Рўзадорлар жаннатга қайси эшикдан кириш ҳуқуқини қўлга киритадилар?
«Мўминнинг қалқони»
«Мўминнинг қалқони»
Anonymous Quiz
4%
Дайён
17%
Кавсар
72%
Райён
6%
Энди билиб оламан
Қасам неча хил бўлади?
«Тафсири Ҳилол» 1-жуз
«Тафсири Ҳилол» 1-жуз
Anonymous Quiz
79%
3 хил
5%
4 хил
2%
5 хил
14%
Энди билиб оламан
#ҳаж_дарслари
МИНОДА ТУРИШ
🔹Минода тарвия кунининг пешин, аср, шом, хуфтон ҳамда арафа кунининг бомдод намозлари ўқилади. Асосан дуо, ибодат билан машғул бўлинади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай қилганлар.
🔹Аллоҳ таоло ўша кунларда қурбонлик қилишга ва қурбонлик гўштидан истеъмол қилишга тарғиб қилди. Қурбонлик қилгандан кейин эса, соч олдириб, тирноқларни олиб, топ-тоза бўлишга ҳукм қилди. Булардан кейин Байтуллоҳни тавоф қилишга амр қилди. Мино кунлари, яъни қурбонлик кунларида юқорида зикр қилинган учта амални мукаммал тарзда бажариш вожибдир.
📌Ҳаж кунлари жами беш кун бўлиб, улар зул-ҳижжа ойининг саккизинчи, тўққизинчи, ўнинчи, ўн биринчи, ўн иккинчи кунларидир. Ушбу кунлардан тўрттаси Мино кунларидир. Улар саккизинчи, ўнинчи, ўн биринчи, ўн иккинчи зул-ҳижжа кунларидир. Тўққизинчи зул-ҳижжа Мино куни ҳисобланмайди, балки у арафа кунидир. Шу боис арафадан олдин бир кун ва арафадан кейин уч кун Мино кунлари ҳисобланади. Мино кунларининг тўрт кун бўлиши ўн иккинчи зул-ҳижжада Минодан чиқиб кетишни истаган кишилар учундир. Чунки тўқсон тўққиз фоиз ҳожилар ўн иккинчи куни Минодан чиқиб кетадилар. Лекин ўн учинчи зул-ҳижжа куни Минода қолишни истаган кишилар учун эса, Мино кунлари беш кундир, яъни юқоридаги кунларга ўн учинчи кун ҳам қўшилади.
🔹Ушбу кунларнинг алоҳида номи бўлиб, ўнинчи зул-ҳижжа куни «қурбонлик куни», ўн биринчи кун «қарор куни», яъни Минода туриладиган кун, ўн иккинчи кун «Минодан биринчи жўнаш куни», ўн учинчи кун «Минодан иккинчи жўнаш куни» дейилади. Ушбу тўрт кун «тош отиш куни» ҳам дейилади.
Минонинг уч кечаси мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар:
✔️1. Саккизинчи зул-ҳижжа ўтгандан кейин келадиган кеча.
✔️2. Ўнинчи зул-ҳижжа ўтгандан кейин келадиган кеча.
✔️3. Ўн биринчи зул-ҳижжа ўтгандан кейин келадиган кеча. Буларга уч Мино кечаси дейилади. Ушбу кечаларни Минода ўтказиш суннатдир. Узрсиз ушбу кечаларни бошқа ерда ўтказиш макруҳдир. Тўққизинчи билан ўнинчи зул-ҳижжа кунлари орасидаги кеча «Муздалифа кечаси» дейилади.
🔗
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy

islom.uz
@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
НАМОЗ ПАЙТИДА СОЧЛАР РЎМОЛДАН ЧИҚИБ ТУРСА
#савол
❓CАВОЛ: Аёллар намоз ўқиётган пайтда сочлари рўмолидан чиқиб турса, намози тўлиқ бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Соч ҳам аврат бўлгани учун унинг тўртдан бири, бир рукн миқдори очилса, намоз бузилади. Бир рукн миқдори уч марта тасбеҳ айтиш вақти билан ўлчанади. Валлоҳу аълам.
@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#савол
❓CАВОЛ: Аёллар намоз ўқиётган пайтда сочлари рўмолидан чиқиб турса, намози тўлиқ бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Соч ҳам аврат бўлгани учун унинг тўртдан бири, бир рукн миқдори очилса, намоз бузилади. Бир рукн миқдори уч марта тасбеҳ айтиш вақти билан ўлчанади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 fatvo.uz@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Иблис асли қайси тоифадан эди?
«Тафсири Ҳилол» 1-жуз
«Тафсири Ҳилол» 1-жуз
Anonymous Quiz
54%
Жин
6%
Нур
37%
Фаришта
3%
Энди билиб оламан
«Исроил» қайси пайғамбар алайҳиссаломнинг лақаби бўлган?
«Тафсири Ҳилол» 1-жуз
«Тафсири Ҳилол» 1-жуз
Anonymous Quiz
24%
Юсуф алайҳиссаломнинг
24%
Юнус алайҳиссаломнинг
45%
Яъқуб алайҳиссаломнинг
8%
Энди билиб оламан
Аллоҳ илмсиз кишини 70 марта мағфират қилганда, кимни бир марта мағфират қилади?
«Тафсири Ҳилол» 1-жуз
«Тафсири Ҳилол» 1-жуз
Anonymous Quiz
21%
Обидни
35%
Олимни
34%
Гуноҳкор мўминни
10%
Энди билиб оламан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол
ЭРКАКЛАРНИНГ БОШЯЛАНГ НАМОЗ ЎҚИШЛАРИ
@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
ЭРКАКЛАРНИНГ БОШЯЛАНГ НАМОЗ ЎҚИШЛАРИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 fatvo.uz@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#ҳаж_дарслари
АРАФОТДА ТУРИШ
📌Арафотда ҳажнинг асосий аркони адо этилади. Арабча «арафот» сўзи луғатда «билиш, таниш» маъноларини билдиради. Макканинг жануби-шарқий қисмидаги, ундан йигирма икки чақирим узоқликдаги тоғ ва водий Арафот деб аталади.
📌Одам алайҳиссалом билан Ҳавво онамиз бир-бирларини таниб-топишишгани учун Арафот деб номланди. Ёки Жаброил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломга ушбу маконда ҳаж амалларини ўргатганлари учундир. У зот: «Арофта?» («Ўрганиб бўлдингми?») деганларида, Иброҳим алайҳиссалом: «Ҳа», деганлар. Мана шундан кейин Арафот деб номланиб қолди, деб Ибн Аббос айтганлар.
📌Арафа куни бомдод намози ўқилгандан сўнг Минодан Арафотга қараб йўлга тушилади. Ҳожилар зул-ҳижжанинг тўққизинчи куни шу ерда туриб ҳажнинг асосий арконларидан бирини адо этишади. Арафотда маълум муддат турмаган кишининг ҳажи ҳаж ҳисобланмайди.
📌 Арафот шимолида Раҳмат тоғи бўлиб, унда Пайғамбар алайҳиссалом сўнгги ҳажларида машҳур вадоъ (видолашув) хутбасини қилганлар. Арафотда дуолар ижобат бўлиши таъкидлангани учун унда Раҳмат тоғига юзланиб Аллоҳ таолога ёлбориш, тавба-тазаррулар қилиш, раҳмат-мағфират сўраш суннат амаллардандир.
📌Арафа куни қуёш оққанидан то ҳайит кунининг тонгигача Арафотда туриш (вуқуф) вақтидир. Шу вақт ичида бирор сония бўлса ҳам Арафотда туриш фарздир. Яъни, бу вақтда белгиланган Арафот чегараси ичида турмаган киши ҳаж қилган ҳисобланмайди. Айтилган вақтда Арафот чегараси ичида туриш ҳажнинг асосий рукнидир.
📌Арафот чегарасининг ичидаги ҳамма ер («Батни Урана» деб аталувчи жой мустасно) бир хилдаги туриш жойи ҳисобланади. Арафотнинг бир жойи бошқасидан афзал ҳисобланмайди.
📌Қуёш ботганидан кейин Арафотда тўп отилади. Тўп отилиши «туриш вожиб бўлган вақт тугади, йўл очилди, Арафотдан қайтишга рухсат», дегани бўлади. Арафотга кундузи етишолмаганлар кечанинг қайси вақтида бўлса ҳам тонг отгунча Арафотга етса бўлади. Арафотдан унинг чегарасини билмай ўтиб кетса ҳам ҳажи ҳаж бўлади, Арафотда турган ҳисобланади.
❕Ҳайит кунининг субҳи содиғи киргунича бирор сабаб билан Арафотга етишолмай қолган киши Арафотда турмаган ҳисобланиб, ҳажни кейинги йилга қолдиради.
❕Арафотга чиқишда ва у ерда турганда доим такбир, таҳлил, ҳамд ва талбия («лаббайка») айтилади. Арафот улуғ мақом бўлиб, у жойдаги дуолар қабулдир. Шунинг учун ҳожи у ерда доимо дуода бўлишга интилиши лозим. У қалбни ҳозир қилиб, зикрда, қироатда, илтижода, чин дилдан тазарруда бўлиши керак.
❕Арафотга чиқишдан олдин ғусл қилиб олинса яхши бўлади. Арафотда туриш ҳажнинг асосий рукни бўлгани учун эҳтиёт бўлиб Арафот чегарасида, вуқуфга макон ҳисобланган жойда туриш керак. Бошқа жойда туриб қолганларнинг ҳажи ҳаж бўлмайди.
❕ Арафотга чиқишда ва у ерда туришда ҳамиша талбия («Лаббайка») айтилади.
❕Арафот улуғ мақом бўлиб, у жойдаги дуолар қабулдир. Шунинг учун ҳожи у ерда доимо дуода бўлишга ҳаракат қилиши лозим. Арафотда ва Раҳмат тоғида қуйидаги дуоларни ўқиш тавсия этилади:
«Аллоҳумма аслиҳ ли динийаллазий ҳува ъисмати амри ва аслиҳ ли дунйаяллати фиҳа маъаший ва аслиҳ лий ахиротияллати фиҳа маъадий, важъалил ҳайата зийадаталли мин кулли хойрин, важаълил мавта роҳаталли мин кулли шаррин».
«Аъузу биллаҳи мин жаҳдил балаи ва даркиш-шақои ва суъил қазои ва шатаматил аъдаи».
📌Арафотда пешин ва аср намозлари бир азон ва икки иқомат билан қўшиб қаср қилиб ўқилади. Ҳажнинг амири хутба ўқийди. Арафотда қуёш ботгунча туриш вожиб ҳисобланади.

ПЕШИН ВА АСР НАМОЗЛАРИНИ ЁЛҒИЗ ЎҚИГАНДА ТАКБИРНИ ЖАҲРИЙ АЙТАМИЗМИ ЁКИ МАХФИЙМИ?
#намоз
❓CАВОЛ: Агарда масжидга жамоатга улгурмай Пешин ва Аср намозларини алоҳида ўқисак, фарз намозларида такбирни жахрий айтамизми ёки махфийми? Бошқалар ўша пайт китоб ўқиётган бўлиши мумкин. Шунингдек, шу ҳолатда Иқоматни қанча овоз баландлигида айтамиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жамоат бўлиб намоз ўқилганда имом унга эргашувчилар эшитишлари учун такбири таҳрима ва бошқа бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга кўчиш такбирларини баланд овозда айтади. Ёлғиз ўқувчи киши эса баланд овозда айтишига ҳожат йўқлиги учун ўзи эшитадиган даражада айтиши етарли бўлади.
Ҳошияту ат-Таҳтовий китобида шундай дейилади:
( ويسن جهر الإمام بالتكبير والتسميع ) وكذا السلام والمراد بالتكبير ما يعم تكبير العيدين والجنازة
“Имом такбирлар ва “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”ни баланд овозда айтиши суннатдир. Худди шундай имом саломни ҳам жаҳрий айтади. Такбир деганда икки ийд ва жаноза такбирларини ҳам ўз ичига олади”. Валлоҳу аълам.
@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#намоз
❓CАВОЛ: Агарда масжидга жамоатга улгурмай Пешин ва Аср намозларини алоҳида ўқисак, фарз намозларида такбирни жахрий айтамизми ёки махфийми? Бошқалар ўша пайт китоб ўқиётган бўлиши мумкин. Шунингдек, шу ҳолатда Иқоматни қанча овоз баландлигида айтамиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жамоат бўлиб намоз ўқилганда имом унга эргашувчилар эшитишлари учун такбири таҳрима ва бошқа бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга кўчиш такбирларини баланд овозда айтади. Ёлғиз ўқувчи киши эса баланд овозда айтишига ҳожат йўқлиги учун ўзи эшитадиган даражада айтиши етарли бўлади.
Ҳошияту ат-Таҳтовий китобида шундай дейилади:
( ويسن جهر الإمام بالتكبير والتسميع ) وكذا السلام والمراد بالتكبير ما يعم تكبير العيدين والجنازة
“Имом такбирлар ва “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”ни баланд овозда айтиши суннатдир. Худди шундай имом саломни ҳам жаҳрий айтади. Такбир деганда икки ийд ва жаноза такбирларини ҳам ўз ичига олади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 fatvo.uz@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Имом Бухорийнинг асл исми нима?
Anonymous Quiz
16%
Sulaymon Ibn Ash'as
10%
Muslim Ibn Hajjoj
67%
Muhammad Ibn Ismoil
7%
Endi bilib olaman
Аллоҳ денгизни иккига бўлиб, йўл очиб, уларга нажот берган қавм кимлар эди?
«Тафсири Ҳилол» 1-жуз
«Тафсири Ҳилол» 1-жуз
Anonymous Quiz
10%
Насороларга
60%
Бани Исроилга
26%
Миср қибтийларига
5%
Энди билиб оламан
«Насоролар» деганда қайси пайғамбарга иймон келтирганлар назарда тутилади?
«Тафсири Ҳилол» 1-жуз
«Тафсири Ҳилол» 1-жуз
Anonymous Quiz
56%
Исо алайҳиссаломга
28%
Мусо алайҳиссаломга
13%
Юнус алайҳиссаломга
4%
Энди билиб оламан
«Мўъжиза», «белги», «ибрат», «далил», «ажойиб иш», «жамоат» каби бир неча маʼноларни билдирувчи сўзни топинг.
«Тафсири Ҳилол» 1-жуз
«Тафсири Ҳилол» 1-жуз
Anonymous Quiz
18%
Сура
24%
Жуз
51%
Оят
7%
Энди билиб оламан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол #масжид
МАСЖИДГА БОРИШДА ЮГУРИШ
@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
МАСЖИДГА БОРИШДА ЮГУРИШ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 fatvo.uz@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#ҳаж_дарслари
МУЗДАЛИФАДА БЎЛИШ
✅Қуёш ботгач, шом намозини ўқимасдан, Арафотдан Муздалифага қараб юрилади. Етиб келиб, шу жойда тунаш учун жойлашилади. Таъкидлаб айтиш керакки, одам кўплигидан баъзи кишилар Муздалифа чегарасига ҳали кириб бормай тўхтайдилар, баъзилари ўтиб ҳам кетадилар. Шунга эҳтиёт бўлиб, чегарада туриш лозим. Бу ерда хуфтон вақтида шом ва хуфтон намозлари қўшиб ўқилади. Агар бирор киши билмасдан шомни йўлда ўқиган бўлса, қайтариб ўқийди.
✅Бу кечанинг фазли жуда улуғ бўлиб, баъзи уламолар уни жума ва қадр кечаларидан ҳам афзал дейишган. Бу ерда такбир, тасбеҳ ва дуоларга машғул бўлиш керак.
✅Тонг отгач, бомдод намозини аввалги вақтида ўқиб, Муздалифада туриш (вуқуф) бошланади. Бу туриш вожибдир. Қуёш чиқишига оз қолганида Минога қараб йўлга тушилади.
✅Аёллар, қариялар, касаллар, болалар қийналишдан қўрқишса, Муздалифада тўхтамай, тўғри Минога боришса бўлади.
ШАЙТОНГА ТОШ ОТИШ ✔️
✅Минога келиб жойлашиб бўлгач, энди тош отиш бошланади. Ҳайитнинг биринчи куни етти дона тош отилади. Тошни Муздалифадан ёки хоҳлаган бошқа жойдан териб олса бўлаверади. Фақат одамлар отган тошлардан бўлмаслиги керак. Майда тошлар терилади, ҳажми нўхатдан каттароқ бўлса яхши.
✅Тош отиш чоғида ҳар бир ҳожининг Иброҳим алайҳиссалом ўғилларини Аллоҳнинг амрига бўйсуниб, қурбонликка сўйгани олиб кетаётганларини, уларнинг йўлини шайтон тўсиб чиқиб, иғво қилмоқчи бўлганини, шунда Иброҳим алайҳиссалом тош отиб уни қувлаганларини эслаши лозим.
❕Шайтонга тош отиш – Аллоҳ таолонинг амри қандай бўлса ҳам, унга бўйсунишга тайёрлик рамзи, Аллоҳ таолога қулчиликнинг изҳоридир. Шу билан бирга, тош отиш ёмонлик ва шайтоний ишларни қувиш рамзидир.
✅Ҳайитнинг биринчи куни Жамратул Ақоба деб номланган жойда тош отилади. Уни Жамратул Кубро, Жамратул Ухро деб ҳам аташади. Тош отиладиган жойга нисбатан Мино томонда туриб, орада беш газ миқдорича масофа қолдириб (узоқроқ бўлса ҳам майли), бармоқларининг учи билан отиш керак.
✅Ҳар бир тош «Бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар» деб отилади. Агар тош бирор одамга ё нарсага тегиб кетса ҳам махсус жойга тушса бўлди, ҳисобга ўтади. Лекин кўзланган жойга етмаса, бошқатдан отиш вожиб бўлади.
✅Иккинчи кyни yч жoйдa тoш отилaди. Mинoдaн юpиб кeлгaндa дacтлaб дуч кeлинaдигaн Жaмpaтyл-yлa деган epгa eтти дoнa тoш юқopидa aйтилгaндeк oтилaди.
✅Cўнг биp чeтгa ўтиб, қиблaгa қapaб дyo қилинади. Toш oтилaдигaн иккинчи вa yчинчи жoйлаp Жaмpaтyл вycтo вa Жaмpaтyл Ақобa деб номланади.
✅У ерлapдa ҳaм xyдди биpинчи жойдaги ҳoлaт тaкpopлaнaди. Фaқaт yчинчи мақoмдa тoш oтилгaндaн кeйин тўxтaмaй кeтиш лoзим.
✅Иккинчи вa yчинчи кyнлapи тoш oтишнинг вaқти зaвoлдaн кeйин тo қyёш бoтгyнчa бўлиб, заволдан олдин отиш жоиз эмас. Қyёш бoтгaч отиш эса мaкpyҳ бўлaди. Aгap кимдиp тoнг oтгyнча ҳaм oтмaca, жoнлиқ cўйиши вoжиб бўлaди.
✅Ҳайитнинг учинчи кyни ҳaм шy тapзда тoш oтилaди. Aгap ҳoжи тўpтинчи кyни ҳaм Mинoдa қoлca, yнгa ўшa кyни ҳам тoш oтиш вoжиб бўлaди. Қoлгaн вaқтдa ҳoжи янa кўпpoқ ибoдaт билaн мaшғyл бўлaди.
✅Тошни отиб бўлиб, тўхтаб турмай, у ердан кетиш лозим. Биринчи тошни отиш билан «лаббайка» айтиш тўхтатилади. Биринчи куни тош отиш вақти ўша куннинг субҳи содиғидан бошлаб то келаси куннинг субҳи содиғигачадир. Лекин ўша куни заволгача отиш – суннат.
✅Кимнинг узри бўлса, қуёш ботгунча отса бўлади. Тонг отгунга қадар отмаса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Қуёш ботгандан кейинга қолса, макруҳдир. Аммо аёллар, қариялар, касаллар ва ёш болалар қуёш ботгандан кейин отишлари афзал. Ҳозирги кунларда ҳаж қилувчилар сони тобора ортиб бормоқда, айниқса, тош отиш жойлари одам энг кўп тўпланадиган, тиқилинч жойларга айланиб қолди. Чунки бир неча миллион одам қисқа вақт ичида, торгина жойда етти донадан тош отиши лозим.
✅Тош отишга қурби етмайдиган кишиларнинг (ёш болалар, касаллар, кексалар, ҳомиладор аёлларнинг) ўрнига уларнинг вакиллари тош отиб қўйса бўлади.

✅Минодаги жамаротларга қайси кунгача тош отиш зарурийдир? Аллоҳ таоло ҳожиларга қурбон ҳайити кунидан кейинги икки кун, яъни зул-ҳижжанинг ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларини Минода ўтказишни ихтиёрий қилиб қўйди. Ушбу икки кунда учта жамаротга тош отиб, ортга қайтиб келинади. Шунингдек, ҳайит кунидан бошқа бир кун, яъни ўн учинчи кун ортиқча қолиб тош отган ва ортга қайтиб келган кишига хараж ва гуноҳ йўқдир.
✅Тош отиб бўлингач, ифрод ҳажни ният қилган киши сочини олдириши ёки қисқартириши мумкин. Мабодо қисқартирмоқчи бўлса, баъзиларга ўхшаб, қулоқнинг орқасидан ёки бошқа жойларидан салгина қисқартириб қўйиши тўғри эмас, бaлки ҳaммa жoйидaн баравар қиcқapтиpиш лoзим. Aммo coчни тўла oлдиpиш aфзaл.
✅Ифpoд ҳажни ният қилгaн киши қypбoнлик қилмoқчи бўлca, coчини жoнлиқ cўйиб бўлгaндaн кeйин oлдиpиши ёки қиcқapтиpиши кepaк. Cўнгpa эҳромдaн чиқaди.
✅Taмaттyъ вa қиpoнни ният қилгaнлapнинг шyндоқ ҳaм қypбoнлик қилишлapи вoжиб, шyнинг yчyн yлap тoш oтгaндaн cўнг aввaл қypбoнлик қилaдилap, кeйин coч oлдиpиб, эҳромдaн чиқадилap.
🔗
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
✅Тош отиб бўлингач, ифрод ҳажни ният қилган киши сочини олдириши ёки қисқартириши мумкин. Мабодо қисқартирмоқчи бўлса, баъзиларга ўхшаб, қулоқнинг орқасидан ёки бошқа жойларидан салгина қисқартириб қўйиши тўғри эмас, бaлки ҳaммa жoйидaн баравар қиcқapтиpиш лoзим. Aммo coчни тўла oлдиpиш aфзaл.
✅Ифpoд ҳажни ният қилгaн киши қypбoнлик қилмoқчи бўлca, coчини жoнлиқ cўйиб бўлгaндaн кeйин oлдиpиши ёки қиcқapтиpиши кepaк. Cўнгpa эҳромдaн чиқaди.
✅Taмaттyъ вa қиpoнни ният қилгaнлapнинг шyндоқ ҳaм қypбoнлик қилишлapи вoжиб, шyнинг yчyн yлap тoш oтгaндaн cўнг aввaл қypбoнлик қилaдилap, кeйин coч oлдиpиб, эҳромдaн чиқадилap.
🔗
islom.uz
@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол #мазҳаб
МУАЙЯН МАЗҲАБГА ЭРГАШИШНИНГ ВОЖИБЛИГИ
@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
МУАЙЯН МАЗҲАБГА ЭРГАШИШНИНГ ВОЖИБЛИГИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 fatvo.uz@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Одам (алайҳиссалом)нинг қайси фарзанди қотиллик сабаб ўлдирилган?
Anonymous Quiz
36%
Hobil
47%
Qobil
16%
Oʻldirilmagan
1%
Endi bilib olaman
Mast qiluvchi ichimliklar ichgan, nasha va shunga o'xshash harom narsalarni iste'mol qilib esini yo'qotgan erning talog'i tushadimi?
«Kifoya» 2-juz
«Kifoya» 2-juz
Anonymous Quiz
25%
Bu holatda taloq tushmaydi
28%
O‘ziga kelganda aytmaganligni tan olsa tushmaydi
43%
Albatta bunda taloq tushadi
5%
Endi bilib olaman