MUOZ IBN JABAL MASJIDI 🕌 | Rasmiy
507 subscribers
344 photos
169 videos
733 links
📍Xorazm viloyati, Urganch tumani "Muoz ibn Jabal" masjidi 🕌 rasmiy telegram kanali.

✔️Telegram guruhimizga qo'shiling: @muoz_ibn_jabal_masjidi
Download Telegram
МАСЖИДГА КИРИШ ВА ЧИҚИШДА ҚИЛИНАДИГАН ДУО
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Масжидга кириш ва чиқишда қандай дуо ўқилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киши масжидга кираётганда:
اللهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ
“Аллоҳуммафтаҳ лий абваба роҳматик”, деб айтади (Маъноси: Ё Аллоҳ, менга раҳмат эшикларингни оч).

Масжиддан чиқаётганда:
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ
“Аллоҳумма инний ас`алука мин фазлик”, деб айтади. (Маъноси: Эй Раббим, Сенинг фазлингни сўрайман).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


@MUOZIBNJABAL_UZ
ЖОЙНАМОЗНИ ЮВИШ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Жойнамозни ювса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жойнамозни ювиш жоиз. Хоҳ бу унга нажас теккани сабабли бўлсин, хоҳ кир бўлгани учун бўлсин фарқи йўқ. Жойнамозни ювиб бўлмайди, деган гап йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен билмасдан ўн минут аввал рўзамни очиб қўйибман, бунинг ҳукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар киши рўзадор эканини унутган ҳолда бирор нарса еса ёки ичса рўзаси очилмайди. Агар сиз ҳам рўза эканингизни унутиб нарса еган бўлсангиз, буни зарари йўқ. Лекин, оғиз очадиган вақт бўлди деб, оғиз очиш пайтидан олдин еб-ичган бўлсангиз, Рамазондан кейин бир кун қазо рўза тутиб берасиз. Валлоҳу аълам. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Агар рўзадор инсон ифторлик вақти оғиз очиш дуосини ўқимасдан туриб нарса еб юборса рўзаси ҳисобга ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, ўтади. Оғиз очиш дуосини ўқиш мустаҳаб амал яъни, ўқиган савоб олади, ўқимаган гуноҳкор бўлмайди. Муҳими, рўзадор киши оғиз очадиган вақтдан олдин оғзини очмаса бас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бугун эрталаб ухлаб қолибман. Турганимда сув ичиб, рўзани ёпдим. Шу бугунги рўзани тутган ҳисобланаманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саҳарлик вақти тугагандан сўнг уйғонган киши ҳеч нарса истеъмол қилмасдан рўза тутишни ният қилиб олиши керак. Агар сиз саҳарлик вақти тугагандан сўнг сув ичган бўлсангиз, унда ўша кунги рўзангиз дуруст бўлмайди. Шунинг учун Рамазондан кейин қазосини тутиб берасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ифторлик вақтида қайнатилган сув билан ҳам оғиз очса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида имкон бўлса оғизни хурмо ёки оддий сув билан очиш суннатга мувофиқдир. Лекин, бошқа нарсалар билан яъни олов теккан нарсалар шу жумладан қайнатилган сув билан очса ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
САҲАРЛИК ВАҚТИ ҲАЛИ ТУГАМАГАН БЎЛСА, ЕБ-ИЧИБ ҚАЙТА ОҒИЗ ЁПСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Оғиз ёпиш пайтида таом йўқ бўлса, оғиз ёпишга ҳали 1 соат вақт бўлсаю, таомланмай олдиндан ният қилиб оғизни беркитса. Шу орада таом келиб қолса, ҳали оғиз ёпишга 30 дақиқа қолган бўлса, таомланиб сўнг яна ният қилиб оғиз беркитса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Одамлар орасида "саҳарлик қилиб бўлиб, оғиз беркитилгандан кейин, саҳарлик вақти ҳали тугамаган бўлса ҳам, еб-ичиб бўлмайди", деган гаплар бор. Ҳакимул умма Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ айнан мана шу тушунчанинг шариатда ҳеч қандай асоси йўқ эканини айтган.

Шундай экан, саҳарлик қилиш вақти ҳали тугамаган экан, еб-ичиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Саҳарликда таҳоратсиз рўзани ният қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, саҳарликда таҳоратсиз бўлсада рўзани ният қилиш мумкин. Ният дуруст бўлиши учун таҳорат шарт қилинмайди. Таҳорат – намоз ўқиш ва Қуръони каримни ушлаш каби ибодатларда шарт бўлади. Ҳатто, жунуб киши баданидан нажосатни кетказиб, қўл-бетини ювиб, оғиз бурнини чайиб, саҳарлик қилиши ва рўзани ният қилиши жоиз. Табиийки, оғиз ёпгандан кейин ғусл қилиб олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ифторлик вақти азон айтилгандан кейин очиладими ёки тақвимда белгиланган вақтдами?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзани тақвимда белгиланган вақтда очиш мумкин. Аммо рўзадор азон эшитиладиган жойда бўлса, азонни эшитиб, кейин оғиз очиши афзалдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўзадор одам чанқаган вақтида оғзига сув олиб ютмасдан ғарғара қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зарурат бўлса, рўзадор одам оғизини оҳиста чайиши мумкин. Лекин ғарғара қилиб, оғиз чайиш макруҳ бўлади. Чунки бунда сув ютилиб кетиб, рўзани очиб юбориш хавфи бор. Агар қаттиқ чайиш оқибатида ичга сув кетиб қолса, рўзаси бузилади ва Рамазондан кейин қазосини тутиши шарт бўлиб қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy