MUOZ IBN JABAL MASJIDI 🕌 | Rasmiy
507 subscribers
344 photos
169 videos
733 links
📍Xorazm viloyati, Urganch tumani "Muoz ibn Jabal" masjidi 🕌 rasmiy telegram kanali.

✔️Telegram guruhimizga qo'shiling: @muoz_ibn_jabal_masjidi
Download Telegram
КЎЗНИ ҲАРОМДАН ТИЙИШ
#гуноҳдан_сақланиш

САВОЛ: Мен талабаман. Ўқишга бориш учун метродан фойдаланаман. Метрода ҳар қадамда номаҳрам аёлларни сочларига, ерга қарасак очиқ оёқларга кўзимиз тушади, афсуски кўзни юмиб ҳаракатланишнинг иложи йўқ. Бу гуноҳлардан қутилиш учун ечимини айтсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда ҳаё ва иффат муҳим ўрин туради. Зеро Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ҳаё имондандир”, деб марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривояти).

Киши номаҳрам аёлларга қарашидан динимизнинг қайтариғида ҳам қалб тозалиги, нафс софлиги, ният холислиги, амал мақбуллиги бор. Номаҳрамларга қарашдан кўзини тийган одамнинг қалби ҳам, танаси ҳам саломат бўлади. Қолаверса, нигоҳни номаҳрамлардан тийиш билан жуда кўп ёмонликлар олди олинади, зинонинг олди олинади ва оилалар тинч бўлади. Яна биз билган-билмаган ҳикматлари кўп.

"Кўзни ҳаромдан тийиш" дегани “эркак киши бегона аёлнинг, аёл киши бегона эркакнинг қорасини кўрмасин”, дегани эмас. Балки бир номаҳрамга кўзи тушса, назарини дарҳол бошқа томонга олсин, тикилиб қолмасин, деганидир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳазрати Али разияллоҳу анҳуга шундай деганлар:

يا عليُّ لا تُتبعِ النَّظرةَ النَّظرَةَ، فإنَّ لَكَ الأولى ، ولَيسَتْ لَكَ الآخرَةُ (رواه الامام الترمذي)

“Эй Али, бир қарашга иккинчи қарашни эргаштирмагин, албатта, иккинчи қараш сени зарарингга бўлади” (Имом Термизий ривоятлари).

Шундан келиб чиқиб, Сиз имкон қадар номаҳрамларга қарамасликка ҳаракат қилинг. Албатта бунинг учун катта ажрга эга бўласиз, кўз зиносини тарк қилганлик савобини оласиз. Имон ҳаловатини, ибодат ҳаловатини қалбингизда топасиз. Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло шундай деган:

"إِنَّ النَّظْرَةَ سَهْمٌ مِنْ سِهَامِ إِبْلِيسَ مَسْمُومٌ، مَنْ تَرَكَهَا من مَخَافَتِي أَبْدَلْتُهُ إِيمَانًا يَجِدُ حَلاوَتَهُ فِي قَلْبِهِ" (رواه الامام الحاكم، والامام الطبراني)

“Номаҳрамларга назар солиш Иблиснинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким мендан қўрқиб уни тарк этса, унга шундай имонни бераманки, унинг ҳаловатини қалбида ҳис қилади” (Имом Ҳоким ва Имом Табароний ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEyar