MUOZ IBN JABAL MASJIDI 🕌 | Rasmiy
505 subscribers
345 photos
169 videos
734 links
📍Xorazm viloyati, Urganch tumani "Muoz ibn Jabal" masjidi 🕌 rasmiy telegram kanali.

✔️Telegram guruhimizga qo'shiling: @muoz_ibn_jabal_masjidi
Download Telegram
МАХФИЙ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРДА ЖАҲРИЙ ҚИРОАТ ҚИЛИНСА, ҚАЙТА ЎҚИШ КЕРАКМИ?
#намоз #jaxriy

CАВОЛ: Билмасдан овоз чиқариб ўқиган намозларнинг қазосини ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ёлғиз намоз ўқийдиган киши Бомдод, Шом ва Хуфтон намозларининг қироатини истаса овоз чиқариб ўқийди, истаса ичида қироат қилади. Овоз чиқариб қироат қилгани афзалдир. Бу намозлар жамоат бўлиб адо қилинганда овоз чиқариб ўқиш вожиб бўлади. Пешин ва Аср намозларини ёлғиз ўқигувчи ҳам жамоат бўлиб ўқилганда ҳам овоз чиқармасдан ўқиши вожибдир.

Овоз чиқармасдан ўқиладиган намозлар овоз чиқариб ўқилса ёки Бомдод, Шом ва Хуфтон намозлари жамоат бўлиб адо қилинганда овоз чиқармасдан ўқилса, бу хатони саждаи саҳв билан тўғриланади ва бу намоз қайта ўқилмайди. Лекин юқоридаги хатони қилганда саждаи саҳв қилмасдан намозини тугатса, намозда вожибни тарк қилиш бўлгани учун нуқсонли бўлиб, дуруст бўлади. Ана шундай намозларни қайта ўқиш мустаҳабдир (Манба: “Мухтасарул виқоя” ва “Фатовои Ҳиндия” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 fatvo.uz

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEyar