санаб саноғига, ҳисоблаб адоғига ета олмайдиган даражада кўп кўрганман” (Имом Аҳмад ривоят қилган).

Бунда, милклар қонаса ёки оғизга сув тўпланса, ютиб юбормаслик шарт қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
РЎЗАНИ БУЗУВЧИ ОМИЛЛАР
#рўза

CАВОЛ:
Қандай нарсалар рўзани бузади? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

🔹Рўзадор қасддан овқат еса, сув ичса, дори ичса ёки жинсий алоқа қилса
рўза бузилади. Бу ҳолатларда ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади.

🔹Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларда каффорат йўқ.

🔹Қуйидаги ҳолларда рўзадор одамнинг рўзаси бузилади ва қазосини тутиб бериши вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди:
- Тонг отмаган деб ўйлаб, саҳарлик қилса ёки кун ботди деб ўйлаб оғзини очиб юборса-ю сўнг тонг отиб қолгани ёки кун ботмагани билинса;
- аёлини ўпиши, ушлаши орқали жунуб бўлиб қолса;
- ҳўқна (клизма) қилдирса;
- бурнига дори томизса.

🔹Беихтиёр қайт қилса рўза бузилмайди. Лекин қасддан, зўрлаб, оғзи тўлиб қайт қилса, рўзаси бузилади, кейин қазосини тутиши вожиб бўлади.

🔹Қуйидаги ҳолатларда рўза бузилмайди:
- Рўзадор эсида йўқ ҳолатда еса, ичса, жинсий алоқа қилса;
- Уйқусида ёки аёлига қараб жунуб бўлиб қолса;
- Қон олдирса;
- Сурма қўйса;
- Аёлини ўпса-ю, жунуб бўлмаса.

Лекин рўзадор одам иложи борича ўзини бундай ҳолатдан узоқ қилмоғи лозимдир.

🔹Рўзадор учун қуйидаги ишлар макруҳдир:
- Ўз нафсига ишонмаган кишининг ўз аёлини ўпиши. Агар нафсини жиловлай олса зарари йўқ;
- Бирор нарсани татиб кўриш ва мисвоқдан бошқа нарса билан тишни тозалаш;
- Эмизикли рўзадор аёл ўз боласига заруратсиз таом чайнаб бериши. Бунда агар чайнамасликни имкони бўлса, чайнамаслик маъқул. Аммо имкони бўлмаса чайнаб беришнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
РЎЗАДОРНИНГ ҚАЙТ ҚИЛИШИ
#рўза

CАВОЛ:
Рўзадор сахарликда истеъмол қилган озуқаси оғиз ёпилгандан сўнг кекирганда томоқ йўли орқали оғзига қайтиб чиқса ва уни қайта ютса рўзаси бузиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор қасддан қайт қилмаса рўзаси очилмайди. Агар қасддан, ўзини-ўзи қайт қилдирса
рўза очилади. Бунга қуйидаги ҳадис далилдир:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "مَنْ ذَرَعَهُ الْقَيْءُ فَلَيْسَ عَلَيْهِ قَضَاءٌ،
وَمَنْ اسْتَقَاءَ عَمْدًا فَلْيَقْضِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким рўзадор бўлсаю, унга қайт ғолиб келса, қазо қилиш вожиб эмас. Агар ўзи хоҳлаб қайт қилган бўлса, қазо тутсин”, деганлар” (Имом Термизий ривояти).

Агар қайт рўзадорнинг ихтиёрисиз ўзи ютилиб кетсаю, қайтнинг миқдори оғиз тўладигандан оз бўлса
рўза бузилмайди. Бу ҳақда Имом Сарахсий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

إِذَا ذَرَعَهُ القَيْءُ دُونَ مِلْئَ الْفَمِ وَعَادَ بِنَفْسِهِ لَمْ يَفْسُدْ صَوْمُهُ بِالإِتِّفَاقِ

яъни: "Қайт рўзадорга ғолиб келсаю, оғиз тўлмайдиган миқдорда қайт қилса ва беҳосдан ютилиб кетса унинг рўзаси бузулмайди. Бунга уламолар иттифоқ қилишган" ("ал-Мабсут").

Агар қайтнинг миқдори оғиз тўладиган даражада кўп бўлса ва ўзи беҳосдан ютилиб кетса Имом Абу Юсуф (р.а.)га кўра
рўза бузилади ва қазо вожиб бўлади. Имом Муҳаммад (р.а.)га кўра эса рўза бузилмайди. Рўзадор ушбу ҳолатда қайъни ютмасликка имкони бор бўла туриб, ютиб юборса унинг рўзаси бузилишига уламоларимиз иттифоқ қилишган.

Қайтда оғиз тўлиш миқдори борасида ҳам уламоларимиз турли қарашларни айтиб ўтишан. Жумладан, Бурҳониддин ибн Моза ал-Бухорий бу ҳақда шундай деганлар:

وَحَدُّ مِلْءِ الفَمِ مَا لاَ يُمْكِنُ ضَبْطُهُ، وَفِي بَعْضِ الْمَوَاضِعِ مَا لاَ يُمْكِنُ ضَبْطُهُ أَلَّا يُخْرِجَ، وَعَنْ الفَقِيْهِ أَبِي جَعْفَرٍ الْهِنْدُوَانِيِّ أَنَّهُ قَالَ: مِلْءُ الْفَمِ أَنْ يُعْجِزَهُ عَنْ الكَلاَمِ

“Қайтда оғиз тўла бўлишининг чегараси уни оғизда ушлаб тура олмаслик билан белгиланади. Баъзи ўринларда эса уни “Оғиздан чиқариб ташлашдан бошқа чора қолмаган”лик билан изоҳланган. Фақиҳ Абу Жаъфар Ҳиндувоний: “Қайтда оғиз тўлиши – у билан киши гапира олмай қолиши билан ўлчанади” деган” (“ал-Муҳийтул Бурҳоний”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
РЎЗАДОРГА ИФТОР ҚИЛИБ БЕРИЛСА, РЎЗАДОР САВОБИЧА АЖРГА ЭРИШИЛАДИМИ?
#рўза

CАВОЛ: Рўза тутган инсонга таом олиб берса, савоби рўза тутган инсон билан бир хил бўлар экан. Бу қанчалик тўғри? Олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, динимизда рўзадорни ифтор қилдириш катта савоб ишлардан. Ҳатто битта хурмо, ё бир қултум сув, ё бир ҳўплам сут билан бўлса ҳам, рўзадорни ифтор қилдириш катта ажрга сабаб бўлади. Бу ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай марҳамат қилганлар:

"مَنْ فَطَّرَ صَائِماً ، كَانَ لَهُ مِثْلُ أجْرِهِ ، غَيْرَ أنَّهُ لاَ يُنْقَصُ مِنْ أجْرِ الصَّائِمِ شَيْءٌ" (رواه الترمذي عن زيد بن خالد لجُهَنِيِّ رضي الله عنه)

яъни: “Ким рўзадорга ифтор қилиб берса, рўзадор савобича савобга эришади. Лекин рўзадорнинг савобидан ҳеч нарса камаймайди” (Имом Термизий ривоятлари).

Бугунги кунда ифторлик қилиб беришни ният қилганлар муҳтож қариндош ва қўни қўшниларига пул ёки маҳсулот шаклида ифторликни етказиб берсалар, айни муддао бўлади ва мазкур ҳадиси шарифда зикр қилинган савобга эришадилар.

Лекин шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу иш қанчалик савоби улуғ бўлмасин, рўзадорга ифторлик қилиб берган кишининг зиммасидан рўзани соқит қилмайди. Чунки Рамазон ойида ҳар бир соғлом мусулмон киши рўза тутишлиги фарздир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

فَمَنْ شَهِدَ مِنْكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ

яъни: "Сизлардан ким бу ойда (ўз яшаш жойида) ҳозир бўлса, рўзасини тутсин", – деб буюрган (Бақара сураси 185-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#рўза_дарслари

РЎЗА ҚАНДАЙ ИБОДАТ?

🔹Шаръий истилоҳда эса Рамазон ойида тонг отганидан то қуёш ботгунча ният билан овқат емаслик, ичимлик ичмаслик, жинсий яқинлик қилмаслик «рўза» дейилади. Рўза тутиш Ислом динининг беш рукни, беш асосидан биридир, Қуръон ва Суннат билан собит бўлган.

🔹Рўза ақли расо, соғлиғи яхши бўлган ҳар бир мусулмон эркакка ҳамда ҳайз ва нифосдан пок бўлган мусулмон аёлга фарз қилинган. Ҳайз ва нифос кўрган аёллар рўза тутишмайди, кейин қолдирган кунларининг қазосини тутиб беришади. Янги ойни кўриб, рўзага ният қилиш Рамазон рўзасининг асосий шартларидандир. Рамазон ойида ношаръий амаллар қилмаслик, тилни ғийбат, ёлғон сўзлардан тийиш, ўзгага озор бермаслик, яхши хулқли ва раҳм-шафқатли бўлиш рўзанинг одобларидандир.
Рамазон кечасида туриб саҳарлик қилишнинг ўзи рўзанинг ниятига ўтади, чунки саҳарлик қилаётган одамнинг кўнглига рўза тутиш нияти ўз-ўзидан келади. Ҳанафий мазҳабида Рамазон тугагунича ҳар куни ният янгилаб турилади.

🔹Ҳанафий мазҳабига кўра, Рамазон рўзасини тутишда ҳар кунги ниятни қуёш оққунигача янгилаб олса ҳам бўлаверади, яъни киши тонгдан чошгоҳгача рўзага зид иш қилмай турса, қуёш тиккага келишидан озгина олдин ўша куннинг рўзаси учун ният қилса ҳам, рўза ҳисобига ўтади. Лекин тонгдан кейин еб-ичиб қўйган бўлса, кейин ният қилса дуруст бўлмайди.

🔹Рўзадор кишига яна ушбулар суннатдир:
🔸нафсни ёмон ниятлардан тўхтатиш;
🔸фойдасиз ҳамда уятсиз сўзларни гапиришдан ва эшитишдан ўзини сақлаш;
🔸биров билан уришишдан, ҳар қандай гуноҳ ишлардан ўзни тортиш;
🔸мумкин қадар истиғфор, зикр ва тасбеҳ билан банд бўлиш;
🔸Қуръон ўқиш;
🔸қуёш ботган вақтда шом намозини ўқишдан олдин бир қултум сув билан бўлса ҳам оғиз очиш;
🔸Рамазон ойида ҳар куни хуфтон намозидан сўнг йигирма ракат таровеҳ намози ўқиш;
🔸таровеҳ намозида Қуръони Каримни ўқиб ёки эшитиб хатм қилиш;
🔸Рамазонда хуфтонни жамоат билан ўқиган кишининг витр намозини ҳам жамоат билан ўқиши.

🔹Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашда намоз ва закотдан кейин рўза ибодати келади. Инсонни йўлдан урадиган нарсалар ичида қорин ва жинсий шаҳватлар энг кучлиларидан экани ҳеч кимга сир эмас. Рўзанинг фойдаларидан бири худди ўша икки шаҳватни жиловлашга хизмат қилишидир.

🔗 islom.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#рўза_дарслари

📌РЎЗАНИНГ ДАРАЖАЛАРИ

Аҳли ҳақнинг наздида рўзанинг даражаси учтадир:

🔹Биринчи даража
омманинг рўзаси бўлиб, у қорин ва фаржнинг истак-хоҳишларидан тийилишдир.

🔹Иккинчи даража хосларнинг рўзаси бўлиб, у биринчи даражага зиёда ўлароқ кўз, қулоқ, тилни, оёқ, қўл ва бошқа аъзоларни ҳам гуноҳлардан тийишдир.

🔹Учинчи даража хослардан ҳам хосларнинг рўзаси бўлиб, у аввалги икки даражага зиёда ўлароқ қалбни беҳуда қизиқишлардан, дунёвий фикрлардан ва Аллоҳ таолодан бошқа нарсалардан тийишдан иборатдир.
Хосларнинг рўзаси «солиҳлар рўзаси» деб ҳам номланади.

Бу даражадаги рўзанинг мукаммал бўлиши қуйидаги омиллар билан рўёбга чиқади:

1️⃣ Барча ёқимсиз ва ёмон нарсалардан кўзни тийиш ҳамда қалбни Аллоҳ таолонинг зикридан тўсадиган нарсаларга машғул қилмаслик.

2️⃣Тилни ёлғон, ғийбат, чақимчилик, фаҳш-уят гаплар, жафо, хусумат, мақтанчоқликка ўхшаш нарсалардан тийиб, сукутни лозим тутиш. Уни Аллоҳ таолонинг зикри ва Қуръон тиловати билан машғул қилиш. Бу, тилнинг рўзасидир.

3️⃣ Қулоқни эшитиш макруҳ бўлган барча нарсалардан, бошқача қилиб айтганда, юқорида санаб ўтилган нарсаларнинг ҳаммасидан сақлаш. Чунки гапириш мумкин бўлмаган барча нарсани эшитиш ҳам мумкин эмас.

4️⃣ Қўл, оёқ ва бошқа аъзоларни гуноҳлардан сақлаш ҳамда ифтордан кейин қоринни шубҳали таомлардан сақлаш. Зотан, қоринни ҳалол нарсадан сақлаб рўза тутиб, кейин ҳалол бўлмаган нарса билан ифтор қилишнинг маъноси ҳам йўқ. Ҳаром нарсалар динни ҳалок қилувчи заҳардир. Ҳалол эса дори каби ози фойдали, кўпи зарарлидир.

5️⃣ Ифторда ҳаддан ташқари кўп еб, қоринни тўйдириб юборишдан сақланиш. Бундай қилиш билан рўзадан кўзланган мақсад амалга ошмайди. Чунки рўзадан кўзланган мақсадлардан бири очликнинг машаққатини ҳис қилишдир. Мазкур мақсадга эришиш эса, рўзадан бошқа вақтларда нонуштада тановул қиладиган таомни саҳарликда ва кечки овқатда тановул қиладиганини ифторда истеъмол қилиш билан бўлади.
Ифтордан сўнг қалб хавф ва ражо орасида бўлиши лозим, чунки рўзаси қабул бўлиб, муқарраб бандалар қаторига қўшилдими ёки қабул бўлмай, ғазабга учраганлардан бўлдими, аниқ эмас. Ҳар бир ибодатдан фориғ бўлгандан сўнг шу ҳолатда бўлиш лозим.

🔹Рамазон тақво ойидир. Бу ойда хулқимиз янада юксалиб, ҳаром ва шубҳалардан ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ тийилишимиз зарур. Шундай табаррук ойда қиз-келинларимизни миллийлигимизга ёт бўлган ҳолатда кийиниб юришдан, эркакларимизни номаҳрамларга кўз тикишдан қайтаришимиз лозим. Ваҳоланки, ҳадисда «Кўнгилнинг тақвоси ҳаромга қарамасликдир», дейилган.

🔹Рамазон ибодатларни кўпайтириш, гуноҳларга мағфират сўраш, Қуръон билан ошно бўлиш, Аллоҳга бандаликни юксак даражага кўтариш ойидир. Шундай бўлгач, Рамазонни тақво, ҳалоллик, ҳусни хулқ ва яхшиликлар ойига айлантириш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир.


islom.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#рўза_дарслари

📌РЎЗАНИНГ ШАРТЛАРИ

🔹Рўза дуруст бўлиши учун уч хил шарт топилиши лозим.

🔸Биринчи шарт – зиммага лозим бўлиш шартлари.

Бу шартлар тўрттадир:
1️⃣Ислом. Мусулмон бўлмаган одамга рўза фарз бўлмайди. Ундай одам рўза тутса ҳам, рўзаси ибодат ўрнига ўтмайди. Кофир одам Рамазонда Исломга кирса, ўша кундан бошлаб рўза тутади.

2️⃣Ақл. Ақли йўқ одамга рўза фарз бўлмайди, чунки у мукаллаф эмас.

3️⃣Балоғат. Балоғатга етмаган ёш болаларга рўза фарз бўлмайди. Рамазон ойида балоғатга етганлар ўша кундан бошлаб рўза тутишни бошлайдилар.

🔸Иккинчи шарт – рўзани адо этиш учун лозим шартлар:

Бу шартлар иккитадир:
1️⃣ Соғлом бўлиш. Бемор кишига рўза тутиш вожиб эмас.

2️⃣ Муқим бўлиш. Мусофирга рўза тутиш фарз эмас. У сафардан қайтганда қазосини тутиб беради.

🔸Учинчи шарт – рўзанинг тўғри бўлиши шартлари:

Бу шартлар учтадир:
1️⃣ Ният. Ниятсиз рўза дуруст бўлмайди.

2️⃣ Нифос ва ҳайздан холи бўлиш. Нифос ва ҳайзли бўлатуриб тутилган рўза дуруст бўлмайди.

🔹Рамазон рўзасининг адоси ва қазоси шаръий кундузнинг ярмидан аввал ният қилиш билан тўғри бўлади.

🔹Маълумки, қилиниши лозим бўлган амални шариатда белгиланган вақтда қилиш «адо» дейилади. Қилиниши лозим бўлган амални белгиланган вақтидан кейин бажариш «қазо» дейилади.
Рамазон рўзасини вақтида тутиш фарз. Агар у вақтида адо қилинмаган бўлса, қазосини тутиш фарз.

🔹Шунингдек, каффорат рўзалари ҳам вожибдир. Бировни хато, эҳтиётсизлик сабабли ўлдириб қўйган ёки аёлини зиҳор қилган одам бошқа каффоратларни бажара олмаса, кетма-кет икки ой рўза тутиши вожиб бўлади.

🔹Шаръий кундуз тонг отгандан (субҳи содиқдан) бошланиб, қуёш ботгунча давом этади. Шаръий бўлмаган кундуз эса «луғавий кундуз» деб аталади ва у қуёш чиққандан бошлаб ботгунча давом этади. Демак, рўза тутмоқчи бўлган киши тонг отгандан бошлаб кундузнинг ярмигача ният қилиб олса, рўзаси тўғри бўлади.

🔗islom.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#рўза_дарслари

📌РЎЗАНИНГ ТУРЛАРИ

Рўзанинг турлари тўрттадир:

1️⃣Лозим рўза.
Лозим рўза иккига: фарз ва вожибга бўлинади.

2️⃣Фарз рўза. У ҳам иккига: тайин қилинган ва тайин қилинмаган фарз рўзага бўлинади.

3️⃣Тайин қилинган фарз рўза – Рамазон рўзасини адо этишдир. Бу Қуръон, суннат ва уламолар ижмоъи билан собит бўлган.

4️⃣Тайин қилинмаган фарз рўза – Рамазоннинг қазоси ва каффоратининг рўзасидир.

🔹Шунингдек, ҳайз ва нифосли аёллар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам имкон топганларида Рамазоннинг қазо рўзасини тутадилар.
Вожиб рўза ҳам иккига: тайин қилинган ва тайин қилинмаган вожиб рўзага бўлинади.

🔸Тайин қилинган вожиб рўза – муайян назр (тайинли кун) рўза ва Рамазон ойининг ҳилолини кўриб, шаҳодати қабул қилинмаган кишининг рўзасидир.

🔸Тайин қилинмаган вожиб рўза:

а) Назр рўза (мутлақ рўза ҳам дейилади). Бу кунини тайин қилмасдан, бир кун рўза тутишни назр қилган кишининг рўзасидир. Масалан, «Фалон ишим амалга ошса, бир кун рўза тутишни назр қилдим» дейилгани каби.
б) Муайян кунда рўза тутишни назр қилиб, тута олмаган кишининг қазо рўзаси.
в) Рўза тутишга қасам ичиб, зиммасига рўзани вожиб қилиб олган кишининг рўзаси.
г) Нафл рўзани тутишни бошлаб, охирига етказмай, очиб юборган кишининг ўша кун учун тутадиган қазо рўзаси.
д) Каффорат рўзалари: зиҳор, қатл, Рамазоннинг рўзасини қасддан очиб юбориш ва қасамни бузганлигининг каффорати учун тутиладиган рўзалар.
е) Таматтуъ ва қирон учун эҳромга кириб, қурбонлик қила олмаган кишининг ўн кунлик рўзаси.
ж) Эҳромдалик чоғида, вақти кирмасидан олдин соч олдирган кишининг каффорат учун тутадиган уч кунлик рўзаси.
з) Ҳарамда ов қилишнинг жазоси учун тутиладиган рўза.
и) Эътикофини бузиб қўйган кишининг қазо рўзаси.

🔗islom.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#рўза_дарслари

📌РЎЗА ТУТИШ ҲАРОМ БЎЛГАН КУНЛАР

❗️
Рўза тутиш ҳаром бўлган кунлар қуйидагилардир:

1️⃣Ийдул-фитр куни, Ийдул-азҳо куни ва ундан кейинги уч кун. Бу кунларда рўза тутиш ҳаромдир, чунки бу кунлар хурсандчилик кунларидир.

2️⃣Шак куни, яъни Рамазон киришидан олдинги кунда рўза тутиш.

3️⃣Рўза тутса ҳалок бўлишини била туриб рўза тутган одамнинг рўзаси.

4️⃣Аёлларнинг ҳайз ва нифос кўрган кунлари. Бу кунларда рўза тутиш мумкин эмас.

❗️РЎЗА ТУТИШ МАКРУҲ БЎЛГАН КУНЛАР

Қуйидаги кунларда
рўза тутиш макруҳдир:
1️⃣ Аёл кишининг эрининг изнисиз ёки розилигини билмай туриб нафл рўза тутиши (агар эр яқинликка ожизлик қиладиган даражада бемор бўлса, ёки рўзадор бўлса, ёхуд ҳаж ё умрага эҳром боғлаган бўлса, макруҳ эмас).

2️⃣ Ашуро кунининг ёлғиз ўзида рўза тутиш.

3️⃣Жума кунини хослаб рўза тутиш.

4️⃣Шанба кунини улуғлаб рўза тутиш.

5️⃣ Якшанба кунини улуғлаб рўза тутиш.

6️⃣ Наврўз куни рўза тутиш.

7️⃣ Меҳржон куни рўза тутиш.

8️⃣ Узлуксиз ҳар куни рўза тутиш.

9️⃣Гапирмасдан рўза тутиш.

🔟 Улаб (саҳарлик қилмай) рўза тутиш.

1️⃣1️⃣ Мусофирнинг қийналиб рўза тутиши.

🔗islom.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#рўза_дарслари

📌РЎЗАНИНГ НИЯТИ

🔹«Ният» сўзи луғатда «қасд қилиш» маъносини англатади. Шаръий истилоҳда эса ният деб қалбнинг бир ишни қилишга азму қарор ила, иккиланишсиз эътиқод қилишига айтилади. Демак, киши қалбида эртага Рамазоннинг кунларидан бири эканини билса ва рўза тутишни кўнглидан ўтказса, ният қилган бўлади.

Ният масаласида рўзалар иккига бўлинади:

1️⃣ Кечаси ният қилиш ва тайин қилиш шарт бўлган рўзалар. Бундай рўзалар «зиммада собит бўлган рўзалар» ҳам дейилади. Улар Рамазоннинг қазоси, бузиб юборилган нафл рўзаларнинг қазоси, каффорат учун тутиладиган рўзалар ва мутлақ назр қилинган рўзалардир.

2️⃣Кечаси ният қилиш ва тайин қилиш шарт бўлмаган рўзалар. Бундай рўзалар «муайян замонга боғлиқ рўзалар» ҳам дейилади. Улар Рамазон рўзаси ва барча нафл рўзалар бўлиб, шаръий кундузнинг ярмидан олдин қилинган ният билан тўғри бўлаверади.

🔹Рамазон рўзасини нафл нияти билан ёки мутлақ ният ёхуд бошқа вожиб рўза нияти билан адо қилса ҳам бўлади. Фақат сафарда ва беморликда бўлмайди.

🔹Рамазон рўзаси каби нафл ва муайян назр рўзани ҳам шаръий кундузнинг ярмидан аввалги ният билан тутса бўлади. Фақат нафл ва муайян назр рўзани бошқа вожиб рўза нияти билан тутиб бўлмайди, чунки рўза тутувчи ўзига вожиб бўлган нарсани ўзи бекор қила олмайди.

🔹Қазо, каффорат ва мутлақ назр рўзалар учун уларни кечаси тайин қилиб, ният қилиш шарт қилинган, чунки бундай рўзалар учун муайян вақт тайин қилинмаган. Шунинг учун уларнинг бошланиш вақтини тайин қилиш вожиб бўлади.

🔹Шаъбон ойининг йигирма тўққизинчи куни кечқурун қуёш ботаётганда Рамазоннинг ҳилоли кўринмаса ва ҳаво булутли бўлса, ўттизинчи кун шак куни бўлади, чунки ўша кун шаъбоннинг ўттизинчи куними ёки Рамазоннинг биринчи куними деган шак, иккиланиш бўлади. Агар ҳаво очиқ бўлса ҳам ой кўринмаса, шак бўлмайди.

🔸Ният қилишнинг энг афзал вақти ифтор қилиш пайтида эртанги куннинг рўзасини ният қилишдир. Рамазон ойида рўза кунлари эканини билса-да, рўза тутишни ҳам, тутмасликни ҳам ният қилмай тонг оттирса, рўзадор бўлиб қолмайди. Зеро, рўза кунлари эканини билишнинг ўзи билан рўзадор бўлиб қолинмайди. «Иншааллоҳ, эртага рўза тутаман» дейиш билан ҳам ният дуруст бўлаверади, чунки рўзада бу калималар Аллоҳ таолодан тавфиқ, мадад умидини ифода қилади.

🔹Бир киши ҳар куни рўза тутмоқчи бўлиб саҳарлик қилса, тили билан ҳам, дили билан ҳам рўзани ният қилмаса ҳам, саҳарлик қилгани ният ўрнига ўтади. Лекин саҳарлик қилаётган вақтда рўза тутмасликни ният қилса ёки одати ҳар куни ўша вақтда таомланиш бўлса ёхуд ҳамма қатори саҳарликка турсаю, ўзи рўза тутмайдиган киши бўлса, унинг саҳарлик қилгани ният ўрнига ўтмайди. Саҳарлик ниятнинг ўрнига ўтиши Рамазоннинг рўзасида, тайин қилинган назрда ва нафл рўзалардадир. Бундан бошқаларда эса саҳарлик қилиш билан биргаликда қайси рўзани тутаётганини дил билан ният қилиши зарур. Кечанинг аввалида «саҳарликка тураман» деб ният қилиш рўза ниятининг ўрнига ўтмайди.

🔹Қуёш ботиши билан эртанги куннинг рўзасини ният қилса, нияти дуруст бўлади. Масалан, бир киши шундай ният қилиб, беҳуш бўлиб қолсаю, беҳушлиги эртаси куннинг қуёши ботгунича давом этса ҳам, у ўша куни рўзадор бўлган ҳисобланади. Қуёш ботишидан аввал ёки ботаётганда эртанги куннинг рўзасини ният қилишнинг ўзи кифоя қилмайди, балки қуёш ботгандан сўнг қайта ният қилиш зарур.

islom.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#рўза_дарслари

📌САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК

🔹Аллоҳ таолонинг ҳар бир амри ҳикматларга бойдир. «Аллоҳнинг раҳмати баҳона қидирур» деган машҳур мақол бор. Аллоҳ бу умматга раҳматини ёғдиришни ирода қилиб, Ўз Пайғамбари орқали саҳарлик ва ифторлик қилишни суннат қилди.

🔹Мусулмон киши қорни тўқ бўлса ҳам, таомга эҳтиёжи бўлмаса ҳам саҳарликда бирорта хурмо ёки бир-икки қултум сув ичиб олса, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига эргашган бўлади. Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу у зотнинг «Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор», деганларини айтган.

🔹Тобеъинлардан Абу Атийя ва Масруқлар Оишанинг ҳузурига кириб, «Эй мўминларнинг онаси, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан икки киши яхшиликда мусобақалашишади. Бири ифтор билан (шом) намозни тезлатади. Бошқаси эса ифтор билан (шом) намозни ортга суради», дейишди. Оиша: «Қай бири ифторни ва намозни тезлатади?», деб сўради. «Абдуллоҳ ибн Масъуд», дейишди. Оиша: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар», дедилар. Ифтор ва намозни ортга сурган Абу Мусо эди».

🔸Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Ифтор пайтида рўзадорнинг мустажоб дуоси бор».
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики ифторни тез қилишар экан, кишилар яхшиликда бўлурлар», дедилар».

islom.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#рўза_дарслари

📌РЎЗАНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ

Қуйидаги амаллар рўзанинг мустаҳабларидир:

1️⃣ Бирор нарса билан, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш, саҳарликни кечанинг охиригача суриш.

2️⃣ Қуёш ботиши билан шом намозини ўқишдан олдин дарҳол оғизни очиш. Ширин ва ҳўл нарса билан оғиз очиш афзал.

3️⃣ Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар билан дуо қилиш.

4️⃣ Рўзадорларга ифтор қилиб бериш.

5️⃣Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай, тонг отишидан олдин қилиб олиш.

6️⃣ Тил ҳамда аъзоларни ортиқча гап-сўз ва амаллардан тийиш.

7️⃣Рўзани бузмайдиган, аммо ҳузурбахш нарсаларни тарк қилиш.

8️⃣ Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик қилиш. Бева-бечора ва камбағалларга хайр-эҳсонни кўпайтириш.

9️⃣ Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва салавотларни кўпайтириш.

📌РЎЗАНИ БУЗАДИГАН НАРСАЛАР

🔸Рўзанинг бузилиши икки хил бўлади.

🔹Биринчиси
– қазо ва каффоратни вожиб қиладиган ҳолатлар.

🔹Иккинчиси – фақат қазони вожиб қиладиган ҳолатлар.

🔸Қазо ва каффорат вожиб бўладиган ҳолатлар.

🔹Каффорат Рамазоннинг ҳурматини оёқости қилингани учун вожиб бўлади. Рамазоннинг фарз рўзасини адо қилишни ният қилиб рўза тутган одам уни ўз ихтиёри билан, мажбурлашсиз ва шаръий узрсиз қасддан очиб юборса, ҳам қазосини тутади, ҳам каффоратни адо этади. Лекин Рамазоннинг қазосини ёки бошқа рўзаларни қасддан бузса каффорат вожиб бўлмайди.

🔸Каффорат қуйидаги ҳолатларда вожиб бўлади:

1️⃣Ғизо ёки шу каби нарсани шаръий узрсиз ейиш. Одатда озуқа сифатида тановул қилинадиган барча нарсалар ғизога киради. Дори, папирос, сигара, афюн, наша ва шунга ўхшаш нарсалар ҳам ғизо тоифасига киради. Ушбу ҳолатларда рўзасини очган одам ҳам қазосини тутади, ҳам қул озод қилиш ёки олтмиш кун кетма-кет рўза тутиш, унга қодир бўлмаса, олтмиш мискинга таом бериш билан каффоратни адо қилади.

2️⃣ Бировни ғийбат қилгани, қон олдиргани, шаҳват билан ушлагани ёки ўпгани, қучоқлашиб ётгани, мўйлабини мойлагани сабабли «рўзам очилиб кетди» деб ўй лаб, қасддан еб-ичиб юборган одам ҳам қазо тутади, ҳам каффоратни адо қилади (Лекин фақиҳ киши «рўзанг очилибди» деб фатво берса, бундан мустасно. Унда фақат қазо тутади, каффорат вожиб бўлмайди).

3️⃣Оғзига кирган ёмғир сувини, хотинининг тупугини лаззат учун ичига ютса, кесакхўр одам кесакни ютиб юборса, ҳам қазо тутиб, ҳам каффорат адо қилади.

4️⃣ Фарж шаҳватини тўла равишда қондириш. Бунда маний тўкилмаса ҳам қазо ва каффорат вожиб бўлади. Жумҳур уламолар: «Жимоъда қатнашгани учун аёл киши ҳам каффорат беради», дейишган.

5️⃣ Аёл киши ёш боланинг ёки мажнуннинг ўзига яқинлик қилишига имкон берса, унга ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади.

🔸Қазо тутиш лозим бўладиган, каффорат лозим бўлмайдиган ҳолатлар:

1️⃣Ғизо саналмаган ва ғизо тоифасига кирмайдиган нарсани тановул қилиш. Бунда одатда ғизо саналмайдиган ва инсон таъби ейишга мойил бўлмайдиган нарсалар кўзда тутилган. Мисол учун, рўзадорнинг хом гуруч, хамир, бирор нарса аралаштирилмаган ун каби нарсаларни ейиши.
2️⃣Пишмаган мевани ейиш.
3️⃣Тишлари орасида қолган нўхатдан катта нарсани ютиб юбориш.
4️⃣Данак, пахта, қоғоз, тери ейиш.
5️⃣ Тош, темир парчаси, тупроқ, тангага ўхшаш нарсаларни ютиб юбориш.
6️⃣ Қасддан ичига исириқнинг тутуни каби тутун киритиш.
7️⃣ Эркак кишининг орқасидан, бурнидан, томоғидан ва аёл кишининг олдидан сув ёки дори киритилиши.
8️⃣ Қулоққа мой томизилса ҳам рўза очилади. Сув томизилса очилмайди.
9️⃣ Қасддан оғзи тўлиб қайт қилса ҳам қазо тутилади. Агар беихтиёр, оғзи тўлмай қайт қилса ёки таом эмас, балғам қайт қилса, рўза очилмайди.
🔟 Ғизо ва доринини беморлик, сафар, мажбурлаш, адашиш, бепарволик ёки шубҳа каби шаръий узрлар билан тановул қилса, рўза очилиб, қазоси тутилади.
1️⃣1️⃣ Оғиз чайилаётганда беихтиёр ичига сув кетиб қолса, рўза очилади ва қазо тутилади.
1️⃣2️⃣ Бошдаги ёки қориндаги жароҳатга қўйилган дори ичига ёки димоғига кетиб қолиши.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рўза

Томоғим оғриди, рўзамни очсам бўладими?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари


@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рўза

Қандай дориларни қабул қилса рўза бузилади?

Ҳомиджон домла Ишматбеков

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари


@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рўза

Рўза тутмаган одам таровеҳ ўқиши жоизми?

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси


@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#рўза_дарслари

📌РЎЗАНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ

Қуйидаги амаллар рўзанинг мустаҳабларидир:

1️⃣ Бирор нарса билан, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш, саҳарликни кечанинг охиригача суриш.

2️⃣ Қуёш ботиши билан шом намозини ўқишдан олдин дарҳол оғизни очиш. Ширин ва ҳўл нарса билан оғиз очиш афзал.

3️⃣ Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар билан дуо қилиш.

4️⃣ Рўзадорларга ифтор қилиб бериш.

5️⃣Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай, тонг отишидан олдин қилиб олиш.

6️⃣ Тил ҳамда аъзоларни ортиқча гап-сўз ва амаллардан тийиш.

7️⃣Рўзани бузмайдиган, аммо ҳузурбахш нарсаларни тарк қилиш.

8️⃣ Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик қилиш. Бева-бечора ва камбағалларга хайр-эҳсонни кўпайтириш.

9️⃣ Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва салавотларни кўпайтириш.

📌РЎЗАНИ БУЗАДИГАН НАРСАЛАР

🔸Рўзанинг бузилиши икки хил бўлади.

🔹Биринчиси
– қазо ва каффоратни вожиб қиладиган ҳолатлар.

🔹Иккинчиси – фақат қазони вожиб қиладиган ҳолатлар.

🔸Қазо ва каффорат вожиб бўладиган ҳолатлар.

🔹Каффорат Рамазоннинг ҳурматини оёқости қилингани учун вожиб бўлади. Рамазоннинг фарз рўзасини адо қилишни ният қилиб рўза тутган одам уни ўз ихтиёри билан, мажбурлашсиз ва шаръий узрсиз қасддан очиб юборса, ҳам қазосини тутади, ҳам каффоратни адо этади. Лекин Рамазоннинг қазосини ёки бошқа рўзаларни қасддан бузса каффорат вожиб бўлмайди.

🔸Каффорат қуйидаги ҳолатларда вожиб бўлади:

1️⃣Ғизо ёки шу каби нарсани шаръий узрсиз ейиш. Одатда озуқа сифатида тановул қилинадиган барча нарсалар ғизога киради. Дори, папирос, сигара, афюн, наша ва шунга ўхшаш нарсалар ҳам ғизо тоифасига киради. Ушбу ҳолатларда рўзасини очган одам ҳам қазосини тутади, ҳам қул озод қилиш ёки олтмиш кун кетма-кет рўза тутиш, унга қодир бўлмаса, олтмиш мискинга таом бериш билан каффоратни адо қилади.

2️⃣ Бировни ғийбат қилгани, қон олдиргани, шаҳват билан ушлагани ёки ўпгани, қучоқлашиб ётгани, мўйлабини мойлагани сабабли «рўзам очилиб кетди» деб ўй лаб, қасддан еб-ичиб юборган одам ҳам қазо тутади, ҳам каффоратни адо қилади (Лекин фақиҳ киши «рўзанг очилибди» деб фатво берса, бундан мустасно. Унда фақат қазо тутади, каффорат вожиб бўлмайди).

3️⃣Оғзига кирган ёмғир сувини, хотинининг тупугини лаззат учун ичига ютса, кесакхўр одам кесакни ютиб юборса, ҳам қазо тутиб, ҳам каффорат адо қилади.

4️⃣ Фарж шаҳватини тўла равишда қондириш. Бунда маний тўкилмаса ҳам қазо ва каффорат вожиб бўлади. Жумҳур уламолар: «Жимоъда қатнашгани учун аёл киши ҳам каффорат беради», дейишган.

5️⃣ Аёл киши ёш боланинг ёки мажнуннинг ўзига яқинлик қилишига имкон берса, унга ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади.

🔸Қазо тутиш лозим бўладиган, каффорат лозим бўлмайдиган ҳолатлар:

1️⃣Ғизо саналмаган ва ғизо тоифасига кирмайдиган нарсани тановул қилиш. Бунда одатда ғизо саналмайдиган ва инсон таъби ейишга мойил бўлмайдиган нарсалар кўзда тутилган. Мисол учун, рўзадорнинг хом гуруч, хамир, бирор нарса аралаштирилмаган ун каби нарсаларни ейиши.
2️⃣Пишмаган мевани ейиш.
3️⃣Тишлари орасида қолган нўхатдан катта нарсани ютиб юбориш.
4️⃣Данак, пахта, қоғоз, тери ейиш.
5️⃣ Тош, темир парчаси, тупроқ, тангага ўхшаш нарсаларни ютиб юбориш.
6️⃣ Қасддан ичига исириқнинг тутуни каби тутун киритиш.
7️⃣ Эркак кишининг орқасидан, бурнидан, томоғидан ва аёл кишининг олдидан сув ёки дори киритилиши.
8️⃣ Қулоққа мой томизилса ҳам рўза очилади. Сув томизилса очилмайди.
9️⃣ Қасддан оғзи тўлиб қайт қилса ҳам қазо тутилади. Агар беихтиёр, оғзи тўлмай қайт қилса ёки таом эмас, балғам қайт қилса, рўза очилмайди.
🔟 Ғизо ва доринини беморлик, сафар, мажбурлаш, адашиш, бепарволик ёки шубҳа каби шаръий узрлар билан тановул қилса, рўза очилиб, қазоси тутилади.
1️⃣1️⃣ Оғиз чайилаётганда беихтиёр ичига сув кетиб қолса, рўза очилади ва қазо тутилади.
1️⃣2️⃣ Бошдаги ёки қориндаги жароҳатга қўйилган дори ичига ёки димоғига кетиб қолиши.
РЎЗАДОРГА ИФТОР ҚИЛИБ БЕРИЛСА, РЎЗАДОР САВОБИЧА АЖРГА ЭРИШИЛАДИМИ?
#рўза

CАВОЛ: Рўза тутган инсонга таом олиб берса, савоби рўза тутган инсон билан бир хил бўлар экан. Бу қанчалик тўғри? Олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, динимизда рўзадорни ифтор қилдириш катта савоб ишлардан. Ҳатто битта хурмо, ё бир қултум сув, ё бир ҳўплам сут билан бўлса ҳам, рўзадорни ифтор қилдириш катта ажрга сабаб бўлади. Бу ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай марҳамат қилганлар:

"مَنْ فَطَّرَ صَائِماً ، كَانَ لَهُ مِثْلُ أجْرِهِ ، غَيْرَ أنَّهُ لاَ يُنْقَصُ مِنْ أجْرِ الصَّائِمِ شَيْءٌ" (رواه الترمذي عن زيد بن خالد لجُهَنِيِّ رضي الله عنه)

яъни: “Ким рўзадорга ифтор қилиб берса, рўзадор савобича савобга эришади. Лекин рўзадорнинг савобидан ҳеч нарса камаймайди” (Имом Термизий ривоятлари).

Бугунги кунда ифторлик қилиб беришни ният қилганлар муҳтож қариндош ва қўни қўшниларига пул ёки маҳсулот шаклида ифторликни етказиб берсалар, айни муддао бўлади ва мазкур ҳадиси шарифда зикр қилинган савобга эришадилар.

Лекин шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу иш қанчалик савоби улуғ бўлмасин, рўзадорга ифторлик қилиб берган кишининг зиммасидан рўзани соқит қилмайди. Чунки Рамазон ойида ҳар бир соғлом мусулмон киши рўза тутишлиги фарздир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

فَمَنْ شَهِدَ مِنْكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ

яъни: "Сизлардан ким бу ойда (ўз яшаш жойида) ҳозир бўлса, рўзасини тутсин", – деб буюрган (Бақара сураси 185-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy