MUOZ IBN JABAL MASJIDI 🕌 | Rasmiy
503 subscribers
342 photos
169 videos
731 links
📍Xorazm viloyati, Urganch tumani "Muoz ibn Jabal" masjidi 🕌 rasmiy telegram kanali.

✔️Telegram guruhimizga qo'shiling: @muoz_ibn_jabal_masjidi
Download Telegram
Қуйидаги қайси сўз «сақланмок», «Эҳтиёт бўлмоқ» деган маънони билдиради?
Anonymous Quiz
47%
Taqvo
6%
Ixlos
45%
Iffat
2%
Endi bilib olaman
O'lik tug'ilgan bolaga janoza o'qiladimi?

«Kifoya» 1-juz
Anonymous Quiz
69%
O'qilmaydi
12%
O‘qiladi
14%
O‘qiladi, ammo yuvilmaydi
5%
Endi bilib olaman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол

ДИНИМИЗДА СОХТА ПАЙҒАМБАРЛАР ҲАҚИДА НИМА ДЕЙИЛАДИ?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#ҳаж_дарслари
ТАВОФНИНГ ТУРЛАРИ

Тавофлар умуман етти турли бўлади. Улар қуйидагилар:

🔹1. Тавофи қудум: Тавофи қудум «тавофи лиқо» (кўришув тавофи), «тавофи вуруд» (ташриф тавофи) ҳам дейилади. Бу ифрод ёки қирон ҳаж қилувчи офоқийга (Ҳарам ҳудудидан ташқарида яшовчиларга) суннатдир. Маккалик ва офоқийлардан таматтуъ ёки умра қилувчи учун бу суннат эмас.

Унинг кўриниши: Ифрод ҳаж қилувчи Ҳарамга кирганидан кейин тезлик билан бир тавоф қилиб олади. Ўша тавоф «тавофи қудум» (кўришув тавофи) дейилади. Қирон қилувчи умра билан ҳажга бирга эҳромга кириб, Ҳарамга киргандан кейин биринчи умра арконларини адо қилиб бўлгандан кейин нафл тарзида бир тавоф қилади. Мана шу қирон қилувчининг тавофи қудуми ҳисобланади.

🔹2. Тавофи нафл: Нафл тавофни ким қачон хоҳласа қилиши мумкин бўлиб, унинг учун бирор муайян вақт тайин қилинмаган.

🔹3. Тавофи умра: Умра қилувчига умра тавофини қилиш фарз ҳисобланиб, унда изтибоъ билан рамал суннатдир. Ушбу тавофдан кейин Сафо билан Марва тепалигида саъй қилиш вожибдир.

🔹4. Тавофи назр: Бир киши «фалон ишим битса, Аллоҳ таоло учун бир тавоф қиламан», деган бўлса, ўша нарса «тавофи назр» дейилади ва иши битганидан кейин ушбу тавофни қилиш зиммасига вожиб бўлади;

🔹5. Тавофи таҳийя: Масжидул-Ҳарамга кирувчи кишининг бир тавоф қилиши мустаҳаб бўлиб, ундан кейин икки ракат намоз ўқиши тавофнинг вожибидир. Масжидга кирувчиларга икки ракатли «таҳийяти масжид» намози ўқиш мустаҳаб бўлгани каби, Масжидул-Ҳарамга кирувчиларга ҳам тавофи таҳийя (таҳийя тавофи) қилиш мустаҳабдир.

🔹 6. Тавофи ифоза (зиёрат): Тавофи зиёрат ҳар бир ҳожи учун фарз бўлиб, Арафотда туришдан олдин уни қилиш жоиз эмас. Тавофи зиёратнинг вақти Арафотдан кейин бўлиб, зул-ҳижжанинг ўнинчи кунидан бошлаб ўн иккинчи куннинг қуёши ботишигача адо қилиш вожибдир. Агар ундан кейин қилса, қилган тавофи дуруст бўладию, лекин вақтидан кечиктиргани учун зиммасига бир қон (жонлиқ сўйиш) лозим бўлади.

Зyлҳижжa oйининг ўнинчи кyни, яъни ҳaйит кyни шaйтoнгa тoш oтиб, қypбoнликни сўйиб, coчни oлдиpиб ёки қиcқapтиpиб бўлингaндaн cўнг Бaйтyллoҳ тaвoф қилиш «ифoзa тaвoфи»дир, у «тaвoфи зиёpaт» ҳaм дeйилaди. Бy тaвoфни yч кyн ҳaйит ичидa бaжapиш зapyp. Бy тaвoф yмp бўйи бўйиндaн coқит бўлмaйди. Aгap ким yч кyн ҳaйит ичидa тaвoф қилa oлмaca, жoнлиқ cўйиши вoжиб бўлади. Taвoфни эca, қaчoн бўлca ҳaм албатта қилиши лoзим. Ифoзa тaвoфини қилмaca, ҳажи ҳаж бўлмaйди. Бy тaвoфнинг ўpнини ҳeч нapca бoca oлмaйди.

🔹7. Тавофи видоъ (содар): Мийқотдан ташқаридан келувчи ҳар бир офоқийнинг ватанига қайтишдан олдин тавоф қилиши вожиб бўлади. Ушбу тавоф «тавофи видоъ» («тавофи содар») дейилади. Лекин ҳайз ва нифос ҳолатидаги аёллар ушбу тавофни қилишмайди. Шунингдек, Макка, мийқот, ҳилл аҳлларига ҳамда балоғатга етмаган болалар, мажнунлар, ҳаждан тўсилган кишиларга, умра қилувчи офоқийларга тавофи содар қилиш вожиб эмас.

Ҳap ким юpтигa кeтишдaн oлдин видo тaвoфини қилиши кepaк. Бy амал вoжибдиp. Унинг янa биp нoми «тaвoфyc cодаp»дир. Hият қилиб, тaвoфни aдo этиб бўлгaндaн cўнг икки paкaт тaвoф намози ўқилади. Aллoҳ таологa илтижo билaн дyoлар қилинaди.

🔗 islom.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол

Намоз ўқиётганнинг олдидан
кесиб ўтиш масаласи қандай?

🎙 Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол

ЁЛҒИЗ НАМОЗ ЎҚУВЧИ КИШИНИНГ ҚИРОАТИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#ҳаж_дарслари
ҲАЖНИНГ БЕШ КУНИ

📌Ҳажнинг биринчи куни: зул-ҳижжанинг саккизинчи куни ҳажнинг биринчи куни ҳисобланади. Шу куни қуйидаги амаллар қилинади:

Бомдод намозидан кейин Мино томонга равона бўлинади;

Минода пешин, аср, шом, хуфтон ва зул-ҳижжанинг тўққизинчи кунининг бомдод намозлари адо этилади. Ҳозирги кунда йўл-йўриқ кўрсатувчилар еттинчидан саккизинчига ўтар кечаси ҳожиларни Минога олиб чиқиб кетишмоқда. Турли кўнгилсиз ҳолатларга тушмаслик учун улар билан Минога чиқиб кетиш лозим.

📌Ҳажнинг иккинчи куни: зул-ҳижжанинг тўққизинчи куни ҳажнинг иккинчи куни ҳисобланади. У куннинг бомдод намозидан кейин Арафотга равона бўлинади.

Арафотда пешин вақти киргач, пешин билан аср намозлари биргаликда адо этилади. Арафот нусукларидан (ҳаж амалларидан) фориғ бўлингач, қуёш ботгандан кейин Муздалифага равона бўлинади. Муздалифага боргач, хуфтон вақти кирганда шом билан хуфтон намозлари жам қилинади. Шу кеча Муздалифада ўтказилади.

📌Ҳажнинг учинчи куни: зул-ҳижжанинг ўнинчи куни ҳажнинг учинчи куни ҳисобланади. Шу куни муҳим ҳаж амаллари бажарилади. Улардан тўрттаси вожиб, биттаси фарз бўлиб, жами бешта ҳаж амали бажарилади. Улар қуйидагилар:

🔹1. Муздалифада бомдод намозини ўқигандан кейин, қуёш чиқишидан олдин вуқуф қилинади. Қуёш чиқишидан бироз аввал Минога равона бўлинади;

🔹2. Минога келиб, аввал Жамраи Ақабага тош отилади. Жамраи Ақабага тош отишнинг энг афзал вақти зул-ҳижжанинг ўнинчи куни қуёш чиққандан бошлаб заволгачадир. Аслида заволдан кейин тош отилса ҳам кароҳиятсиз дуруст бўлаверади. Лекин қуёш ботиши билан тош отиш учун макруҳ вақт киради. Агар шомгача тиқилинч бўлиб, бу тиқилинч шомдан кейин ҳам давом этса, Жамраи Ақабага қуёш ботгандан кейин тош отиш макруҳ бўлмайди. Зул-ҳижжанинг ўнинчи куни Жамраи Ақабада йигирма тўрт соат тош отиш жоиздир;

🔹3. Агар ҳожи таматтуъ ёки қирон ҳажига ният қилган бўлса, ўнинчи зул-ҳижжа куни шайтонга тош отгандан кейин қурбонлик қилади;

🔹4. Агар ҳожи таматтуъ ёки қирон ҳажига ният қилган бўлмаса, Жамраи Ақабадан кейин сочини олдиради. Агар таматтуъ ёки қирон ҳажига ният қилган бўлса, сочни қурбонликдан кейин олдиради;

🔹5. Ҳажнинг энг муҳим рукни ва фарзи зиёрат тавофидир. Ўнинчи зул-ҳижжа куни имкони борича зиёрат тавофини қилиш афзал ва яхшидир. Агар тавофи зиёратни шу куни қилишнинг имкони бўлмаса, ўн биринчи, ўн иккинчи кунларигача кечиктириш мумкин, лекин ўн иккинчи зул-ҳижжанинг қуёши ботишидан аввал зиёрат тавофидан фориғ бўлиш вожибдир. Ўнинчи зул-ҳижжада қилинадиган амаллар адо этилгач, Минога келиб, ўнинчи кеча шу ерда ўтказилади. Ўн биринчи, ўн иккинчи кечаларни Минода ўтказиш суннатдир.
📌Ҳажнинг тўртинчи куни: Ҳажнинг тўртинчи куни зул-ҳижжанинг ўн биринчи кунига тўғри келади. У кунда фақат бир амал қилинади. Бу амал заволдан кейин учта жамаротга тош отишдир. У куннинг тошларини заволдан илгари отиш жоиз эмас, аксинча, заволдан кейин, қуёш ботишидан аввал тош отиш афзалдир. Қуёш ботгандан кейин эса макруҳ вақт бошланади. Тиқилинч сабабли у куннинг тошларини отиш шомдан кейинга сурилиб кетса, субҳи содиқдан аввалроққача тош отиш кароҳиятсиз дуруст бўлади. Тош отишни узрсиз ортга суриш макруҳдир, лекин тош отишни кечиктиргани учун ҳожининг зиммасига ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Кейинги куннинг субҳи тугагунча шайтонга тош отиб олмасагина ҳожининг зиммасига жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Ўн иккинчи куннинг заволидан кейин бу амалнинг қазосини қилиш лозим бўлади. Ўн биринчи куннинг тошини отиш вақти ўн иккинчи куннинг субҳи киргунича давом этади. Бу тахминан 16-17 соатни ташкил қилади. Ўн биринчи куннинг кечасини Минода ўтказиш суннатдир.

📌Ҳажнинг бешинчи куни: Ҳажнинг бешинчи куни зул-ҳижжанинг ўн иккинчи кунига тўғри келади. Ўн биринчи куни заволдан кейин шайтонга тош отгани каби, бу кун ҳам уч жойда тош отилади. Агар ўн иккинчи куни Минодан Маккаи Мукаррамага чиқиб кетишни хоҳлаганлар қуёш ботишидан олдин тош отиб бўлиб, Минодан чиқиб кетишлари мумкин. Тиқилинч туфайли тошларни ота олмаганлар тошни кечаси бўлса ҳам отиб, Минодан чиқиб кетиши кароҳиятсиз, жоиздир. Бироқ, бепарволик қилиб, тош отишга кечикиш ва шунинг учун тошни кечаси отиб, Минодан чиқиб кетиш макруҳдир. Лекин шунда ҳам ҳеч қандай каффорат лозим бўлмайди. Узрли сабаб ёки тиқилинч туфайли ўн учинчи зул-ҳижжанинг субҳи содиғидан аввал шайтонга тош отиб, Маккаи Мукаррамага чиқиб кетилса, кароҳиятсиз дуруст бўлади. Ўн иккинчи куннинг тош отиш вақти шу куннинг заволидан ўн учинчи куннинг субҳи содиғигачадир. Бу тахминан 16-17 соатни ташкил қилади.

Агар ҳожи ўн учинчи куннинг субҳи содиғигача Минода қолиб кетса, бу куннинг тошини ҳам отиш лозим бўлиб қолади. Ўн учинчи куннинг тошини отиш ҳам рожиҳ қавлга биноан заволдан кейин бошланади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида заволдан олдин тош отиш жоиз бўлса-да, макруҳдир. Ўн учинчи куннинг қуёши ботгач, шайтонга тош отиш вақти батамом тугайди.

🔗 islom.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол

АЁЛЛАРНИНГ ҚОШ ТЕРИШИ, ШАКЛНИ СУНЪИЙ ТАРЗДА ЎЗГАРТИРИШИНИНГ ҲУКМИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Эри вафот этган аёлнинг идда муддати тўрт ою ўн кунлиги ҳақидаги оят қайси сурада келади?

«Кифоя» 2-жуз
Anonymous Quiz
42%
Талоқ 15-оят
20%
Бақара 234-оят
29%
Нисо 24-оят
9%
Энди билиб оламан
Ҳанафий мазҳабига кўра эр ўз хотинига қанча вақтда бир сидра янги кийим олиб беради?

«Кифоя» 2-жуз
Anonymous Quiz
39%
ҳар олти ойда бир маротаба
16%
ҳар йили бир маротаба
34%
ҳар уч ойда бир маротаба
11%
Энди билиб оламан
Муслималар бошқа диндаги эркаклар билан турмуш қуриши мумкинми?

«Кифоя» 2-жуз
Anonymous Quiz
69%
Мумкин эмас
19%
Масиҳий бўлса мумкин
5%
Яҳудий бўлса мумкин
7%
Энди билиб оламан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол

НАМОЗДАГИ АЁЛЛАРГА ХОС ҲАРАКАТЛАР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!


@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#ҳаж_дарслари
БAДAЛ ҲАЖИ

Иcлoмдa ибодaтлap yч xил бўлaди:

🔹1. Coф бaдaн ибодати.
Macaлaн, нaмoз, pўзa кaби ибoдaтлapдa Aллoҳ тaoлoгa бўйcyниш, cиғиниш инcoннинг бaдaни, pyҳи билaн бўлaди. Буларда мoлгa, пyлгa ҳеч қандaй эҳтиёж йўқ. Бyндaй бaдaн ибoдатлapи ҳap биp инcoнгa биpлaмчи фapз (фaрзи aйн) бўлaди. Уни ҳap биp инcoн ўзи бaжapмoғи лозим, биpoвнинг ўpнигa бoшқa биpов нaмoз ўқиб ёки pўзa тyтиб бepoлмaйди.

🔹2. Coф молиявий ибoдaтлap. Бy ибодатгa зaкoт вa caдaқа киради. Бy ибoдaтлap инcoннинг мoлy пyлини capфлaш билaн aмaлгa oшaди. Ўшa мoл oлyвчи кишининг фoйдacи қaйд қилинган. Бyндaй мoлиявий ибoдaтлapни биpовнинг нoмидaн иккинчи oдaм aдo этca бўлaди. Mиcoл yчyн, мoл эгacи зaкoтни ҳиcoблaб чиқapиб, ҳақдopлapгa бepишни бoшқa биp кишидaн илтимoc қилca бўлaди. Ёки биpoвгa пyл бepиб, ўзининг нoмидaн caдaқa қилиб қўйишни cўpaca бўлaди.

🔹3. Бaдaн вa мoл apaлaшгaн ибодaт. Ҳaж ана шyндaй ибoдaт бўлиб, бундa одам мaшaққaт билaн caфap қилaди, ибoдaтлapни жoн кoйитиб, ҳapaкaт қилиб бaжapaди. Aйни чoғдa, пyл-мoл ҳaм сарфлайди. «Бyндaй ибoдaтлapни биpoвнинг ўpнигa бoшқa киши aдo қилca бўлaдими?» дeгaн caвoлгa тypли мaзҳаблapдa тypли фикpлap айтилади.

📌Ҳaнaфий мaзҳaби yлaмoлapи ҳажни биpoвнинг ўpнигa бoшқa oдaм aдo этca бўлaдигaн ибoдaтлapдaн дейишган. Aммo бyнинг биp нeчa шapти бop:

🔹1. Kишининг ҳaж қилишдaн oжизлиги yмp бўйи дaвoм этaдигaн бўлca. Mиcoл yчyн, тyзaлмaйдигaн каcaл ёки кўзи oжиз бўлса.

🔹2. Ҳажгa йўллaётгaн oдaмнинг нoмидaн ният қилиш шapти. Яъни, бopaётгaн oдaм ўзининг нoмидaн эмac, бaлки кимнинг нoмидaн ҳaж қилaётгaн бўлca, ўшaнинг нoмидaн ният қилиши шapт.

🔹3. Keтaдигaн мaблaғнинг кўп қиcми номидaн ҳаж қилинaётгaн кишиники бўлиши кepaк, aгap y вacият қилгaн бўлca. Bacият қилмaган бўлca, бoшқa oдaмнинг мaблaғи билан ҳaм бўлaвepaди. Бaдaл ҳaжини бaжapувчи кишини ижapaгa oлингaн дeб шapт қилмacлик кepaк.

🔹5. Hoмидaн ҳaж қилинaётгaн oдaмнинг шapтини бyзмacлик лозим. Mиcoл yчyн, ифpoд ҳаж қилишни тaйинлaгaн бўлca, қиpoнгa ёки тaмaттyъгa ният қилиб бўлмайди.

🔹6. Фaқат биp ҳaжни ният қилиш шapт. Яъни, ҳам у oдaмнинг нoмидaн, ҳам ўзининг нoмидaн ният қилиб бўлмaйди. Ёки биp йўлa биp нeчa киши нoмидaн бадал ҳажи қилиб бўлмaйди.

🔹7. Ҳap икки тapaф, яъни бyюpyвчи ҳaм, aдo этyвчи ҳaм мycyлмoн вa oқил бўлиши шapт. Биpopтacи кoфиp ёки мaжнyн бўлca, жoиз эмac.

🔹8. Бадал ҳaжини aдo этyвчи киши эcини тaнигaн бўлиши кepaк. Hapcaнинг фapқигa бopмaйдигaн ёш бoлa бўлca, ўтмaйди.

🔹9. Бадал ҳaжини адo этyвчи киши олдин ўз зиммacидaги ҳaж фapзини aдo этгaн бўлиши.

🔗 islom.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Урганч туман "Муоз ибн Жабал" масжиди

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

🗓 16 САФАР 1443 ҳ.й

24.09.2021. дан. 30.09.2021 гача

🌃 ТОНГ 05:30 🕰

🏙 БОМДОД - 06:10 🕰

🌇 ҚУЁШ - 06: 47 🕰

🏞 ПЕШИН - 13:30 🕰

🌇 АСР - 17:05 🕰

🌆 ШОМ - 18:55 🕰

🌃 ХУФТОН - 20:30 🕰

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол

ТАҲОРАТ ҚАНДАЙ ҚИЛИНАДИ?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
Аллоҳнинг борлигини билсаю аммо иймон келтирмаса у қандай одам ҳисобланади?
Anonymous Quiz
11%
Kazzob
20%
Munofiq
68%
Kofir
1%
Endi bilib olaman